Кафедра мудири

И.ф.н., доцент,

Сангирова У. Р.

 

 

Кафедра тарихи

1974 йилда “Гидротехника иншоотлари қурилиши” факультети қошида “Сув хўжалиги иқтисоди ва уни ташкил этиш” кафедраси ташкил этилди. “Сув хўжалиги иқтисодиёти” йўналиши бўйича биринчи бўлиб 1974 йилда 50 нафар талаба кундузги бўлимга қабул қилинди. Кафедранинг ташкилотчиси ва биринчи мудири этиб техника фанлари номзоди, доцент Валижонов Ахмед Мусаевич тайинланди.

Бу кафедрада ўқитиладиган асосий фанлар “Сув хўжалиги иқтисодиёти”, “Сув хўжалиги қурилиши иқтисодиёти”, “Сув хўжалиги ташкилотлари фаолиятининг иқтисодий таҳлили”, “Иқтисодий география”, “Сув хўжалигида бухгалтерия ҳисоби ва аудит”, “Умумий статистика”, “Сув хўжалиги статистикаси” ва “Меҳнатни илмий ташкил этиш” фанлари бўлиб ҳисобланган.

Шу даврда ушбу кафедрада иқтисод фанлари номзоди, доцент Мирпаязов М.М., Пўлатов А.П., Султонов А.С., Хидонов А.В., катта ўқитувчи Иванова З.С., ассистент Бадамова Р.А. кейинчалик кафедрага иқтисод фанлари номзоди Очилов С.Р., Корякин О.Н.лар доцент лавозимида, Шодмонов Т.С., Джунусов Т.Г.лар ассистентлик лавозимида  ишлаганлар.

1976 йилда “Сув хўжалигини бошқариш” факультети ташкил қилингандан кейин кафедра ушбу факультет таркибига ўтказилди.         1979-1980 йилларда кафедрага иқтисод фанлари номзоди, доцент Пўлатов А.П. мудирлик қилган. 1980-1989 йилларда эса кафедрага иқтисод фанлари номзоди, доцент  Султонов А.С. мудирлик қилган.

1984 йилда иқтисод фанлари номзоди Печаткин С.А., 1985 йилда иқтисод фанлари номзоди Зарва В.Н. доцентлик лавозимига қабул қилинган.       1985 йилга келиб кафедрада 7 нафар фан номзодлари доцентлик лавозимида ишлашган.

Шу йиллар ичида катта ўқитувчи Исакова М.М., ассистент Каримова Н.М. ишга қабул қилинди. Дастлаб 1979 йилда 50 нафар сув хўжалиги иқтисодчилари факультетни битириб  чиқдилар.

1989 йилда доцент Султонов А.С. томонидан “Сув хўжалиги иқтисодиёти” бўйича биринчи ўқув қўлланма тайёрланди. Ушбу ўқув қўлланма учун 1991 йилда доцент Султоновга профессорлик илмий унвони берилди. 1992 йилда профессор А.С.Султонов Халқаро инженерлик Академиясининг академиги бўлиб сайланди. 1996 йилда Тошкет ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтининг илмий кенгаши профессор А.С.Султоновга “Хизмат кўрсатган профессор” фахрий илмий унвонини берди.

Ўтган йиллар ичида 2 та профессор ва ўнлаб доцентлар етишиб чиқди. Шу йиллар ичида минглаб иқтисодчи бакалаврлар ва юзлаб магистралар кафедрамизни битирган.

Кафедра мудирлари:

  1. Валижонов А.М. — 1974-1979 йиллар.
  2. Пўлатов А.П. — 1979-1980 йиллар.
  3. Султонов А.С. — 1980-1989, 1997-2004 йиллар.
  4. Худойберганов З.Я. — 2004-2012 йиллар.
  5. Умаров С.Р. – 2012-2014 йиллар
  6. Сангирова У.Р. – 2014- йилдан ҳозирги давргача.

Республикада қабул қилинган “Таълим тўғрисида” ги қонунга асосан, юқори малакали рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш учун кафедра ўқитувчилар таркибини сув ва қишлоқ хўжалик мутахасисликларига эга бўлган ёш, қобилиятли, ишлаб чиқариш тажрибасига эга бўлган мутахассислар билан тўлдириш яхши йўлга қўйилган.

Шундай қилиб, кафедра ташкил қилингандан бошлаб, ўтган даврда унинг жамоасида жами бўлиб, 50 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар, шунингдек 20 дан ортиқ ёрдамчи ходимлар фаолият юритган.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, кафедра ўз салоҳиятини яхшилаш учун соатбай асосида юқори малакали профессорлардан и.ф.д. Э.Ж.Юсупов ва и.ф.д. А.Қодиров каби етук мутахассисларни жалб қилиб келган.

