Юрист маслахатчи

Юрист маслахатчи

Муратова Умида Куркмасовна

 Тел: +99871 237-19-75

E-mail: lavyer@tiiame.uz.                             

Қабул кунлари: хар куни (10:00-12:00)

 

Институт юрист маслахатчиси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2733-сонли қарори  ҳамда “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низоми асосида олиб боради.

Юрист маслахатчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, “Институт юридик хизмати тўғрисида”ги Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

Қуйидагилар юрист маслахатчи фаолиятининг асосий вазифалари ҳисобланади:

институтнинг ҳуқуқий қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;

институт томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;

институтнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;

институт ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва ахамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;

шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, институтнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя килинишини таъминлаш;

профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларга ўқиш, иш ва шахсий масалалар юзасидан ҳуқуқий маслахатлар бериш.