Кафедра мудири,

т.ф.д., профессор

Мирсаидов Мирзиёд Мирсаидович

Тел: +99871 237 09 81

Е-mail: theormir@mail.ru

 

 

КАФЕДРАНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ

         Институт фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Республика қишлоқ ва сув хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2004 йил 30 мартдаги 150 сонли ҳамда 2004 йил 3 сентябрдаги 415-сонли Қарорини бажариш мақсадида институтнинг “Қурилиш механикаси” кафедраси негизида (2004 йил 13 сентябрдаги институтнинг 187 А/Ф буйруғига асосан) янги “НАЗАРИЙ ВА ҚУРИЛИШ МЕХАНИКАСИ” кафедраси ташкил этилди.

Қурилиш меxаникаси кафедрасига биринчи бўлиб, Журавл Казимир Францевич мудирлик қилган. Семён Макарович Суxанов, 1924-1932 йилларда «Қурилиш меxаникаси» кафедрасини бошқарган.

Темир йўл қурилиши мухандиси Константин Трофимович Венедиктов «Қурилиш меxаникаси» кафедрасига 1932-1946 йилларда мудирлик қилган. Унинг ўқитувчилик фаолияти 1932 йилда Ўрта Осиё саноат институтида бошланиб, Тошкент ирригация институтида эса «Қурилиш меxаникаси» фанидан дарс беришдан бошлаган.

Константин Трофимович Венедиктов профессор С. М. Суxановнинг педагогик анъаналарини давом эттирган бўлиб, унинг ўқиган маърузалари ўзининг тушунарлилиги, мантиқлилиги ва аниқлилиги билан ажралиб турган. У умрининг оxиригача, яъни 14 йил давомида кафедрага мудирлик қилган.

Доцент  Иван Игнатевич Грибанов кафедрага 1959-1976 йилларда мудирлик қилган. Унинг раҳбарлигида «Қурилиш меxаникаси» кафедраси ўз тараққиётини давом эттирди.

Иван Игнатевич кафедра қошида материаларни синаш лабораториясини ташкил этишга кўп куч сарфлади. У кишининг ғайрати туфайли кафедра жамоасининг илмий ишлари жонланланиб, ўкув жараёни яxшиланган. Иван Игнатевич институтда биринчи бўлиб, мазкур кафедрада ўқув жараёнига дастурлаштирилган ўқитишни ва ўқитишнинг теxник жихозларини жорий этишни амалга оширган.

Доцент Владимир Николаевич Фролов кафедрага 1976-1980 йилларда кафедрага мудирлик килган.

Доцент Абдулла Остонович Қурбонов кафедрага 1980-1991 йилларда мудирлик қилган. У 1970 йилда Тошкент ирригация ва қишлок хўжалигини механизацияланаштириш институтини гидромелиорация факультетини тугатиб, кафедрада ассистент лавозимида ишга қолдирилган. 1973-1975 йилларда Собиқ Иттифоқ «ВОДГЕО»- Бутуниттифоқ илмий текшириш институтининг «Гидротеxника иншоотлари» лабораториясида аспирантурани ўтаган.

А. О. Қурбонов кафедранинг методик ишларини, xодимларни ишлаш шароитини яxшилаш йўлида кўп ишларни амалга оширган.

“Назарий механика” кафедраси эса институтда 1946 йилда ташкил қилинган бўлиб, бу кафедрага 1949 йилгача доц. Н. А. Саларов, 1949-1968 йилларда М. Г. Клебанский, 1968-1978 йилларда доцент Д. Г. Мавлонова, 1978-1989 йилларда доцент Л. И. Толипова, У. Мамбетов, 1989 — 1997 йилларда профессор Қ. Латипов, 1997-2000 йилларда профессор Г. Ш. Зокиров, 2000-2004 доцент Қ. Хусановлар мудирлик қилганлар.

1991 йилда  «Қурилиш меxаникаси» кафедрасига техника фанлари доктори, профессор Мирзиёд Мирсаидович Мирсаидов  мудир этиб сайланиб, то 2004 йилгача шу кафедрага мудирлик қилди.

