Илмий тадқиқот йўналишлари

Институт профессор-ўқитувчилари томонидан бажарилаётган илмий тадқиқот ишлари бугунги куннинг долзарб муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган бўлиб, олинган ва эришилаётган натижалар ишлаб чиқаришга, ўқув жараёнига тадбиқ этилишини таъминлашга қаратилган бўлиб, улар 7 та устувор илмий йўналиш муаммоларига бўлинган:

1. Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларини оқилона бошқариш, улардан сув тежамкор технологиялар асосида фойдаланиш ва суғориладиган ерларнинг экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш;

2. Гидротехника иншоотлари  конструкцияларини такомиллаштириш, ҳисоблаш, лойиҳалаш ва хавфсизлигини таъминлаш асосларини ишлаб чиқиш;

3. Гидромелиоратив ишларни бажариш технологиялари, машина ва жиҳозларини модернизациялаш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ресурсини тиклаш ва таъмирлаш;

4. Қишлоқ хўжалиги учун ресурстежамкор технологиялар ва техник воситаларининг илмий-амалий ечимларини ишлаб чиқиш;

5. Агросаноат мажмуи тармоқларида энергия самарадорлик ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш технологияларини ривожлантириш муаммолари;

6. Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш услубларини такомиллаштириш асосларини ишлаб чиқиш;

7. Суғорма деҳқончиликда сувдан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш.