Shafkarov

“Сув хўжалигида менежмент” кафедраси

    Кафедра мудири: иқтисодиёт фанлари номзоди

    доцент  Шафкаров Бахром Худойбердиевич

    тел:998(71) 237-19-74

Кафедра 1974 йилда «Сув хўжалиги иқтисодиёти ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш» номи билан ташкил этилган. 1999 йилда кафедра негизида иккита, яъни «Иқтисодиёт» ҳамда «Менежмент ва маркетинг» кафедралари ташкил топган. 2004 йил «Иқтисодиёт» хамда «Менежмент ва маркетинг» кафедралари бирлаштирилиб, «Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти» кафедраси ташкил этилди. 2007 йил «Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти» кафедраси тугатилиб, «Сув хўжалигини бошқариш» ва «Сув хўжалиги иқтисоди» кафедралари ташкил этилган. «Сув хўжалигини бошқариш» кафедраси «Менежмент(сув хўжалигида) таълим йўналиши бўйича бакалаврлар ва «Менежмент(сув хўжалигида) магистратура мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрлайди.

Кафедрага 1974-1979 йиллларда доц. А.М.Валижанов раҳбарлик қилган ва фаолияти давомида кафедрага малакали мутахассисларни жалб этиш илмий салоҳиятни кўтариш   бўйича иш олиб борган.

1980 йилда доц. А.П. Пўлатов кафедрага раҳбарлик қилган.  Кафедра мудири ўз фаолиятини ўқитиш сифатини ошириш, олган назарий билимларни амалиёт билан боғлаш мақсадида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини сифатли ташкил этишга қаратган.

1981-1982 йилларда кафедрага профессор А.С.Султонов раҳбарлик қилган.  Кафедра мудири ўз фаолиятини республикамиз минтақаларида кадрларга бўлган талабни аниқлаш ва сифатли инженер – иқтисодчи мутахассисларни тайёрлашга йўналтирган.

1982-1984 йилларда кафедрага профессор Р.Турсунов раҳбарлик қилган. Ўз фаолиятини мамлакатимизда фаолият юритаётган иқтисодчиларнинг малакасини ошириш, долзарб иқтисодий муаммолар бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга раҳбарлик қилган.

1985-1992 йилларда профессор Эм.В.А. раҳбарлик қилган. Улкан илмий салоҳиятга ва катта педагогик тажрибага эга бўлган раҳбар даврида илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиқ қилиш, қишлоқ хўжалигида меҳнатни илмий ташкил этишнинг замонавий усулларини қўллашга асосий этибор берган.

1992-1994 йилларда кафедрага профессор Х.А.Бахретдинова раҳбарлик қилган. Бу даврда кафедрада ўқув жараёнини иқтисодий ислоҳотлар билан боғлаш, диплом лойиҳалари мавзуларини бозор муносабатлари талабидан келиб чиққан холда қайта кўриб чиқиш ва янги услубий қўлланмалар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар бажарилган.

1995-2002 йилларда кафедрага  доц. Х.Т.Тошматов раҳбарлик қилган. Доцент Х.Т. Тошматов раҳбарлигида кафедрада ўтиладиган барча фанлар бўйича маърузалар матни  республикамизда олиб  борилаётган ислоҳотларга мос равишда қайта ишлаб чиқилган ва янгиланган. 1та фан номзоди тайёрланган.

2003 йилда доц. З.Адилова кафедрага раҳбарлик қилган.   Кафедра мудири ўз фаолиятини ўқитиш сифатини оширишга қаратган.

2003-2004 йилларда доц. Б.Г.Миркаримов кафедрага раҳбарлик қилган. Унинг раҳбарлиги  даврида кафедрада фаолият кўрсатиб келаётган профессор-ўқитувчиларнинг ишлаш шароитлари яхшиланган, кафедранинг янги  истиқболли  ривожланиш  режалари тузилган.

