Танлов асосида ишга қабул қилиш

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида профессор-ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги «Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 20-сон қарорига асосан танлоқ асосида ишга қабул қилинади

ТАНЛОВДА ИШТИРОК  ЭТИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ  ХУЖЖАТЛАР ТОПШИРИЛИШИ ЛОЗИМ:

- Ариза (ректор номига);

- Шахсий варақа (сўровнома);

- 2 дона 3х4 ўлчамдаги фотосурат;

- Илмий ва услубий ишлар рўйхати;

- Дипломлардан нусхалар;

-Малака оширганлиги тўғрисида сертификат нусхалари (охирги 5 йиллик);

- Паспорт нусхаси.

Аризалар матбуотда эълон чиққан кундан бошлаб бир ой муддатгача қабул қилинади.

Танловда қатнашишни хохловчилар Тошкент шаҳри Қори-Ниёзий кўчаси 39-уйда жойлашган «Кадрлар бўлими»га  мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот учун телефонлар: 237-19-49, 237-09-85.