2004 йилдан то ҳозирги кунгача “Назарий ва қурилиш механикаси” кафедрасига техника фанлари доктори, профессор Мирсаидов Мирзиёд Мирсаидович раҳбарлик қилиб келмоқда.

Мустақил Республикамиз учун етук инженер, бакалавр ва магистр кадрларни тайёрлашда кафедрада узоқ вақтлар давомида қуйидаги ўқитувчилар (яъни: профессор  В. Н. Пунагин ва доцентлар А. М. Годованников, В. Н. Фролов, К. Ю. Юсупов, Х. Ж., В. Н. Манин, Д. Г. Мавлонова, Л. И. Боймуродова, М. Каримова, Б. Атажанов, И. Шульгина, Н. В. Хасановалар, катта ўқитувчилар А. А. Толкодубова, Л. И. Осипова, Л. Х. Мамашева, Ф. М. Гайнулина, Н. П.  Кузмина, К. И. Малышев, Г. В. Броун, М. Р. Мансурова, Ф. Зияевлар ва ассистентлар Т. П. Котова, И. А. Шаль фидойилик кўрсатиб меҳнат қилишганини алоҳида такидлаб ўтишни лозим деб ҳисоблаймиз.

 

 Кафедрада ўқитиладиган фанлар

Фаннинг номи Фан ҳақида қисқача маълумот
1. Назарий механика Назарий механика моддий жисмларнинг бир-бирига таъсири ва механикҳаракатнинг умумий қонунлари ҳақидаги тушунчаларни атрофличаўргатади.
2. Материаллар қаршилиги Конструкция элементларининг мустаҳкамлиги,устиворлиги ва бикирлигини бахолаш учун керакли бўлган формулаларни келтириб чиқаради ва шу формулалар ёрдамида уларнинг юқоридаги холатларини бахолашниўргатади.
3. Қурилиш механикаси. Иншоотларлининг ҳисоб схемаларини қуриш, уларнинг ҳар кучлар тасирида мустахкамлигини, устиворлигини ва бикрлигини бахолаш усуллариниўргатади.
4. Амалий механика Бу фаннинг материаллар қаршилигига тегишли бўлими кафедраўқитувчилари томонидан ўқитилади.
5. Қурилиш механикаси ва иншоотлар зилзилабардошлиги Иншоотларлининг ҳисоб схемаларини қуриш, уларнинг ҳар кучлар таъсирида мустаҳкамлигини, устиворлигини ва бикрлигини баҳолаш усулларини ўргатади. Иншоотларнинг зилзилабардошлигини баҳолаш усуллари, ва зилзилабардошликни ошириш бўйича қўлланиладиган чора тадбирларниўргатади.

 

Кафедрада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари

Илмий тадқиқот ишлари мавзуси Мақсад ва вазифалари ҳақида қисқача маълумот
 «Сув омборлари грунтли иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва мустаҳкамлигини баҳолашнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш» давлат гранти (КХФ-4-001).  Илмий раҳбар –проф.М.Мирсаидов (2012-2016 йй.-2 боскич) (2014 йил учун ажратилган маблағ 36381000 сўмни ташкил этади.) Сувли мухит билан ўзаро таъсирда бўлган грунтли туғонларнинг конструктив бир жинссизлиги, грунтни намланганлигини ва энергиянинг сўнишини ҳисобга олган холда тўғонни кучланганлик деформация холатини баҳолашнинг назарий асосларини, ҳисоблаш усули ва ЭХМ дастурлари ишлаб чиқилади. Грунтли иншоотларнинг динамик масаласини ечиш учун назарий асос, математик модель, ҳисоблаш усули, алгоритми ва ЭҲМ дастури ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқилган дастурлар ёрдамида грунтли иншоотларни кучланганлик деформация холатлари ва мустаҳкамлиги баҳоланиб, хафвли участкалар аниқланади.
“Гидротехник иншоотларда кенг ишлатиладиган қобиқли ва призматик конструкцияларни динамик ҳисоблашлар методикаси ва алгоритмини ишлаб чиқиш». Илмий раҳбар –проф.Т.Мавланов (2014-2016 йй.) Ишда гидротехник иншоотларда кенг ишлатиладиган қобиқли ва призматик конструкцияларни динамик ҳисоблашлар методикаси ва алгоритмини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Бунда сонли моделлаштириш усулидан фойдаланган ҳолда конструкцияга таъсир этаётган кучларни характеристикаларни ҳисобга олинади. Конструкцияларнинг кучланганлик-деформация ҳолатлари ва уларнинг  мустахкамлиги  бахоланади.