2004 йилда«Иқтисодиёт» хамда «Менежмент ва маркетинг» кафедралари бирлаштирилиб, «Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти» кафедраси ташкил этилиб, 2007 йилга қадар кафедрага доц.З.Я. Худойберганов раҳбарлик қилган. У асосий эътиборни илмий фаолиятни жадаллаштиришга, магистрлик диссертациялари ва битирув малакавий ишлари сифатини оширишга қаратган.

2007-2008 йиллари доц. А.Ж.Тошбоев кафедрага раҳбарлик қилган.Кафедра «Сув хўжалигини бошқариш» номи билан янгидан ташкил этилган. Кафедра бўйича 1 та дарслик, 14 ўқув қўлланма ва 36 та методик қўлланма ва кўрсатмаларни чоп этиш, «Менежмент» (сув хўжалигида) таълим йўналиши бўйича бакалаврлар хамда магистратура  мутахассисликлари учун  ўқув ва ишчи дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этган.

2008-2015 йиллари  доц. Ж.Х.Рашидов кафедрага раҳбарлик қилган.  Унинг раҳбарлиги  даврида кафедрада фаолият кўрсатиб келаётган профессор – ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил этган. Битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари сифатини яхшилашга катта эътибор қаратган.   «Менежмент» (сув хўжалигида) бакалавриат таълим йўналиши  хамда «Менежмент» (сув хўжалигида) магистратура  мутахассислиги учун такомиллашган давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилган. Янги ўқув ва ишчи дастурлари ишлаб чиқилган. Фанлар бўйича 7 та лотин ёзувида ва 1 та рус тилида ўқув қўлланма, 30 тага яқин ўқув-услубий мажмуалар, 40 тадан ортиқ услубий қўлланмалар ва кўрсатмалар яратилди.

2015  йилдан бошлаб доц. Б.Х.Шафкаровов кафедрага раҳбарлик қилиб келмоқда. «Сув хўжалигини бошқариш» кафедраси «Менежмент (сув хўжалигида)» бакалавр таълим йўналиш ва «Менежмент (сув хўжалигида)» магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаб келмоқда. Кафедрада 1 та профессор, 4 та доцент, 3 та катта ўқитувчи (2 таси фан номзоди), 3 та ассистент   фаолият кўрсатиб келмокда. Хозирги кунда кафедрада “Дехқон хўжаликларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш” мавзусидаги Тошкент вилояти Зангиота тумани “ХАКИМА-ОНА” деҳқон хўжалиги билан 1-сонли  хўжалик шартномаси  тузилган. Кафедра ассисенти Ж.Кучаров.,ПХА-2-019-2015 сонли “Қишлоқ хўжалигида малакали кадрлар таъминоти ва уларни тайёрлаш тизимини таколилаштиришнинг ташкилий иқтисодий асосларини ишлаб чиқариш” мавзусидаги 2015-2017 йилларда давлат амалий лойихаси иштирокчиси.Хозирги кунда Б.Шафкаров ЁА7-ФҚ-1-10160 “Иқтисодиёт тармоқларига ер ажратишда электрон дастурларни яратиш ва қўллашнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги ва  “Узум етиштириш ва уни қайта ишлашда тармоқлараро ташкилий-иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш” мавзусидаги 2016-2017 йилларга мулжалланган Ёш олимлар  амалий тадқиқотлари илмий лойихалар рахбари.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар 

Фаннинг номи

Фан хақида қисқача маълумот

1  

Менежмент назарияси

 Менежментнинг  тамойиллари, усул, услуб ва қарор қабул қилиш асосларини ўрганиш ва улардан амалиётда фойдалана олишни, менежер кадрларини ўқитиш ва улардан бошқарув жараёнида самарали фойдаланиш, менежмент самарадорлиги кўрсаткичлари ва уларни баҳолаш усуллари ўргатилади.
2  

