расмКафедра мудири

т.ф.н. доцент

Жумаев З.Т.

Тел: 237 09 72

 

 

Кафедра тарихи

“Конструкцион материаллар технологияси, амалий механика ва стандартлаштириш” кафедраси илк бор “Металлар технологияси” кафедраси номи билан 1934 йили ташкил топган бўлиб, кафедранинг биринчи ташкилотчиси, асосчиси ва раҳбари доцент М.Д. Лившиц бўлган.

“ Конструкцион материаллар технологияси, амалий механика ва стандартлаштириш ” кафедрасига доц. В.Д.Авагимов (1952-71 йй.), доц. А.З.Рахмон-заде (1971-76йй.), доц. Ш.У.Юлдашев (1976-77йй.), доц. Н.А.Анохин (1977-82йй.), проф. Э.Д.Хайкин (1983-88 йй.), проф. М.Т. Балабеков (1988-95 йй.), доц.У.П.Умурзаков (1995-96 йй.), доц.  Х.И. Ибрагимов (1996-99 йй.) раҳбарлик қилдилар.

«Қишлоқ хўжалиги машиналари технологияси» кафедраси 1976 йил ташкил этилган. Ташкил этилганидан 1983 йилга қадар кафедрага техника фанлари номзоди A.3.Рахман-зода раҳбарлик қилди. Кафедрани 1983-1993 йилларда доцент Т.И.Мирсаидов ва техника фанлари доктори профессор М.А.Левитин бошкарганлар. 1993 йил май ойидан бошлаб кафедрага техника фанлари номзоди доцент Х.Н.Ибрагимов раҳбарлик қилган. Шу йиллар давомида кафедра ўқитувчилари 500 дан ортиқ талабаларни тайёрладилар.

1999 йилдан бошлаб ва хозирги кунда кафедрага доц. Х.И.Туркменов   раҳбарлик қилмоқда. 2004 йилдан бошлаб кафедра «Конструкцион материаллар технологияси, амалий механика ва стандартлаштириш» деб номланади.

Кафедранинг ўқув-услубий илмий ишлар борасида эришган ютуқлари

Кафедрада тайёрланган илмий мақолалар Республикамиз ва чет эллардаги илмий ва илмий-техник  нашрларда чоп этилган. Кафедра ходимлари томонидан 2005-2015 йилларда тайёрланган 10 та илмий  маърузалари  ва мақолалари Россия ва Қозоғистоннинг илмий нашрларида  эълон қилинган. Шу давр мобайнида кафедрада 3 та ўқув қўлланма, 20 тадан ортиқ ўқув-методик кўрсатмалар ва 50 тадан ортиқ илмий маърузалар ва мақолалар  чоп этилган. Кафедрада бажарилган илмий-тадқиқот натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигинининг 10 та гувоҳномаси олинган.

Ҳамкорлик доирасида бажарилаётган ишлар

 Кафедрада Челябинск АТУ ва Комсомольск-на Амуре ДТУ билан ҳамкорликда илмий ва илмий-методик ишлар олиб борилмокда, ўқув кўлланма ва методик кўрсатмалар, илмий ва илмий-техник макола, монографиялар, янги ўқув адабиёти, ўқув қўлланмалар, ўқув услубий қўлланмалар биргаликда тайёрланмокда.

 — Комсомольск-на Амуре ДТУ билан ҳамкорликда илмий ва илмий-методик ишлар олиб борилмокда. Хсусан В.А.Ким, Х.И.Туркменов, Х.П.Шермухамедов лар томонидан “ Материалшунослик, конструкцион материаллар технологияси” номли ўқув қўлланма нашр этишга тайёрланган.

 — Кафедра профессор укитувчилари Комсомолтск-на Амуре давлат техник университетида утказилган халкаро симпозиумда катнашдилар

 — Хажиев М.Х.. Туркменов Х.И., Мирнигматов Б.Т. Россия Международный симпозиум «Наука. Инновации. Техника и проблемы, достижения и перспективы». Комсомольск – на- Амуре, 2-16 мая 2015г. Влияние конструкции привода насоса гидронавесной системы на энергетические показатели трактора «АЛТРАК» Т-4А2″ 2015, 185-187 б.

 — Иргашев А.А. Негматов С.С. Туркменов Х.И. Жумаев З.Т . Россия Международный симпозиум «Наука. Инновации. Техника и проблемы, достижения и перспективы». Комсомольск – на- Амуре, 2-16 мая 2015г. Разработка требований к экслуатационным свойствам композиционных полимерных материалов для рабочих органов хлопкоочистительной машины. 2015 г., 166-169 б.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

