Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими

 

Имомов Шавкат Жахонович 

Бўлим бошлиғи

тел: +99871 237 19 61

 

 

ИТИ ва ИПКТ бўлимнинг мақсади, вазифалари:

- илмий-тадқиқот ишларини олиб борилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштиш;

- қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги мавжуд илмий-техник муаммоларни ҳал қилишда институт олимлари илмий салоҳиятидан самарали фойдаланиш;

- илмий-тадқиқот ишларини бажаришга кенг жалб этиш йўли билан институтда тайёрланаётган мутахассислар салоҳиятини оширишга кўмаклашиш;

- институт олимлари томонидан яратилган илмий ишланмаларни ўқув жараёни ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришга жорий қилишни ташкил этиш;

- бюджетдан ташқари грантлар ва хўжалик шартномалари асосида илмий-тадқиқот ишларини бажаришини таъминлаш;

- илмий семинар ва конференциялар ташкил этиш, илғор хорижий ўқув юртлари, илмий марказлар олимлари билан ахборот алмашиш, илмий ҳамкорлик қилиш;

- тадқиқотлар натижалари асосида яратилган илмий-техник маҳсулотларни буюртмачиларга (истеъмолчиларга) сотиш;

- институтда илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида докторантларнинг фаолиятини ягона дастур асосида ривожлантириб, юқори малакали мутахассислар ва илмий, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш.

 

Олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари тўғрисида маълумот

Институтда 5 та фундаментал, 20 та амалий, 2 та ёш олимлар амалий ҳамда 5 та инновацион грант лойиҳалари, 10 дан ортиқ соха ташкилотлари билан тузилган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ҳамда хўжалик шартномалари, 60 дан ортиқ Давлат бюджети ҳисобидан ташаббускор илмий ишлар бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилади. Жами илмий-тадқиқот ишларига институтда 3173886 минг.сўм миқдоридаги бюджетдан ташқари маблағ жалб этилади.

 

Илмий-услубий ишлар

Ҳар йилда олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича институт олимлари томонидан

40 дан ортиқ монографиялар,

25 дан ортиқ дарсликлар,

60 та ўқув қўлланмалар,

чет эл илмий журналларида 300 га яқин,

халқаро анжуманлар тўпламларида 450 дан ортиқ,

республика илмий журналларида 350 га яқин,

республика илмий конференциялар тўпламларида 400 дан ортиқ илмий – услубий ишлар чоп этилиши йўлга қўйилган.

Шу билан бирга йилига 5-8 та ихтиро учун патент, 10 ортиқ ишланмага фойдали модел учун патент, 40 га яқин муаллифлик гувоҳномалари олинмоқда.

 

2015-2019 йилларда институтимизда 18 та фан доктори ва 35 та PhD диссертациялари ҳимоя қилинди:

1. Султанов Тахиржон Закирович, 05.23.07 ва 01.02.03 ихтисосликлари бўйича “Иншоотнинг фазовий ва чизиқсиз деформацияланишини ҳисобга олган ҳолда грунтли тўғонларнинг мустаҳкамлик ишончлилигини баҳолаш назарияси ва усуллари”.

2. Муродов Рустам Анварович, 06.01.02 ихтисослиги бўйича “Сув истеъмолчилари уюшмаларида ирригация ва мелиорация тизимларида фойдаланишнинг технологик асослари”.

3. Мирзаев Бахадир Суюнович, 05.07.01 ихтисослиги бўйича “Ўзбекистон шароитида тупроқ эрозиясига қарши ишлов берадиган технологиялар ва техник воситаларни такомиллаштириш”.

4. Исақов Абдусаид Жалилович, 05.05.07 ихтисослиги бўйича “Агросаноат комплексини қайта ташкил этиш шароитида энергетик сервис”.

5. Абдувалийев Абдукахор Абдулхайевич, 05.02.04 ва 05.11.01 ихтисосликлари бўйича “Бозор иқтисодиёти шароитида Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш, ўлчаш ягоналигини таъминлаш ва мувофиқлигини баҳолаш тизимларини такомиллаштириш”.

