Хотин-қизлар бўлими

Хотин – қизлар қўмитаси раиси

Хафизова Зулфия Холмурадовна

“Ердан фойдаланиш” кафедраси катта ўқитувчиси

Тел: 237-19-47

E-mail: hotin-qizlar@e-tiiame.uz

 


Тошкент  ирригация  ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти хотин-қизлар қўмитаси профессор – ўқитувчи, ходимлар ҳамда талаба қизлар томонидан ихтиёрийлик асосида раёсат йиғилиши қарори билан ташкил этиладиган ўзини ўзи бошқарувчи ташкилотдир.

Қўмита ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат, нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни ва нодавлат, нотижорат ташкилотларни тартибга солувчи бошқа қонунлар, шунингдек Хотин-қизлар қўмитасининг Низомига мувофиқ олиб боради.

Қўмита фаолиятига ҳеч қайси давлат органи ва ҳеч қайси нодавлат органи аралашишига йўл қўймайди, аммо институт, ҳамда факулътетларнинг олий органи ҳисобланган илмий кенгашга белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этиш мажбурияти бундан мустасно.

Хотин – қизлар қўмитасининг мақсад ва вазифалари

Қўмита профессор – ўқитувчи, ходимлар, ҳамда, талаба қизларнинг жамиятда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий соҳаларидаги вазифаларни ҳал қилишдаги фаоллигини кучайтириш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш, касбий маҳоратини ошириш, миллий ва маънавий қадрятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш, ёшларни маънавий баркамол, ғоявий курашчан, миллат ва давлатнинг барқарорлиги ва тараққиёти йўлида ўз кучини аямайдиган баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида тузилади.

Хотин – қизлар қўмитаси иш фаолиятининг асосий йўналишлари

Аёлларнинг жамиятда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва меҳнат фаоллигини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлаш ишларини олиб бориш;

Хотин - қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни амалга оширади, миллий ва маданий қадрятларимиз, анъаналаримиз асосида қизларни ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялашга қаратилган давра суҳбатлари, учрашувлар, семинар –тренинглар, конференциялар ўтказиш;

Хотин - қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, маънавий интелектуал ва касбий салоҳиятини, ҳуқуқий саводхонлигини, ҳуқуқий маданиятини ошириб бориш орқали аёлларга нисбатан ҳар қандай шаклдаги камситишларни бартараф қилишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;

 “Қизлар клублари” фаолиятини йўлга қўйиш, иқтидорли қизларни “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига, Президент, Навоий, Беруний, Улуғбек номидаги стипендияларга тавсия этиш;

Меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, битирувчи қизларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш, хотин-қизлар ижтимоий мавқеини юксалтириш, кам таъминланган, чин етим қизларни “Машҳура”, “Иффатли келин” ўқув курслари билан келишилган битимга асосланган холда уларга ҳунар ўргатишни ташкиллаштириш;

Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, салбий иллатлардан йироқ бўлиш, профессор – ўқитувчи, ходимлар ҳамда талаба қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, уларни маданият ва спортга бўлган қизиқиш ҳамда эҳтиёжини, муносиб равишда таъминлашга қаратилган тадбирларни институт “Соғлом авлод” маркази ҳамда “Ибн Сино” маркази билан ҳамкорликда амалга ошириш;

Профессор – ўқитувчи, ходимлар ҳамда талаба қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний экстремизм, миссионерлик ғояларининг тарқалишини олдини олиш, миллий-диний урф-одатларни тўғри тарғиб этилиш;

Халқимизнинг руҳиятига, турмуш тарзига ёт бўлган аёллар ўртасида ҳуқуқбузарлик жиноятчилик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, фоҳишабозлик, ўз жонига қасд қилиш каби ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган амалий тадбирлар ўтказиб бориш;

Кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, имконияти чекланган, якка-ёлғиз аёлларга кўмаклашиш.

Хотин – қизлар қўмитаси институтнинг 7 та факультет хотин – қизлар кенгашлари асосида тузилган

1-Гидромелиорация факультети х.қ.у раиси– Мадазизова Дилфуза тел: (91)163-46-53, Г бино, 201 хона

2-Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти х.қ.у раиси -Санбетова Амангул тел: (97)741-37-51, В бино, 604 хона

3-Ер ресурсларини бошқариш х.қ.у раиси –Хафизова Зулфия тел: (90)328-36-89, А бино, 218 хона

4-Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш х.қ.у раиси –Қодирова Раъно тел: 348-47-49, А бино, 121 хона

5-Гидротехника қурилиши х.қ.у раиси –Юнусова Фаридател: (90)992-40-23, Б бино, 317 хона

6-Гидромелиорация ишларини механизациялаш х.қ.у раиси –Ботирова Халима тел: (90)939-07-23, Б бино, 223 хона

7-Қишлоқ хўжалигини механизациялаш х.қ.у раиси –Темирқулова Наргиза тел: 921-40-43, В бино, 303 хона