2015-2016 аннотациялар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ

 

Мутахассислиги: 5А340701-Гидротехника иншоотлари (сув хўжалигида)

Кафедра:  “ГТИ ва МК”

‎‎Илмий раҳбар: т.ф.н., доц. А.Янгиев

Ўқув йили:  2014-2016

Магистратура талабаси: Пулатова Н.У.

 

МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИГА АННОТАЦИЯ

Мавзунинг долзарблиги. Мамлакатимизда гидротехника иншоотларини ишлатиш бўйича маълум бир тажрибалар тўпланган, лекин мазкур тажрибалар мавжуд гидротехника иншоотларини эскирганлигини инобатга олиб, замонавий илмий ишлар асосида бойитилиши ва амалда қўлланилиши лозим. Шунинг учун иншоотларнинг ишлатилиши ва эскиришини ҳисобга олиб уларни реконструкция килиш долзарб масаладир.

Ишнинг мақсади ва вазифалари. Зомин  сув омборидаги иншоотларнинг техник холати ва улардаги камчиликларни ўрганиб чиқиш, уларнинг ишончли ишлаши учун сув омборининг реконструкцияси  бўйича тавсиялар  ишлаб чиқиш.Дала кузатувлари ва тахлиллар буйича максадга эришилади.

Тадқиқот объекти ва предмети. Зомин сув омбори ва улардаги иншоотлар.

Тадқиқот услубияти ва услублари. Дала кузатувларини тахлил килиб, ТИМИ да яратилган усуллар ва услубиятлар асосида хулосалар чикариш.

Тадқиқот натижаларининг илмий жиҳатдан янгилик даражаси. Реконструкция қилиш буйича амалий тавсиялар берилган.

Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ва татбиқи. Ишлаб чиқилган тавсиялар Зомин сувомборидан фойдаланиш жараёнида қўлланилиши мумкин ва гидротехника иншоотларининг ишончлилигини оширади.

Иш тузилиши ва таркиби. Диссертация иши кириш, 3 бобдан иборат асосий қисм, хулоса, фойдаланилган адабиётлар руйхати ваиловалардан ташкил топган.

Бажарилган ишнинг асосий натижалари. сув омбори тўғони лойихавий фильтрация оқими депрессия эгри чизиғи холати аниқланди;фильтрация оқими сарфини аниқлаш учун водослив жойитанланди;сув чиқазгич иншоотини реконструкция қилиш буйич татавсиялар берилди; сувомборидаги ГТИ нинг авария ҳолатлари сценарийлари ишлаб чиқилди;сувомборидаги ГТИнингишончлилиги бахоланди;Зомин сувомборидаги гидротехника иншоотларининг ишончлилигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чикилди;

Дала кузатувлари натижасида сув омборидаги иншоотларнинг камчиликлари аникланиб, уларни тузатиш буйича тавсиялар берилди, сув омборининг авария ҳолати сценарияси тузилди,  ишончлилиги бахоланди ва сув омборини реконструкция килиш буйича чора – тадбирлар ишлаб чиқилди.  Тавсияларни амалга оширилиши сув омборининг ишончли ишлашини оширади.

 

                     Илмий раҳбар                                                             __________________

                                                                                                                         (имзо)

                    Магистратура талабаси                                                __________________

                                                                                                                          (имзо)