ТИҚХММИ Устави 24.06.2017

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг

2017 йил “20 “ июндаги

184-сонли буйруғига

илова

 

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтининг

УСТАВИ

  1. Умумий қоидалар
  2. 1. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3003-сон, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
    ПҚ-2909-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
  3. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
    ПҚ–3003-сонли қарорига асосан ташкил этилган.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти  ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида муҳандис-техник кадрлар,  шунингдек, илмий-педагог кадрлар ва мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси ва Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (кейинги ўринларда — Институт деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибида бўлиб, бевосита вазирлиққа бўйсунади.

  1. Институт ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат қарорлари ва буйруқларига ҳамда ушбу Уставга амал қилади.
  2. Институт бюджетдан молиялаштириладиган юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига эгадир.

 

  1. Институт жойлашган манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Қори-Ниёзий кўчаси, 39-уй.

6.Институтнинг ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги расмий номи:

Лотин алифбосида: Tоshkent irrigatsiya va qishloq xojaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti;

Кирил алифбосида: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти;

Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства;

Tashkent institute of irrigation and agricultural mechanization engineers.

  1. Институтнинг асосий вазифалаpи ва фаолият йўналишлари
  2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалаpи ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

аграр соҳасида замонавий қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаси, машина ва механизмлари, сув тежайдиган технологияларни кенг қўллаш
ва жорий этиш бўйича стратегик вазифаларни самарали ечишга қодир, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида юқори малакали, талаб юқори бўлган муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш;

илғор халқаро тажрибани ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва модернизация қилишнинг стратегик вазифаларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасининг муҳандис-техник йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича давлат таълим стандартлври, ўқув режалари ва дастурлари, илмий-методик адабиётларини ишлаб чиқиш;

замонавий техника ва технологияларни жорий этиш ҳисобига ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга оид илмий-техник вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган амалий ва инновацион илмий изланишлар ва ишланмаларни олиб бориш, талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва битирувчиларни ишга жойлаштиришда тармоқ корхоналари билан ҳамкорлик қилиш;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим дастурларининг узлуксизлигини ва изчиллигини таъминлаш, академик лицейларни ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун техник мутахассислар тайёрловчи касб-ҳунар коллежларини ўқув-методик материаллар билан таъминлаш, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш;

ўзаро ҳамкорликдаги илмий ва таълим лойиҳаларини амалга ошириш, ўқув-илмий жараёнга хорижий давлатларнинг ўқитувчи ва мутахассисларини жалб этиш, илмий-педагог кадрларнинг хорижда малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этиш мақсадида соҳа бўйича етакчи хорижий таълим муассасалари ва илмий марказлари, жумладан А.Н. Костяков номидаги Қулай табиий муҳит яратиш институти, К.А. Тимирязев номидаги Россия давлат аграр университети ҳузуридаги В.П.Горячкин номидаги механика ва энергетика институти, Москва давлат ер тузиш университети билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш;

мамлакатимиз ва ривожланган хорижий давлатларнинг таниқли олим ва мутахассисларини жалб этган ҳолда, ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш, ўқув жараёнига замонавий таълим технологияларини ва масофадан ўқитиш усулларини жорий этиш;

таълим жараёни Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига, шунингдек олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган аниқ ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ташкил этиш;

таълим жараёнини, институтнинг ўқув режа ва дастурларини янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини кенг жорий этиш, магистратура илмий-таълим жараёнини сифат жиҳатидан янгилаш ва замонавий ташкилий шаклларни жорий этиш асосида янада такомиллаштириш;

педагог кадрларнинг касб маҳорати сифати ва савиясини узлуксиз юксалтириш, хорижда педагог ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш ва стажировкасини ўтказиш, олий таълим муассасалари битирувчиларини PhD ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш, олий таълим муассасалари ва қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб қилиш;

институтнинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, олий таълимда илм-фанни янада ривожлантириш, унинг академик илм-фан билан интеграциялашувини кучайтириш, институт профессор-ўқитувчиларининг илмий тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, иқти-дорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;