Ҳозирги  кунда  кафедранинг штат бирлиги 1,0  профессор, 4,75 доцент, 1 катта ўқитувчи ва 1,5 ассистентни ташкил этади. Шундан асосий штатда 11 нафар, ўриндошлик асосида 3 нафар профессор-ўқитувчилар ишлаб келмоқда. Кафедранинг илмий салоҳияти 71,1 % ни ташкил этади. Кафедранинг ўртача ёши 46,9 ёшни ташкил этади.

Ҳозирги кунда С.Р.Умаров, ва И.Юнусов мустақил изланувчи сифатида илмий-тадқиқот ишлари олиб боришмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар 

Фаннинг номи Фан ҳақида қисқача маълумот
Бакалавриат
1. Фермер хўжалиги иқтисодиёти Фермер хўжалигининг иқтисодиётдаги ўрни ва вазифалари, фаолияти, уни ривожлантириш йўллари ҳамда фермер хўжалигининг ташкилий, ҳуқуқий ва ишлаб чиқариш асослари ўргатилади
2. Корхона иқтисодиёти Миллий иқтисодиёт ривожланишида корхонанинг ўрни ва роли, унинг функциялари, вазифалари, таснифи, тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар ҳамда корхоналар тўғрисидаги қонунчиликнинг такомиллашуви ўргатилади
3. Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти Табиий ресурслардан фойдаланишни яхшилаш, атроф муҳитнинг ифлосланиши, бунинг оқибатида кўрилаётган зарарларни бартараф этишга қаратилган мақсадли усулларни излаш ва муаммоларини ҳал қилиш йўллари ўргатилади
4. Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти АСМнинг таркиби, соҳалар ишлаб чиқаришнинг бир-бирига узвий боғланиши, тармоқ ва корхоналар ўртасидаги ташкилий-иқтисодий муносабатлари ўргатилади
5. Иқтисодий география Ишлаб чиқариш кучларининг бутун дунё мамлакатлари, минтақалар бўйича ҳудудий жойлашиши ва ривожланиш муаммолари ўргатилади
6. Жаҳон қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти Жаҳон қишлоқ хўжалиги, унинг иқтисоди, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг асосий омиллари бўлган ер, сув ва меҳнат ресурслари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини ривожланган, ривожланаётган давлатлар миқёсида ўргатилади
7. Кичик бизнес ва тадбиркорлик Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти, уларнинг миллий иқтисодиётимизни ривожлантиришдаги ўрни ва аҳолининг бандлик муаммосини ҳал этишдаги роли ўргатилади
8. Лойиҳа  таҳлили Лойиҳаларнинг турлари, техник иқтисодий асослаш, бизнес режа, инвестицион жараёнларнинг қатнашчилари, инвестицион лойиҳаларни баҳолашнинг асослари ва унинг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ўргатилади
9. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти Қишлоқ хўжалигининг иқтисодиётдаги ўрни ва вазифалари, фаолияти, уни ривожлантириш йўллари ҳамда қишлоқ хўжалигининг ташкилий, ҳуқуқий ва ишлаб чиқариш асослари ўргатилади
10. Сув истеъмолчилари уюшмалари

