International Projects

                                                                                                             

Change Academy project (Олий Таълимда Бандлик, Олий Таълимни Ўқитишда  Сифат,   Битирувчиларнинг иш билан таъминланишдаги ютуқлар)- 87-03-4626

Лойиҳа муддати: 2019-2022

Advance HE, Британия Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг халқаро лойиҳаси                        

Ўзбекистон Республикасидаги ҳамкорлар:

Тошкент Ирригация  ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Муҳандислари Институти ва  Ўзбекистоннинг 9 та Олий Ўқув Юртлари

ТИҚҲММИ дан координатор: Проф. Мирзаев Б.С

Аъзолар : Ходжаев Д., Каттакулов Ф., Бегов Ф., Нуллоев У., Маматкулов З.,Эшчанова Г.,  Реймов М.

Change Academy бу битирувчиларнинг эришган натижалари,  етакчилик ва бошқаришга йўналтирилган молиявий, академик ва ташкилий автономияга йўналтирилган олий ўқув юртлари (ОТМлар) учун салоҳиятни кучайтиришга қаратилган  лойиҳасидир. Бу ҳар қандай ёшдаги ва профессионал ва академик хизматдаги 8 кишидан иборат жамоаларга мўлжалланган. Change Academy  интенсив равишда 2,5 кунлик семинар-тренингларни (LEAPs) иш асосидаги  лойиҳалар, веб-семинарлар ва бошқа масофадан қўллаб-қувватлаш ва миллий кўргазма тадбирларини бирлаштиради, профессионал тармоқлар ва виртуал ўқув муҳити ҳам шулар жумласидандир.

                                               

Бу лойиха орқали қатнашувчилар Буюк Британиянинг Олий Таълимни қўллаб-қувватлаш агентлиги Advance HE мутахассислари билан, Буюк Британия ОТМларидаги тажрибали  ҳамкасбларимиз тармоғидан ва Ўзбекистондаги бизнес ва академиялардан мутахассислар билан ишлашга яхши имкониятини  берди. Change Academy нинг тамойили шундаки, у  тизимли, барқарор, кучли ўзгариш якка мақсадлар билан боғланган бўлиб, аммо шахсий мутахассислик доираларидаги  жамоалар билан  автоном тарзда тармоқлар орқали ишлашда ҳам самара беради. Институтционал ўзгариш ўрта ва ташқи томондан йўналтирилган бўлиб, у яхлит ва шаффофдир. Ўзгариш асосий стратегиянинг бир қисми бўлиши керак; хатти-ҳаракатлар, муносабат ва амалиётни ўзгартирадиган янги позицияни ва инсонларни  қўллаб-қувватлайдиган тизимлар, тузилмалар ва жараёнларнинг ривожланиши маъносини англатувчи операцион тизим бўлиши лозим.

Нима учун  айнан Сhange Academy ? Лойиҳанинг мақсадлари

  • Change Academyнинг  мақсади (танланган) давлат олий ўқув юртлари гуруҳига ташкилий, молиявий ва академик барқарорликка эришиш учун тегишли (етакчилик, бошқарув) имкониятларини беришдир:
  • Битирувчиларни яхши иш билан таъминлаб бериш, ишга жойлашиш ва тадбиркорлик учун танлов ва натижаларга эришиш учун бизнес ва олий ўқув юртларининг яхлит ишлашига кўмаклашиш етакчилик, бошқарув ва ташкилий ривожланишни яхшилаш мақсадида давлат, хусусий ва халқаро институтларларни  умумий ўрганиш ва ўсишни таъминлашдир.

Таъкидлаш керакки, 2019 йил 11-13 декабр кунлари Британия Кенгаши Халқаро Бизнес Марказида Change Academyнинг  (Олий таълимда иш билан таъминланганлик) лойиҳаси доирасида халқаро семинар ташкил этилди. Семинар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан вазир ўринбосари У.Бегимкулов ва Британия Кенгаши директори Ричэл Ирланд томонидан кириш сўзлари билан бошланди.  Улар ўз чиқишларида лойиҳа мақсадлари тўғрисида қисқача маълумот беришди ва лойиҳа ғолибларини табриклашди. ТИҚҲММИни ўз ичига олган ушбу халқаро лойиҳа учун 10 та институт танланди.