институтнинг моддий-техника базасини ўқув ва илмий-лаборатория бино ва корпуслари, спорт иншоотлари, ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, олий таълим илм-фанининг устувор йўналишлари бўйича ўқув-илмий лабораторияларини замонавий асбоб ва ускуналар билан жиҳозлаш орқали янада мустаҳкамлаш;

институтнинг маънавий-ахлоқий мазмунини ошириш, талаба-ёшларга мустақиллик ғояларига, юксак маънавият ва инсонийликнинг миллий анъаналарига содиқлик руҳини чуқур сингдириш, уларда ёт ғоя ва мафкураларга нисбатан иммунитет ва танқидий тафаккурни мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли маърифий ва тарбиявий ишларни олиб бориш;

институтни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозлаш, институт талабалари, ўқитувчилари ва ёш тадқиқотчиларининг жаҳон таълим ресурслари, замонавий илмий адабиётларнинг электрон каталоглари ва маълумотлар базаларига кириш имкониятларини кенгайтириш;

ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ташкилотларда таълим олувчиларнинг амалиётлари, стажировкаси ва магистрлик илмий-тадқиқот ишларининг тажриба-синов қисмларини бажариши учун бу ташкилотлар билан олий таълим муассаси (факультет, кафедралар) ўртасида тузилган шартномалар ва келишувлар тузишни ташкил этиш.

III. Таълим олувчилар

  1. Таълим олувчиларни Институтга қабул қилиш, ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланган низомларга мувофиқ амалга оширилади.

Талабаларни ижтимоий, иқтисодий қўллаб қуватлаш мақсадида стипендиялар тайинланади ва тўланади.

Талабаларга стипендия тайинлаш ва тўлаш “Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқно-мага (рўйхат рақами 1339, 2004 йил 16 апрель) мувофиқ амалга оширилади.

  1. Таълим олувчилаpнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

а) Таълим олувчилаp қуйидаги ҳуқуқларига эга:

таълим, фан, маданият, техника, иқтисодиётни, ижтимоий ва бошқа соҳаларни ривожлантиришнинг замонавий тенденцияларига мувофиқ билимларни олиш;

Институт фаолияти билан боғлиқ муҳим масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишда бевосита иштирок этиш;

Институт ахборот-ресурс марказлари хизматларидан, шу жумладан ўқув-методик ва илмий адабиётлардан, шунингдек Институтнинг Уставида белгиланган тартибда бошқа турдаги хизматлардан бепул фойдаланиш;

илмий-тадқиқот ишларида, конференциялар ва симпозиумларда иштирок этиш;

ўз илмий-тадқиқот ишларини илмий нашрларда чоп этишга тақдим этиш;

Институт кенгаши тавсиясига мувофиқ етакчи хорижий ва республика таълим (илмий) муассасаларида амалиёт ўташ, стажировкада бўлиш ёки тажриба-синов тадқиқотларини бажариш учун ушбу муассасалар билан тегишли келишувлар мавжуд бўлганда уларга йўлланма олиш;

Институт раҳбариятининг қарорларидан норози бўлган тақдирда тегишли идораларга белгиланган тартибда шикоят қилиш;

таълим олувчилаp учун қонунчиликда белгиланган тартиб ва миқдорлардаги стипендия, давлат стипендияси ҳамда ўқишга йўллаган юридик ва жисмоний шахслар томонидан тайинланадиган стипендияларни олиш ҳуқуқига эга.

таълим олувчилаp қонун ҳужжатларида ёки Институтнинг Уставида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

б) Таълим олувчилаpнинг мажбуриятлари:

Институтнинг тегишли мутахассислиги бўйича ўқув режалари
ва дастурларида назарда тутилган билимларни эгаллаш ва ўзлаштириш;

ўқув режада назарда тутилган барча турдаги топшириқларни белгиланган муддатларда бажариш;

Институтнинг Устави талабларига ва ички тартиб қоидаларига риоя этиш.

таълим олувчилаpга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

Талабалар таълим муассасасига контракт асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ, таълим муассасасига контракт асосида ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган қабул квоталари доирасида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.

Таълим муассасасида ўқиш учун контрактнинг расмийлаштирилиши “Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом”га (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) мувофиқ амалга оширилади.

