Магистратура

МАГИСТРАТУРАГА КИРИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТОПШИРИШ ЛОЗИМ

  • Ректор номига ариза;
  • Маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
  • «086-У» шакл бўйича тиббий маълумотнома;
  • Паспортнинг асли ва нусхаси;
  • 3,5×4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ҳақидаги паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги тўғрисидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.

МАГИСТРАТУРАГА КИРИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ СИНОВЛАР ЎТКАЗИЛАДИ:

  • Мутахассислик фанларидан синов (баҳолаш мезони 0-100 балл);
  • Чет тили фани бўйича синов (баҳолаш мезони 0-50 балл);
  • Битирувчининг уммумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда
  • 55 балдан 100 баллгача);

Жами: 250 балл

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaf (TDN3), CEFR бўйича камида B2) ёки ДТМ томонидан бериладиган B2 ёки C1 даражасидаги сертификат  тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Хужжатларни қабул қилиш 1 июлдан 30 июлгача давом этади.

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (360-сон, 27.04.2019 й.)

Янги тартибга мувофиқ, магистратурага киришда қуйидагилар бекор қилинди:

- магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбат;

- “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича синов;

- Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов.


Мутахассислик фанлари бўйича магистратурага кириш cинови дастурлари ва баҳолаш мeзонлари

Магистратура имтихон натижалари 06.08.2019

Магистратура имтихон натижалари 07.08.2019