Қишлоқ хўжалигини механизациялаш

Факултет декани

Қузиев Улуғбек Таджиевич

Муҳандис-механик, доцент

Қабул кунлари: Чоршанба: 10:00-13:00

тел.: +998(71) 2371984

e-mail: www.acm.tiiame.uz

 


Факултет ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003 – сонли қарорига асосан Тошкент ирригация ва мелиорация институти негизида Тошкент ирригаци ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари  институти ташкил этилди.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети 1920 йилда Тошкентда ташкил этилган. Туркистон Давлат университети 8 факультетлари қаторида техник факультет ҳам очилган.

1934 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) ташкил этилган. Унинг таркибида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети ҳам очилган бўлиб, шу йилнинг ўзида  факультетда 400 нафардан ортиқ  талаба таълим олган.

Факультет профессор-ўқитувчилари Республикамиз қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш жараёнига катта ҳисса қўшган: чигит сеялкаларини, ғўза култиваторларини, кимёвий моддалар пуркайдиган машиналарни, пахта териш машиналарини, тракторларни ва техникадан самарали фойдаланишни ривожлантириш бўйича илмий ишлар бажариб, аниқ тавсиялар ишлаб чиқишган.

Факультетда ихтисослашган “Қишлоқ хўжалиги машиналари”, “Трактор ва автомобиллар”, “Машиналардан фойдаланиш ва таъмирлаш” ва “Умумтехник фанлар” кафедралари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Факультетни битирганлардан Республикамиз қишлоқ хўжалигини комплекс механизациялаштиришга катта ҳисс қўшганалар. Факультет битирувчиларидан вилоят, туман ҳокимлари, Республикамиз ҳукуматининг аъзолари, кўпгина конструктор ва  олимлар етишиб чиқишган.

Муҳтарам  Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович 1976-1981 йиларда факультетда таълим олганлар.

Ҳозирги давргача факультет 16000 га яқин малакали инженер -механиклар, 5000 га яқин бакалаврлар  600 га яқин  магистрлар тайёрланди.

Бугунги кунда факультетда Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш, Қишлоқ хўжалик ва мелиоратив техникалари техник сервиси ва Касб таълими (Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш) йўналишлари  бўйича  825 нафар талаба таълим олмоқда.