6. Омарова Галия Эдилбековна, 06.01.02 ихтисослиги бўйича “Қишлоқ хўжалик экинларини ГАТдан фойдаланган ҳолда суғоришнинг ресурстежамкор усуллари, техникаси ва технологиясининг илмий асослари (Қозоғистон Республикаси жанубий ва жанубий-шарқий ҳудудлари мисолида)”.

7. Янгиев Асрор Абдихамидович, 05.09.06 ихтисослиги бўйича “Юқори босимли гидроузелларда уюрма шахтали сув ташлагичлар конструкциясини, ҳисоблаш асосларини такомиллаштириш ва уларнинг фойдаланиш давридаги ишончлилиги”.

8. Радкевич Мария Викторовна, 11.00.05 ихтисослиги бўйича “Автомобил-йўллар комплексининг ҳаво муҳитига таъсирини баҳолаш”.

9. Исаев Сабиржан Хусанбаевич, 06.01.02 ихтисослиги бўйича “Ғўза ва ғаллани субирригация усули билан суғориш технологиясини такомиллаштириш”.

10. Имамов Шавкат Жаҳонович 05.05.06 ва 05.07.01 ихтисосликлари бўйича “Қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан биогаз ва ўғит олиш жараёниниг технологик асослари” (DSc).

11. Жўраев Умид Анварович, 06.01.02 ихтисослиги бўйича “Коллектор-зовур сувларининг минерализациясини биологик усулда пасайтириш ва ундан суғорма деҳқончиликда фойдаланиш” (PhD).

12. Шеров Анвар Гуламович, 06.01.02 ихтисослиги бўйича “Суғорма дехқончиликда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сувдан тежамли фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқиш” (DSc).

13. Абдикаримов Рустамхан Алимханович, 01.02.04 ихтисослиги бўйича “Катта деформацияларни эътиборга олган ҳолда ўзгарувчи қалинликка эга бўлган қовушқоқ-эластик юпқа қобиқли конструкцияларнинг динамик ҳисоби назарияси ва усулларини ривожлантириш” (DSc).

14. Б.Пўлатов – 12.06.2015 й. (Швециянинг Лунд Университети) (PhD).

15. Қ.Нурметов – 26.06.2015 й. (Словакиянинг Нитра университети) (PhD).

16. А.Хамидов – 07.2015 й. (Германиянинг Гумбольт университети) (PhD).

17. Ғ.Бекмирзаев – 18.02.2017 й. (Франциянинг Лилл университети) (PhD).

18. Умаров Сухроб Рустамович, 08.00.04 ихтисослиги бўйича “Сув хўжалиги тизимида инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш” (DSc).

19. Шукурова Севара Эгамкуловна, 05.09.06 ихтисослиги бўйича “Уйғунлашган дамба билан бир томонлама сиқилган оқим қонуниятлари” (PhD).

20. Қаххоров Ўктам Абдурахимович, 05.09.06 ихтисослиги бўйича “Поймадаги кўндаланг дамбалар билан симметрик сиқилган оқим қонуниятлари” (PhD).

21. Рахимов Қудратжон Ташботирович, 05.09.07 ихтисослиги бўйича “Дарё чўкиндиларининг напорли тизимлардаги гидротранспорти” (PhD).

22. Ахмедов Улуғбек Қамарбековичнинг, 08.00.04 ихтисослиги бўйича “Қишлоқ жойларида уй хўжаликларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш фаолиятини ривожлантириш” (PhD).

23. Игамбердиев Аскар Кимсанович, 05.07.01 ихтисослиги бўйича “Ғўза қатор ораларига кузги буғдой экишни механизациялашнинг илмий-техникавий ечими” (DSc).

24. Кошеков Рашит Мажитович, 06.01.02 ихтисослиги бўйича “Сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишнинг ташкилий-технологик асосларини ишлаб чиқиш” (DSc).

25. Умурзаков Сардор Уктамович, 08.00.14 ихтисослиги бўйича “Ғазначилик органларининг интеграллашган ахборот тизимлари фаолиятини оптимал ташкил қилиш жараёнларини такомиллаштириш” (PhD).

