ТИҚХММИ томонидан Erasmus+ DSinGIS лойиҳаси доирасида Австрия-Марказий Осиё ГАТ Маркази (ACA*GIScience) ҳамда Венгриядаги Обуда Университетининг Алба Регия Техника факултети билан биргаликда “GISCA 2020” халқаро конференция ташкиллаштирилмоқда

 

Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва магистрантлар!

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) томонидан Erasmus+ DSinGIS лойиҳаси доирасида Австрия-Марказий Осиё ГАТ Маркази (ACA*GIScience) ҳамда Венгриядаги Обуда Университетининг Алба Регия Техника факултети билан биргаликда “GISCA 2020” халқаро конференция ташкиллаштирилмоқда.              

Ушбу конференцияга қабул қилинган илмий мақолалар конференциядан кейин SCOPUS халқаро маълумотлар базасига киритилиши режалаштирилган

Ўтказиш вақти:                1-3 июн, 2020 йил

Ўтказилиш жойи:             ТИҚХММИ

Мақолаларни қабул қилишнинг охирги муддати:    2019 йилнинг 1 декабригача

Мақолаларни расмийлаштириш тартиб-қоидалари: http://intercarto.msu.ru/jour/submissions.php?lang=en  веб-саҳифасида келтирилган.                                

Мақола тили: фақат инглиз тилида

Ахборот хатлари илова қилинади.

GISCA20_1CFP_V2 - eng

GISCA20_1CFP_V2_ - uzb

Registration form - eng

ИЗОҲ:
Конференцияга топшириладиган илмий мақолалар геоинформатика, географик ахборот тизимлари билан боғлиқ ишларни ўз ичига олиши талаб этилади. Яъни бунда мақолалар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини бошқариш, сув ресурсларини бошқариш, қишлоқ хўжалиги, гидротехника қурилиши ва мелиорация ҳамда қишлоқ ва сув хўжалигини механизациялаш ва автоматлаштириш, шунингдек механика соҳасида қуйидагиларни амалга ошириш бўйича янгича ёндашув, техника, технология ва ишланмаларга бағишланган бўлиши керак:

Моделлаштириш, 3 ўлчамли моделларни яратиш

  • Метрология ва иқлим ўзгариши
  • Янги технологияларни қўллаш
  • Лойиҳалаш, режалаштириш, мониторинг қилиш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва бошқариш
  • Ресурсларни барқарор бошқариш
  • Карта ва планларни яратиш
  • Ахборот технологияларини қўллаш

Маълумотларни олиш, таснифлаш, йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, тасвирлаш, тарқатиш, таҳлил қилиш ва бошқариш бўйича янгича техника ва технологиялар.