Хисобот бўлими

Бухгалтерия бўлими №2169 Бухгалтерия Хисобининг Миллий Стандартлари асосида институтнинг молиявий фаолиятини юритиб, молиявий ҳисоботларни тузиш ва юқори тегишли ташкилотларга ўз вақтида топшириш ва уларнинг ҳаққонийлигини таъминлайди.

Бухгалтерия бўлимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- бухгалтерия ҳисобини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ғазначилигининг “ПК УзАСБО” миллий дастурида юритиш;

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга асосан бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишни таъминлаш, моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларидан самарали фойдаланишни назорат қилиш;

- Профессор-ўқитувчи ва ходимлар ойлик иш ҳақларини, талабалар стипендияларини ўз вақтида ҳисоблашни ва уларни тарқатилишини назорат қилиш;

- Ҳисоб варақаларда активларнинг ҳолатини ва ҳаракатини, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ хамда аниқ маълумотларни шакллантириш;

- Моддий бойликлар ва пул маблағлари инвентаризациясини ўз вақтида ўтказиш;

- Самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш;

- Молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузиш;

- Маҳаллий ва республика бюджетига ҳисобланган солиқларни ўз муддатларида ўтказиш;

- Банкдан олинган пул маблағларини мақсадли сарфлаш;

- Дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари пайдо бўлишининг олдини олиш;

- Иш ҳақи фондини тасдиқланган штат жадваллари ва штат формулярлари асосида тўғри сарфланишини назорат қилиш;

- Стипендия фондини ректор томонидан чиқарилган буйруқлар асосида тўғри сарфланишини назорат қилиш;

- Товар-моддий бойликларни белгиланган қоидалар асосида омборхонага қабул қилиш ва чиқим қилишни назорат қилиш;

- Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тасдиқланган харажатлар сметалари асосида харажатлар моддалари бўйича сарфланишини назорат қилиш;

- Пул маблағлари, товар-моддий бойликлари ва асосий воситалар инвентаризациясини ўрнатилган тартиб асосида сифатли ўтказилишини назорат қилиш;

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, солиқ инспекциясига ва бошқа ташкилотларга ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботларни ўз муддатларида топширилишини назорат қилиш.

- Бўлим фаолиятига тегишли қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, ОТМси ректори буйруқларининг моҳиятини билиши, ОТМси йиллик ва истиқболли режаларини билиши, молия ҳамда назорат-тафтиш ташкилотларининг бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва ҳисоботларни тузиш хусусийдаги, шунингдек ОТМсининг молия-хўжалик фаолиятига, ОТМси тузилмасига ва уни ривожлантириш истиқболларига тегишли барча услубий, меъёрий ҳамда бошқа мажбуриятларни бажариш.

Сўнгги йилларда сохага оид ўзгаришлар:

1.Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни.

Ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг айрим моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Маълумки, бугунга қадар амал қилиб келган тартиб бўйича жисмоний шахслардан солиқ шкала бўйича ҳисоблаб чиқилар, бунда маошнинг энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача қисми 7,5%, беш бараваридан ўн бараваригача қисми 16,5%, ундан юқори қисми 22,5% ставкада даромад солиғи ушланар эди. Бундан ташқари, иш ҳақидан пенсия жамғармаси учун 8 фоизлик мажбурий суғурта тўлови ундирилар эди.

Эндиликда эса жисмоний шахснинг даромадларидан фақат 12 фоизлик ставка бўйича солиқ ундирилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5597-сон Фармонига мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.

Шунингдек, 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн баробаригача оширилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тўғрисида» 1995 йил 20 ноябрдаги ПФ-1289-сон Фармони 2019 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотди.

Институтда 2019 йилда ўтказиладиган ички аудит режаси

Институт штат жадвалида бош ҳисобчи ўринбосари-аудитор лавозими киритилган бўлиб, унинг асосий вазифаси институтда молиявий фаолиятнинг амалдаги қонунчилик ва меъёрий хужжатлар асосида тўғри юритилишини назорат қилади ва ички аудитни ташкиллаштиради. 2019 йилда чораклар кесимида қуйидаги молиявий операциялар бўйича ички аудит ўтказилиши режалаштирилган;

2019 йил 1-чорак

- институтда Бухгалтерияга ойлик ҳисобот топширувчи бўлимлар (Марказий омборхонаси, Қурилиш бригадаси, Бош энергетик бўлими, Бош механик бўлими, Босмахона,Ўқув ишлаб чиқариш устахонаси)нинг ойлик ҳисоботлари тўғри тузилиши.