26. Лакаев Шухрат Саидахматович, 01.01.01 ихтисослиги бўйича “Панжарадаги икки заррачали системага мос Шредингер оператори хос қиймати ва резонанслари” (PhD).

27. Эгамбердиева Шахноза Абдурашидовна, 06.01.02 ихтисослиги бўйича “Биргаликда етиштирилаётган ғўза ва дуккакли экинларнинг илмий асосланган суғориш тартиби ва технологияси (Андижон вилояти шароитида)” (PhD).

28. Искандаров Санжарбек Турсунбекович, 08.00.04 ихтисослиги бўйича “Ҳимояланган ер сабзавотчилигини ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини такомиллаштириш” (PhD).

29. Химматалиев Дўстназар Омонович, 13.00.05 ихтисослиги бўйича “Касбий фаолиятга тайёргарликни диагностика қилишда педагогик ва техник билимлар интеграцияси (Техника олий таълим муассасаларининг “Касб таълими” йўналишлари мисолида)” (DSc).

30. Хидиров Санъатжон Қучқорович, 05.09.07 ихтисослиги бўйича “Сув чиқариш иншоотларининг пастки бьефларидаги мустаҳкамлаш элементларига оқимнинг гидродинамик таъсири” (PhD).

31. Фатхуллоев Алишер Мирзотиллоевич, 05.09.07 ихтисослиги бўйича “Тупроқ ўзанли суғориш каналларида оқим ҳаракати динамикаси” (DSc).

32. Эргашев Рустам Рахимович, 05.09.06 ихтисослиги бўйича “Суғориш тизимлари насос станцияларининг гидромеханик жиҳозлари ишончлилигини таъминлаш” (DSc).

33. Лапасов Хуршид Олимжонович, 06.01.02 ихтисослиги бўйича “Ўтлоқи – бўз тупроқлар шароитида истиқболли “Пахтакор-1” ғўза навининг сувтежамкор технологияси (Жиззах вилояти мисолида)” (PhD).

34. Ражабов Нурмамат Қудратович, 06.01.02 ихтисослиги бўйича “Типик бўзтупроқлар шароитида ғўзанинг ўрта толали навларини етиштиришнинг мақбул агротехнологияларини ишлаб чиқиш” (PhD).

35. Нарбаев Шарафатдин Кенгешович, 08.00.04 ихтисослиги бўйича “Яйловлардан фойдаланиш тизимини шакллантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси материаллари мисолида)” (PhD).

36. Юлдошев Бахтиёр Шодмонович, 05.09.06, 01.02.04 ихтисосликлари бўйича “Грунтнинг намлигини ва ноэластик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда грунтли тўғонларнинг кучланганлик-деформация ҳолатларини баҳолаш ва прогнозлаш усулларини ишлаб чиқиш” (PhD).

37. Ҳайитов Холмурод Жамардович, 05.09.06 ихтисослиги бўйича “Бир томонлама поймали дарёларда кўндаланг дамбаларни ҳисобий асослаш усулларини такомиллаштириш” (PhD).

38. Халикова Наргиза Абдувалиевна, 05.07.02 ихтисослиги бўйича “Мотор мойларини оксидланиш маҳсулотларидан тозалаш қурилмасининг параметрлари ва иш режимларини асослаш” (PhD);

39. Муродов Навроз Қурбонович, 05.09.07 ихтисослиги бўйича “Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда тупроқ намлигининг ўзгариш динамикаси усулларини яратиш” (PhD);

40. Аширова Ольга Александровна, 06.01.02, 05.09.04 ихтисосликлари бўйича “Қишлоқ сув таъминоти мажмуаларида сув ташиш ва тарқатиш тизимлари ҳисоб усулларини такомиллаштириш” (PhD);

41. Рустамов Шерзод Рустамович, 05.09.06 ихтисослиги бўйича “Суғориш тизимларидаги марказдан қочма насосларнинг янги конструктив параметрларини ва ишлаш режимларини ишлаб чиқиш” (PhD);

