Ишлар бошқармаси

Ишлар бошқармаси бошлиғи

Хасанов Бахтиёр Уришович

Иқтисод фанлари номзоди, профессор

+99871-237-19-20

 

 


Фаолияти

Ишлар бошқармаси бошлиғи Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, Олий ва ўрта махсус таълим ва Сув хўжалиги вазирликлари буйруқлари, кўрсатмалари ҳамда бошқа идораларнинг меъёрий смета ва далолатномаларига асосланган ҳолда институтнинг молия-иқтисодиёт ва хўжалик ишларига раҳбарлик қилади ва фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Ишлар бошқармаси бошлиғининг лавозим вазифаларига қуйидагилар кирaди:

  • ўз-ўзини таъминлаш асосида, самарали фаолиятга йўналтирилган, институтни иқтисодий ривожлантиришнинг концепциясини ишлаб чиқади ҳамда тадбиқ этилишини таъминлайди.
  • давлат таълим стандартлари ва Малака талаблари асосида илмий ишларни ташкил этиш, олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлаш учун молиявий ёрдам ташкил этиш.
  • институтнинг молиявий-иқтисодий фаолияти ва хўжалик ишларига раҳбарлик қилиш.
  • молия-иқтисодиёт ва хўжалик ишларига оид масалалар бўйича институт илмий Кенгаши қарорлари, ректор буйруқлари ва фармойишларини бажарилишини ташкил этиш.
  • илғор мамлакатлар таълим тизимининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш, «Таълим тўғрисида»ги қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва бошқа таълимга оид қонунларда кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш борасидаги услуб ва воситаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширилишини таъминлаш.
  • тадбиркорлик ишларини такомиллаштириш натижасида институт иқтисодий самарадорлигини бевосита таъминлайди, бюджетдан ташқари маблағ ишлаш чораларини кўради.
  • институт номидан турли иш ва хизматлар бажаришаг шартномалар, ташкилий, иқтисодий, молиявий режалар тузади.
  • бюджетдан ташқари маблағларни кўпайтириш мақсадида кичик ва ўрта бизнес бўлимларни ташкилий-иқтисодий механизмини ривожлантиришга кўмаклашади.
  • ички техник ва технологик имкониятлардан келиб чиққан ҳолда бюджетдан ташқари маблағ ишлаш мақсадида ёрдамчи ишлаб чиқариш (нашриёт, хўжалик ашёларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.) ташкил этиш, ўқув ва илмий тажриба ҳамда ёрдамчи хўжаликларда чиққан махсулотлардан тушган маблағлани профессор-ўқитувчи ва ходимларни рағбатлантиришга, институтни моддий техника базасини яхшилашга қаратади.
  • молиявий кредит ва ҳисоб муаммоларини ўз вақтида бажариш.
  • моддий техника ва бошқа бойликларни ишлатишини ҳисобга олиш, давлат бюджетига тўланадиган тўловларни, социал таъминот органларига ўтказиладиган бадалларни ва ҳ.к. ўз вақтида бажаришни назоратга олиш.
  • материал-техник базасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва назорат қилиш.
  • капитал таъмирлаш, жорий таъмирлаш, коммунал хизматлари ва электр энергия ҳаражатларини белгиланган даражада тежамли сарфланишини назоратга олиш ва молиявий ҳаражатларни таҳлил қилиш. Бажарилган ишларни қабул қилиб олади ҳамда сифатига жавоб беради.
  • ижро интизомини бузган ходимларга нисбатан чора кўриш, улар билан шарномани бекор қилиш бўйича таклифлар бериш.
  • ўрнатилган тартибда институтнинг йиллик рейтингини аниқлаш, танқидий таҳлил қилиш, фаолиятни такомиллаштиришга оид ишларни амалга ошириш.
  • институтнинг моддий-техника базаси ва уни ҳозирги замон талабига жавоб бериш учун қилинадиган ишлар, институт ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш режаларини тузиш режасини тузиш. Ўқув бинолари ва Талабалар турар жойларидаги биноларни ўт ўчирувчи анжомлар билан тўлдириш, унга кетадиган молиявий ҳаражатларни назоратга олиш
