Магистратура бўлими

«Магистратура бўлими» бошлиғи

Янгиев Асрор Абдиҳамидович

Техника фанлари доктори, профессор 

тел: (71) 237-22-09.

Еmail: magistr@e-tiiame.uz

 

 


Магистратура бўлими ҳақида

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Магистратура бўлими” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сонли қароридан келиб чиқиб, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2007 йил 19 сентябрдаги 175-сонли буйруғи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2007 йил 25 сентябрдаги 195-сонли буйруғи ҳамда 29 декабрдаги 269-сон буйруғи билан тасдиқланган “Магистратура тўғрисидаги”   Низомга мувофиқ 2007 йил 27 декабрдан бошлаб ташкил этилган.

Институтда магистратура мутахассисликларига масъул бўлган кафедраларда магистрантларнинг ўқув жараёнига энг юқори малакали профессор-ўқитувчилар, яъни фан докторлари ва профессорлар, фан номзодлари ва доцентлар, шунингдек, ишлаб чиқаришда юқори иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали амалиётчилар ҳам жалб этилган. Магистратура мутахассисликлари бўйича кафедралар тасарруфида бугунги кунга келиб жами
112 нафар малакали педагог ходимлар, мутахассисликлар бўйича магистрантларга малакавий кўникма ҳосил қилишда маърузалар ўқиш, тажриба ва амалий машғулотларни, малакавий амалиётлар ва стажировкаларни ўтишда илмий педагогик фаолият олиб бормоқдалар. 2017-2018 ўқув йилига келиб институтда жами 23 та магистратура мутахассисликлари бўйича магистрлар тайёрланади.

Мутахассисликлар соҳасидан келиб чиқиб, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва унинг вилоятлардаги ирригация тизими ҳавза бошқармалари, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва унинг вилоятлардаги бошқармалари, Ўзергеодезкадастр қўмитаси, Давсувхўжаликназорат давлат инспекцияси, Республикадаги бир қанча илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари, ҳокимликлар ва бошқа давлат бошқарув органларига ишга тақсимланиш шакллантирилган.

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ

Магистрлар тайёрлашда таълим жараёни билан илмий-тадқиқот ишлари ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграция жараёнини ривожлантириш мақсадида турли илмий семинарлар ташкил этилиб борилиши йўлга қўйилган.

Магистрантлар ўзлари бажарадиган магистрлик диссертациялари бўйича фан-тараққиётининг охирги янгиликларидан хабардор бўлишларидан келиб чиқиб, Республика ва халқаро кўргазмаларида ҳам фаол иштирок этиш билан биргаликда ҳар йили ташкиллаштирилиб келинаётган “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси”да қатнашиб мамлакатимиз олимлари томонидан илгари сурилаётган илмий ғоялар, ишланмалардан хабардор бўлишмоқдалар.

Ўқув жараёнининг ташкил қилиниши

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 2 апрелдаги 116-сон буйруғи билан тасдиқланган “Магистратура тўғрисидаги” Низом асосида   магистратурада ўқув жараёни олиб борилмоқда.

Институтда барча магистратура мутахассисликларига масъул бўлган кафедраларда мазкур Низомга асосан “Магистрантнинг шахсий иш режаси” да белгиланган  “Магистрантнинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, педагогик ва малакавий амалиёт фаолияти бўйича календари”  ва “Магистрлик диссертатсиясининг бажарилиши календари” юритилиб, магистрантлар ўз фаолияти даврида амалга оширилиши лозим бўлган ишларини белгиланган режа асосида олиб борадилар.

Шунингдек, мутахассисликларнинг ўқув режасида белгиланган фанлар бўйича маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб борилиши дарс жадвалига мувофиқ,  ҳафтанинг тўрт кунида белгиланган ва ҳафтанинг жума ва шанба кунлари магистрантлар мутахассисликларга масъул бўлган кафедраларда ҳафта давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот ва тақдимотлар қилиб боришлари амалга ошириб келинмоқда. Магистратурада таълим жараёни  илмий-тадқиқот ва илмий педагогик фаолияти олиб борилишига қаратилганлигидан келиб чиқиб, семестрлар якунига кўра магистрантлар кафедраларда илмий фаолият аттестациясидан ўтказилиши йўлга қўйилган. Бунда белгиланган режага мувофиқ магистрантлар семестр давомида амалга оширган илмий-тадқиқот ишлари тўғрисида тақдимотлар қилишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Ўқув жараёнининг ташкил этилишида институт билан соҳага оид ташкилотлар орасидаги интеграцияни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда маълум миқдордаги амалий ва лаборатория машғулотлари турли ташкилотлар ва илмий-тадқиқот институтлари (Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси, энергетика ва автоматика илмий-тадқиқот институти, “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси, “Ўзергеодезкадастр” давлат қўмитаси, “Геоинформкадастр” ОАЖ, “Ўзсувлойиҳа” ОАЖ, “Ўзгидромет” илмий текшириш институти кабилар) базасида олиб борилиши амалга ошириб келинмоқда.   

ҲАЛҚАРО АЛОҚАЛАР

5А630101 - Атроф муҳит муҳофазаси (халқаро ер ва сув ресурсларини бошқариш), 5А630101 - Атроф муҳит муҳофазаси (геоахборот тизимлари) мутахассисликлари бўйича ҳалқаро магистратура ташкил қилинган. Магистрантлар Эрасмус Мундус гранти асосида Голландиянинг Вагенинген университети ва Словакия қишлоқ хўжалиги университети ҳамда Хорватиянинг Загреб университетларида тахсил олиб келишоқда.

Бир қатор чет элнинг нуфузли даргоҳларининг олимлари: Германиянинг Гумбольдт номли Берлин Университети профессори Dagmar Balla, “Ландшафт ва сув хўжалиги” институтининг ZALF–Мюнхеберг бўлими бошлиғи доктор Sebastian Maassen, Швециянинг Лунд университети профессори С.Увон, Европа Иттифоқи Эрасмус Мусдус дастуридаги КАСИЯ ва ТЕМУР халқаро лойиҳалар доирасида Вагенинген университетининг (Нидерландия) илмий ходими ва мазкур лойиҳаларнинг халқаро координатори Ева Виетсмалар келиб магистрантларга цикл асосида дарс бермоқда.