Маданият саройи

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари  институти  маданият саройи 1980 – йил  қуриб фойдаланишга  топширилган. Маданият саройида 888  та  юмшоқ  ўринли катта зал, реквизитлар сақлаш, машғулотлар ўтиш учун хоналар мавжуд. Катта залда овоз кучайтириш мосламалари ўрнатилган ва Бухоро миллий зардўзлик йўналишда тўқилган парда осилган.

 Маданият саройида 5 та тўгараклар бўлиб, унда малакали ходимлар машғулод олиб боришади,  тўгаракларда  500 га яқин иқтидорли талабалар шуғулланиб келмоқда.

 Маданият саройида замонавий эстрада ансамбли ташкил этилган бўлиб, институт миқёсида бўлиб ўтадиган байрам тадбирларда доимий равишда хизмат қилади.

Маданият саройи қошидаги тўгараклар

 “Қувноқлар ва Зукколар” тўгараги 

Тўгарак номи

Куни

Вақт , соат

Бадиий рахбар

Қувноқлар ва Зукколар

Душанба, Чоршанба, Жума

15 00 дан

17 00 гача

Комилжонов Ж.

Собиров Д.

 “Миллий ва замонавий рақс” тўгараги

Тўгарак номи

Куни

Вақт , соат

Бадиий рахбар

Миллий ва

замонавий рақс

Сешанба, Пайшанба

15 00 дан

17 00 гача

Миразимова Ш.

 “Вокал” тўгараги

Тўгарак номи

Куни

Вақт , соат

Бадиий рахбар

Вокал (Қўшиқ айтиш)

Душанба ,Чоршанба, Жума

15 00 дан

17 00 гача

Абдуллаев Х.

 “Сухандонлик” тўгараги

Тўгарак номи

Куни

Вақт , соат

Бадиий рахбар

Сухандонлик

Ҳар куни

15 00 дан

17 00 гача

Комилжонов Ж.

 

 “Театр студияси” тўгараги

Тўгарак номи

Куни

Вақт , соат

Бадиий рахбар

Сахна нутқи маданияти ва актиёрлик махорати

Душанба, Чоршанба, Жума

15 00 дан

17 00 гача

Тўйчиев Ж.

                                                   

“Талабалик олтин давр” зеро ушбу олтин давримиздан унумли фойдаланиш  биз ёшлар учун жуда муҳимдир.

Шундай экан қуйидаги тўгаракларга сизларни таклиф қиламиз.

“МИЛЛИЙ ВА ЗАМОНАВИЙ РАҚС” ТЎГАРАГИ

Институтнинг иқтидорли талаба қизлари учун 7 йилдан буён Ўзбекистон халқ артисти М. Ахмедова бошчилигида «Миллий ва замонавий рақс» ансамбли тўгараги ташкил этилган. Хозирда иқтидорли шогиртлари томонидан давом этирилмоқда. Бу тўгарак ўз фаолияти давомида турли хил халқаро рақс санъати тадбирларида фаол иштирок этиб, Ўзбек миллий рақс саънатини дунёга намойиш этиб келмоқда.

Институтнинг миллий рақс тўгараги жамоаси - 2010 йилнинг 19 апрелдан 28 апрелга қадар, Туркия давлатининг “Kocaeli” шаҳрида бўлиб ўтган “Халқаро болалар фестивали” - “Kocaeli Uluslalarasi 23 Nisan Cocuk Festival” байрамида, 2011 йилда Украинанинг Киев шахрига халқаро “Миллий рақс саънати” фестивалида фаол иштирок этиб фахрий ёрлиқ ташаккурномалар ва қимматбахо совғаларга сазовор бўлишди.

“Миллий ва замонавий рақс” тўгараги  сешанба, пайшанба кунлари соат 15 00 да бошланади.

  “ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР” ВА “КВН” ТЎГАРАГИ      

Институтда қувноқ ва хозиржавоб талаба ёшларимиз учун 15 йилдан буён  ҚВЗ  (Қувноқлар ва Зукколар) тўгараги ўз фаолиятини олиб бормоқда. Хозирги кунга қадар ушбу тўгаракда институтнинг иқтидорли талабалари “Тарғибот” жамоасида Республика миқёсида хар йили ўтказилаётган ҚВЗ танловларида институт шаънини химоя қилиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдалар.

2012 йил Тошкентда бўлиб ўтган “Ғалаба сари кубоги” босқичида ўзлариниг қувноқликларини яна бир бор намоён қилиб “Ғалаба сари” кубогини қўлга киритишди.

2013 йилда “Қувноқлар ва Зукколар” кўрик танловининг Тошкент кубоги финал босқичида иштирок этиб, фахрли ўринлардан бирига сазовор бўлди.

2014 йил Тарғибод жамоаси Республика кубогини қўлга киритди ва  63 та олий таълим муассасалари ўртасида мутлоқ ғолиб деб топилди.