иқтисодиёти ва уни ташкил этиш

Сув истеъмолчилари уюшмаларини ташкил қилиш ва расмийлаштириш тартиби, уюшма ва сувдан фойдаланувчиларнинг ўзаро муносабатлари, сувдан фойдаланиш режаси, ирригация хизмати бадали ҳамда сув истеъмолчилари уюшмаларининг бюджети ўргатилади
11. Сув хўжалиги иқтисодиёти Сув хўжалигининг иқтисодиётдаги ўрни ва вазифалари, сув хўжалиги ташкилотлари иқтисодиёти, суғорма деҳқончиликдаги муаммолар ва уларни келиб чиқиш сабаблари, ер ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари ўргатилади
12. Сув хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти Сув ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари иқтисодиёти, бозор муносабатларига ўтиш даврида улар фаолиятини фан ва техника ютуқлари асосида бошқаришни ташкил этиш ўргатилади
13. Сув хўжалиги қурилиши иқтисодиёти Қишлоқ ва сув хўжалиги учун объектлар қуриш, уларнинг иқтисодиётини ривожлантириш, ишлаб чиқариш фаолиятини бизнес режаси, лойиҳа смета ҳужжатларини тузиш, мелиоратив тадбирлар ўтказиш, иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш усуллари ўргатилади
14. Сув хўжалиги ташкилотлари фаолияти таҳлили Сув хўжалиги ташкилотлари фаолияти, уларнинг асосий вазифалари, асосий иқтисодий кўрсаткичлари ва уларни таҳлил қилиш методикаси ўргатилади
15. Тадбиркорлик асослари Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари, кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ташкилий–ҳуқуқий асослари ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, режалаштириш, бошқариш, уларнинг молиявий фаолияти ҳамда уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари ўргатилади
16. Хорижий инвестициялар Хорижий инвестицияларнинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти, инвестиция сиёсатини юритишда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг роли, хорижий инвестицияларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этилиши, хорижий сармоядорларга яратилган меъёрий-ҳуқуқий шарт-шароитлар, инвестиция фаолиятини тартибга солиш йўллари ўргатилади
17. Атроф муҳит ресурслари иқтисоди Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизми, ресурслардан оқилона ва комплекс равишда фойдаланишнинг асосий йўналишларини ўрганиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича муаммоларни ҳал этиш, табиатни муҳофаза қилиш харажатларининг самарадорлиги, етказилган зарарни баҳолаш йўллари ўргатилади
26. Сув хўжалигида лойиҳа таҳлили Лойиҳаларнинг турлари, техник иқтисодий асослаш, бизнес режа, инвестицион жараёнларнинг қатнашчилари, инвестицион лойиҳаларни баҳолашнинг асослари ва унинг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ўргатилади

 

Кафедрада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари

 

Илмий-тадқиқот ишлари мавзуси Мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот
1. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида сув хўжалиги тизимини инновацион асосида ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида сув хўжалиги тизимини инновацион асосда ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган амалий таклиф ва илмий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот натижасида сув хўжалигини инновацион асосда ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари назарий жиҳатдан тадқиқ этилади, сув хўжалиги тармоғида инновацияларнинг жорий этилишидаги асосий муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда тармоқни инновацион ривожлантиришда хориж тажрибаларини ўрганиш асосида уларни республика иқтисодиётида тадбиқ этиш имкониятлари аниқланади.

2. Фермер хўжаликлари фаолиятини оптималлаштириш ва ихтисослаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги Фермер хўжаликлари фаолиятини оптималлаштириш ва ихтисослаштиришнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш.

Тадқиқот натижасида фермер хўжаликлари ер майдонлари оптималлаштирилиши натижасида уларни фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги баҳоланади.

3. Суғориш тизимларида сув ресурсларини оқилона бошкариш ва унинг иқтисодий самарадорлиги Республикамиздаги мавжуд суғориш тизимларида сув ресурсларини оқилона бошқариш йўллари ва унинг иқтисодий самарадорлигини тадқиқ этиш.

Суғориш тизимларида сувдан фойдаланишни тўғри ташкил этиш орқали сув ресурсларининг атроф муҳитга зарарини камайтириш йўллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда сувнинг маҳсулдорлиги ҳамда иқтисодий самарадорлиги асосланади.

 

Катта илмий ходим изланувчилар, мустақил тадқиқотчилар 

 

Профессор-ўқитучилар, тадқиқотчилар Ф.И.Ш. Илмий даражаси, унвони Диссертация мавзуси
1. Умаров С. Сув хўжалигини инновацион – инвестицион ривожлантириш самарадорлигини ошириш ва рағбатлантириш йўллари
2. Юнусов И. Мамлакатнинг озиқ – овқат таъминотини яхшилашда балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш истиқболлари

 

Кафедранинг ўқув-услубий, илмий ишлар борасида эришган ютуқлар

Кафедра ўқитувчилари юқори савияда дарс ўтиб, сув хўжалиги учун кўплаб кадрлар етиштириб бериш билан бир вақтда, кенг қамровли илмий тадқиқот ишларини амалга ошириб келмоқдалар. Кафедранинг илмий мавзуси “Қишлоқ  ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” бўлиб келган. Ушбу мавзу бўйича кафедрада юзлаб илмий тадқиқот ишлари бажарилди, кўплаб китоблар чоп этилди. Буларга А.С.Султонов, З.Я.Худойбергановлар томонидан тайёрланган ва чоп этилган “Сув хўжалиги иқтисодиёти” фани бўйича дарслик, А.С.Султонов, У.А.Хошимовлар томонидан тайёрлаган “Сув хўжалиги қурилиш иқтисодиёти” фанидан ўқув қўлланма, А.С.Султонов, У.А.Хошимовлар томонидан тайёрлаган “Сув истеъмолчилари уюшмалари иқтисоди ва уни ташкил этиш” фанидан ўқув қўлланма ва бошқа ўқув қўлланма, кўрсатмалар мисол бўла олади.