                                                      

Семинар кун тартибига мувофиқ ОТМларда таълим сифатини ошириш, бандлик муаммолари, битирувчиларнинг иш қобилиятини ривожлантириш, самарали ўқитиш, сифат назорати, 21-аср кўникмалари, SWOT  ва PESTLE кўникмаларини ошириш фаолиятларга қаратилди. Британия Кенгашининг олий ўқув юртларидаги лойиҳаларидаги тажрибалари ҳам таҳлил қилинди. Савол-жавоблар давомида меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган мутахассислар тайёрлашнинг аҳамияти, ўқитишнинг модернизацияси ва таълимда илғор технологияларни жорий этиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

   Ушбу лойиҳада ТИҚҲММИ нинг 8 аъзоси фаол иштирок этишди. Семинар-тренингда самарали   ва қизиқарли бўлди, чунки Олий Таълим имкониятларини ошириш бўйича вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларга бир қатор ечимлар таклиф қилинди. Лойиҳада орттирилган  тажриба ва фикрлар билан ўртоқлашиш, лойиҳанинг кейинги босқичларини аниқлашга хизмат қилди.

Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот: ://www.britishcouncil..uz/en/programmes/education/higher-education-employability.

http://youtu.be/rfmMeWMzgWM  English as a Medium Instruction.

                                                                                                              

                                       Британия Кенгашининг ва Норвич Тил Ўқитиш Институти (Буюк Британия) билан ҳамкорлигидаги халқаро лойихаси

 Ҳамкор давлатлар:

Ўзбекистон, Козоғистон, Армения,  Азербайжон, Грузия, Украина ва Туркия

Лойиха муддати: 2019-2022    

Ўзбекистон Республикасидан Ҳамкорлар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Таълим Вазирлиги, Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Мухандислари Институти,  Ўзбекистоннинг 17 та нофилологик Олий Таълим Муасасалари

ТИҚҲММИ дан координатор : Проф. Мирзаев Б.С

  Аъзолар : Эшчанова Г.,  Бойиров Р., Чориев Ж.

 Маълумки, Британия кенгаши кўп йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ва бир нечта олий таълим муассасалари билан хамкорликда  Махсус  Фанларни Инглиз тилида  мақсадли ўқитишга йўналтирилган EMI- English as a Medium Instruction (Инглиз тили Махсус Инструкциялар орқали)  лойихасини амалга ошириб келмоқда. Ўқув дастурларини махсус мақсадларда ўқитишда хорижий тажрибага таянган ҳолда  ўқув-услубий материалларни такомиллаштириш, Буюк Британиядан мутахассислар иштирокида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишга қаратилган маслахат учрашувлар,  вебинар ва семинарлар ташкил этиш лойиҳа нинг асосий мақсадларидан хисобланади. Лойиҳа иштирокчилари   Норвич Тил Ўқитиш Институтининг платформасида https://mycourses.nile.elt.com/ NILE форум курсига аъзо бўлишган.

                                                       

Таъкидлаш керакки, 2019 йил 14-15 октябр кунлари Британия Кенгаши Халқаро Бизнес Марказида EMI - English as a Medium Instruction - Инглиз тили Махсус Инструкциялар орқали (Махсус  Фанларни Инглиз тилида ўқитиш) лойиҳаси доирасида халқаро семинар ташкил этилди. Семинар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан вазир ўринбосари У.Бегимкулов ва Британия Кенгаши директори Ричэл Ирланд томонидан кириш сўзлари билан бошланди.  Улар ўз чиқишларида лойиҳа мақсадлари тўғрисида қисқача маълумот беришди ва лойиҳа ғолибларини табриклашди. ТИҚҲММИни ўз ичига олган ушбу халқаро лойиҳа учун 18 та институт танланди.