.- 2018 йилда институт ва товар ва хизматлар етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартномалар тўғри расмийлаштирилиши.

- институтга кирим қилинган, тарқатилган ва ички алмашилган товар моддий бойликларни талабнома ёки билдиришнома асосида юк хатларини тўғри расмийлаштирилиши.

- яроқсиз ҳолга келган товар моддий қийматликлар ўрнатилган тартибда ҳисобдан чиқарилиш холати.

2019 йил 2-чорак

-институт профессор-ўқитувчи ва ходимларига ойлик иш ҳақининг тўғри ҳисобланиши.

-талабаларга стипендияларнинг буйруқ асосида тўғри тайинланиш ҳолати.

-касса операцияларининг амалдаги меъёрий хужжатлар бўйича юритилиши.

2019 йил 3-чорак

-профессор-ўқитувчи ва ходимларга меҳнат таътили, фойдаланилмаган таътил учун конпенсация тўловларининг тўғри ҳисобланиши.

-институтнинг дебитор ва кредитор қарздорлик ҳолати.

-биржа савдолари орқали харид қилинаётган товар ва хизматларнинг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига мос келиши.

2019 йил 4-чорак

-институтдаги асосий восита ва товар моддий қийматликларни йиллик йўқламадан ва ўтказилиши ва хаққонийлиги холати

-институтда ижара шартнома шартларининг бажарилиши

-электр ва иссиқлик энергияси, иссиқ ва совуқ сув хамда табиий газдан фойдаланишда лимитларга амал қилинганлик холати.

Энг кўп бериладиган саволлар:

Савол :

1. Талаба фанлардан академ қарздор бўлганда стипендия тайинланадими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2004 йил 16 апрелда 1339-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги қарори 7-бандига мувофиқ Ўқув семестри учун рейтинг назорати натижалари бўйича узрсиз сабабларга кўра академик қарзга (бир ёки ундан кўп фанлар бўйича 55% дан кам рейтингга) эга бўлган Олий таълим муассасаларининг талабалари кейинги ўқув семестри ойининг биринчи кунидан бошлаб стипендия олиш ҳуқуқидан махрум бўладилар. Белгиланган тартибда академик қарзини бартараф этган (тегишли фанлар бўйича 55 ва ундан кўп фоиз тўплаган) талабаларга стипендия академик қарзни бартараф этиш муддати тугаганидан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб, талабанинг давомати (рейтинги)га қараб табақалаштирилган коеффитсиентларни қўллаган ҳолда кейинги ўқув семестрига қадар тайинланиши” белгиланган.

2. Иш хақи, унга тенглаштирилган тўловлар ва стипендияларни100% пластик карточкага ўтказиш мумкинми?

Жавоб: Иш хақи, унга тенглаштирилган тўловлар ва стипендияларни хар бир ишчи ходим ва талабалар ўз хохшига кўра шахсий аризасига асосан 100% пластик карточкага ўтказилиши мумкин.

3. Талабанинг контракт тўлови ортиқча тўланган бўлса, уни қайтариб олиш имкони борми?

Жавоб: Талабанинг контракт тўлови ортиқча тўланган бўлса, солиштирув далолатномаси тузилади ва шундан сўнг агар хақиқатдан хам ушбу тўлов ортиқча тўланганлиги аниқланса тўловчининг аризасига асосан ортиқча хисобланган тўлов келгуси ўқув йилига ёки тўловчининг хисоб рақамига ўрнатилган тартибда ўтказилади.

4. Иш ҳақи, пенсия ва унга тенглаштирилган тўловларни ойма-ой маълумотини билиб бориш имкон борми?

Жавоб: Бунинг учун ходим ташкилот бухгалтериясига мурожаткилиши керак. Бухгалтерия томонидан ПК УсАСБО дастурига ходимнинг телефон рақами киритилади. Ходим телефонидаги ТЕЛЕГРАМ дастури орқали @Oylikbot ботига кириб, ўзингизга керакли бўлган ой учун хисобланган иш хақи, пенсия ва унга тенглаштирилган тўловларни билишингиз мумкин.

Боғланиш:

Бош ҳисобчи (71) 237-19-11

Ҳисоб-китоб бўлими (71) 237-19-06

Моддий бойликлар бўлими (71) 237-19-53

Талабалар бўлими (71) 237-19-79

Ғазна (71) 237-38-67