Ўтказилган очиқ маърузалар

2018-2019 ўқув йили кузги давраси учун “ОЧИҚ МАШҒУЛОТЛАР” даври бошланди.

Ҳар ўқув йилининг кузги ва баҳорги давраларида “Очиқ машғулотлар” эълон қилинади ҳамда институтимизнинг профессор-ўқитувчилари томонидан режа асосида ўтказилиб келинади.

Хўш, “Очиқ машғулотлар” ларнинг ўтказилишидан қандай мақсад кўзланган?

Институтда таълим сифатини ошириш, профессор-ўқитувчиларнинг фаолиятини, билимини ва педагогик маҳоратини оммалаштиришдан иборат.

Шу билан биргаликда, таълим олаётган талабалар замонавий усулларда, сифатли билим олишлари, инновацион ва технологик ғоялар билан фикр алмашадиган мулоқот мухокама майдонига айланиши, мавжуд муаммо ва камчиликларни тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар киритиб бориш ҳам назарда тутилади.

“Очиқ машғулотлар”ларда нафақат профессор-ўқитувчилар ва талаба, балки ёш олимлар ва соҳа мутахассислари, қизиқувчилар ҳам таклиф этилади. Бошқа олий таълим муассасасидан ташриф буюрган профессор-ўқитувчилар ўзаро фикр алмашадилар. Анъанавий дарс услублари ўзгаради, бу эса талабаларнинг қизиқиши ошишига кўмаклашади.

Қуйида бугун 02 октябр 2018 йил институтимизда бўлиб ўтган Очиқ маърузаларни келтириб ўтамиз:

1-жуфтликда “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси доценти Икбал Мухамеджановна Махмудова “Ўзбекистон давлат стандартлари” ва қурилиш меъёрлари ва қоидалари келиб чиққан ҳолда Сув манбасини танлаш. Ичимлик сув сифатига қўйиладиган талаблар. Ер усти сувини олиш иншоотлар тури.” мавзусида Очиқ маъруза ўқиди. Маърузада кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

2-жуфтликда “Умумтехник фанлар” кафедраси доценти, т.ф.н. Иргашев Арипжан Акрамович “Механик узатмалар ҳақида умумий тушунчалар” мавзусида Очиқ маъруза ўқиди. Маърузада ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари, кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда қизиқувчилар иштирок этишди. Хоҳловчиларни кейинги дарсларимизда иштирок этиш учун таклиф этиб қоламиз.

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти


Бошқарувчилик қобилиятини шакиллантириш - биринчи босқичдан бошланади!

Бугун 03 октябр 2018 йил тўртинчи жуфтликда “Менежмент” кафедраси ассистенти Шермухамедов Акмал Комилжонович 1-босқич талабаларига “Ҳозирги замон психологиясининг предмети ва методлари” мавзусида очиқ дарс ўтиб берди. Маърузада “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети декани Олимжон Кўчаров, кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда Ўқув-услубий бўлим услубчиси Мафтуна Тошевалар иштирок этишди.

Дарс жараёнида талабалар кичик гуруҳлар бўлиниб ўзаро мулоқот орқали қизғин дарс жараёнини бошлашди. Ўқитувчи талабаларга Президентимиз Шавкат Мирзиеёвнинг Хиндистонга расмий ташрифиҳақида тайёрланган ведиолавҳа тақдим қилди ҳамда юртбошимизнинг бошқарув услуби, қўни-қўшничилик муносабатларини йўлга қўйиш, бошқарув қобилиятлари ҳақида ўзаро фикр алмашди.

Шундан сўнг, ҳар бир гуруҳдан келишилган ҳолда вакил чақирилиб, мавзу юзасидан саволлар берилди ҳамда жавоблар ўқитувчи томонидан тўлдириб борилди.

Талабаларнинг бошқарувчилик қобилиятини ривожлантириш ҳамда ютуқ ва камчиликларини тўғри баҳолай олишлари учун “Swot-таҳлил” ўтказилди. Ҳар бир талаба ўзи мустақил равишда ўтказган таҳлил бўлажак  раҳбарлар учун бир умрлик эсда қоларлик жараён бўлиб қолди десак муболоға бўлмайди.

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти


Пўлатларни кимёвий-термик ишлаш

Бугун 03 октябр 2018 йил биринчи жуфтликда Умумтехник фанлар кафедраси доценти, т.ф.н. Туркменов Хасан Ишимович “Пўлатларни кимёвий-термик ишлаш” мавзусида 2 босқич талабаларига очиқ маъруза ўқиди. Очиқ маърузада “Трактор ва автомобиллар” кафедраси мудири Мансур Аманов, Қишлоқ хўжалиги машиналари кафедраси мудири Комил Астанақулов ҳамда институт профессор-ўқитувчилари ва Ўқув-услубий бошқарма ходимлари иштирок этишди.

Маърузани ўқитувчи талабаларнинг ўтган дарсда олган билимларни мустаҳкамлаш ҳамда қисқа савол-жавоб орқали талабаларни баҳолаш билан бошлади.  Талабалар дарсга киришиб олишганларидан сўнг, Кимёвий термик ишлаш мавзусида маъруза бошланди.

Маъруза жараёнида талабалар билан биргаликда формулалалр ёрдамида мавзу тушинтирилди.Диссоциация, адсорбция, диффузия жараёнлари тушинтирилиб берилди. Дарс қизғин тарзда ўтди. Ушбу маъруза нафақат талабалар учун, балки ташриф буюрган меҳмонлар учун ҳам қизиқарли бўлди.

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти