ХАБ бу – (инглиз тилида-«ҳуб») энг кўп фаолият юритадиган нарсанинг маркази ёки асосий қисми

Таълимда ХАБ - у таълим турининг кўп функционал маркази бўлиб, унда ҳар бир киши ҳар қандай турдаги таълим хизматни белгиланган нархда ёки бепул олишлари мумкин. Марказларда турли хил маданий тадбирлар, учрашувлар, илм-фаннинг турли соҳалари ва йўналишлари бўйича илмий ва амалий ишлар, шунингдек инновацион ғояларни амалга ошириш ва шу кабилар бўйича маърузалар бўлиб ўтади. Ёш мутахассис ва олимлар ўртасида тажриба орттирилади ва алмашинилади. Марказда турли йўналишлар бўйича ўқув курслари ҳам мавжуд бўлади.