Abdumalik    Факультети декани

и.ф.н, Ибрагимов Абдумалик Гаппарович

              тел: +998 71 237-25-34

  

ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХЕНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ

 

“ИҚТИСОДИЁТ ВА МЕНЕЖМЕНТ” ФАКУЛЬТЕТИ

 1974 йилда Тошкент ирригация қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институтининг “Гидротехник иншоотлар” факультети қошида “Сув хўжалиги иқтисоди ва уни таҳлил этиш” йўналиши очилди. Бу йўналиш 1976 йилга бориб мустақил факультетга айлантирилди.

Факультет 2004 йилдан “Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти”, 2015 йилдан “Сув хўжалигида менежмент”факультети номи билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003 “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учу муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорига асосан “Иқтисодиёт ва менежмент” факультети номи билан фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

ФАКУЛЬТЕТНИНГ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ

«ИҚТИСОДИЁТ ВА МЕНЕЖМЕНТ»

ФАКУЛЬТЕТИ

5230100 – “Иқтисодиёт

(сувхўжалигида)

5230200 –“Менежмент

(сувхўжалигида)

5230900 – “Бухгалтерия ҳисобива аудит

(сувхўжалигида)

 

 

5230100 — Иқтисодиёт (сув хўжалигида) бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалаврлар сув хўжалиги тармоғида сув ресурсларини ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш, сув объектларини муҳофаза қилиш ва сувнинг зарарли таьсири билан курашиш, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига сув хўжалиги истеьмолчилари уюшмалари, сув хўжалиги қурилиши ташкилотлари, деҳқончилик билан шуғуланувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари ва уларга ҳизмат кўрсатувчи инфратузилма, кичик фирмалар фаолиятини ташкил этиш ва такомилаштириш, сув хўжалиги обьектлари ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича замановий усулларнинг ўрганиш бўйича таянч билимлар оладилар.

5230200- Менежмент (сув хўжалигида) – бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалаврлар келажакда сув хўжалиги ишлаб чиқариш субъекти ва объектлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини бошқариш, турли мулкчилик шаклдаги корхоналарни, қўшма ва хорижий корхоналарни, ташқи иқтисодий фаолиятни, хўжалик фаолиятини юритувчи корхоналарни ташкил этиш ва бошқариш вазифаларини бажарадиган раҳбар ҳодимлар бўлиб етишади. Улар ирригация тизимлари хавза бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармалари, сув хўжалиги қурилиши ташкилотлари, сув хўжалиги лойиҳа ташкилотларида раҳбар ҳодим бўлиб ишлай оладилар.

5230900 – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (сув хўжалигида) бакалавриат таълим йуналиши битирувчилари сув хўжалиги корхона ва ташкилотларида, жумладан қишлоқ ва сув вазирлиги, вилоят ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бўлимлари, ирригация тизими ҳавза бошқармаси, сув истеъмолчилари уюшмалари, сув хўжалиги қурилиш ташкилотларида бош бухгалтер ва бухгалтер лавозимларида, шунингдек, илмий тадқиқот муассасаларида илмий ҳодим, шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги касб хунар коллежларида ўқитувчи лавозимларида фаолият юритишлари мумкин.

 

ФАКУЛТЕТГА БИРИКТИРИЛГАН КАФЕДРАЛАР

“СУВ ХЎЖАЛИГИ ИҚТИСОДИ”
“СУВ ХЎЖАЛИГИДА БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ ВА АУДИТ”
“АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ”
“ТИЛЛАР”
“ИНГИЛИЗ ТИЛИ”
“ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЯ АСОСЛАРИ”

“СУВ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ”

 

Факультетда 4 нафар профессор, 27 нафар доцент, 52 нафар катта ўқитувчи ва ассистентлар фаолият юритмоқда. Факультетнинг асосий штатидаги профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти 68 фоизни ташкил этади.

Бугунгикундафакультетда 375нафарталаба таҳсил олишмоқда.

 

ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ВА ИЛМИЙ ИШЛАР

 Факультет кафедраларида бугунги кунда республикамиз равнақи учун ўз ҳиссасини қўшаётган олимлар ва етук профессорлар Умурзоқов Ўктам Пардаевич, Нигмаджанов Учқун Холметович, Бахретдинова Хосият Орифовна, Гульчехра Шодмонова, Султанов Анорбой Султонович, доцентлар Ходжимухамедова Шохида Ибрагимовна, Сангирова Умида Равшановна, Умаров Сухроб Рустамович, Мирзаев Соибжон Собитович, Миркаримов Бахтиёр Ганиевичлар каби малакали ўқитувчилар талабаларга таълим беришмоқда.

Шу кунгача профессор-ўқитувчилар томонидан  8 та дарслик, 20 та ўқув қўлланма, 10 та монография, 50 та услубий қўлланма, 55 та услубий кўрсатма ва 200 тадан ортиқ илмий мақолалар чоп этилди.