Маркетинг

 Бозор функцияларини, бозорни тадқиқот қилиш усулларини, бозор имкониятларидан фойдаланишни, маркетингни бошқариш техника ва технологиясини, рекламани ташкил этиш ва бошқариш йўллари ўргатилади.
3  

Ташкилий хулқ

 Корхона ва ташкилотларда бошқариш маданияти ва бошқариш мехнатининг долзарб масалалари, бошқариш жараёнида иш юритиш усуллари, ишлаш шакллари, раҳбарлик услублари, раҳбарларнинг ахлоқий этик ва эстетик сифатларини оширишнинг асосий йўллари ўргатилади.
4  

Сув хўжалиги менежменти

 Сув хўжалиги тизимини бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари, сув хўжалиги объектларини лойиҳалаш, қуриш ва ундан фойдаланиш, сув хўжалиги ишлаб чиқаришида илмий-техника тараққиёти ва сифатни бошқариш йўллари ўргатилади.
5  

Менежмент ва маркетинг асослари

 Менежмент ва маркетинг фанини ўрни, ўрганиш зарурияти, менежментнинг қонун ва тамойиллари, усул ва  услублари, қарор қабул қилиш асослари, маркетинг фаолияти хақида, унинг коньюнктураси, принципи, сегменти, реклама ва рақобатлашув фаолиятлари, нархни ташкил этиш ва бошқа кўрсаткичлар ўргатилади.
6  

Экологик менежмент

Экологик менежмент предмети, тадқиқот усуллари ва вазифалари, менежмент умумий назариясида экологик менежментнинг ўрни ва унинг асосий хусусиятлари, экологик менежмент воситалари таркиби ва уларнинг хусусиятлари, экологик бошқарувнинг ташкилий тузилмаси ва экология бошқарув идоралари, корхоналарнинг экологик менежменти ўргатилади.
7  

Реклама фаолиятини ташкил этиш

 Реклама ҳақида тушунча, реклама турларининг таснифи, савдо рекламаси, рекламани мақсадга йўналтириш, реклама фаолиятини режалаштириш, фирмаларда рекламани бошқариш органларининг таркибий тузилиши, корхоналарда реклама фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш усуллари  ўргатилади.
8  

Персонални бошқариш

 Бошқарув фаолиятини ташкил этиш ва ходимларни бошқаришнинг илмий асосларини, персонални бошқариш жараёнида инсон омилини асосий эътиборда тутиш, қарорлар  қабул қилиш учун  зарур  бўлган  назарий  ва амалий билимлар бериш, персонални бошқариш жараёнида унинг ташкилий, иқтисодий ва хуқуқий асослари ўргатилади.
9  

Сув хўжалиги инновация менежменти

Инновация моҳияти, турлари, давлат тамонидан қўллаб – қувватланиши, инновация лойиҳасини реализация қилиш усулини танлаш, инновация лойиҳасининг яратилиш босқичлари, ирригация ва мелиорацияга йўналтирилган сармояларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш усуллари, инновация менежментини бошқариш,  илмий ташкилотларда ходимларни бошқариш, илмий техника маҳсулотларига талабни таҳлил қилиш  йўллари ўргатилади.
10  

Сув хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти

 Сув хўжалиги ташкилотлари  ва корхоналари фаолияти иқтисодини ташкил этиш, суғорма деҳқончиликдаги муаммоларни келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, ер ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўлларини  иқтисодий асослаш, менежмент қонунлари, тамойиллари, функциялари, усуллари, бошқарувнинг ташкилий тузилмаси, менежмент қарорлари ва уларни қабул қилиш ва менежмент самарадорлиги ўргатилади.
11  

Стратегик менежмент

 Корхона ва ташкилотларнинг фаолият соҳасини ва мақсадини аниқлаш, мақсадга эришишга қаратилган стратегик режани ишлаб  чиқиш  ҳамда уни амалга ошириш йўллари ўргатилади.
12  

