Бўлим ҳақида

«Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш  ва мониторинг» бўлими мудири

Ҳайитов Холмурод Жамардович

Тел: +998-71-237-09-85

E-mail: x.xayitov@tiiame.uz

 

 


«Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш  ва мониторинг» бўлими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт тармоқларини малакали кадрлар билан таъминлаш борасидаги қарор ва фармонлари, амалдаги Меҳнат Кодекси, қонунчилик ҳамда таълим соҳасидаги тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб иш кўради.

«Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш  ва мониторинг» бўлимининг мақсади

Таълим хизматлари бозорида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти фаолият кўрсатишининг аниқ стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш учун бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш ва уларни ишга тақсимлаш жараёнини исътемолчилар (иш берувчилар) томонидан бўлғуси мутахассис шахсига қўйилган  талабларни бажаришга йўналтириш ҳамда бу жараёнга раҳбарлик қилиш, реклама-ахборотни режалаштириш ва уни олға силжитиш рағбатини таъминлаш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва жойлаштиришни амалга ошириш ҳамда таълим хизматлари кўрсатишга ўз вақтида тайёргарлик кўриш, шартномалар тузишни ташкил қилиш ҳамда назоратга олишдан иборат.

«Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш  ва мониторинг» бўлимининг фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва назоратга олиш

  1. «Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш  ва мониторинг»  бўлимининг фаолияти Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори тасарруфида бўлади.
  2. «Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш  ва мониторинг» бўлими ўз фаолияти натижалари бўйича Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Илмий Кенгашида ҳар жорий йилда камида бир марта ҳисобот беради.
  3.  «Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш  ва мониторинг» бўлими ўзига юклатилган вазифалар ижроси бўйича тегишли маълумотларни белгиланган шакл ва муддатларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.
  4. «Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш  ва мониторинг»бўлими фаолияти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади ва ўрнатилган тартибда назоратга олинади.

«Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш  ва мониторинг» бўлими 

Чориева Шахло Эшназаровна

Тел: +998-71-237-09-85

 

 

 

«Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш  ва мониторинг» бўлими 

Джониқулова Барно Мусулмонқуловна

Тел: +998-71-237-09-85