Бошланғич ташкилот етакчиси

Бердимуродов Акмалжон Азамат ўғли

Ёшлар етакчиси, магистрант

Тел.: +99871-237-19-33

Email: akmalberdimurodov@umail.uz

 

 


Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бошланғич ташкилоти ёшлар етакчиси Акмалжон Бердимуродов 1992 йил Самарқанд вилояти Нарпай туманида таваллуд топган.

Дастлабки меҳнат фаолиятини 2011 йил Нарпай тумани МТП да механик ёрдамчиси сифатида бошлаган. 2013-2014 йилларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, 2014 йилдан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Иқтисодиёт ва менежмент” факультетининг 1 босқичига ўқишга қабул қилинган. 2017 йил  23 сентябрдан то ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бошланғич ташкилоти ёшлар етакчиси, институт ректорининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келмоқда. 2018 йил сентябрдан  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” мутахассислиги биринчи босқич магистранти.