 

Ҳозирги кунда кафедранинг ёш ходимлари ўздиссертациялари ишлари устида илмий ишларни олиб боришмоқдалар

  Професор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар Ф.И.Ш. Илмий даражаси, унвони Диссертация мавзуси
1. Т.З.Султонов т.ф.н., доцент Оценка прочности и надежности грунтовых плотин с учетом пространственного и нелинейного деформирование сооружении
2. Б.Ш.Юлдошев катта ўқитувчи Определение напряженно — деформированного состояния и оценка прочности грунтовых сооружений с учетом вязкоупругих свойств и увлажненности грунта

 

Кафедранинг ўқув-услубий, илмий ишлари борасида эришган ютуқлари

Кафедра ходимлари томонидан Республикада, шунингдек Сингапур, Австралия, Хорватия, Россия, Украина ва бир қатор хориж илмий журналларида, илмий конференцияларда кейинги 10 йилда 100 дан ортик илмий маколалар чоп этилган. Шу давр ичида кафедрада 1та докторлик ва 4 та номзодлик диссертациясиҳимоя қилинди, 5 та монография, 10 та дарслик ва ўқув қўлланма, 20- услубий қўлланмалар, 180 дан ортик илмий мақолалар чоп этилди. Кафедрада бажарилган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Патент идорасининг 19 та авторлик гувоҳномалари олинган.

Кафедранинг ўзаро ҳамкорлик алоқалари

Кафедра ўз ўқув – услубий ва илмий ишларини кўпгина ташкилотлар билан биргаликда ўзаро ҳамкорлик асосида олиб боради. Бу ташкилотлар жумласига қуйдагилар киради: ЎзР Фанлар АкадемиясинингМеханика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти;  ТИМИ қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти; Қишлок ва сув хўжалиги вазирлигиниг Ўзсувлойиха ОАЖ ташкилоти; ЎзР ЎОТВ га қарашли Наманган мухандис-педагогика институти ва Қозоғистон Республикасининг Жанубий Қозогистон университети ва бошқалар.

ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ходимлари (ф.-м.ф.д. Султонов К.С.,А.А., т.ф.д. Салямова К.Д., т.ф.н. Руми Д.Ф. ) билан биргаликда илмий ишлар олиб бориш натижасида улар томонидан ишлаб чиқилган грунтлар ҳолатини ўзида аниқ акс эттирувчи моделлар кафедрада олиб борилаётган илмий ишларда кенг қўлланилиб келмокда. Улар билан биргаликда кафедра ходимлари кўпгина ихтироларни амалга ошириб ва илмий мақолаларни чоп этишмокда.

Қозоғистон Республикасининг Жанубий Қозоғистон университети билан бирга ишлаш натижасида ўзаро кадрлар тайёрлаш масаласида Қозоғистон Республикасига фан номзодлари ва фан докторлари тайёрлашда профессор М.Мирсаидов ўзининг илмий маслаҳатлари билан у ерда тайёрланаетга кадрларга катта ёрдам кўрсатди, яъни унинг ёрдами натижасида бу Республика учун 2003-2010 йиллар давомида 10 га яқин фан докторлари ва 20 дан кўпрок фан номзодларини таёрланди. Жанубий Қозоғистон Университети олимлари билан биргаликда кафедра ходимлари 4 та ўқув қўлланмани қозоқ тилида ҳам чоп килишга эришдилар.

Наманган мухандис-педагогика  институти ходимлари (т.ф.д. Маткаримов П.Ж. ва т.ф.д. Юлдошев Ш.) билан биргаликда кўпгина илмий ва услубий ишлар олиб борилмоқда. Бунинг натижаси сифатида улар билан биргаликда чоп қилинган кўплаб мақолаларни ва техника ва қурилиш йўналиши бўйича таълим олаётган бакалаврлар учун чоп килинган «Материаллар қаршилиги» фани бўйича дарсликни (M.Mirsaidov, P.J.Matkarimov, A.M.Godovannikov Materiallar qarshiligi: [Oliy o’quv yurtlari uchun darslik]. – T., “Fan va texnologiya”, 2010, — 412 bet. ) кўрсатиш мумкин.

