«Ички назорат ва мониторинг» бўлими бошлиғи

С. Умаров

 тел: 99871-237-09-83

элек. почта: timinazorat@inbox.uz

«Мониторинг ва ички назорат» бўлими 1997 йил ташкил топган. Бўлимга 1997-1998 йилларда профессор С.Авезбаев; 1998-2000 й. проф. С.Сулаймонов; 2001 й. – доц. Р.Абдураупов; 2001-2003 й. доц. А.Мухаммедов, 2003-2015 й. доц. Х.Шукурлаев  ва 2015 йил февраль ойидан Х.Лапасов раҳбарлик қилмоқда.

Мониторинг ва ички назорат бўлими ўз фаолиятини:

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 12-сонли қарори;

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқдаш ҳақида»ги 140-сонли қарори;

— Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва худудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш Тартиби (Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан 2009 йил 28 августда 11-10-сон билан тасдиқданган);

— O’zDSt 1157-2008. УСД СОРД. Ҳужжатларни расмийлаштиришга бўлган талабларига мувофиқ тузилган бўлиб, Тошкент ирригация ва мелиорация институтида иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни ташкил қилиш мазкур Йўриқномага қатъий амал қилган ҳолда олиб боради.

«Мониторинг ва ички назорат» бўлими Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, ўқув-таълим жараёнида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликларининг буйруқ ва Ҳайъат қарорларининг бажарилиши, фуқароларнинг мурожаатларида қўйилган масалалар ҳамда институт Илмий кенгашининг қарорлари, институт ректорининг буйруқларини ўз вақтида ижро этилишини назорат ва таҳлил қилиш мақсадида ташкил этилган.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва институт ректорининг виртуал қабулхоналарига тушган мурожаатларни мониторингини олиб боради.