Click to listen highlighted text!

Elektron qabulxona

Олмонлик олимлар ҳамкорлиги

Ирқ ва миллатлар ҳар хил бўлгани билан илм-фан барча мамлакатларнинг тараққиётига хизмат қилади. Чунки илму маърифатда бирлаштирувчилик кучи бор. Бу борадаги ҳамкорликнинг самараси улкан. Қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича янги лойиҳада германиялик олимлар  ҳамкорликни тўғри йўлга қўйганлиги бизни хурсанд этади. Янги лойиҳаларнинг амалга оширилиши давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлаши ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши аниқ. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелда қабул қилинган “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли ҳамда 2017 йил 24-майда қабул қилинган “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3003-сонли қарорларида белгиланган вазифаларни бажариш давр талаби.

Худди шу мақсадида 2017 йилнинг 4-5 декабр кунлари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида (ТИҚХМИИ) Германия Федератив Республикаси Таълим ва Фан Вазирлиги (BMBF) томонидан молиялаштирилаётган “BioWat: Иқлим ўзгаришига мослашиш мақсадида Марказий Осиёнинг шўрланган ва қурғоқчил ҳудудларида ресурсларни бошқариш (Resources management in the salinized and drought stress-endangered irrigation areas of Central Asia for adapting to climate change)” илмий лойиҳасининг бошланиши муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади Марказий Осиёдаги суғориладиган майдонларда коллектор-зовур сувларини самарали равишда қайта ишлатиш бўйича намунавий концепция ҳамда ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларга асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Лойиҳа 2 йил давомида Германиянинг Лейбниц номли қишлоқ хўжалигини ландшафтлаштириш илмий тадқиқот маркази (ZALF) олимлари томонидан бошқарилади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида Германиянинг Кассел университети, Қозоғистоннинг У.М.Ахмедсафин гидрогеология ва геоэкология институти, Тожикистон Республикаси Фанлар Академиясининг Ботаника, ўсимлик физиологияси ва генетикаси институти ҳамда Марказий Осиёнинг халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI) олимлари билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилган. ТИҚХМИИ олимлари ва докторантлари мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистонда коллектор-зовур сувларини биологик технологиялар асосида тозалаш ва улардан қайта фойдаланиш бўйича илмий изланиш олиб борадилар. Батафсил маълумотни қуйидаги сайтдан олишингиз мумкин: http://www.zalf.de/en/forschung_lehre/projekte/Pages/details.aspx?iddp=2024

Ер ва сув илмининг тадқиқи борасидаги ушбу ҳамкорлик лойиҳаси қатор ишларнинг амалга ошувида имкониятлар дарвозасини кенгроқ очишига шубҳа йўқ.

 

Расмий телеграмдаги канал:TIQXMMI2017

Халқаро алоқалар бўлимининг бошлиғи Илҳомжон Абдураҳмонов ахбороти

Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов

KONTAKTLAR

Toshkent shahar,
Qori Niyoziy ko'chasi, 39-uy
Qabulxona:
Telefon: (998) 71 237-46-68
Email: admin@tiiame.uz; tosh.imi@agro.uz

Devonxona
Ish tartibi: 08:30 - 16:30
Telefon: (998) 71 237-19-31
Fax: (998) 71 237-38-79
Avtobuslar: 89, 95, 2, 58, 88, 17, 38, 98
Metro: Hamid Olimjon bekati

Matnda xatolikni ko'rdingizmi? Sichqoncha bilan xato matnni belgilang va CTRL+ENTER tugmalarini bosing.

Ishonch telefonlari

 +99871 237 19 36  +99871 237 09 75

Система Orphus

Karta

Click to listen highlighted text!