Психолог хизмати

Мухамедова Мухайё Камолхоновна

Олий таълим муассасаси психологи

Teл: +998 97 737 76 84

 

 

 


Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ТИҚХММИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги № ПҚ-3151 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 2 август куни ўтказилган мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, олий маълумотли мутахассислар сифатини оширишга қаратилган 5-сонли иловаси асосига мувофиқ жорий йилдан барча олий таълим муассасаларида олий таълим муассасаси психологи хизматлари ташкил этилди.

Олий таълим муассасасида жорий этилган психологик хизмат турлари;

  • Психологик, психопрофилактик ишлар;
  • Психологик, маънавий ва маърифий ишлар;
  • Психодиагностик ишлар;
  • Псиҳик ривожлантириш ва психокоррекцион ишлар;
  • Психологик консультация (маслаҳат)

Ҳурматли профессор- ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар агар Сизни:

  • Стресс
  • Узоқ муддатли депрессия
  • депрессия
  • Сурункали тушкун кайфият
  • Муомалада қийинчилик
  • Шахсий психологик муаммолар
  • Ўқишингиз борасидаги муаммолар
  • Ижтимоий психологик муаммолар
  • Индивидуал психологик муаммолар
  • Ўзингизга тушунарсиз бўлган психофизиологик муаммолар
  • Ўзингизни қийнаётган муаммоларингиз мавжуд бўлса, мазкур хизмат телефон рақамларига мурожаат этишингизни сўраймиз
  • Олий таълим муассасасида белгиланган барча психологик хизмат турлари ижтимоий талабга кўра жамоавий ва индивидуал тарзда амалга оширилади. Мижоз билан психолог ўртасида кечган консультатив суҳбат давомида олинган маълумотлар мижоз талабига мувофиқ қатъиян сир сақланиши олий таълим муассасаси психологи томонидан кафолатланади.

Олий таълим муассасасида психологик хизматни сифатли ва самарали таъминлаш учун замонавий, янгича инновацион услублар менталитетга мослаштирилган ҳолда тадбиқ этилади. Психологик хизматнинг барча услубий шартлари фан йўналишнинг методологиясига асосланади.

Манзил: Б корпус стратегия хонаси

Мурожаат этган ходимлар, талабаларни рўйхатга олиш вақти: 9:00 дан 16:00 гача


1. Валерий Владимирович Синельников Прививка от стресса. Как стать хозяином своей жизни

2. Ўзимга омадни жалб этаман

3. Мотивациялар

4. Омад келтирадиган 10 та сўз