Корпоратив бошқарув

  Корпоратив бошқарув тушунчаси, мақсад ва вазифалари, корпоратив бошқарув тамойилларининг мазмуни ва ривожланиш тарихи, корпоратив   маданият: шаклланиши, мазмуни ва моҳияти, корпоратив бошқарувнинг хорижий моделлари ва уларнинг шакллари, Ўзбекистон республикасида корпоратив бошқарувнинг институциунал асослари ва асосий тикланиш босқичлари, корпоратив бошқарувнинг миллий моделини қуриш концепцияси  ўргатилади.
13  

Корхоналарда иш юритишни ташкил этиш

Иш юритишни ўзбек тилида олиб бориш, хужжатларни  тўғри сифатли, мазмунли, қонуний тузишни ўрганиш, ҳужжатларга бўлган талаб ва зуруриятини аниқлаш, хужжатларни тузиш ёрдамида самарадорликга эришиш,  ташкилий-фармойиш хужжатларини тўғри тузиш, бизнес режани, шартномани тузиш қоидаларига риоя қилиш, хужжатларни архивга топшириш ва сақлаш қоидалари ўргатилади.
14  

Кичик бизнес ва тадбиркорлик

  Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг ўзига ҳос хусусиятларини, кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ташкилий–ҳуқуқий асослари ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, режалаштириш, бошқариш, уларнинг молиявий фаолияти ва кредит билан таъминлаш шакллари, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг банк, солиқ ва аудит билан бўладиган алоқаларини, ахборот билан таъминлаш усуллари йўллари ўргатилади.
15  

Хорижий инвестиция

Интеграция шароитида инвестиция сиёсатини юритишда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг роли, хорижий инвестицияларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этилиши, хорижий сармоядорларга яратилган меъёрий-ҳуқуқий шарт-шароитлар, Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини тартибга солиш, инвестиция фаолиятини молиялаштиришда чет эл инвестицияларининг ўрни ўргатилади.
16  

Таваккалчиликни бошқариш

 Таваккалчилик турлари классификацияси, ишлаб чиқариш ва тадбиркорликни ривожлантиришда таваккалчилик, қарорлар қабул қилиш ва таваккалчилик, таваккалчилик чегаралари, ҳуқуқий ва иқтисодий асослари, молиявий таваккалчилик, молиявий таваккалчилик чегаралари, таваккалчиликни ўлчаш усуллари, таваккалчиликни бошқариш ва суғурталаш, тармоқларни бошқариш ва таваккалчилик даржасини аниқлаш усуллари ўргатилади.
17  

Логистика

«Логистика» фанининг предмети ва вазифалари, сотиб олиб ғамлаш логистикаси, ишлаб чиқариш логистикаси, сервис логистикаси, ахборот логистикаси, тақсимлаш логистикаси, омборларга жойлаш логистикаси, логистика шароитида транспорт ўргатилади.

Кафедранинг илмий — тадқиқот ишлари

 

Илмий — тадқиқот ишлари мавзуси

 

 

Мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот

1

Ирригация  ва  мелиорацияга  йўналтирилаётган  инвестицияларнинг  иқтисодий  самарадорлигини  бошқариш  Ишнинг мақсади.  Ирригация ва мелиорацияга йўналтирилаётган инвестициялардан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолатини тадқиқот этиш, самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва баҳолаш усулини танлаш асосида сармоялардан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган таклиф ва ишлаб чиқишдан иборат.Тадқиқотнинг вазифалари.

— Давлат дастурига киритилган мелиоратив объектлар ва ирригация иншоотлари бўйича лойиҳаларнинг бажарилиши билан боғлиқ инвестицияларни ҳажми, таркиби ва ундан самарали фойдаланиш йўналишини аниқлаш;

— ирригация  ва  мелиорацияга  йўналтирилаётган  инвестицияларнинг   самарадорлигини  баҳолаш усулларини аниқлаш ва мақсадга мувофиқлигини илмий асослаб бериш;

-ирригация  ва  мелиорацияга  йўналтирилаётган  инвестицияларнинг  иқтисодий  самарадорлигини  бошқариш   бўйича  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Катта илмий ходим-изланувчилар, мустақил изланувчилар

Мустаќил изланувчининг Ф.И.Ш.