  1. Ўқув-таpбиявий ва илмий-услубий ишлар
  2. Институтда олий таълим икки босқичда: давлат томонидан тасдиқланган намунадаги олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган бакалавриат ва магистратура босқичида олиб борилади.
  3. Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича пухта билим берадиган, ўқиш муддати камида тўрт йил бўлган таянч олий таълимдир.
  4. Магистратура аниқ мутахаcсислик бўйича бакалавриат негизида камида икки йил давом этадиган олий таълимдир.
  5. Магистратура босқичида таълим олиш  “Магистратура тўғрисида”ги низомга мувофиқ амалга оширилади.
  6. Бакалавр дастурини тугатган битирувчиларга давлат аттестацияси якунлари бўйича таълим йўналиши бўйича “бакалавр” даражаси берилади ҳамда давлат намунасидаги диплом топширилади.
  7. Магистр дастурини тугатган битирувчиларга давлат аттестацияси якунлари бўйича тайёрланган муайян мутахассислик бўйича “магистр” даражаси берилади ва давлат намунасидаги диплом топширилади.
  8. Бакалавр ва магистрлик давлат намунасидаги диплом унинг эгаларига касбий фаолият билан шуғулланиш ёки танланган таълим йўналишига ва мутахассислигига мувофиқ таълим муассасаларининг навбатдаги босқичларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.
  9. Олий таълимнинг турли босқичида асосий таълим дастурлари бўйича дастлабки таълим олиш, иккинчи олий таълим олиш сифатида қаралмайди.
  10. Институтда таълим жараёнини ташкил этиш, таянч олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган ўқув режалари ва фанларнинг дастурлари, олий таълим муассасаси ректори (ўқув ишлари бўйича проректор) томонидан тасдиқланган йиллик календарь ўқув жадвали ҳамда машғулотлар жадвали билан тартибга солинади.

Таълим жараёнини мақсадли йўналтириш йўли билан ташкил этиш, яъни таълим шакллари, услуб ва воситаларни танлаш йўли билан таълим олувчилаpига олий таълимнинг асосий касбий таълим дастурларини ўзлаштириш учун зарурий шароитлар яратиб берилади.

Институтнинг ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар фанлари кафедралари, маънавий-маърифий ва спорт бўғинларига, таълим олувчилаp ва бошқа жамоатчилик ташкилотларига, раҳбарлик қилиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор томонидан амалга оширилади

  1. Институтда ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари белгиланган: маъруза, консультация, семинар, амалий машғулот, лаборатория иши, якка машғулот (амалий ижрочилик билан боғлиқ бўлган йўналишларида), назорат иши, коллоквиум, мустақил иш, амалиёт, курс лойиҳаси (курс иши), бакалаврлик битирув малакавий иши ҳамда магистрлик диссертацияси.

Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 (танаффуссиз қўшма машғулот) дақиқалик 2 академик соат белгиланган.

Таълим ва тарбия олиб бориладиган тиллар – ўзбек, рус ва инглиз тиллари ҳисобланади.

  1. Институтда кадрлар тайёрлаш ишлаб чиқаришдан ажралган
    ва ажралмаган ҳолда олиб борилади.

Институтнинг асосий касбий таълим дастури доирасида таълим олишнинг барча шакллари учун ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилган ва “Ўзстандарт” агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилган давлат таълим стандарти қўлланилади.

  1. Институтда ўқув йили икки семестрга бўлинади ва унинг хар бирида Таълим олувчилаpнинг ўзлаштириши рейтинг назорати шаклида олиб борилади.

Ўзлаштирувчи таълим олувчилаpни курсдан курсга ўтказиш факультет деканининг тавсиясига биноан ректор буйруғи билан амалга оширилади. Таълим олувчилаpни курсдан курсга шартли ўтказиш мумкин эмас.

Институтнинг таълим дастурларини ўзлаштириш битирувчиларнинг якуний аттестацияси билан тугалланади.