  • ўқув-лаборатория бинолари ва институтнинг бошқа иншоотларининг (иссиқлик ва газ тармоғи, сув, электр, алоқа таъминоти) авариясиз ҳолатини ташкил қилиш.
  • институтнинг молиявий-иқтисодий фаолияти ва хўжалик ишлари билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича иш олиб бориш.
  • институтда ва Талабалар турар жойларидаги тозаликни, олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини назорат қилиш ва молиявий ишлар билан боғлиқ бўлган вазифаларни ҳал этиш.
  • институтда давлат грантлари асосида таҳсил олаётган битирувчиларни ишга тақсимлаш бўйича тақсимот комиссияси билан учрашувлар ташкил этиш.
  • битирувчиларни иш жойлари билан таъминлаш мақсадида корхона ва ташкилотлардан буюртма олиш ва улар билан шартнома тузиш. Корхоналарининг бевосита иштирокида битирувчиларни иш билан таъминлаш.
  • ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш мақсадида ҳозирги замон талабидаги ўқув ускуналари ва асбоблари, ўқитишнинг техник қурилмалари ҳамда стол-стулларни керакли хоналарда янгилаш ишларини олиб бориш, уларга кетадиган молиявий ҳаражатларни смета асосида назоратга олиш.
  • институт хўжалик фаолиятининг асосий турлари бўйича молиявий-иқтисодий смета, ҳаражатларни йиллик ва келажак режаларини тайёрлашини ва бажарилишини таъминлаш.
  • институтнинг хўжалик ишларини бажарувчи бўлинмаларнинг иқтисодий кўрсатмаларини таҳлил қилади, ҳаражатларнинг иқтисодий самарадорлигини ва мақсадга мувофиқлигини баҳолайди, институтнинг молиявий-иқтисодий фаолиятининг келгуси режалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
  • меҳнатни мухофаза қилиш, ёнгин ва техника хавфсизлиги бўйича тадбирлар ташкил этиш, квалификация ҳайъати ишини ташкил этиш ва инженер-техник ходимларнинг малакасини ошириш.
  • ўқув жараёнини таъминлаш мақсадида жиҳозлар, қурилмалар ва материаллар сотиб олиш, маиший-ижтимоий бинолар ва ётоқхоналарни мебель ҳамда инвентарлар билан таъминлаш бўйича шартномалар тузиш.
  • институт ҳудудидаги хоналарни, спорт иншоотларини, жиҳозларни ижарага бериш бўйича тузилган шартномаларни эксперт баҳолашни амалга ошириш.
  • ташкилотлар билан ўзаро иқтисодий ва тадбиркорлик ҳамкорлиги бўйича таклифлар тайёрлайди.
  • институтга фойда келтирувчи таълим инвестиция, ноу-хау ва шу ишга йўналтирилган бюджет ва тижорат корхоналари билан ҳамкорликни шакллантиради.
  • меҳнат ва турмуш шароитини нормаллаштириш тадбирларини ташкил қилиш, санитар ва профилактик соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш, тиббий кўриклар, эмлаш, дезинфекция ва бошқаларни ўтказиш, жамоатчилик асосида ишловчи тўгаракларни ва университет миқёсида ўтказиладиган тадбирларни моддий жиҳатдантаъминлаш (ҳаваскорлик тўгараклари, спорт секциялари ва бошқалар).
  • Сув хўжалиги вазирлиги корхоналари ҳамда бошқа вазирлик ва ташкилотларда мутахассисларга эхтиёж бўйича меҳнат бозорини ва маркетинг хизматини ташкил қилиш.
  • институтда маблағни тежаш соҳасида иқтисодий-тадбиркорлик масалаларни ва таклифларни муҳокамага қўйиш, уларни институт Илмий Кенгашига олиб чиқиш.
  • институтни ўрнатилган тартибда доимий ички аттестациядан ўтказиш, ташқи аттестация-аккредитацияга тайёрлаш ва ўтказишда фаол иштирок этиш.
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига, вазирликлар ва институт ректорининг виртуал қабулхоналари ҳамда талабалар ва ота-оналар қабулхоналарига тушган мурожаатларни Ишчи гуруҳ аъзолари билан ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш, мурожжатларда кўтарилган масалалар юзасидан лавозим вазифаларига масъулиятсизлик билан қараган мансабдор шахсларга интизомий чоралар кўриш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • амалдаги қонунчилик асосида бошқа вазифаларни бажариш.