Илмий кенгаш

ТОШКЕНТ ИРРИГАТСИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАТСИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ

ИЛМИЙ КЕНГАШИ

Умумий қоидалар

1.Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти (бундан буён матнда институт деб юритилади) фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун ректор раислигида Илмий кенгаш ташкил этилади ва унинг йиғилишларини олиб боради.

2.Илмий кенгаш ўз фаолиятини институт Илмий кенгаши тўғрисидаги Низом» асосида, қонунийлик, бошқарув ва коллегиалликни марказлаштириш тамойиллари асосида амалга оширади. Илмий кенгашнинг асосий вазифалари

3. Илмий кенгашнинг асосий вазифаси – институт жамоаси саъй-харакатларини қуйидаги масалаларни бажаришга қаратилган фаолиятини бирлаштириш ҳисобланади:

- кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини амалга ошириш, замонавий педагогик технология ва компютерлаштириш асосида юқори сифатли бакалавр ва магистрлар тайёрлашни таъминлаш ;

- Олий таълимнинг давлат таълим стандарти талаблари даражасида мукаммал билим, малака, кўникмаларга эга бўлган профессионал мутахассислар тайёрлашга йўналтиришдан иборат.

4. Институт Илмий кенгаши:

- кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ давлат таълим стандартлари, ўқув режалар ва дастурларнинг қатъий бажарилишини кўриб чиқади хамда устивор масалалар бўйича тавсия ва топшириқларни белгилайди ;

- факултетларнинг ўқув, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишлар тўғрисидаги, академик лицейлар, қабул комиссиясининг қабул натижалари тўғрисидаги, институт қошидаги илмий лабораторияларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек, маркетинг хизматининг халқ хўжалигида битирувчи мутахассисларга бўлган эҳтиёж, буюртмачи ташкилотлар билан хамкорлик алоқалари тўғрисидаги ҳисоботни эшитади хамда тегишли қарор қабул қилади;

-илмий тадқиқот, маънавий-маърифий ишларнинг режалари ижроси, профессор-ўқитувчилар таркибининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларини муҳокама қилади хамда тегишли қарор қилади;

-институт ривожланишининг йиллик ва истиқболли режаларини тасдиқлайди, моддий техник таъминот ва молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини муҳокама қилади ҳамда тегишли қарор қабул қилади.

- факултет ва кафедраларни очиш, тугатиш, ўзгартириш шунингдек, маркетинг хизматлари таклифларини ҳисобга олган холда янги бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш ёки тўхтатиш билан боғлиқ масалалар бўйича қарор қабул қилади;

- “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларини танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ профессор-ўқитувчилар лавозимларини эгаллаш учун танловлар ўтказади;

- профессор, доцент илмий унвонини олишга интилаётган изланувчиларнинг хужжатларини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда илмий унвонга Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комисиясига тақдим этади;

- институт талабалари ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг инглиз тилини билишини таъминлаш ва компютер технологиялари, интернетдан фойдалана олишлари бўйича таянч кўникмаларни шакллантириш масалаларини муҳокама қилади ва чора-тадбирлар белгилайди;

- таълим жараёнининг ўқув адабиётлари билан таъминланганлигини, янги авлод дарслик ва ўқув қўлланмалари, шунингдек инновацион таълим технологияларини қўллашга асосланган ўқув-услубий мажмуаларни тайёрлаш ва нашр этиш масалаларини муҳокама қилади;

- стажёр-тадқиқотчи-изланувчи, таянч докторантура ва докторантураларга номзодларни тавсия этади, уларнинг шахсий режалари ва диссертатсиялари мавзуларини тасдиқлайди;

- иқтидорли талабалар сафидан ва профессор-ўқитувчилар таркибидан номзодларни “Истеъдод” жамғармаси орқали хорижий олий таълим муассасаларида стажировкага тавсия этади;

- институт иқтидорли талабалари ва стажёр-тадқиқотчи-изланувчилари сафидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиясига ва номли давлат стипендиялар танловида иштирок этадиган номзодларни тавсия этади;

- “Соғлом авлод учун” жамғармаси билан ҳамкорликда талабаларнинг жисмоний тарбияси ва уларнинг соғликларини янада яхшилаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади;

- асосий буюртмачи ташкилот, корхона ва муассасалар билан корпоратив ҳамкорликни ривожлантириш, моддий техник базани мустаҳкамлаш ҳамда талабаларнинг малакавий амалиёти самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилади ва уларни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

- институт талабалари ва ходимларининг техника хавфсизлиги ва мехнат мухофазасини такомиллаштириш бўйича тадбирларни белгилайди.

5. Илмий кенгаш институт ваколатига кирадиган ва коллегиал муҳокама этишни талаб қиладиган ҳар қандай масалани кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Илмий кенгаш таркиби

6. Илмий кенгаш таркибига институт ректори (раис), проректорлар, бўлим ва марказ бошлиқлари, ўқув-методика бошқармаси бошлиғи, институт қошидаги илмий-тадқиқот институтлари директорлари, институт бош ҳисобчиси, хотин-қизлар қўмитаси раиси, юрист-маслахатчи, ҳарбий кафедра бошлиғи, факултет деканлари, мутахассис чиқарувчи кафедра мудирлари, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, «Ёшлар иттифоқи» бошланғич ташкилот етакчиси, институт қошидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари киради. Илмий кенгаш таркибига Олий таълим муассасининг муайян йўналиш муаммолари бўйича ишловчи йирик олим ва мутахассислар ҳам киритилиши мумкин. Ваколат муддати -5 йил.

7. Илмий кенгаш таркиби институт ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Хар ўқув йилининг бошида турли сабабларга кўра Илмий кенгаш таркибидан чиқканлар ўрнига, янги аъзолар сайланади ёки тегишли тартибда таркибга қўшилади.

Манбаа: Институт Илмий кенгашининг 2017 йил 28- декабрдаги 5-сонли мажлисида тасдиқланган “Институт Илмий кенгаши тўғрисида”ги Низоми.

 

Институт Илмий кенгашининг котиби:

доцент Ойматов Рустам Қамариддинович

+998971-237-09-85