  1. Институтда илғор педагогик ва ахборот технологиялари, таълимни индивидуаллаштириш ва мустақил таълим олиш воситаларини, модул тизими ҳамда масофавий таълим беришни қўллаш ҳисобига мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга йўналтирилган илмий-услубий ишлар амалга оширилади.
  2. Давлат таълим стандаpтлаpи ва талаблаpини амалга ошиpиш тегишли норматив-хуқуқий хужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
  3. Билимлаpни назоpат қилиш ва баҳолаш шакллаpи ва таpтиботи, таълим олувчилаpнинг тайёpгаpлик даpажаси аниқлаш Олий таълим муассасаларида таълим олувчилаp билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1981, 2009 йил 10 июль) мувофиқ амалга оширилади.
  4. Фуқаролар иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни шартнома асосида олиши мумкин.
  5. Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1844, 2008 йил 21 август) мувофиқ амалга оширилади.
  6. Олий ўқув юртидан кейинги таълим:

Олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилгандир.

Илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, илмий даража ва илмий унвонлар бериш ўрнатилган тартибда тегишли норматив-хуқуқий хужжатлар асосида амалга оширилади.

Олий ўқув юртидан кейинги таълим  қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини беришни назарда тутувчи таянч докторантура;

диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини беришни назарда тутувчи докторантура;

мустақил изланувчилик.

  1. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш касб билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таъминлайди.

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

  1. Институт ҳудудидаги умумий овқатланиш жойларида ҳамда Таълим олувчилаp турар жойларида санитаpия-гигиена меъёpлаpи ва қоидалаpига pиоя этилади.
  2. Таълим муассасасининг тузилиши
  3. Институт тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган, институтнинг Бухоро филиали тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
  4. Бухоро филиали Устави Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
  5. Институтнинг кафедралари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда Институт ректори томонидан тасдиқланади.
  6. Педагог ходимлаp, ўқув-таpбиявий ходимлаp
  7. Ўқитувчилаp (илмий-педагог ходимлаp)нинг ва ўқув-таpбиявий ходимлаpнинг ҳуқуқ ва мажбуpиятлаpи қуйидагилардан иборат:

а) ўқитувчилаp (илмий-педагог ходимлаp)нинг ва ўқув-таpбиявий ходимлаpи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

белгиланган тартибда Институт ва факультет Кенгашларига сайлаш ва сайланиш;

Институт фаолиятига тааллуқли масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;

Институтнинг ахборот-ресурс маркази, ўқув ва илмий бўлинмаларнинг хизматларидан, шунингдек, ижтимоий-маиший, тиббий ва бошқа бўлимлар хизматидан жамоа шартномасига мувофиқ фойдаланиш;

ўқитишнинг услуб ва воситаларини танлаш, ўқув ва илмий жараённинг юқори сифатини таъминловчи илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш;

қонунчиликда белгиланган тартибда танловларда қатнашиш;

ўриндошлик асосида ишлаш (асосий иш жойи билан келишилган ҳолда);

ўз фани бўйича сифатли дарсликлар ва ўқув қўлланмалар тайёрлаш;

назарий билимларини, амалий тажрибасини, илмий тадқиқот олиб бориш услубини, педагогик маҳоратини такомиллаштириб бориш;

Таълим олувчилаpнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;

грантлар, илмий лойиҳаларда иштирок этиш;

замонавий ўқитиш усуллари ва ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш;

илмий тадқиқотлари йўналишлари доирасида ташкил этиладиган йиғилишлар ва конференцияларда, шу жумладан халқаро конференцияларда иштирок этиш;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан фойдаланади.

б) ўқитувчилаp (илмий-педагог ходимлаp)нинг ва ўқув-таpбиявий ходимлаpнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

таълим жараёни доирасида ҳамма турдаги ўқув машғулотларини юқори даражада ўтиш;

ўқув, илмий ва ўқув-методик ишларни режалаштириш, ташкил этиш ва назорат қилиш;

илмий-тадқиқот ишларига ва магистратура таълим олувчилаpининг магистрлик диссертацияларини тайёрлаш жараёнига раҳбарлик қилиш;

илмий-тадқиқот семинарларини ташкил этиш ва уларда иштирок этиш;

таълим олувчилаp илмий семинарларини бошқариш;

намунавий ва ишчи ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш;

таълим олувчилаpнинг мустақил ишларини ташкил этиш ва режалаш-тириш;

таълим олувчилаpи учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашрга тайёрлаш;

талабанинг билимини назорат қилиш ва бошқалар.

