2014-2015 аннотациялар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ  ИНСТИТУТИ

 

Мутахассислиги 5А450401 – «Гидротехник иншоотларидан фойдаланиш, уларнинг ишончлилиги ва хавфсизлиги»

Кафедра ГТИ ва МК

Илмий раҳбар   т.ф.н., доцент Кадирова М.-Г. А.

Ўқув йили 2015

Магистратура талабаси Жамолов Ф.

 

МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ АННОТАЦИЯСИ

Мавзунинг долбзарблиги. Ўздавсувхўжаликназорат инспекцияси кузатувлари натижасида Хандам канали иншоотлар бўғини сув тўсиш иншоотлари техник ҳолати қониқарсиз деб баҳоланди. Бунга асосланиб “Хандам канали иншоотлар бўғини сув ва электр энергияни тежаш ҳисобидан фойдаланиш шароитларини яхшилаш” мавзусидаги магистерлик диссертацияси долбзарб.

‎‎ Ишнинг мақсади ва вазифалари. Мақсад - Хандам канали иншоотлар бўғини сув тўсиш иншооти ишини яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. Вазифалари: иншоот ҳолатини кўриб чиқиш ва сув сатҳини бошқарувчи затвор-автомат тежамли конструкциясини таклиф қилиш, бажарилган иши бўйича хулоса ва таклифларни ишлаб чиқиш.

Тадқиқот объекти ва предмети. ‎Тадқиқот объекти - Хандам канали ПК89+93да жойлашган иншоотлар бўғини сув тўсиш иншооти, тадқиқот предмети – ушбу иншоотни фойдаланиш шароитларини яхшилаш.

‎‎Тадқиқот услубияти ва услублари. Адабиётлар ва Интернет материалларини ўрганиб чиқиши услубларини ишлатилишига асосланган назарий тадқиқот услубияти. 

Тадқиқот натижаларининг илмий жиҳатдан янгилик даражаси. Хандам канали фойдаланиш шароитига ўхшаш сув тўсиш иншооти шароитларини яхшилаш учун ишлаб чиқилган чора- тадбирлари.

Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ва татбиқи. Тадқиқот натижаларини Хандам канали фойдаланиш шароитига ўхшаган сув тўсиш иншоотлари учун ишлатиш ва татбиқ қилиш мумкинлиги.

Иш тузилиши ва таркиби. Диссертация компьютерда терилган 76 саҳифада берилган бўлиб, титул варақ, ўзбек ва инглиз тилида диссертациянинг қисқача аннотацияси, кириш, 3 та боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат, 2 та жадвал ва 10 та расм келтирилган.

Бажарилган ишнинг асосий натижалари. Хандам канали сув тўсиш иншооти замонавий ҳолати таҳлил қилинди, иншоот затворлари ўрнига ўрнатиладиган гидравлик затвор-автоматларга қуйиладиган асосий техник шартлар ва талаблар ишлаб чиқилди, сув тўсиш иншооти учун тежамли затвор-автомат конструкцияси таклиф қилинди, иншоотдан фойдаланишни яхшилаш чора-тадбирлари ва бажарилган иши бўйича хулоса ва таклифлари ишлаб чиқилди.

Хулоса ва таклифларнинг қисқача умумлаштирилган ифодаси.

Магистерлик диссертацияси мавзуси долбзарб деб исботланди. Сув тўсиш иншоотидан фойдаланиш шароитларини яхшилаш учун зарур чора- тадбирлари ишлаб чиқилди, диссертация натижаларини амалга ошириш таклиф қилинди.

 

 

Илмий раҳбар  

 

_________________________________

 

Имзо

Магистратура талабаси

__________________________________

 

Имзо