Илмий тадқиқот фаолияти

Институтнинг илмий-тадқиқот ишларида кафедралардан 464 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб боради. Уларнинг 2 нафари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, 56 нафар фан доктори, профессорлар, 184 нафар фан номзоди ва PhD илмий даражасига ва доцент илмий унвонларига эга бўлганлар, 221 нафари катта ўқитувчилар, ассистентлардан иборат. Илмий салоҳият 52 % ни ташкил этади.

Давлат илмий-техника дастурлари ва хўжалик шартномалари доирасида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари

Институтда 5 та фундаментал, 20 та амалий, 2 та ёш олимлар амалий ҳамда 5 та инновацион грант лойиҳалари, 10 дан ортиқ соха ташкилотлари билан тузилган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ҳамда хўжалик шартномалари, 60 дан ортиқ Давлат бюджети ҳисобидан ташаббускор илмий ишлар бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилади. Жами илмий-тадқиқот ишларига институтда 3173886 минг.сўм миқдоридаги бюджетдан ташқари маблағ жалб этилади.

Илмий-тадқиқот ишларининг натижалари

Ҳар йилда олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича институт олимлари томонидан

40 дан ортиқ монографиялар,

25 дан ортиқ дарсликлар,

60 та ўқув қўлланмалар

чет эл илмий журналларида 300 га яқин,

халқаро анжуманлар тўпламларида 450 дан ортиқ,

республика илмий журналларида 350 га яқин,

республика илмий конференциялар тўпламларида 400 дан ортиқ илмий – услубий ишлар чоп этилиши йўлга қўйилган.

 

 

Шу билан бирга йилига 5-8 та ихтиро учун патент, 10 ортиқ ишланмага фойдали модел учун патент, 40 га яқин муаллифлик гувоҳномалари олинмоқда.