Кафедра ходимлари  Қишлок ва сув хўжалиги вазирлигиниг Ўзсувлойиха ОАЖ ташкилоти билан ҳам хамкорликда ишлаб, улардаги илмий муаммоларни биргаликда ечишга харакат қилинмокда. Олинган илмий натижаларни эса улар олиб борадиган мониторинг ва лойиха ишларида қўллаш учун уларга топширишга эришдилар.

Шу билан бирга инститимизда тайёрланаётган кадрлар сифат даражасини янада юқорроқ кўтариш ва кафедрада ўтиладиган фанлар бўйича юқори савияда дарс бериш учун ЎзР Фанлар академиясининг институтларида ва ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг институтларидан олимлар ўриндошлик асосида дарс беришга таклиф қилинган. Булар ҳозирги кунгача институтимиз талабаларига билим бериб келишмоқда.

Булар ф.м.-ф.д., проф. К.С.Султонов, т.ф.д., проф. Т.М.Мовланов ва т.ф.н., доц .Д.Ф.Руми ва C.Ибрагимовалар.

 

Кафедра ходимлари томонидан, охирги йилларда тайёрланиб, чоп қилинган монография, дарслик ва ўқув қўлланмалар:

МОНОГРАФИЯЛАР:

  1. M.Mirsaidov, T.Sultanov. Inshootlar zilzilabardoshligi (O’quv qo’llanma). Toshkent: MUMTOZ SO”Z,  2013.- 244 b.
  2. Mirsaidov M.M., Sultanov T.Z. Use of linear heredity theory of viscoelasticity for dynamic analysis of earthen structures.// Soil Mechanics and Foundation Engineering. New York, January 2013. Volume 49, Issue 6, Pp 250-256.
  3. Sultanov T.Z., Mirsaidov M.M.  An assessment of potential of strength increase in earth dams due to the use of anti-seismic belts. International Journal for Computational Civil and Structural Engineering.  2013, Volume 9, Issue 2, Pp. 140-149.
  4. Мирсаидов М.М., Султанов Т.З., Руми Д.Ф. Оценка динамического поведения системы «сооружение-основание» с учетом волнового уноса энергии. Международный Инженерно-строительный журнал (International Journal: Magazine of Civil Engineering). 2013, Volume 39, Issue 4, Pp.94-105.
  5. Mirsaidov M.M., Sultanov T.Z., Sadullaev Sh.A. An assessment of stress-strain state of earth dams with account of elastic-plastic, moist    properties of soil and large strains.  International Journal: “Magazine of Civil Engineering”.  2013, Volume 40, Issue 5, Pp.59-68.
  6. Mirsaidov M. M.,  Sultanov T. Z. Theory and Metods of Strength Assessment of Earts Dams. Lambert  Academik Publishing. Saarbrucken/ Deutschland \ Germany\ , 2015. 341 p. (Монография: опубликовано в Германии, на английском языке).
  7. М.Мирсаидов, Т.Мавланов Назарий механика фанидан изоҳли луғат ўқув қўлланма Тошкент 2015 й.57 бет. (Ўқув қулланма).

 Дарслик ва ўқув қўлланмалар:

