Ер ресурсларини бошқариш факультети

Факультет декани

Нарбаев Шарофиддин Кенгешович

Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Қабул кунлари: Сешанба, Чоршанба, Пайшанба, Жума: 14:00-16:00

тел.: +998-71-234-88-15

e-mail: narbayev_sh@mail.ru

www.lulc.tiiame.uz


Факультет ҳақида

Факультет 1945 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти (ТИҚХМИИ) таркибида  “Ер тузиш” номи билан ташкил этилди.  Факультет 2004 йилдан 2018 йилга  қадар Ердан фойдаланиш ва ер кадастри номи билан фаолият кўрсатган.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги 3702-сонли Қарорига асосан ҳозирда “Ер ресурсларини бошқариш ” номи билан фаолият кўрсатиб   келмоқда.

Факультет республикада  ер тузиш, ер кадастри, геодезия, геоинформатика, картография ва давлат кадастрлари соҳалари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлайдиган етакчи маскан ҳисобланади. Факультет дастлаб ташкил этилганда унинг биринчи раҳбари доцент М.Н.Маслов, кейинчалик эса профессор П.К.Татур, доцентлар Ж.К.Баранов, В.С.Артамонов, А.Н.Назиров, А.Т.Абдураззоқов, профессор О.Рамазонов, доцент Қ.Рахмонов, профессор С.Авезбаев ва доцент З.Муқимовлар етакчилик қилишдилар. 2019 йилдан буён PhD доцент Ш.Нарбаев факультетга раҳбарлик қилиб келмоқда. Факультет таркибида дастлаб битта “Геодезия” кафедраси мавжуд бўлган бўлса, кейинги йилларда “Ер тузишни лойиҳалаш”, “Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини лойиҳалаш ва ободонлаштириш”, “Аэрофотогеодезия”, “Тупроқшунослик ва деҳқончилик”, “Ер тузиш ва ер муносабатлари”, “Ер кадастри”, “Картография” кафедралари ташкил этилган.

Бугунги кунда факультетда “Ердан фойдаланиш”, “Геодезия ва геоинформатика”, “Давлат кадастрлари” ва “Олий математика” кафедралари фаолият кўрсатмоқда. Кафедраларда республикамиз равнақи учун ўз ҳиссасини  қўшаётган олимлар ва етук профессорлар  А.Чертовицкий, С.Авезбаев, Б.Худоёров, А.Алтиев, У.Нигмаджанов, доцентлар Қ.Рахмонов, И.Мусаев, А.Бабажанов, Ш.Нарбаев, Х.Хайитов, О.Кўчаров, Т.Эргашев, Ш.Лакаев, Р.Ойматов, А.Инамов ва малакали ўқитувчилар талабаларга таълим-тарбия беришмоқдалар. Факультетда ер тузиш ва ер кадастри, геодезия  ва картография соҳалари бўйича ишлаб чиқариш  билан  узвий  алоқаларни  таъминлаш,  талабаларга  билим  бериш  ва  профессор - ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил қилиш мақсадида  “Давергеодезкадастр” қўмитаси ва унинг  тизимидаги корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ўқув, илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда.