“Ирригация ва Мелиорация” журнали

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Тошкент иригация ва мелиорация институти муассислигида “Ирригация ва Мелиорация” илмий журнали 2015 йилда ташкил этилиб, у Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида 2015 йилнинг 4 мартида 0845-сонли гувохнома билан руйхатга олинди ҳамда 1 йилда 4 марта чоп этилишига рухсат берилди.

Мазкур илмий-техник журнал сув хўжалиги соҳасида олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари, илмий-ишлаб чиқариш марказлари, лойиҳа корхоналари ва сув хўжалиги ташкилотларида сув ресурсларини самарали бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш, сувни иқтисод қилувчи илғор техника ва технологияларни жорий қилиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш манбаларини ҳисобга олган ҳолда оқилона жойлаштириш, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларини янада ривожлантириш борасидаги илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ишлари, илғор тажрибаларнинг натижалари, фан ва техника янгиликлари, қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва уларнинг ижросини мунтазам шарҳлаб, илмий-амалий, таҳлилий-тавсиявий йуналишдаги мақолаларни ўз саҳифаларида ёритишни мақсад қилиб қўйган.

“IRRIGATSIYA va MELIORATSIYA” журналида чоп этиш учун мақолаларни расмийлаштиришга қўйиладиган ТАЛАБЛАР

  1. Таҳририятга тақдим этилаётган қўлёзма бўйича муаллиф илмий-тадқиқот иши олиб бораётган ташкилот раҳбариятининг йўлланма хати, мақолани чоп этиш мумкинлиги хақидаги эксперт хулосаси ҳамда тақриз бўлиши керак. Мақола ўзбек, рус ёки инглиз тилида ёзилиши мумкин. Мақола номи ҳамда унинг 10-12 қатор хажмдаги анно-тацияси ўзбек, инглиз ва рус тилларида берилиши лозим.
  2. Таҳририятга қўлёзма матни икки нусхада топширилади, икки нусха ҳам барча муаллифлартомонидан имзо-ланади. Мақоланинг электрон кўриниши ҳам тақдим этилади. Мақола муаллифларининг фамилиялари, исм-шарф-лари, иш жойи ва лавозими, манзиллари, электрон манзиллари (Е-mail) ҳамда хизмат ва уяли телефон рақамлари кўрсатилган маълумотнома берилади.
  3. Мақолалар матни “MS Word 2003” дастурида “Times New Roman” шрифтида 12 ўлчамда терилган бўлиши керак.
  4. Мақола хажми бир интервалда босилган матн ҳисобида (жадваллар, расмлар ва адабиётлар рўйхати билан биргаликда) 6 бетдан ошмаслиги керак. Айрим холларда, агар муайян мавзу бўйича мақолага буюртма берилган бўл-са, мақола хажми кўпроқ бўлиши мумкин. Матн чегараси ўлчами: юқори ва пастдан – 2,0 см, чапдан – 3,0 см, ўнгдан 1.5 см бўлиши керак.
  5. Мақола бошида (берилган ўлчамда бош ҳарфда, ўртада, қалин қилиб) мақоланинг номи, ундан кейинги қа-торда муаллиф(лар)нинг фамилияси ва исм-шарифи, иш жойи (ОТМ, ташкилот муассаса номи) кичик босма харфда терилади. Кейинги қатордан 10-12 қатор хажмдаги мақола аннотацияси ўзбек, рус ва инглиз тилларда ёзилади. Бир интервалдан сўнг мақола матни терилади.
  6. Мақола бўлим ва пунктларга бўлиниши мумкин. Бўлимларнинг номи қалин шрифтда алоҳида қаторда теги-шли равишда кичик босма (қалин) харфлар билан терилиб, матн чап томонидан текисланади. Пунктлар номи матн-нинг биринчи қаторига (қалин қилиб) киритилади. Мақола якунида хулоса ва тавсиялар берилиши керак.
  7. Адабиётлар рўйхати мақола охирида, матндаги хаволалар кетма-кетлиги тартибида берилади. Адабиётлар рўйхатида қуйидагилар кўрсатилади: а) журналда босилган мақолалар ва маъруза тезислари учун- муаллифнинг фа-милияси, исми шарфи, мақоланинг номи, журналнинг номи, нашр йили, сони ёки қисми ва бетлари; б) китоблар учун – муаллифнинг фамилияси, исми шарифи, китобнинг номи, нашр жойи (шаҳар), нашриёт номи, нашр йили, бетлари.
  8. Таҳририят барча мақолаларни тақриздан ўтказади.
  9. Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақолалар кўриб чиқишга қабул қилинмайди ва чоп этишга тавсия қилинмаган мақолалар муаллифларга қайтарилмайди.

 

Мақолани кўриб чиқиш натижаларини муаллиф мақола таҳририятга келиб тушган кундан бошлаб бир ой ўтгандан кейин 237-19-61 телефон орқали билиши мумкин.

Е-mail: i_m_ jurnal@tiim.uz

Мақолаларда келтирилган маълумотларнинг хаққонийлигига муаллиф(лар) жавобгардир.

Таҳририят манзили:

100000.Тошкент шаҳри, Қори Ниёзий кўчаси, 39. Тошкент ирригация ва мелиорация институти, 11-бино, 220-хона.

E-mail: i_m_ jurnal@tiim.uz.

ТАҲРИРИЯТ