  1. Sultanov T.Z., Mirsaidov M.M., Khodjaev D.A. Evaluation of Dynamic Behavior of Non-uniform Structures with Account of Non-linear and Viscous-elastic Characteristics of Material. Proc. of Australasian Structural Engineering Conference, 11-13 July 2013. ASEC, Perth, Australia, pp.63-70. URL: http://www.asec 2013.com
  2. Sultanov T.Z., Mirsaidov M.M., Khodjaev D.A. Evaluation of Dynamic Behavior of Non-uniform Structures with Account of Non-linear and Viscous-elastic Characteristics of Material. Final Program and Abstract Book of Australasian Structural Engineering Conference, 11-13 July 2013. ASEC, Perth, Australia, pp.24. URL: http://www.asec2013.com
  3. Mirsaidov M.M., Sultanov T.Z., Khodzhaev D.A. Assessment of the Stress-Strain State of Earth Dams. Proc. of the Eighth International Conference on Engineering Computational Technology. 4-7 September 2013, Dubrovnik, Croatia. Civil-Comp Press, Stirlingshire, UK, Paper 108, 2013. doi:10.4203/ccp.100.118. URL: http://www.ctresources. info/ccp/paper. html?id=7248.
  4. Mirsaidov M.M., Sultanov T.Z., Khodzhaev D.A. Assessment of the Stress-Strain State of Earth Dams //Computational Technology Reviews. Saxe-Coburg Publications, Volume 2, pp.1-18, 2013. URL: http://www.ctresources. info/ccp/paper. html?id=7248.
  5. Мирсаидов М.М., Султанов Т.З. Удар по поверхности вязкоупругого осесимметричного тела твердой массой// International Journal for Computational Civil and Structural Engineering. M.: 2011. Volume 8, Issue 3. С.107-115.
  6. Султанов Т.З., Тошматов Э.С., Юлдашев Б.Ш. Оценка напряженно-деформированного состояния грунтовых плотин под действием собственного веса сооружения на основе плоских и пространственных моделей. Гидротехника иншоотларининг самарадорлигини, ишончлилиги ва хавфсизлигини ошириш мавзусидаги Республика илмий амалий анжумани. ТИМИ, Тошкент, 13-14 декабр 2013 йил, 224-230 бетлар.
  7. Султанов Т.З., Ярашев Ж.А., Уринов Б.Х. Определения динамических характеристик грунтовых плотин на основе плоской и пространственных моделей. Гидротехника иншоотларининг самарадорлигини, ишончлилиги ва хавфсизлигини ошириш мавзусидаги Республика илмий амалий анжумани. ТИМИ, Тошкент, 13-14 декабр 2013 йил,  204-207 бетлар.
  8. M.M.Mirsaidov, T.Z.Sultanov .  Assessment of Stress-strain State of Earth Dams with allowance for  Non-linear Strain of Material and Large      Strains. J.: “ Magazine of Civil Engineering”.  2014, No.5(49). Pp.73-82.
  9. Т.З.Султанов, Д.А.Ходжаев, М.М.Мирсаидов. Оценка динамического поведения неоднородных систем с учетом нелинейно-вязкоупругих свойств грунта//инженерно-строительный журнал. №1, Санкт-Петербурк  2014.
  10. К.К.Балтабаев, Г.К.Абдиева, Т. Мавлонов  Колебательное движение композиционных нитей с учетом  неупругих свойств  // Композиционные материалы научно-технический и производственный журнал 2014й 2-сон
  11. Асс. Э.Тошматов, асс. Ж. Ярашев, проф. Т.Мавланов. Определение   динамических характеристик структурно-неоднородных призматических конструкций//Сборник материалов международной научно-технической конференции на тему: «Современные материалы, техника и технологии в машиностроении». Андижан: 2014.
  12. Aсс. Ж. Ярашев, асс. Э. Тошматов, проф. Т.Мавланов. Разработка методику динамического расчета многосвязных структурно неоднородных оболочечных конструкций с неупругими свойствами// Сборник материалов международной научно-технической конференции на тему: «Современные материалы, техника и технологии в машиностроении». Андижан: 2014.
  13. проф.Т. Мавлянов, Асс.Э.Тошматов, Aсс. Ж. Ярашев К расчету конической панели с нелинейными характеристиками //ТТЙМИ Вестник журнал 2014й. 1 сон
  14. Асс. Э. Тошматов, проф.Т. Мавлянов, О деформировании трехслойной пластины с неупругими характеристиками// Агро илм журнал 2014 й. 2 сон.
  15. Асс. Ж.Ярашов, Ш.Юлдашова , проф.Т. Мавлянов, Исселедование динамики гидротехнических сооружений  в виде оболочек конической формы // Агро илм журнал 2014 й. 3 сон.
  16. Асс.Э.Тошматов, проф.Т. Мавлянов, Динамики конической  панели с нелинейными характеристикамиэ//ТТЙМИ Вестник журнал 2014й.
  17. Тошматов Э.С., МирсаидовМ.М., Мавлонов Т.М., Уринов Б.Х. Моделирование процессов дефоримования произматических элементов гидротехнических сооружений с учетом пртекающей жидкости.//Неклассические уравнения математической физики и их приложения Республиканская научная конференция с участием зарубежных ученых. НУМФ-2014.с.337-338.
  18. Ярашов Ж.А., МирсаидовМ.М., Мавлонов Т.М., Юлдошов Б.Ш. Моделирование процессов дефоримования структурно-неоднородных оболочечных элементов гидротехнических сооружений // Неклассические уравнения математической физики и их приложения Республиканская научная конференция с участием зарубежных ученых. НУМФ-2014.с.341-342.

