ТОШКEНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ ПEДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4732 сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 сентябрдаги “Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги 273-сонли қарори ҳамда ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 26 сентябрдаги 373 – сонли буйруғи асосида ташкил этилган.

Марказнинг асосий вазифалари:

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш, ўқув жараёнларида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларни қўллаш орқали таълим сифатини яхшилаш, турдош олий таълим муассасалари педагог кадрлари таркиби ва ўқув-ёрдамчи ходимлар малакасини ошириш дастурларини такомиллаштириш, муҳандис-техник ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг малакасини ошириш, ўқув жараёнининг сифатини яхшилаш, уларнинг билими ва касбий маҳоратини аниқ йўналишлар (мутахассисликлар) бўйича республикани тезкор ривожланиб боришига уйғунлаштириш, тармоқдаги инновацияларни таълим жараёнига жорий қилиш, педагог кадрларга тегишли соҳалар бўйича янги техника ва технологияларни ўзлаштиришларига кўмаклашишдан иборат.

Марказда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишлари:

Йўналиш номи

Мақсади

1.

Сув хўжалиги ва мелиорация

Сув хўжалиги ва мелиорация соҳаси учун юқори малакали замонавий кадрларни тайёрлашда иштирок этадиган олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагогик кадрларига ирригация ва мелиорация сув тежамкор суғориш технологияларини лойиҳалашда қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларни шунингдек суғориш тартибларини ишлаб чиқиш, суғориш технологиялари ва усулларини; гидромелиоратив тизимларни; суғориш тармоқларининг конструкцияларини; суғориш техникасини гидравлик ҳисоблаш ва қирқимларини лойиҳалашни; ирригация эрозияси ва унга қарши комплекс тадбирларни; сув тежамкор суғориш технологияси, усули ва техникаси элементлари бўйича билим, кўникма ва малакани шакллантириш.

2.

Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш

Замонавий гидротехника иншоотлари, улардан барқарор ва самарали фойдаланиш, гидротехника иншоотларининг ишончлилиги ва ҳавфсизлигини таъминлаш усуллари ҳамда мосламалари ва қурилмаларининг тузилиши, ишламай қолиш сабаблари ва уни бартараф этиш усуллари, таъмирлаш ва реконструкция қилиш, техник хизмат кўрсатиш бўйича олинган натижаларга ишлов беришда замонавий компьютерлардан фойдаланишда амалий кўникмалар бўйича мос малакавий билимларни шакллантириш.

3.

Ер тузиш ва ер кадастри

Дунёда ва мамлакатимиздаги ер муносабатларини тартибга солиш бўйича шаклланган билим, кўникма ва малакаларни хориж тажрибаларига таянган ҳолда бойитиш, ердан фойдаланишнинг кўп мақсадли характерда бўлишида ер ресурсларидан фойдаланишнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий ҳолатини характерловчи турли-туман ва сифатли ахборотларга нисбатан жумладан ер кадастрини ахборот таъминоти бўйича мос малакавий билимларни шакллантириш.

4.

Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш Қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган замонавий электр ускуналарини жихозларини ва уларни асосий энергетик кўрсатгичлари, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш хоналарини атроф мухит шароити ва электр токи билан шикастланиш хавфи бўйича категорияларга бўлиниши, қайта тикланувчи энергия манбалари асосида локал энергетик тизимларни шакллантириш принципларини, электр энергия сифати ва энергия билан таъминлаш ишончлилигини кўрсатгичларини, локал ва автоном энергия таъминоти системалрини таркибий элементларини ва уларнинг асосий кўрсатгичлари, турли хил эксплуатация шароитига мос келувчи электротехник қурилма, ўтказгич ва ҳимоя воситаларини танлаш, ҳисобий қувватини аниқлаш ва унинг асосида трансформатор ва қайта тикланувчи энергия манбаларини танлаш, электр энергия сифатини бахолаш ва энергия билан таъминлаш ишончлигини аниқлашбўйича малакавий кўникмаларини шакллантириш.

5.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш

Қишлоқ хўжалиги мобил энергетик воситаларининг двигателлари ва бошқа қисмлари тузилишидаги янги ечимлар ва уларнинг ишлашини ўзига хос хусусиятлари ҳақида билимларга эга бўлиш, ерларга асосий ва экиш олдидан ишлов бериш, экиш ва ўтқазиш, ўсимликларни касалликлардан, зараркунандалардан ва бегона ўтлардан ҳимоялаш, ғалла йиғиштириш технологиялари ва машиналари ҳамда ем тайёрлаш машиналари, човачиликда қўлланиладиган технологик жараёнлар асоси, лойиҳалаш, механизациялаш ва автоматлаштириш тизимлари, энергетик воситалар механизмлари ва тизимлари ишини текшириш, уларни синаш ва ростлаш бўйича малакавий кўникмаларини шакллантириш.

Алоқалар ва ҳамкорлик:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва унинг Бош илмий- методик маркази, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Швейсариянинг “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш” миллий лойиҳаси, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва республиканинг барча тармоқ марказлари билан алоқалар ўрнатилган.

Тингловчиларга яратилган шароитлар:

                                                                                 

         Амалий машғулот хонаси                                                                                                  Маъруза хонаси

                                                                                  

      Компьютер синфи                                                                                                       Экскватор-симулятор тренажёр ўқув хонаси

                                                                                 

  Тингловчилар учун турар жой                                                                                                             Ошхона