Илмий даражаси ва унвони

 

Диссертация мавзуси

1

Рашидов Ж.Х.

и.ф.н., доцент

Сув хўжалиги инфратузилмаларини модернизациялашнинг ташкилий-иқтисодий асослари

2

Шафкаров Б.Х.

и.ф.н.

Узум етиштириш ва уни қайта ишлашнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари

3

Ли М.Р.

и.ф.н.

Повышение конкурентоспособности регионов Республики Узбекистан в условиях экологических ограничений

4

Холиёров У.Э.

Сув хўжалигини инновацион ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асослари

5

Кучаров Ж.О.

Сув хўжалиги тизимини бошқариш ва унинг самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий асослари

6

Алимов У.З.

Сув хўжалиги ташкилотлари фаолиятини бошқаришни такомиллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий асослари

7

Дурманов Акмал Шаймарданович

Рақобатли бозор шароитида қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш йўллари

Кафедранинг ўқув – услубий, илмий ишлар борасида эришган ютуқлари

 Кафедра ўқитувчилари юқори савияда  маъруза ва амалий машғулотлар олиб бориб, сув хўжалиги учун кўплаб кадрлар етиштириш билан бир қаторда кенг қамровли илмий тадқиқот ишларини амалга ошириб келмоқдалар.  Кафедрада «Суғорма деҳқончиликда сувдан фойдаланишнинг ташкилий – иқтисодий асослари» муаммоси доирасида илмий-тадқиқот ишлари олиб  борилди. Ушбу муаммо бўйича кафедрада ўндан ортиқ илмий — тадқиқот ишлари бажарилди, кўплаб адабиётлар яратилди. Жумладан А.С.Султонов, Ў.П. Умурзоқов, Ж.Х. Рашидовлар томонидан «Сув хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти» фанидан дарслик,  Ў.П.Умурзоқов, И.Л.Абдурахимовлар томонидан «Сув хўжалиги менежменти», Х.Т.Тошматов, Т.К.Кушаев ва С.С.Исмайловалар томонидан «Сув хўжалигида инновация менежменти», Х.А. Бахретдинова, Б.У. Хасанов С.Умаровлар томонидан «Экологический менеджмент», “Стратегик менежмент”  фанларидан ўқув қўлланма ва бошқа бир қатор дарслик ва ўқув қўлланмалар яратилди.

Кафедрада сўнгги йилларда тайёрланган 150 тадан ортиқ  илмий мақолалар республикамиз ва хорижий мамлакатларга чоп этилган. Шу давр ичида кафедрада 3 та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди. 2 та монография,  2 та дарслик, 20 та ўқув қўлланма, 70 дан ортиқ методик қўлланма ва кўрсатмалар чоп этилди.  Кафедрада бажарилган илмий тадқиқот натижалари асосида 4 та тавсиянома тайёрланган ҳамда уларнинг амалиёт  ва  ўқув  жараёнига   тадбиқ  этилганлиги  тўғрисида  далолатномалар мавжуд.

 Ҳамкорлик

 Кафедрада сув хўжалиги ташкилотлари билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган. Республикадаги бир қатор қишлоқ ва сув хўжалиги корхона ва ташкилотлари билан инновацион ҳамкорлик шартномалари тузилган. Кафедра қуйидаги ташкилотлар билан инновацион ҳамкорлик шартномалари тузган:

  1. Тошкент магистрал канали бошқармаси.
  2. Бўзсув ирригация тизими бошқармаси.
  3. Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институти.