Фаннинг номи

Фан хақида қисқача маълумот

1 Материалшунослик ва конструкцион материаллар технологияси Фаннинг  асосий вазифаси металл ва қотишмаларнинг олинишини, тузилишини, хоссаларини, маркаланишини термик ва кимёвий-термик ишлов бериш асосларини  қўйма олиш  босим билан ишлов беришни; материалларни пайвандлаш асосларини, кесиш асбобларини; металл кесиш дастгохларини ўргатишдан иборатдир.
2 Машина ва механизмлар назарияси Машиналар ва механизмларининг тузилишини белгиловчи қоидалар, кинематик ва динамик параметрларларнинг уларнинг харакатига ўзаро таъсирини ўрганиш асосида талаб қилинган хоссаларга эга бўлган механизмларни синтез қилиш усуллари билан таништиришдир.
3 Машина деталлари  ва лойихалаш асослари Машина деталларнинг  вазифаси, турлари, конструкцияси ва қўлланиш соҳалари, ҳамда уларнинг асосий параметрларини ишлаш ишончлилиги ва лаёқати мезонлари асосида ҳисоблаш ва  лойиҳалаш бўйича назарий ва амалий билимларни беради.
4 Кўтариш- ташиш машиналари. Сув ва қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган кўтариш-ташиш машиналари вазифалари, конструкцияси, ишлаш принциплари, қўлланиш соҳалари ва ишдан чиқиш сабабларини ўрганиш ҳамда уларнинг асосий параметрларини мустаҳкамлик меъзони асосида ҳисоблаш ва лойиҳалаш бўйича назарий ва амалий билимларни беради.
5 Ўзароалмашувчанлик,   стандартлаштириш  ва техник ўлчовлар Фаннинг асосий мақсади ва вазифаси келажак бакалаврларга ўзароалмашувчанликнинг асосларини, машина ва механизм деталларининг ўлчамларини, ишлаб чиқаришда жоизлик ва  ўтқазишларни тўғри танлашни ва белгилашни, жоизлик ва ўтқазишларнинг ягона тизимини, бирикмалар учун стандарт ўтқазишларни ҳисоблашни ва танлашни  ўргатишдан иборатдир.
6 Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаш. Фаннинг асосий мақсади ва вазифаси келажак бакалаврларга стандартлаштиришнинг халқ хўжалигида тутган ўрнини аниқлаш, стандартлаштириш назарияси асосларини  ўзлаштириш, стандартлаштириш объектларини  аниқлаш, турли стандартлар  билан  танишиш  ва ишлаш, сифатни бошқариш, талаб ва қоидаларига амал қилишни ўрганишдан иборатдир.
7 Патентшунослик, сертификатлаштириш ва лицензиялаш “Патентшунослик, сертификатлаштириш ва лицензиялаш” фанини ўқитишдан мақсад шундан иборатки, бўлажак мутахассислар патент ахборотининг ҳозирги оқимини таҳлил қилиш, яратилаётган илмий ишланмалар, конструкторлик ечимлари, технологияларни интелектуал мулк объектлари сифатида ҳуқуқий муҳофазалаш бўйича  амалий билимларни беришдан иборат.

 

Илмий тадқиқот ишлари

Илмий тадқиқот ишлари мавзуси

Мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот

1 “Пахтага бирламчи ишлов берувчи машина ва механизмларнинг   ишчи қисмлари учун антифрикцион композицион полимер материаллари ва улар асосида қопламалар яратиш”мавзусида илмий тадқиқотлар олиб бориш Ишнинг мақсади. 2016-йилда ушбу мавзу доирасида – Пахтага бирламчи ишлов берувчи машина ва механизларнинг ишчи қисмларининг материаллари учун талаблар ишлаб чиқиш, ҳамда антифрикцион композицион полимер материаллари ва улар асосида қопламалар яратиш учун полимер матрицасини танлаш. Конструкцион шу жумладан полимер материалларининг пахта билан ишқаланиш жараёнини адабиётлардан ўрганиб, тахлил этиш. Пахтага бирламчи ишлов берувчи машина ва механизларнинг ишчи қисмларининг материаллари учун талаблар ишлаб чиқиш. Пахтага бирламчи ишлов берувчи машина ва механизмларнинг   ишчи қисмлари учун антифрикцион композицион полимер материаллари ва улар асосида қопламалар яратиш учун полимер матрицасини танлаш.
2 “Юқори (кучли) даражада шўрланган ерлар шўрини ювишучун техника воситалари ишлаб чиқиш”мавзусида илмий -тадқиқотлар олиб бориш Ишнинг мақсади. Юқори даражада шўрланган ерлар шўрини ювиш учун замонавий техника воситаси схемаси ишлаб чиқиш, уларнинг параметрларини илмий жиҳатдан асослаш ва амалиётга тавсия этишдан иборат.Илмий тадқиқотлар объектлари. Юқори даражада шўрланган ерлар ва бу ерлар шўрини ювиш учун замонавий техника воситалари.

Ишнинг иқтисодий самарадорлиги ва аҳамияти: 2015-2017 йилларда бажарилган ишлар натижасида юқори даражада шўрланган ерлар шўрини ювиш учун замонавий техника воситаси схемаси ишлаб чиқилади, унинг параметрларини илмий жиҳатдан асосланади ва амалиётга тавсия этилади.

ИТИ натижасида олинган натижаларни фермер хўжаликларида қўллаш натижасида қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги 25-60 % га ошади, маҳсулот сифати яхшиланади, уларни етиштириш учун сарфланадиган сув сарфи 1,5 марта камаяди.

