Гидротехника қурилиши

Факултет декани

Ҳасанов Бахриддин Баратович

техника фанлари доктори, профессор

Қабул кунлари: Чоршанба: 10:00-13:00

тел: (+998 71) 237-22-36

mr.bakhridin(@)mail.ru

E-mail: www.he-tiiame.uz


Факултет ҳақида

1946 йилда биринчи аёл-ирригатор Т.А.Колпакова ташаббуси билан «Кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни қуриш» факультети ташкил этилган ва кейинчалик «Гидротехника қурилиши»,«Дарёдаги гидротехника  иншоотлари ва ГЭС қурилиши» факультети номлари билан фаолият юритган.      Институтнинг ташкилий тузилмасига киритилган ўзгартиришларга мос ҳолда 1991 йилдан “Ирригация инженерлари тайёрлаш ўқув-илмий маркази”да  ва 1996 йилдан “Гидромелиорация” факультети таркибида “Сув хўжалиги қурилиши”   мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланган. 2004 йилдан  факультет «Ирригация гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш» номи билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил    3 ноябрдаги  “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли  юқори малакали  кадрлар билан   таъминлашни  янада такомиллаштириш   чора- тадбирлари тўғрисида” 311-сонли қарорига асосан факультет “Гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш” номи билан фаолият  юритди.

Тошкент ирригация ва мелиорация институти  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги  ПҚ-3003-сонли қарорига биноан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига айлантирилди ва факультетга   “Гидротехника қурилиши” номи берилди.

Республикамиз ва Собиқ Иттифоқ Республикалари халқ хўжалиги, шу жумладан сув хўжалиги қурилиши ва энергетика тизими учун факультет 73 йиллик фаолияти даврида 6000 га яқин,  чет мамлакатлар учун 100 дан ортиқ малакали мутахассислар тайёрлаб берди. Факультет битирувчилари  Саяно-Шушинск, Братск, Токтоғул, Нурек, Уст-Илимск, Чорвоқ ГЭС лари, Андижон, Толимаржон, Ҳисорак  сув омборлари, Туя-Мўйин, Тўполон гидроузеллари қурилишларида ишлаб-чиқариш амалиётларини ўтишган. Ҳозирда улар юқорида келтирилган объектларда ва республикамизнинг бошқа сув хўжалиги ҳамда энергетика тизими объектларида,  йирик гидротехник иншоотларни эксплуатация қилишда, ҳавза бошқармаларида, сув хўжалиги қурилиши ташкилотларида, вилоятлар насос станциялари бошқармаларида фаолият юритишмоқда.