Гидромелиорация

Факултет декани

Фатхуллаев Алишер Мирзатиллаевич

техника фанлари номзоди, дотсент

Қабул кунлари: Чоршанба: 10:00-13:00

(+998 71) 237-19-80

dekan@tiiame.uz

www.hm.tiiame.uz


Факултет ҳақида

Гидромелиорация факультети 1923 йилда Туркистон Давлат университетининг техника факультети таркибида “Мелиорация муҳандислиги” йўналиши  бўйича соҳа кадрларини тайёрлаш мақсадида ташкил этилган. Факультет ташкил этилган илк даврларда  49 нафар профессор-ўқитувчилар 274 талабаларга мелиорация муҳандислиги бўйича билим бера бошлаган. Гидромелиорация факультети тарихи институтнинг тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, 1934 йил 16 ноябрда «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти» таркибида фаолият кўрсата бошлаган.

Факультетининг ташкил этилиши, ривожланиши, Ўрта Осиё миқёсида нуфузли илмий марказ сифатида шаклланишида етук олимлар, йирик мутахассисларнинг ҳиссалари беқиёсдир. Айниқса А.Н.Аскоченский, В.В.Пославский, Н.А.Янишевский, В.Ф.Булаевский, Ф.П.Моргуненков, В.Д.Журин, Е.И.Замарин, Н.В.Макридин, С.Т.Алтунин, Т.Н.Қори-Ниёзов, А.Н.Гостунский, Б.Д.Коржавин, Х.А.Ахмедов, Т.А.Колпаковларнинг сайи – ҳаракатлари туфайли факультет илмий йўналишларда етакчилик қилган.

Бугунги кунда факультет таркибида фаолият кўрсатаётган “Гидравлика ва гидроинформатика» «Ирргация ва мелиорация», «Гидромелиоратив тизимларидан фойдаланиш», «Экология ва сув ресурсларини бошқариш», «Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси», «Гидрология ва гидрогеология” «Тупроқшунослик ва деҳқончилик», «Физика ва кимё», «Жисмоний маданият ва спорт» кафедралари ва «Экогис» маркази профессор-ўқитувчилари талабалар ва магистрларга кенг кўламдаги замонавий талаблар доирасида таълим тарбия бериб келмоқда.

Охирги йилларда факультетда «Сув хўжалиги ва мелиорация», «Экология ва атроф муҳит муҳофазаси», «Гидрология» «Касб таълими: Сув хўжалиги ва мелиорация» таълим йўналишлари бўйича халқ хўжалиги тармоқлари учун мутахасислар тайёрлаб келаётган бўлса, 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республика Президентининг 4 майдаги ПҚ 2954-сонли қарори асосида факультет таркибида янги, “Мелиоратив гидрогеология” таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қуйилди. Ушбу таълим йўналишлари бўйича бугунги кунда 1800 нафар талабалар замонавий шароитда таҳсил олмоқдалар.

Шунингдек факультет ҳалқаро ҳамкорлик борасида етакчи сифатида АҚШ, Европа, МДХ ва Шарқ мамлакатлари нуфузли илмий тадқиқот институлари ва университетлари билан кенг қамровли илмий, методик, кадрлар алмашинуви йўналишларида самарали алоқа тизими йўлга қуйилган.