Texnikumlar

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизатциялаш муҳандислари институтининг Бешкент қишлоқ хўжалик техникуми тарихи

Қашқадарё вилояти Қарши тумани Бешкент қишлоқ ҳўжалиги касб-ҳунар коллежи 1977 йил 131-қишлоқ ўрта ҳунар техника билим юрти қишлоқ хўжалиги йўналишлари бўйича кичик мутахассислар тайёрлаш мақсадида очилган.

1996 йил Вазирлар Махкамасининг қишлоқ ҳудудига тадбиркорликни олиб кириш тўғрисидаги 296-қарорига асосан 16 ўрта хунар техника билим юрти Бешкент касб-хунар лицейига айлантирилди.

2002 йилдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Академик лицейлар ва касб-хунар коллежларининг моддий техника базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2001 йил 338-сонли қарори ҳамда ўрта махсус, касб-хунар таълими марказининг 2002 йил 30 ноябрдаги 327 сонли буйруғи, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ўрта махсус, касб-хунар таълими бошқармасининг 2002 йил 5-декабрдаги буйруғига асосан Қарши тумани Бешкент қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи мақоми берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар туғрисида”ги фармони билан Қашқадарё вилояти Қарши тумани Бешкент қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизатциялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Бешкент қишлоқ хўжалиги техникуми бўлиб ташкил қилинди

Ҳозирги кунда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизатциялаш муҳандислари институтининг Бешкент қишлоқ хўжалик техникумининг қуввати 720 ўринга мўлжалланган бўлиб, 3 қаватли асосий бино 1-чи ва 2-чи ўқув биносидан иборат, амалиёт ўташ учун ўқув амалиёти устахонаси, автосарой ва маъмурий бошқарув бўлимлари, 200 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи мавжуд.

Жами ер майдони 9,4 гани ташкил этади.

 


 

Пахтаобод Техникуми тугрисида

1995 йилдан бошлаб Вазирлар Махкамасининг 296 -қарори билан Пахтаобод касб-ҳунар лицейи номи берилган.

Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 23 сентябрдаги 406- қарори билан лицей 2000 йил 2 сентябрдан бошлаб Пахтаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежига айлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Андижон вилояти Пахтаобод туман қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтининг “Пахтаобод қишлоқ хўжалиги техникуми” га айлантирилган.

 Ҳозирги кунда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтининг “Пахтаобод қишлоқ хўжалиги техникуми” нинг қуввати 720 ўринга мўлжалланган бўлиб, 4-этажли 1-2-чи ўқув биносидан иборат, амалиёт ўташ учун автосарой ва маъмурий бошқарув бўлимлари мавжуд.

Жами ер майдони 7,8 га ни ташкил этади. Шунингдек 8-хонадондан иборат турар жой, 1,0 гектар (атрофи ўралган) майдонли ўқув тажриба хўжалиги мавжуд. 2020 йилнинг сентябрь ҳолатига енгил машиналар таъмир талаб, юк автомобилларнинг аксарияти яроқсиз.