Талабалар турар жойлари

Талабалар турар жойи Республиканинг узоқ вилоят ва шахарларидан келиб  институтда  таҳсил олаётган  талаба ва  магистрантларини ўқиш вақтида ётоқхона  жойлари  билан  таъминлашга мўлжаланган.

Ҳозирги кунда  институт учта тўққиз қаватли  талабалар турар жойи ва иккита  ёш олимлар ва тадқиқотчилар уйига эга.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти  таркибида  ривожланган  инфра  тузилмага эга бўлган битта мустақил иш юритувчи талабалар турар жойлари мавжуд.

*2-талабалар турар жойи

*3-талабалар турар жойи

*4-талабалар турар жойи

*Ёш  олимлар ва аспирантлар уйи

Шароити

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти  талабалар  турар жойларида  талабаларнинг  хаётини яхшилаш замонавий  ахборот  технологиялари жорий этилаётгани талабалар турар жойларининг моддий-техник  базаси янгиланиб тўлдирилган. Компютер  хоналари ва ахборот ресурс маркази  филиали   билан таъминланган.

2-3-талабалар турар жойлари  хар бир ётоқхона 404 талабага мўлжалланган бўлиб, умумий  майдони 8011 м2 дан иборат. Ётоқхона  9 қаватдан иборат. Яшаш хоналари 202-тадан хонани ташкил қилади.

4-талабалар турар жойи  400 талабага мўлжалланган бўлиб, унинг умумий  майдони 7991 м2 ни ташкил  этади. Ётоқхона 9 қаватдан  иборат. Жами яшаш хоналари  сони 160 тадан иборат бўлиб, 80 та секцияни  ташкил этади.

Хар 4 талабага бир секция ажратилган бўлиб, секция 2 хонадан иборат. Катта хона дам олиш учун, кичик  хона эса овқатланиш  ва дарс тайёрлаш  учун мўлжалланган. Хар секцияда алохида ювиниш хонаси (душхона) ва хожатхона мавжуд. Секциялар мебеллар билан жихозланган. Ётоқхонанинг  хар бир қаватида 2 тадан ошхона  ва талабалар учун хар бир қаватда дазмоллаш хонаси, кир қуритиш хонаси, дам олиш хонаси мавжуд. Маънавият-маърифат хоналарида  талаба ёшларимиз юртимизда ва жахонда бўлаётган воқеа ва ходислардан хабардор бўлишлари учун 8 турдаги  газета журналлар билан таъминланган. 2018 йил сентябр ойида капитал таъмирлашга топширилган.

 

МАНЗИЛ:

Манзил: Тошкент шахар Юнусобод тумани Осиё кўчаси 1-уй.

Йўналишлари: Хамид Олимжон метро станцияси, Минор метро станцияси, автобуслар 2 ,89, 95, 38, 88 гидрометцентр бекати.

2-Талабалар турар жойи бошлиғи

Тўхтамуродова Малика Алиевна

Телефон 8(371)237-19-28

Манзил: Тошкент шахар Юнусобод тумани Осиё кўчаси 1-уй.

3-Талабалар турар жойи бошлиғи

Қурбонов Илҳомжон Ўринович

Телефон 8(371)237-19-12

Манзил: Тошкент шахар Юнусобод тумани Осиё кўчаси 1-уй.

4-Талабалар турар жойи мудираси

Рустамов Руслан Рустамович

Телефон 8(371)237-19-92