Чет эллик фукароларни ўкитиш курслари

Марказ мудираси: Рахматова Феруза Куралбаевна

 Тошкент ш. Қори-Ниёзий қўчаси 39 уй

Телефон: +998 (71) 237 19 96

                 +998 (71) 237 09 75

     Факс: +998 (71) 237 38 79

Е-mail: admin@tiim.uz

Сайт: www. tiim.uz

Марказ тарихи

 

            Чет эллик фукаролар ТИИМда 1956 йилдан буён ўқиб келмоқдалар.

Биринчи чет эллик талабалар асосий факультетларда ўқиган.

1976 йилда институтда чет эллик студентлар учун Тайёрлов факультети очилди. Бу ерда 100 дан ортиқ  Осиёдан, Африкадан, Лотин Америкадан хамда Европадан талабалар рус тили  ва бошқа фанларни ўрганди.

Ҳозирги вақтда Курсларда рус тили ва ўзбек тилида дарслар олиб борилади. Талабалар ўқишга Хитойдан, Жанубий Кореядан, Туркиядан, Алжирдан, Суриядан, Ироқдан, Норвегиядан, Швейцариядан, АҚШдан, Перудан ва Саудия Арабистонидан келишади.

Охирги (2013 – 2016) йилларда 21 бизнинг тингловчи республикамиз ва ҳамдўстлик давлатлар ўқув юртларига ўқишга киришга муяссар бўлди.

 

 

 

    

     

Ўқитиш тизими ва усуллари

 

Курслар ўз фаолиятида янги инновацион технологиялар асосида иш олиб боради, Россияда ишлаб чиқарилган дарсликлардан ва ўқув қўлланмаларидан фойдаланади.

Ўқиш қисқа муддатли (6-ойлик) ва талабалар истагига кўра бир йилдан икки йилгача узайтирилиши мумкин.

Ўқиш ҳафтасига беш кун мобайнида олиб борилади. Дарслар соат 9.30дан – 13.00гача давом этади.

Ўн ойлик курсларни муваффақиятли тамом қилган талабалар олий таълим муассасига ўқишга кириш ҳуқукини берувчи диплом билан таъминланади.

Таълим бошланғич, ўрта ва асосий билим даражаларида берилади.

Бошланғич даража

Шу даражага рус ёки ўзбек тилини билмаган талабалар қабул қилинади. Курснинг мақсади – фонетика қоидаларини, грамматика ва осон текстларни ўрганишдир.

Ўрта даражани тугатган талабалар хатларни ёзиш, ҳужжатларни тузишни билишади ва суҳбатлаша олишади.

Асосий даражани  битирган фуқаролар институтларда ўқиши мумкин.

Гуруҳда бештадан саккизтагача тингловчи ўқиши мумкин.

 

Ижтимоий ва маданий турмуш

                    Курсларда тематик кечалар ўтказилади, улар Ўзбекистон, Россия ва бошқа мамлакарни байрамиларга бағишланади.

                                                                                                                                                                                                                             Хазрати Имом зийоратгохи                                      Биз сумалак пиширяпмиз

           

Наврўз байрам нишонланмоқда                                           Табиат музейига ташриф

     Институт четдан келиб таълим олаётган талабаларни ётоқхона билан таъминлаган

       

 

Қабул қилиш учун керакли ҳужжатлар: 

  1. Ўқишга қабул қилиш ҳакида ректор номига ёзилган ариза
  2. Паспорт нусҳаси
  3. Диплом
  4. 6 дона 3х4 ҳажмдаги фотосурат
  5. Ўзбекистон Республикасида илгари бўлган ёқи бўлмаган ҳақидаги маълумотнома