Маънавият марифат маркази

Ҳайдаров Зуҳриддин Рабиевич

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи.

Мутахассислиги – тарихчи.

 

 

 


Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими 1997 йилда ташкил этилган. Бўлим ўз вазифаларидан  келиб чиқиб, талабаларни миллий истиқлол ғояларига чексиз садоқат, она Ватанга меҳр – муҳаббат, озод ва обод мамлакат барпо этишдек улуғ ва олижаноб мақсадга эътиқод, жасурлик ва фидоийлик руҳида тарбиялашга доир институтда ўтказиладиган маънавий ва маърифий тадбирларни ташкил этади. Шунингдек, иқтидорли талаба-ёшларимизни билим ва салоҳиятларини юзага чиқариш мақсадида турли илмий, ижодий ва бадиий тўгараклар, клуб ва йиғинларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради.  Шу билан бирга талабалар турар жойларида маънавий-маърифий ишларнинг ташкил этилиши ҳамда институт Ахборот ресурс марказининг маънавий-маърифий ҳаётини назорат қилиб боради.

Бўлим юқоридаги ишларни амалга оширишда институтнинг жамоат ташкилотлари яъни институт Касаба уюшмаси қўмитаси, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси, институт маданият саройи ҳамда “Гуманитар фанлар” ва “Жисмоний маданият ва спорт” кафедралари билан чамбарчас ҳолда фаолият олиб борилади

Турли йилларда Баҳодир Тожиев  (1997-2001 йй.), Қодиржон Шавазов (2002-2003 йй.), Жуманиёз Раматов (2004-2009 йй.), Шерзод Рустамов  (2009-2012 йй.), Эшмат Қалқонов (2012-2013 йй.), Абдумалик Ибрагимов (2013-2014 йй.), Икромбек Рахимов (2014-2016 йй.), Азамат Ишимов (2016-2017 йй.), Дилбар Сиддиқова (2017-2018 йй.)лар бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган бўлса, 2018 йилдан то шу кунга қадар Зуҳриддин Ҳайдаров Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимини бошқариб келмоқда.

Бўлим ўз фаолияти давомида институт иқтидорли талабалари билан ишлаш жараёнида республика ҳамда ҳалқаро миқёсдаги кўплаб маънавий-маърифий ҳамда спорт йўналишларида ўтказилган тадбирларда, кўрик танловлар, шу билан бир қаторда олий таълим муассасалари орасида ўтказилиб келинаётган спартакиадаларда кўплаб ютуқларга эришиб кемоқда.  

2010 йилда институт Маданият саройида иқтидорли талабалар учун  ташкил этилган “Миллий рақс” тўгарагида (тўгарак раҳбари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган раққоса Малика Ахмедова)иштирок этиб келаётган 11 нафар талаба- қизларимиз Маданият саройи директори Жамшид Комилжонов раҳбарлигида Туркия давлатининг Кесели вилоятида ўтказилган “Ҳалқаро рақслар намойиши” ҳалқаро фестивалида ўзларининг миллий жозибадор рақслари билан фаол иштирок этгани, 2014 йилда Маданият саройида талабалар учун ташкил этилган “Қувноқлар ва зукколар” тўгарагида шуғулланиб келаётган ҳазил сўзларга моҳир иқтидорли талабалардан танлаб олиниб институтнинг “Тарғибот” жамоаси тузилиб, республика олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик- танловида иштирок этиб, ўзларининг маҳорати, ҳозир жавоблиги билан республика ҳамда шаҳар босқичларида 2014, 2017, 2018 йилларда ўтказилган танловларнинг ғолиби бўлгани, шу билан бюирга республика олий таълим муассасалари ўзтасида ўтказилган “Солиқ билимдонлари” ҳамда “Тафаккур синовлари” интелектуал кўрик- танловларида ҳам институтимизнинг билими кучли иқтидорли талабалари ўз билимлари билан фаол иштирок этиб, 2014 ва 2018 йилнинг мутлақ  ғолиблигини қўлга киритишганини айтиб ўтиш жоиз.

Ёшлар орасида спортни кенг тарғиб этиш мақсадида Жисмоний маданият ва спорт кафедраси қошида ташкил этилган футбол тўгараги аъзоларидан ташкил топган “Ирригатор” жамоаси ҳам 2014 йилда “Камолот кубоги-2014”, 2017 йилда “Ёшлар иттифоқи кубоги-2017”, 2018 йилда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган “Мини-футбол” спорт тури бўйича ҳамда “Ўзбекистон футбол федерацияси кубоги”ни қўлга киритишди. Спортнинг яккакураш турлари ҳисобланмиш кикбоксинг, жуи-жит су, турон яккакураши турлари бўйича ҳам институтимиз талабалари турли республика ва халқаро турнирларда совринли ўринларни эгаллаб келмоқдалар.

Ёшлар орасида китобхонлик маданиятини оммалаштириш мақсадида ҳам бўлим томонидан талабалар ўртасида турли тарғибот-ташвиқот ҳамда танловлар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.​