Инновацион ҳамкорлик шартномалари тузишдан мақсад долзарб муаммолар бўйича ўзаро ҳамкорликда ИТИ бажарилишини ташкил этиш, истеъдодли ёш ўқитувчилар ва мутахассисларни танлаш ва мақсадли равишда ишлаб чиқариш корхонасига илмий ишга йўллаш, талабаларни ўқув танишув, ишлаб чиқариш ва битирув малакавий иши олди амалиётларини ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналарига юбориш, ўзаро ҳамкорликда илмий — услубий анжуманлар ташкил қилиш ҳамда халқаро лойиҳаларда иштирок этиш, Олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро инновацион ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, Фан ва тармоқ илмий — тадқиқот муассасалари билан илмий ҳамда ўқув жараёнларида самарали ҳамкорликни таъминлаш. Институтда ўтказиладиган халқаро ва республика анжуманларига ва бажариладиган халқаро илмий лойиҳаларга корхоналарнинг етук мутахассисларини таклиф қилиш, институтда тайёрланаётган янги дарслик, ўқув қўлланма ва компьютер дастурларида корхона ходимларини иштирок этишига шароит яратиш, ишлаб чиқариш корхоналари томонидан таъминланган маълумотлар асосида битирув малакавий ишлари, магистрлик ва докторлик диссертациялари мавзусини шакллантириш ҳамда уларнинг илмий-услубий ечимини топиш бўйича тадқиқотлар ташкил этиш.

Корхоналарнинг илмий-технологик муаммолари бўйича ўзаро  ҳамкорликда қуйидаги мавзулар шакллантирилди:

  1. Сув ресурсларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми.
  2. Оператив бошқарув қарорларини қабул қилишнинг самарадорлиги.

3.Менежмент функциялари салохиятидан фойдаланиб ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш.

  1. Сув хўжалигини инновацион ривожлантириш.
  2. Сув ресурсларини бошқариш стратегиясини такомиллаштириш.
  3. Шартнома муносабатларини такомиллаштириш.
  4. Сув хўжалигида менежмент стратегияси.
  5. Сув хўжалиги тизимини бошқаришнинг  иқтисодий самарадорлиги
  6. Мамлакатни модернизациялаш шароитида сув хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш.
  7. Сув хўжалиги инфратузилмаларини модернизациялашнинг ташкилий-иқтисодий асослари.

11.Ирригация  ва  мелиорацияга  йўналтирилаётган  инвестицияларнинг  иқтисодий  самарадорлигини  бошқариш.

Юқоридаги келтирилган йўналишдаги мавзулардан келиб чиққан ҳолда, кафедрада 15 та битирув малакавий иши, 4 та магистрлик диссертацияси ва 4 та докторлик диссертацияси устида илмий изланишлар олиб бориш йўлга қўйилган.

Ҳамкорлик шартномаларига асосан ташкилот аъзолари Давлат аттестацияси комиссияси таркибига киритилди, битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилдилар ва тақриз бердилар. Талабалар  ишлаб чиқариш, битирув малакавий иши олди амалиётларини ўтадилар ҳамда битирув малакавий иши  учун зарур маълумотлар тўпладилар.

Чоп этилган ишлар рўйхати

Дарсликлар:

  1. O‘.P. Umurzoqov, A.S. Sultonov, J.X. Rashidov. Suv xo‘jaligi iqtisodiyoti va menejmenti. Darslik. -T.: TIMI, 2016y.-285 b

Ўқув қўлланмалар:

  1. Х.Baxretdinova B.U.Xasanov S.A.Dostnazarova. Strategik menejment. O’quv qullanma.ТIMI-2015
  2. Х.Бахретдинова Б.Хасанов, С.Умаров. Экологический менеджмент.Учебное пособие. ТИИМ-2014.
  3. Х.А.Baxretdinova B.U.Xasanov,Х.I.Xo’jamqulova, S.A.Do’stnazarova. ekologik menejment. O’quv qo’llanma (lotin va kiril alifbosida).ТIMI-2016.
  4. Х.А.Бахретдинова Б.У.Хасанов, Х.И.Хўжамқулова, С.А.Дўстназарова. Экологический менеджмент. Учебное пособие.ТИИМ-2016
  5. Бахретдинова X.А., Шафкаров Б.Х., Хужамкулова Х.И., Дустназарова С.А., Халқаро менежмент, ТИИМ-2016

