Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети

Факультет декани в.б

Хакимов Рашид

Қабул кунлари: Чоршанба: 10:00-13:00

Тел: +99871 237 19 70, 237 25 34

e-mail:  www. economy@tiiam.uz

www.em.tiiame.uz

 

 


Факультет ҳақида

1974 йилда Тошкент ирригация қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институтининг “Гидротехник иншоотлар” факультети қошида “Сув хўжалиги иқтисоди ва уни таҳлил этиш” йўналиши очилди. Бу йўналиш 1976 йилга бориб мустақил факультетга айлантирилди.

Факультет 2004 йилдан “Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти”, 2015 йилдан “Сув хўжалигида менежмент” факультети номи билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003 “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорига асосан “Иқтисодиёт ва менежмент” факультети номи билан фаолият кўрсатиб келмоқда.