2015 йилда ИТИ бўйича қуйидаги натижаларга эришилди: юқори даражада шўрланган ерлар шўрини ювиш учун қўланиладиган технологиялар ва бу ишларни бажариш учун техникавий воситалар бўйича информацион маълумотларни ўрганилди, умумлаштирилди,таҳлил қилинди ва хулосалар чиқарилди.

2016-йилда ушбу мавзу доирасида – ўрта ва юқори даражада шўрланган ерлар шўрини ювиш учун қўланиладиган техника воситалари турларини аниқланади, уларнинг технологик ва конструктив схемалари ишлаб чиқилади ва олинган натижалар умумлаштирилади, таҳлил қилинади, хулосалар чиқарилади ва кейинги йилларда бажариладиган ИТИ нинг асосий йўналишлари аниқланади.

 

Кафедранинг катта илмий ходим изланувчилар, мутақил тадқиқотчилар

Профессор-ўқитувчилар,

тадқиқотчилар

И.Ф.О.

Илмий даражаси

унвони

Диссертация мавзуси

1 Т.ф.н., доц. Туркменов Х.И. 05.17.08-«Кимё саноати жараёнлари ва аппаратлари» ихтисослиги «Синергетические подходы к обработке материалов высокоэнергетическим потоком энергии» мавзусида докторлик диссертациясини бажармокда. Диссертация иш 80 % га тугалланган. Раҳбар т.ф.д., проф. Ким В.А.

Кафедрада чоп этилган ишлар

Ўқув қўлланмалар:

  1. Хажиев М.Х., Туркменов Х.И., Иргашев А.А. Konstruktiv loyihalash asoslari /(o‘quv qo‘llanma) / ЎзР ОЎМТВ да 2012 й. 14 март 107-106 сон билан рўйхатдан ўтган. –Тошкент: ТИМИ, 2013. -137 б.

Халқаро, Республика анжуманларида, танлов, кўргазма ва кўрикларда қатнашиш:

Конференцияларда талабаларнинг маърузалари :

— «Кишлок ва сув хужалигининг замонавий муаммолари» мавзусидаги талабалар, ёш олимлар ва магистрантларнинг аънанавий ХIV илмий – амалий анжумани. 9-10 апрел 2015 й. (4 шуба):

  1. Туркменов Х.И., Холова С.О, “Nanomateriallar tatbiqi “
  2. Шоназаров М.А. “Машиналарнинг пластмасса жихозларини юқори босим остида тайёрлаш цехида мехнат хавфсизлиги холатининг тахлили вқа яхшилаш тадбирлари”
  3. Холиқулов М.А. “Ўлчаш асбобларининг аниқлаш синфи”
  4. Бобоқулова С. “Магний ва унинг хоссалари”
  5. Базарқулова Г.И., Йулдашева Д.С. “Устройства для натяжение гусеници”
  6. Дадабоева Х. “Мис олиниши жараёни”
  7. Ибрагимов С. “Сартарошликда ишлатиладиган ускуналар механизмлари”
  8. Жабборова М. “Қайнаётган қатламда цементитлаш”
  9. Базаркулова Г.И. “Сирпанувчан подшибниклар”
  10. Журакулов Н. “Ейилган деталларни тиклаш “(газ алангали металл қоплаш усули)
  11. Мамурова М.М. “Металларни плазма ёрдамида пайвандлаш”
  12. Матюсупова Г. “Титан ва унинг олиниши”
  13. Таджибеков Н.А. “Технология обработки драгоценних металлов”
  14. Юсупов Ф., Ергашов И “Двигател мойларини нано яаррачалар ёрдамида тозалаш”
  15. Курамбаева Г. “Пўлатларни газ мухитида цементитлаш”
  16. Курбанбаева Д. “Алюминий қотишмалари”
  17. Нормаматова О. “Хромлаш технологияси”
  18. Фархадов Ш. Производство трансформаторной стали
  19. Курамбоева Г. “Пулатларни газ мухитида цетентитлаш”
  20. Нормаматова О.Г. “Хромлаш технологияси”
  21. Жумаев О. “Шарошкали искана”
  22. Жабборова М. “Кайнаётган катламда цементитлаш”
  23. Атаева Д. “Планетар ва мотор редукторлар”.

Кафедра ходимлари

<

Фото Ф. И. Ш Илмий даражаси ва лавозими Тел. рақами ваЕ -mail
 расм Жумаев Зокир Турсунпулатович Кафедра мудири т.ф.н. доцент  237 09 72turkmenov@yandex.ru
 апмвапв Хаджиев Машарип Хаджиевич т.ф.н. доцент 237 09 72khajiev 48@mail.ru
 02 Иргашев Арипжан Акрамович т.ф.н. доцент 237 09 72
 01 Туркменов Хасан Ишимович т.ф.н. доцент 237 09 72turkmenov@yandex.ru
 04 Мирнигматов Ботир Тўхта-муродович Катта ўқитувчи 237 09 72
 03 Шермухамедов  Хуршид  Пирматович Катта ўқитувчи 237 09 72
 Тошпулатов Қувондиқ Ташпулатов Кувондиқ Бердибекович Ассистент 237 09 72
237 09 72