Услубий қўлланма ва кўрсатмалар:

  1. Менежмент ва маркетинг асослари услубий кўрсатма Б.Г.Миркаримов, Х.И Хўжамқулова  2014 йил
  2. Логистика методическое указания Б.Г.Миркаримов, Х.И Хўжамқулова  2014 йил
  3. Менежмент ва маркетинг асослари  услубий кўрсатма Б.Г.Миркаримов, Х.И Хўжамқулова  2014 йил
  4. Маркетинг  услубий кўрсатма Б.Г.Миркаримов, Х.И Хўжамқулова  2014 йил (ўзбек тилида).
  5. Логистика услубий кўрсатма Б.Г.Миркаримов, Х.И Хўжамқулова  2014 йил (лотин тилида).
  6. Узум етиштириш ва уни қайта ишлашнинг иқтисодий самарадорлиги. Монография. Б.Х.Шафкаров 2014 йил
  7. Ж.Х.Рашидов ,У.Э.Холиёров. “Тизимли менежмент назарияси” фанидан курс ишини бажариш бўйича методик кўрсатма, ТИМИ 2014.
  8. Ли М. “Психология менеджмента в водном хозяйцстве” методическое указания, ТИМИ 2015 г.
  9. Ли М. “Основы менеджмента и маркетинга” методическое указания, ТИМИ 2015 г.
  10. Ли М. “Малый бизнес и предпринимательство” методическое указания , ТИМИ 2015 г.
  11. 12 Ж.Х.Рашидов, Т.К.Кушаев, Ли М. “Менеджмент водного хозяйства” методическое указания, ТИМИ 2015 г.
  12. Ж.Х.Рашидов, Б.Х.Шафкаров, Т.К.Кушаев, У.Э.Холиёров “Таваккалчиликни бошқариш” фанидан амалий машғулотларни олиб бориш бўйича методик кўрсатма¸ ТИМИ 2015 й
  13. А.К.Шермухамедов, “Тадбиркорликнинг жамият учун ахамияти” ТМИК услубий ишланма 2014 й.
  14. А.К.Шермухамедов, “Бизнесдаги тадбиркорлик фойдасини англаш ТМИК услубий ишланма 2014 й.
  15. А.К.Шермухамедов, “Ўз хусусий тадбиркорлик салохиятини бахолаш” интрактив дарслар учун услубий ишланма 2014-2015 й.
  16. Х.И.Хўжамқулова, У.Э.Холиёров “Экологик менежмент» фанидан амалий ва семинар машғулотларини олиб боришда машқ (масалалар) тўплами бўйича услубий қўлланма, 2016 й.

Халқаро журналларда чоп этилган мақолалар:

