Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими

Бўлим бошлиғи

Матякубов Бахтияр Шамуратович

Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор

Tел: +99871 237 19 61

Email: b.matyakubov@tiiame.uz

 

 


Бўлим ҳақида

Илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш мақсадида 1936 йилда бўлим қошида аспирантура очилган. Аcпирантурада маҳалий мутахассислар билан бир қаторда кўплаб чет эл вакиллари ҳам таълим олганлар хамда  илмий даражаси учун диссертациялар ёқлаганлар. 1965 йилга келиб аспирантлар сони 50 кишига этган. Уларнинг орасида маҳаллий аспирантлар кўп бўлаган.  Хозирда бўлим Институтнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор таркибида соҳа йўналишлари бўйича кадрларини тайёрлаш мақсадида фаолият юритади. Бўлимда хозирги кунда 2 та штат бирлик (бошлиқ ва инженер 1 категория) хамда 5 та қўшимча ёрдамчилар  мавжуд.

Бўлимнинг ташкил этилиши, асосан Институтда Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Бўлим сифатида шаклланишида институт раҳбарияти хамда етук олимлари ва мутахассисларнинг ҳиссалари беқиёсдир. Жумладан, Институтимиз ректори проф.Ў.П.Умурзаков, 1-проректор проф.Б.С.Мирзаев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, проф.Т.З.Султановлар ҳиссаси беқиёс ҳисобланади. Бўлимга доц.Х.И.Туркменов (1989-1990 йй.), доц.Тоджикин (1990-1991 йй.), проф.А.Ғ.Шеров (2003-2006 йй.), доц.А.Б.Уразкелдиев (2011-2012 йй.), доц.Б.Ф.Султанов (2012-2013 йй.), проф.С.Х.Исаев (2014-2018 йй.), проф.Ш.Ж.Имомов (2018-2021 йй.) лар раҳбарлик қилишган. Уларнинг сайи - ҳаракатлари туфайли бўлим илмий тадқиқот ишлари, инновацион ишланмаларни яратиш  хамда илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тайёрлашда Республикада етакчилик қилмоқда. Хозирги кунда бўлимга проф.Б.Ш.Матяқубов раҳбарлик қилмоқда.


Бўлимнинг асосий фаолияти

Фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш орқали манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда фундаментал, амалий ва инновация лойиҳалари бўйича тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий-техник вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган амалий ва инновацион изланишларни амалга оширишда мавжуд Институт салоҳиятидан самарали фойдаланишни ташкил этишдан иборат. Хамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, илмий ва илмий-педагогик салоҳиятини ошириш, юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашда илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланиш бўйича ташкил этишни ўз ичига олади.


ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТЛАР, ИННОВАЦИЯЛАР ВА ИЛМИЙ ПЕДАГОГ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ БЎЛИМИ НИЗОМИ


Илмий тадқиқот базаси