 

ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАР БИЛАН ИШЛАШ

 Бугунги кунда иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш, мақсадли тайёрлаш, уларни маълум аниқ мақсадга йўналтирган дастур асосида ўқитиш, илмий ишларга жалб қилиш, илмий салоҳиятини ошириш ҳамда салоҳиятли кадрлар тайёрлаш таълим йўналишининг олдига қўйган асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.

“Иқтисодиёт ва менежмент” факультетида иктидорли талабаларни тайёрлаш ва илмий ижодий фаолиятини ташкил этишдан асосий кўзланган мақсад уларнинг илмий ҳамда ижодий қобилиятларини ривожлантириш орқали мутахассислик ва касбий-ижодий тайёргарлик даражасини оширишдан иборат.

Факультетда талабаларни илмий-ижодий фаолиятини мақсадли ташкил этиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, институтнинг Низоми ва “Иқтидорли талабалар билан ишлаш” бўлими Низомлари асосида мувофиқлаштирилмоқда.

Иқтидорли талабаларни мақсадли тайёрлашда – фанларни юқори даражада ўзлаштириш, компьютер саводҳонлигини ошириш, чет тилларини пухта эгаллаш, илмий-ижодий ишларга йўналтириш, илмий–ижодий ишларни бажариш жараёнида мустақил фикирлаш, янги фикр ва мулоҳазаларни билдириш, амалда тадбиқ этиш назарда тутилади. Шунингдек давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини тўғри баҳолайдиган, ватанпарвар, ҳар томонлама баркамол, комил инсон қилиб шакиллантиришдан иборат.

“Сув хўжалиги иқтисоди”, “Сув хўжалигида менежмент”, “Сув хўжалигида бухгалтерия хисоби ва аудит”, “Иқтисодий назария асослари”, “Ахборот технологиялари” кафедраларида Талабалар илмий жамиятлари (ТИЖ), “Тиллар”, “Инглиз тили” кафедраларида фан тўгараклари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Факультетда иқтидорли талабалар учун кенг имкониятлар ташкил қилинган бўлиб, бунинг натижаси сифатида ҳар йили олий таълим ва республика миқёсидаги турли илмий анжуман ва танловларда бир қатор ютуқларга эришилмоқда.

ТИЖ ва тўгаракларда олиб борилган ишлар натижасида иқтидорли талабалар Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ўтказиладиган ёш олимлар ва иқтидорли талабаларнинг “Қишлоқ ва сув хўжалигини замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуманида илмий маърузалари билан фаол иштирок этишмоқда. Шу билан бирга иқтидорли талабаларнинг илмий ишлари натижалари анжуман материалларида чоп этилмоқда.

“Номли Давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 25-майдаги 87–03-1450–сонли хатига мувофиқ ўтказилган Навоий номли Давлат стипендияси танловида “Менежмент” таълим йўналиши 4-курс 6-гуруҳ талабаси Сардор Хамидовлар муносиб иштирок этиб стипендия соҳиби бўлди.

2016-2017 ўқув йилида факультетнинг “Менежмент” (сув хўжалигида) таълим йўналиши 2-курс 2-гуруҳ талабаси Муҳаммад Ҳолиқулов Академик “Қори Ниёзий” стипендияси соҳиби бўлди.

2017 йилнинг 12-13 май кунлари Тошкент Давлат Аграр Университетида “Агросаноат мажмуи иқтисодиёти” фанидан Республика фан олимпиадаси бўлиб ўтди, якуний натижаларга кўра “Иқтисодиёт” (сув хўжалигида) йўналиши 3-курс талабаси А.Бердимуродов доцент С.Умаров илмий раҳбарлигида фаҳрли 1-ўринни эгаллади.

 

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида маънавий-маърифий  йўналишда белгиланган вазифалар асосида “Иқтисодиёт ва менежмент” факультети ўзининг дастурини ишлаб чиққан. Шу дастурга асосан талабаларни  Ватанга муҳаббат, ўз миллати, халқига садоқат руҳида тарбиялаш билан боғлиқ бўлган тадбирлар, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик, экологик тарбияларга катта эътибор қаратилади.

Факультет жамоаси ҳар хил турдаги тадбирлар ва мусобақаларда фаол иштирок этиб, фаҳрли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Факультет талабалари ташаббуси билан доимий равишда қариялар уйлари, меҳрибонлик уйларига ташрифлар уюштирилиб турилади.

 

“ИҚТИСОДИЁТ ВА МЕНЕЖМЕНТ” ФАКУЛЬТЕТИ ДЕКАНАТИ ХОДИМЛАРИ

 

ФОТО Ф.И.Ш Лавозими Телефон рақами, электрон манзили
 Abdumalik Ибрагимов Абдумалик Гаппарович

Факультет декани,

и.ф.н, доцент

+99871237-25-34

timi_sxm(a)inbox.ru

  Дадарбаев Музаффар Абдурахманович Декан ўринбосари

+99871237-19-70

timi_sxm(a)inbox.ru

m.dadabaev(a)inbox.uz

  Турдиев Жамшид Рашидович Декан ўринбосари

+99871237-19-70

timi_sxm(a)inbox.ru

  Мавланов Собиржон Парбаевич Декан ўринбосари

+99871237-19-70

sobirjon0447@gmail.com