    1. Михахос А. Ходиева Б.      Improving the sistem effektivveness of operaration of the water management in Uzbekistan      Ministri of education and science of Ukraine. National of water  Management  and Nature Resources Use. Water management – state and prospekt of development. Collected articles of young scientists. Rivne-2010.
    2. Рашидов Ж.Х. Пирназаров П.Н. Исмоилов А.Р.Отличительные свойства управления водными ресурсами. Экономика и финансы. Москва. № 5 (185) май (спецвыпуск).
    3. Тошбоев А.Ж., Муродов Ч.,  Рахимов Р.      Формирование эффективной системы государственной поддержки фермерских хозяйств.  Экономика и финансы. 2011. № 5 (185) май (спецвыпуск).
    4. Тошбоев А.Ж. Абдурахимов И. Тошбоева Н.А. Совершенствование экономических отношений в сфере деятельности водохозяйственных организаций-фактор устойчивости водообеспечения сельскохозяйственного производства. Экономика и финансы. 2011. № 5 (185) май (спецвыпуск).
    5. Б.Х.Шафкаров. Тенденци развития производства винограда в Ўзбекистана. Двадцатые международные Плехановский чтения Москва 2007 г. апреля 430-431стр
    6. Б.Х.Шафкаров. Основные направления экономических реформ в виноградстве Узбекистана. Экономика и финансы. Москва -2007г октября. №11. спецвыпуск 49-50 стр.
    7. Б.Х.Шафкаров. Развитие производства продукции и экспорта в Виноградской отрасли Республики Узбекистана Экономика и финансы. Москва -2009г. июля №8.спецвыпуск 31-33 стр.
    8. А.Ш.Дурманов. Экономический анализ конкурентоспособности региональных отраслей Сырдарьинского водоёма в условиях дефицита водных ресурсов “Аграрная наука-сельскому хозяйству” номли 9-халқаро илмий-амалий конференция. Барнаул-2014 йил.384-387 бетлар.
    9. А.Ш.Дурманов.Оценки конкурентоспособности природного, социального, экономического и экологического состояния территориальных систем “Научные и технологические подходы в развитии аграрной науки” 3-международный научно-практической конференция молодых учёных. Москва-2014.г. 183-187 страниц.
    10. А.Ш.Дурманов. The influence of economic,social and technical factorsin stable envelopment of farming enterprises. “Аграрная наука-сельскому хозяйству” номли Х халқаро илмий-амалий анжуман. Барнаул-2015 йил.245-247 бетлар.
    11. А.Ш.Дурманов.The terms of developing of farming during economic reformsand modernization periods. “Аграрная наука-сельскому хозяйству” номли Х халқаро илмий-амалий анжуман. Барнаул-2015 йил.247-248 бетлар
    12. А.Ш.Дурманов.Экономический механизм инновационного развития сельского хозяйства. Инновационные процессы и технологии в современном мире. Материалы. III Международой научно-практической конференции. (Уфа,29-30 ноября 2015 г.) 106-108.
    13. Shafkarov B.X. «Regional and trans regional ecological problems define the social — economic future of the country» International journal of innovative technologies in economy- (1 (3) February 2016, Dubai, UAE) c. 7 — 9.

    14.Shafkarov B.X. «The economic mechanism of innovative development of agriculture» East European scientific journal wschodnioeuropejskie czasopismo naukowe — (3 (7) 2016, Polish)

  1. Кафедра ходимлари

 Расм

Ф.И.Ш.

Илмий даражаси ва унвони, лавозими

Телефон номер ва

E-mail

 a

Шафкаров Бахром Худойбердиевич

кафедра мудири, и.ф.н., доцент

99871-237-19-74

 

 s

Бахретдинова Хосият Арифовна

и.ф.д., профессор

99871-237-19-74

 d

Хасанов Бахтиёр Уришович

и.ф.н., доцент

99871-237-19-74

 f Рашидов Жамшид Хамидович

и.ф.н., доцент

99871-237-19-74 rashidovjamshid@ mail. ru

 g

Миркаримов Бахтиёр Ғаниевич

и.ф.н., катта ўқитувчи

99871-237-19-74

 h

Хўжамқулова Хосият Ишбоевна

катта ўқитувчи

99871-237-19-74

 j Холиёров Умирзоқ Эргашевич

катта ўқитувчи

99871-237-19-74

umirzok1102@gmail.com

umirzok1102@inbox.uz

 k

А.Ш.Дурманов

катта ўқитувчи

99871-237-19-74

 

 l

Кучаров Жахонгир Овлаярович

ассистент

99871-237-19-74

 ;

Алимов Учкун Зоирович

 

 

 

 

ассистент

99871-237-19-74

tridonus@ mail. ru

 '

Шермухамедов Акмал Комилжонович

ассистент

99871-237-19-74

Skazka.6313@gmail.com