Шу йили Республикамизнинг энг кучли жамоалари ўртасида ўтказилган СУППЕР КУБОК ўйинида хам Тарғибот жамоаси ғалабани қўлдан бермади ва 2014 йилги ҚВЗ суппер кубогига хам эгалик қилди.

       

“Қувноқлар ва Зукколар”  тўгараги   Душанба, Чоршанба, Жума   кунлари соат 15 00 да бошланади.

Ундан ташқари институтнинг русий забон талабалари учун КВН тўгараги хам мавжуд. Институда “Все свои” номли жамоа ташкил этилган бўлиб  улар хам Республика миқиёсида бўлиб ўтадиган КВН кўрик танловида иштирок этиб фахрли ўринларни эгалаб келганлар. Ундан ташқари халқаро кўрик танловларда яъни 2010 йил Сочида бўлиб ўтган, 2011 йил Қозоқистонда бўлиб ўтган кўрик танловларда ва Россия федерациясининг “КВН – 49” халқаро фестивалида ҳам иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллаб келишган.

Хозирги кунга келиб институтимизда “Всё Просто” жамоаси ташкил этилган бўлиб  ва улар йилнинг энг яхши жамоаси номига сазовор бўлиб, кубок сохибига айландилар ва хозирда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

ВОКАЛ  ТЎГАРАГИ   ( Миллий анъанавий ижрочилик )

Институтимизнинг куй ва қўшиқ санъатига қизиқувчи иқтидорли талабаларимиз учун Хамзабек Абдуллаейв бошчилигида вокал тўгараги фаолият кўрсатмоқда.  Ушбу тўгарак қатнашчилари институтнинг барча тадбирларида ўзларининг қўшиқлари билан иштирок этиб келмоқдалар.

2015 йил институтнинг иқтидорли талабаси, вокал тўгараги аъзоси Искандаров Элмурод,

“Ягонасан Муқаддас Ватан” Республика кўрик танловида шахар босқичида 1 ўринни Республика босқичида эса фахрли 2 ўринга сазовор бўлди.

Келгусида тўгарак қатнашчилари Республика миқёсида бўлиб ўтадиган турли хил кўрик танловларда иштирок этишни ва албатта фахрли ўринларни эгалашни олдига мақсад қилиб қўйишган.

“Вокал”  (қўшиқ айтиш) тўгараги   Душанба, Чоршанба, Жума   кунлари соат 15 00 да бошланади.

СУХАНДОНЛИК  ТЎГАРАГИ   ( радио бошловчилик )

Сухандонликга  қизиқувчи талабалар учун Жамшид Комилжонов бошчилигида радио ва сухандонлик тўгараги ўз фаолиятини олиб бормоқда. Тўгарак қатнашчилари институтнинг байрам тадбирларида бошловчилик қилиб келишмоқда.

2017 йил  3-март куни Ўзбекистон маданияти ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган республика  “Ёш сухандонлар“ кўрик танлови саралаш босқичи Мирзо Улуғбек тумани Гулшан маданият саройида  ўтказилди. Танловда  институтимиз иқтидорли талабаси Абдуалимов Абдуфаттох қатнашиш кейинги босқичга йўлланма олди.

Хозирги пайтда институт радиосини ривожлантириш хамда турли хил иститут янгилик ва маълумотларини талабаларга ўз вақтида етказиш учун хар бир ўқув биноларига овоз узатгичлар (колонка) лар қўйишни ўз олдига режа қилиб қўйилди.

“Сухандонлик” тўгараги   Ҳар куни  соат 15 00 да бошланади.

“ТЕАТР СТУДИЯСИ” ТЎГАРАГИ.

Санъат саройи қошида  Тўйчибоев Жасур раҳбарлигида “Саҳна нутқи маданияти ва актёрлик махорати” тўгараги ташкил этилган бўлиб, ҳафтанинг душанба, чоршонба, жума кунлари фаолият юритмоқда. Ушбу тўгаракда  нафақат институтимиз талабалари балки улар билан бир қаторда саҳна нутқи маданияти ва актёрлик махорати бўйича институт қошидаги лицей талабалари хамда мураббийлар хам келиб иштрок етмоқдалар. Бундан ташқари уларнинг савиясини ошириш мақсадида Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият институти билан ҳамкорлик ўрнатилган. Хозирда тўгаракда жами  35 дан ортиқ ёш ижодкор талаба актёрлар  қатнашиб келмоқдалар.

“Сахна нутқи маданияти ва актиёрлик махорати” тўгараги   Душанба, Чоршанба, Жума кунлари   соат 15 00 да бошланади.

          Манзил: Асосий бино, Санъат саройи  2 қават.  тел:  (+99871)237-09-96,  (+99890)909-55-11