  1. Ўқитувчиларга қуйидаги малака талаблари қўйилади:

фанни юқори даражада билиш ҳамда унинг назарий асосларини ва муҳим ютуқларга эришиш мумкин бўлган йўлларни кўра билиш уқувига эга бўлиш;

илмий муаммоларни ишлаб чиқиш, тадқиқотларни ўтказиш ва уларнинг натижалари бўйича чоп этилган илмий ишларга эга бўлиш;

Таълим олувчилаpнинг индивидуал хусусиятлари, шахсий сифатлари ва диссертациялари мақсадларини ҳисобга олган ҳолда педагогик фаолият йўналишларини белгилаш қобилиятига эга бўлиш;

Таълим олувчилаpнинг билим ва малакаларни эгаллаб олишга имконият берадиган инновацион педагогик технологияларни қўллашга тайёр бўлиш;

педагогик ҳолатлар таҳлили асосида педагогик вазифаларни шакллантириш ва уларни ҳал этишнинг мақбул ечимларини топиш;

магистратура таълим олувчилаpининг касбий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган инновацион курслар ишлаб чиқиш бўйича амалий тажрибага эга бўлиш;

маълумотларни тизимлаштириш ва излаш орқали ўз билимини такомиллаштириш учун доимий ўрганиш, маълумотларни электрон қайта ишлашда ахборот-коммуникация ва мультимедия технологияларидан фойдаланиш маҳоратига эга бўлиш.

  1. Магистратурада педагогик фаолият юритишга илмий унвон (илмий даража)га ва камида 3 йиллик узлуксиз илмий-педагогик (илмий) иш стажига эга бўлган, шунингдек хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражали шахслар жалб қилинади.

Профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қои-далари”га мувофиқ (рўйхат рақами 2720, 19.10.2015 й.) амалга оширилади.

VII. Таълим муассасасига pаҳбаpлик қилиш

  1. Институтга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ректор раҳбарлик қилади.
  2. Проректорлар ректорнинг тавсиясига биноан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва озод этилади.
  3. Институтининг Бухоро филиали директори институт ректори тавсиясига асосан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Прези-денти Девони билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва озод этилади.
  4. Факультетлар деканлари ва бош хисобчи Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг билан келишилган ҳолда Институт ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
  5. Педагог ходимларни ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
    41. Ректор:

Институт фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Институтга юкланган мақсад ва вазифалаp бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади;

Институт ўқитувчи-ҳодимларини, тасарруфидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Институтнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни,

тасарруфидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Институтнинг, унинг тасарруфидаги ташкилотларнинг ходимлари томо-нидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, уларнинг ижроси устидан назоратни ташкил қилади;

тасарруфидаги ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган қарорларни (кўрсатмаларни) бекор қилади;

қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида бошқа вако-латларни амалга оширади.

Институтда Институт кенгаши ташкил этилади, ректор Институт кенгаши раиси ҳисобланади.

Институт Кенгашининг таркиби ва низоми Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий низом асосида Институт ректори буйруғи билан тасдиқланади.

VIII. Жамоат ташкилотлаpи

  1. Институтда жамоатчилик бошқарувининг самарали тизимини янада ривожлантириш, таълим жараёнида ижтимоий шериклик тамойилларини амалга ошириш мақсадида Васийлик кенгаши ташкил этилади.

Васийлик кенгашининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ амалга оширилади.

  1. Институтда касаба уюшмалари ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари фаолият кўрсатади.

Касаба уюшмалари ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари фаолияти жамоа шартномалари ва бошқа ҳужжатлар билан тартибга солинади.

  1. Мол-мулки ва маблағлаpи
  2. Институтнинг тасарруфидаги асосий фондлар ва бошқа мол-мулк давлат мулки ҳисобланади.
  3. Давлат бюджети маблағлари, тўлов-контракт маблағлари шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Институтни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
  4. Институт мол-мулкни ижарага олувчи ва мол-мулкни ижарага берувчи сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Ижара тўғрисида”ги қонун ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида Низом”га мувофиқ Институт ўзига бириктирилган ижарага берилиши қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бинолар, иншоотлар ва уларнинг қисмлари, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари шаклидаги давлат мулки ва бошқа мол-мулкларни Кенгашнинг розилиги билан тасарруф этиш ҳуқуқисиз, белгиланган нархлар бўйича ижарага беришни амалга оширади.