Шу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, нофилологик олий таълим муассасаларида ихтисослаштирилган инглиз тилини ўқитиш тизимини такомиллаштиришга бағишланган лойихани хамкорликда амалга ошириш асосий масалалардандир. Лойиха доирасида Институт кутубхонасига Британия Кенгаши халқаро ташкилоти томонидан мутахассисликни ўргатишга қаратилган замонавий ва хорижий адабиётлар тагдим этилиш арафасида.

                                                           

 Махсус  Фанларни Инглиз тилида  мақсадли ўқитишга йўналтирилган лойиха доирасида Институт кутубхонасига Британия Кенгаши халқаро ташкилоти томонидан мутахассисликни ўргатишга қаратилган замонавий ва хорижий адабиётлар тагдим этилиш арафасида. Ушбу лойиҳа Норвич Тил Ўқитиш Институти экспертларининг  бой тажрибасини Махсус Мақсадлар учун Мутахассис фан ўқитувчиларига фанларини инглиз  тилида ўқитишлари учун  касбий ривожланишларида ёрдам бериш, Ўзбекистон ва чет эл мамлакатларида алоқа ўрнатиш учун имконият яратиш мақсадида ташкил этилган.

Лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумот://  http://www.gazeta.uz/ru/2019/10/18/higher-ed/

 https://mycourses.nile.elt.com/      www.britishcouncil.org.uz

                                                                                                                     

EnSPIRE-U English for Specific Purposes Integrated Reforms in Uzbekistan)- Махсус    Мақсадларда Инглиз тили Ўзбекистонда Интераллашган Реформалар 87-04-1622

                                                                                               Британия кенгашининг  халқаро лойихаси

Лойиха муддати: 2015-2019    

Ўзбекистон Республикасидан Ҳамкорлар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Таълим Вазирлиги, Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Мухандислари Институти, Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети хузуридаги Республика Илмий Амалий Инновацион Маркази, Ўзбекистоннинг 33та нофилологик Олий Таълим Муасасалари

Лойиҳа иштирокчилари : Бегов Ф., Эшчанова Г.

Маълумки Британия кенгаши кўп йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жахон тиллари университети ва бошқа олий таълим муассасалари билан хамкорликда инглиз тилини мақсадли ўқитишга йўналтирилган EnSPIRE-U лойихасини амалга ошириб келмоқда. Ўқув дастурларини ва ўқув-услубий материалларни такомиллаштириш, Буюк Британиядан мутахассислар иштирокида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишга қаратилган маслахат учрашувлар ва семинарлар ташкил этиш лойиханинг асосий мақсадларидан хисобланади.

                                                             

Шу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, нофилологик олий таълим муассасаларида ихтисослаштирилган инглиз тилини ўқитиш тизимини такомиллаштиришга бағишланган лойихани хамкорликда амалга ошириш асосий масалалардандир. Ушбу халқаро лойиҳада Инглиз тили кафедраси мудири Ф.Бегов катта ўқитувчи Г.Эшчановалар “Машинасозлик” ва “Менежмент” йўналишлари бўйича силлабусларни халқаро экспертлар кўмагида яратишди ва ОЎМТВга тақдим этишди. Лойиха доирасида Институт кутубхонасига Британия Кенгаши халқаро ташкилоти томонидан мутахассисликни ўргптишга қаратилган замонавий ва хорижий адабиётлар тагдим этилди.

                                                             

Лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумот://  english.edu.uz/ESP course  www.britishcouncil.org.uz

                                                                                            

                                                                 Ўрта Осиё Агро ўрмон хўжалигида Тераклар - экиш материалларидан фойдаланишгача

                                           ICRAF (Бутунжаҳон Агроўрмонхўжалиги  Маркази) халқаро лойиҳаси GIZ/BEAF орқали BMZ томонидан молиялаштирилган

Ҳамкор давлатлар: Германия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон

Лойиҳанинг муддати: 2019-2021

Ўзбекистон Республикасидаги шериклар: Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Муҳандислари Институти, Тошкент Ўрмон хўжалиги Институти

ТИҚХММИдан координатор: Проф.Мирзаев Б.С.,

Аъзолари: Нуллоев У., Эшчанова Г.

