Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-3151-сонли қарорининг 7-банди ҳамда 2017 йил 8 майдаги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3207-сонли қарорларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, иқтидорли талабалар ва магистрантларни илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси, Беруний, Навоий, Ислом Каримов Давлат стипендиялар танловида иштирок этишларини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими  бўлими Низоми ва ҳар йили институт ректори томонидан тасдиқланган бўлимининг йиллик иш режасига мувофиқ юритади. Институт Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими қуйидаги мақсад ва вазифаларни амалга оширади:

Бўлимнинг асосий мақсадлари:

- институт иқтидорли талабалар ва магистрантларни илмий лойиҳа ва грантларга кенг жалб этишни ташкил этиш бўлимидир;

- иқтидорли талабалар ва магистрантларни Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси, Беруний, Навоий, Ислом Каримов Давлат стипендиялар танловида иштирок этишларини таъминлаш;

- кафедралар, факулътетларда иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишларни ташкил қилиш, назорат қилиш ва бошқариш;

-  калабаларга ўз иқтидорини рўёбга чиқаришлари ва ривожлантиришлари учун илмий муҳит ва шароит яратиш, бу ишга илмий мактаблар ва олимлар, профессор-ўқитувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш;

- кафедраларда олиб борилаётган долзарб, илмий-тадқиқот, ижодий ишларга талабаларни фаол қатнашишиини таъминлаш;

-“Энг яхши талаба илмий иши” танловини ташкил қилиш ва ўтказиш;

- иқтидорли талабаларни доимий рағбатлантириб бориш ва Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан ёш олимлар степендияси учун ўтказиладиган танловга ёш олимларнинг номзодларини тавсия этиш;

- касбий тайёргарлик бўйича уларнинг ижодий, интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган фаолиятга кенг илмий жамоатчиликни жалб қилиш;

- талабалар илмий анжуманлари, семинарлари, илмий-тадқиқот ишлари танловларини, давра суҳбатларини, фан олимпиадаларини ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш ва бошқалар.

Бўлим қуйидаги вазифаларни бажаради:

- илмий фаолиятга қизиққан мустақил фикрга эга, қобилиятли, иқтидорли талабаларни дастлабки курсларданоқ танлаб олиш ва уларни салоҳиятли профессор-ўқтувчиларга бириктириш;

- иқтидорли талабаларни илмий ва яратувчанликка ўргатиш ва махсус стипендияга тавсия этиш;

- талабалар орасида янги стартаплар, танловлар учун мақола ва докторлик диссертацияларини тайёрлаш ҳамда чоп этишнинг муҳим жиҳатлари бўйича талабалар иштирокида илмий семинарларни ташкил этиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси, Беруний, Навоий, Ислом Каримов Давлат стипендиялар танловида иштирокчилари учун Ўзбекистон тарихи, ахборот технологиялари ва чет тили фанларидан қўшимча дарсларни ташкиллаштириш

- институт бўйича иқтидорли талабаларни аниқлаш бўйича мониторинг ўтказиш, талабалар илмий жамиятлари фаолиятини шакллантириш ва мувофиқлаштириш

- иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва уларни “Иқтидорли талабалар” маркази қошида бирлаштириш

- Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан ёш олимлар стипендияси учун ўтказиладиган танловга 30-ёшгача бўлган ёш олимларнинг номзодларини тавсия этиш

- иқтидорли талабаларни қобилияти ва қандай йўналишга мойиллигига қараб мақсадли тайёрлашни ташкил этиш

- иқтидорли талабалар учун чет тили, информацион технология ва интернетдан фойдаланиш бўйича махсус машғулотларни ташкил этиш.

- ўқишга қабул қилинган 1-босқич талабалари орасида иқтидорлиларини аниқлаш мақсадида мониторинг ўтказиш

- факультет ва кафедраларнинг тасдиқланган  Талабалар илмий жамияти  иш режасини умумлаштириш

- талабалар илмий жамияти илмий раҳбарлари ва факультет деканлари тавсиялари билан иқтидорли талабалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат степендиялари танлови иштирокчилари гуруҳини шакллантириш

- иқтидорли талабалар фаолияти бўйича маълумотлар банкини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш

- ҳар чоракда факультет кесимида ТИЖ анжуманини ўтказиш “Энг яхши талаба илмий иши” танлови ғолибини аниқлаш ва уни рағбатлантириш

Темирова Зохида

Илхомжон қизи


Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими  методисти

Телефон: (+99871) 237-19-78, (+99871) 237-09-46

Электрон манзил: tiiame.iqtidorli.talaba@umail.uz