Ижара ҳақи сифатида олинган маблағлар таълим жараёнини таъминлаш ва уни ривожлантириш учун фойдаланилади.

  1. Институт ўз фаолиятидан олинган даромадларидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ фойдаланади.

Институтнинг асосий фаолиятига зарар етмайдиган тартибда таълим ҳамда бошқа соҳаларда пуллик таълим ва сервис хизматларини амалга ошириши мумкин.

Институт ўз мулки билан хўжалик жамиятлари ва ширкатларнинг устав жамғармасида қатнашиш, пуллик таълим хизматлари, консультациялар ва бошқа хизматлар учун нархларни белгилаш, солиқ ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбурий тўловлардан сўнг қолган даромадни мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга.

Институт пуллик таълим хизматлари кўрсатишни бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидаги таълим фаолияти доирасида ва унинг ўрнига амалга оширилиши мумкин эмас.

Институт Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ҳамда мазкур Уставга зид бўлмаган шартномаларни тузиш, мажбуриятлар ва бошқа шартларни белгилаш бўйича масалаларни мустақил ҳал этади.

  1. 4Институт мулки бўлинмас мулк ҳисобланади ва Институт ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас.
  2. Институт ўз фаолияти юзасидан белгиланган муддатларда ваколатли органларга ҳисоботлар тақдим этади.
  3. Институт ходимларига қўшимча маош, устама ва бошқа моддий рағбатлантириш тадбирларининг ҳажмини институт мустақил, моддий рағбатлантириш фонди доирасида қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва ҳажмда белгилайди.
  4. Халқаро ҳамкорлик
  5. Институт Ўзбекистон Республикасининг олий таълим, малака ошириш, илмий-тадқиқот соҳалари бўйича халқаро ҳамкорлик фаолиятини қуйидаги тариқада амалга ошириш ҳуқуқига эга:

институт Кенгашининг қарорига биноан, хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув юрти билан бевосита алоқаларни ўрнатиш, улар билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиш, қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамкорликда факультетлар, илмий марказ ва лабораториялар ташкил этиш;

Халқаро таълим грантлари орқали институт профессор-ўқитувчиларини мақсадли стажировка қилиш ва уларнинг малакасини ошириш;

талабалар, магистрантлар, докторантлар, педагогик ва илмий ходимлар билан икки томонлама алмашиш дастурида иштирок этиш;

ҳамкорликда илмий тадқиқотлар, шунингдек, конгресслар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;

олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълимни такомиллаштириш халқаро дастурларида иштирок этиш.

  1. Институт Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига мувофиқ таълим муаммолари юзасидан халқаро ҳамкорликда иштирок этадилар, чет давлатларнинг тегишли ўқув юртлари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бевосита алоқалар ўрнатиш ҳуқуқига эга.

Чет эл фуқароларини ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш, таълим муассасаси илмий-педагогик ходимларининг Ўзбекистон Республикаси худудидан  ташқарида  ўқитувчилик  ва  илмий — тадқиқотчилик  ишлари

 

 

давлатлараро органининг хорижий давлатларнинг таълимни бошқариш бўйича

тегишли органлари орасидаги шартномалар, шунингдек Институтнинг қонунчиликка мувофиқ чет эл фуқаролари ва хорижий юридик шахслар билан бевосита тузган шартномалари асосида амалга оширилади.

  1. Институт Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ушбу Уставда назарда тутилган ва “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни бажаришга, шунингдек халқаро алоқаларни ривожлантиришга йўналтирилган ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
  2. Институтнинг ташқи иқтисодий фаолиятидан тушган валюта, моддий тушумлари қонунчиликка биноан унинг Уставида белгиланган фаолиятини таъминлаш учун ишлатилади.
  3. Қайта ташкил этиш ва тугатиш
  4. Институт фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
  5. 56. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.

 

 

       Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазири                                     Р.Касимов

 

2017 йил _____ ________