42. Ахмедов Азамат Камилович, 08.00.04 ихтисослиги бўйича “Қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи инновацион технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш” (PhD);

43. Акмалов Шамшодбек Бахтиярович, 05.09.07 ихтисослиги бўйича “Геоахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда ирригация тизимларида сув ресурсларини гидравлик ҳисобини юритишни такомиллаштириш” (PhD);

44. Абдураимова Дилбар Айбековна, 06.01.02 ихтисослиги бўйича “Суғорма деҳқончиликда ресурстежамкор сув кўтариш қурилмаларининг ҳисобини такомиллаштириш” (PhD);

45. Икрамов Назир Мўминжонович, 05.09.06 ихтисослиги бўйича “Ҳар хил таркибдаги лойқаларни ўзан тубидаги жўякларнинг геометрик ва динамик характеристикаларига таъсири” (PhD);

46. Муқумова Дилрабо Инатовна, 13.00.05 ихтисослиги бўйича “Талабаларни ўқув жараёнига мослашишининг ташкилий педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш (“Касб таълими” йўналишлари мисолида)” (PhD);

47. Насритдинова Умида Ахмаджоновна, 13.00.02 ихтисослиги бўйича “Компьютер графикаси фанини ўқитишда уч ўлчамли моделлаштириш воситасидан фойдаланиш методикаси” (PhD);

48. Тошмуродов Ёрқин Қахрамонович, 01.04.10 ихтисослиги бўйича “Кремний асосида катта ўлчамли ионловчи нурланишли яримўтказгичли координат-сезувчанли детекторлар ишлаб чиқиш ва тайёрлаш” (PhD);

49. Қодиров Дилшод Ботирович, 05.05.01 ихтисослиги бўйича “Паст босимли сув оқимлари учун энергия самарадор микрогидроэлектростанция” (PhD);

50. Рахмонов Шерзод Касимджонович, 08.00.04,  06.01.10 ихтисосликлари бўйича “Ер ресурсларини тармоқлараро тақсимотида қишлоқ хўжалигининг устуворлигини таъминлаш” (PhD);

51. Хамидов Файзулло Рамазанович, 06.01.10 ихтисосликлари бўйича “Ер тузиш лойиҳаларида қишлоқ хўжалик ер турлари таркибини оптималлаштириш (Бухоро вилояти материаллари мисолида)” (PhD);

52. Чориев Жамшид Музаффарович, 05.09.06 ихтисослиги бўйича “Фермер хўжаликлари учун кўчма сув ўлчагичлар конструкциялари ва ҳисобий асослаш усулларини такомиллаштириш” (PhD);

53. Хакимов Баҳодир Бозорович, 05.07.02 ихтисослиги бўйича “Дизель ва биоэтанол ёнилғиларидан сифатли аралашма ҳосил қилиш қурилмаси параметрларини асослаш” (PhD).

 

Институт талабаларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ва бошқа номдор стипендиялар танловида қўлга киритган натижалари

2018-2019 ўқув йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳамда Беруний ва Навоий Давлат стипендиялари танловларининг 1 ва 2-босқичларида талабаларимиз муваффақиятли иштирок этиб, қуйидаги натижаларга эришдилар:

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ихтисослиги 3 босқич докторанти Реймов Маманбек Полатович Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиби.

Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш (сув хўжалигида) мутахассислиги 2 босқич  магистранти Озодов Эзозбек Ойбек ўғли - Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиби.

“Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг “Ер тузиш ва ер кадастри” йўналиши 4 босқич, 8-гуруҳ талабаси Норбоева Дилшода Ғайрат қизи - Беруний Давлат стипендияси соҳибаси.

“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультетининг “Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” йўналиши 4 босқич, 1-гуруҳ Вафоев Рустам Сафо ўғли - Беруний Давлат стипендияси соҳиби.

“Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети, “Иқтисодиёт” (сув хўжалигида) йўналиши 4 босқич, 2-гуруҳ талабаси Исакузиева Рушана Рузик қизи – Навоий Давлат стипендияси соҳибаси.