Маълумки, тераклар Марказий Осиёнинг агро-ўрмончилик тизимидаги асосий дарахт турларидан бири ҳисобланади. Ўрта Осиёнинг барча мамлакатлари ўрмондан камбағал мамлакатлар бўлганлиги сабабли, ўзларининг ички ёғоч эҳтиёжларининг катта қисмини тез ўсадиган дарахтлар, тераклар, шунингдек Пауловния, агро ўрмончилик тизимида ёки плантатцияларда бўлишига қарамай, тобора кўпроқ эътиборни жалб қилмоқда. Яқин ўтмишда Ўрта Осиё минтақаси учун фойдали бўлиши мумкин бўлган кўплаб янги терак клонлари ишлаб чиқарилди. Шу сабабли, 2017 йилда Бутунжаҳон Агроўрмонхўжалиги  Маркази, Марказий Осиё ваколатхонаси билан, уларнинг ўсиш кўрсаткичлари бўйича бир қатор клонларни ўрганишни бошлади. Энди бу дастурлар  GIZ/BEAF гранти орқали BMZ томонидан 2019 ва 2020 йилларда молиялаштирилади.

                                                  

Бундан ташқари, ушбу “ Ўрта Осиё агро ўрмон хўжалигида тераклар - экиш материалидан фойдаланишгача ” лойиҳаси доирасида дарахтзорларнинг шамоллари бузилиши шароитида уларнинг ишлашини синаб кўриш учун мавжуд майдонлардан бир қатор дарахтларни қишлоқ хўжалиги ландшафтига олиб чиқиш режалаштирилган.      Ушбу семинар  давомида тадбир учун режалар тузилади, охир-оқибат, тераклардан олиш мумкин бўлган маҳсулотлар тахлил қилинади ва тераклар пайдо бўлиши кўриб чиқилади.

                                                       

Таъкидлаш жоизки, 2019 йил 7-9 октябр кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри, Байтиқ Баатир кўчаси, 34/1 “Сити” меҳмонхонасида ушбу халқаро лойиха доирасида семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинарнинг мақсади хамкорларни бирлаштириш ва биринчи навбатда турли тажриба участкаларида олинган ўсиш суръатлари, ҳосил бериш потентциали ва бошқа тегишли тажрибаларни тақдим этиш эди, шунда барча иштирокчилар участкаларда клоннинг ишлаши ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишди. Бунинг асосида истиқболли клонлар гуруҳлари олдиндан белгиланди ва 2020 ва ундан кейинги йилларда участкаларни бошқариш режалари ишлаб чиқилди.

Қўшимча маълумот учун : //http://www.worldagroforestry.org/country

                                                                                                                                                       

                  UzTESPING  project (Uzbekistan Teachers of English for Specific Purposes Integrated Networking Group )- Ўзбекистонда Махсус Мақсадлар учун Инглиз тили                                                                               Ўқитувчиларининг Интеграллашган Тармоқлар гуруҳи) 87-04-2472

Лойиха муддати 2018-х.в.

          Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети хузуридаги Республика Илмий Амалий Инновацион Маркази ва  Британия кенгашининг  халқаро лойихаси

Ўзбекистон Республикасидан Ҳамкорлар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Таълим Вазирлиги, Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Мухандислари Институти, Ўзбекистоннинг 29 нофилологик Олий Таълим Муасасалари

ТИҚҲММИ дан координатор : Проф. Мирзаев Б.С

 

Аъзолар: Бегов Ф.,  Нуллоев У., Эшчанова Г.