Олинган авторлик гувохномалар:

1.Ходжаев Д.А., Юлдашев Б.Ш. Уринов Б.Х., Ярашев Ж.А., Тошматов Э.С.  Гамма  функциянинг интегралини хисоблаш учун дастур.  Уз Р  интеллектуал мулк агентлиги томонидан 27.11.2014 йилда берилган № DGU 02873 авторлик гувохнома.

2.Мирсаидов М.М., Мавланов Т.М., Султанов Т.З., Ходжаев Д.А. – Чизиқсиз интегродифференциал тенгламалар системасини Ньюмарк усули билан ечиш учун дастур.  Уз Р  интеллектуал мулк агентлиги томонидан 12.02.2015 йилда берилган № DGU 03034 авторлик гувохнома.

3.Абдукаримов Р.А., Бобоназаров Ш.П., Ходжаев Д.А.  – Техник конструкцияларнинг ўзгарувчан бикрли қовушқоқ-эластик элементларини хисоблаш учун дастур. Уз Р  интеллектуал мулк агентлиги томонидан 27.03.2015 йилда берилган № DGU 03090  авторлик гувохнома.

4.Султонов Т.С., Руми Д.Ф., ЮлдошевБ.Ш., Тошматов Э.С. -STATIK-STEADI.FOR- грунтли тугонларнинг кияликларини статик холатдаги  мустахкамлигини аниклаш. Уз Р  интеллектуал мулк агентлиги томонидан 27.03.2015 йилда берилган № DGU 03050  авторлик гувохнома.

5.Т.Мавлянов, Ж. Ярашев, Э.Тошматов,  Г.Абдиева, Ш.Йўлдошова  «ASV001Z-PL»  ҳисоблаш дастури.  Ўз.Р.Интеллектуал мулк агентлиги томонидан  13.10.2015 йилда берилган № DGU 03349 авторлик гувохнома.

6.Т.Мавлянов,Э.Тошматов, Ж. Ярашев, Г.Абдиева  «ASV001-PL» ҳисоблаш дастури.  Ўз.Р.Интеллектуал мулк агентлиги томонидан  13.10.2015 йилда берилган № DGU  03350 авторлик гувохнома.

Ярмаркаларда иштироки.

VIII-Республика инновцион ғоялар, технологиялар ва лойихалар ярмаркасида( 19-21 май 2015й.) лойиха бўйича бажарилган ишлар  фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Чоп қилинган мақолалар:

  1. Ж.Ярашов, Т.Мавланов.Расчет напряженного состояния толстостенных неоднородных анизотропных облочек применительно к расчету конструктивных элементов гидротехнических сооружений.//Агро илм №1. журнал 2016й.67 -68 бет.
  2. Т.Мавланов, Г.Абдиева, Э.Тошматов Об одной методике определения гидродинамической силы.// “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами Тошкент-2016й. 542-545 бет.
  3. М.М.Мирсаидов, Т.З.Султанов. Разработка теоретических основ для оценки динамики грунтовқх плотин с учетом их взаимодействия с жидкостью и волновым уносом энергии от сооружения к основанию. Ирригация ва мелиорация журнали, Тошкент., -2016. -№1(3). Б.32-41.
  4. М.М.Мирсаидов, Т.З.Султанов. Рекомендации по использованию теории, методов и программы на ЭВМ, основанных на МКЭ для оценки прочности грунтовых сооружений водохранилищ с учетом их структурной неоднородности,   взаимодействия с жидкостью и волнового уноса энергии. ТИИМ. Ташкент, 2016. 97 с.
  5. M.M.Mirsaidov, T.Z.Sultanov .  Assessment of Stress-strain State of Earth Dams with allowance for  Non-linear Strain of Material and Large      Strains. J.: “ Magazine of Civil Engineering”.  2014, No.5(49). Pp.73-82.
  6. М.Мирсаидов, Т.Султанов. “Stress state of earth dams with account of rheological properties of soil and wave removal of energy through the foundation”// “International   Journal for Computational Civil and Structural Engineering”Россия, Москва 2015й
  7. Mirsaidov M. M.,  Sultanov T. Z.  Stress state of earth dams with account of rheological properties of soil. (2015). SECOND  International  Dam WORD Conference . 21-24 of APRIL 2015. LNEC. Lisbon, Portugal
  8. Абдиева Г., Ярашов Ж., Мавланов Т., Прогнозирование нелинейно-наследственной вязкоупругости текстильных материалов//Евразийский союз ученых научный журнал №5(14) 2015.
  9. П.С.Сиддиков, Т.М.Мавланов, М.Ю.Ташметов, Н.Б.Исматов Влияние гамма излучений на физико-мехинические свойства авровых тканей//Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг маърузалари Тошкент 2015й
  10. Э.Тошматов, Т.Мавланов Напряженно-деформированное состояние призматических слоистых элементов гидротехнических сооружений// Агро илм журнал 2015 й. 6 сон.57-бет
  11. Ж.А.Ярашов, Э.С.Тошматов, Ш.Б.Йулдашова, С.Султонов Об одном   методе  динамического расчета оболочечных элементов гидротехнических сооружений с учетом давление жидкости//“Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги иқтидорли талабалар, магистрантлар ва ёш олимларнинг XIV-илмий амалий анжумани мақолалар туплами. ТИМИ, Тошкент 2015й. б.356-359.
  12. Э.Тошматов, Т. Мавланов, Ж.Ярашов, Ж.Рахимов Расчет призматических элементов гидротехнических сооружений численным методом//“Суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш муаммолари” мавзусидаги Республика илмий-техник анжуман 1-2 май ТИМИ. Тошкент 2015й. б.225-228.

Кафедра ходимлари

Фото

ФИШ

Лавозими

Тел., E-mail.

1  

Мирсаидов Мирзиёд Мирсаидович

 

кафедра мудири   т.ф.д., профессор

Тел: +99871 237 09 81

2  

Султанов Карим Султанович

ф.-м.ф.д., профессор

Тел: +99871 237 09 81

3  

Мавлонов Тулқин Мавлонович

 

т.ф.д., профессор

Тел: +99871 237 09 81

4  

Султанов Тохиржон Зокирович

 

т.ф.д., доцент

Тел: +99871 237 2267

5  

Абдувалиев Абдуқаххор Абдулхаиевич

 

т.ф.д., профессор

Тел: +99871 237 09 81

6  

Ишматов Алишер Норқобилович

 

т.ф.н., доцент

Тел: +99871 237 09 81

7  

Юлдашев Бахтиёр Шодмонович

 

катта ўқитувчи

Тел: +99871 237 09 81

8  

Уринов Бахтиёр Хамидович

 

катта ўқитувчи

 

Тел: +99871 237 09 81

9  

Худойназаров Шерзод Очилович

 

т.ф.н., доцент

Тел: +99871 237 09 81

10  

Ярашов Жавлон Адамбоевич

ассистент

Тел: +99871 237 09 81

11  

Гиясова Наргиза Толиповна

 

ассистент

Тел: +99871 237 09 81

12  

Тошматов Элёр Собирович

 

ассистент

Тел: +99871 237 09 81

13  

Маликова Садоқат Махмуджановна

 

ассистент

Тел: +99871 237 09 81

14  

Толипова Мавлуда Азимовна

 

Лаборатория мудири

Тел: +99871 237 09 81

15  

Усманова Наталя Алексеевна

 

ўқув устаси

Тел: +99871 237 09 81