 

Маълумки, Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети хузуридаги Республика Илмий Амалий Инновацион Маркази ва  Британия кенгашининг кўп йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ва бошқа олий таълим муассасалари билан хамкорликда инглиз тилини мақсадли ўқитишга йўналтирилган UzTESPING  лойихасини амалга ошириб келмоқда. Ушбу лойиҳа Махсус Мақсадлар учун Инглиз  ўқитувчиларига касбий ривожланишларида ёрдам бериш, Ўзбекистон ва чет эл мамлакатларида алоқа ўрнатиш учун имконият яратиш мақсадида ташкил этилган. UzTESPING лойиҳаси бизнинг миллий ислоҳотларимиз талабларига жавоб бериб, учта йўналишларни ўз ичига олади: Материалларни тайёрлаш, Махсус Мақсадлар учун Инглиз  бўйича тадқиқотлар олиб бориш ва шу мақсаддаги  ўқитувчилар эҳтиёжларига жавоб бериш.

                                                                  

Лойиҳа Махсус Мақсадли Инглиз тили ўқитувчиларининг эҳтиёжлари учун тренинглар, учрашувлар ва вебинарларни ташкил этишдан иборат бўлиб, у нафақат бутун Ўзбекистон бўйлаб, балки чет эл мамлакатларида ҳам  алоқа ўрнатиш учун имконият яратади. 

Шу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, 2019 йил 20-ноябр куни Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Муҳандислари Институтида (ТИҚХММИ) UzTESPING  (Ўзбекистонда Махсус Мақсадлар учун Инглиз тили Ўқитувчиларининг Интеграллашган Тармоқлар гуруҳи)  лойиҳаси доирасида халқаро семинар ташкил этилди. Ҳалқаро анжуманни институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори Проф.Баҳодир Мирзаев очиқ деб эълон қилиб, раҳбар ўз нутқида ТИҚХММИдаги факултетлар, Махсус Мақсадлар учун Инглиз тили  мутахассисликлари,  эришилган улкан ютуқлар ва халқаро лойиҳалар ҳақида инглиз тилидаги батафсил маълумот бериб ўтди. Проректор UzTESPING  лойиҳаси Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги Республика Илмий-Амалий Инновацион Маркази (РИАИМ)  ва Британия кенгаши томонидан ташкил этилганлигини таъкидлаб, семинарга ташриф буюрган меҳмонлар ва лойиҳа иштирокчилари билан таништириб ўтди. Ҳалқаро семинарда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги Республика Илмий-Амалий Инновацион Маркази (РИАИМ) Бўлим бошлиғи Проф.Аббос Ирискулов, РИАИМ лойиҳа менежери ва тренери Светлана Хан, Британия Кенгашидаги таълим ва инглиз лойиҳалари координатори Саида Иргашева, Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университет катта ўқитувчиси Мандана Арфа ва 30 га яқин Махсус Мақсадлар учун Инглиз тили институтлари қатнашдилар.

                                                      

Кун тартибига биноан, Махсус Мақсадлар учун Инглиз тилини самарали ўқитиш, 21-аср маҳоратлари, Британия Кенгашининг олий ўқув юртларида олиб бораётган лойиҳалари, Flipped Learning, Blended Learning, Махсус Мақсадларда Инглиз тилини ўқитишдаги муаммолар ва ечимлар, АКТ соҳасидаги илғор тажрибалар ва шу мақсаддаги ўқитувчилар учун имкониятлар мавзуларида тақдимотлар тингланди. Савол-жавоблар жараёнида ҳозирги кун меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган мутахассислар тайёрлашнинг аҳамияти, Махсус Мақсадларда Инглиз тилини ўқитиш тизимини модернизациялаш ва таълимга илғор технологияларни жорий этиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Семинарнинг якуний босқичида муваффақиятли тақдимотчилар сертификатлар билан тақдирланди.ТИҚХММИдаги ҳалқаро семинарда Махсус Мақсадларда Инглиз тилини ўқитишдаги мавжуд муаммоларга бир қатор ечимлар таклиф этилганлини анжуманнингсамарали ва муваффақиятли  ўтказилганлигидан далолат беради. Семинар жараёнидаги     орттирилган тажриба ва фикрлар  алмашинуви ҳалқаро лойиҳанинг кейинги босқичларини аниқлаб олишга яқиндан ёрдам берди.

 Лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумот: //www.uscpic.uz.