Кафедрада охирги 10 йил ичида тайёрланган 100 дан ортиқ илмий мақолалар республикамиз ва чет элдаги, жумладан Россия, Молдавия, Украина, АҚШ, Германия каби мамлакатларнинг илмий журналларида чоп этилган. Шу давр ичида кафедрада 6 та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди. 4 та монография, 4 та дарслик, 21 та ўқув қўлланма, 80 дан ортиқ методик қўлланма ва кўрсатмалар, 200 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган. Кафедрада бажарилган илмий-тадқиқот натижалари асосида 5 та тавсиянома тайёрланган ҳамда амалиёт ва ўқув жараёнига қўллаш бўйича далолатномалар мавжуд.

Кафедрада ҳамкорлик доирасида бажарилаётган ишлар

Кафеда профессор-ўқитувчилари республикамиз ва чет элдаги бир қанча илмий марказлар билан алоқалар ўрнатган. Жумладан, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Тошкент Давлат аграр университети, Термиз Давлат университети, Тошкент Давлат шарқшунослик институти, Бозор ислоҳотлари илмий-тадқиқот институти мутахассислари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.

Кафедрада 4 та ташкилот, жумладан Бозор ислоҳотлари илмий-тадқиқот институти, Бўз-сув ирригация тизими бошқармаси, Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси билан инновацион ҳамкорлик борасида шартномалар мавжуд. Унга кўра 4 инновацион гуруҳлар мавжуд бўлиб, унда 11 нафар профессор-ўқитувчилар, 22 нафар корхона вакиллари, 3 нафар катта илмий ходим изланувчилар, 1 нафар стажёр-тадқиқотчи изланувчилар, 8 нафар магистрантлар ва 9 нафар иқтидорли талабалар фаолият олиб боришади. Корхоналарнинг илмий технологик муаммолари бўйича 7 та курс иши, 14 та битирув малакавий иши, 8 та магистрлик диссертациялари ва 3 та докторлик диссертациялари асосида илмий-тадқиқот ишлари йўлга қўйилган.

Шу билан бирга, 1992 йилда профессор А.С.Султонов Халқаро инженерлик Академиясининг  академиклигига сайланди.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари Орол муаммоси бўйича Германиянинг Бонн Университети, Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича АҚШнинг Вашингтон Университети, Нью-Пальтц давлат университети, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича “BASIS” дастури ва ICARDA ташкилотлари ҳамда IWMI халкаро сув ресурсларини бошкариш институти билан ҳамкорликда илмий-тадқиқ ишлари олиб борилиб, унинг натижасида ўқув қўлланмалар чоп этилган. Бундан ташқари ушбу лойиҳаларда маслаҳатчи вазифаларини бажариб келишмокда.

 

Чоп этилган ишлар рўйхати (2016 — йил)

Илмий мақола, монография, ўқув қўлланма ва дарсликлар

2016 йил давомида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан, 2 та ўқув қўлланма ,  26 та илмий мақола ва тезислар чоп этилган, жумладан:

  1. “Suv xo’jaligi iqtisodi va menejmenti” ўқув қўлланма. Ў.П.Умурзаков, А.Султонов, Ж.Рашидов. ТИМИ, 2016 йил. 365 бет
  2. “Лизинг асослари” Ўқув қўлланма. С.Исмаилова. ТИМИ, 2016 350 бет

Республика журналларида:

  1. У.Сангирова. Ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва бошқариш муаммолари // Агро илм //2016. № 3. 63-б.
  2. Умурзаков Ў.П. Суғориладиган ерлар ҳосилдорлигини ошириш// Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги // 2016 № 4. 6-б.
  3. И.Юнусов. Суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари // Агро илм //2016. № 3. 72-б.
  4. Абдуразакова Н., О.Сатторов. Сельское хозяйство и ее переспективы // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги // 2016 № 7. 38-б.
  5. И.Юнусов. Суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг муҳим жиҳатлари // Ирригация ва мелиорация//2016 №3. 51-бет.
  6. С.Умаров. Сув хўжалигида инновацион жараёнларни ривожлантиришнинг ташкилий асослари // Ирригация ва мелиорация// 2016 №2. 61-бет.
  7. Максумхонова А. Оқилона кредит сиёсати – фермер хўжаликларини барқарор ривожлантириш гарови // Агро илм //2016. № 5.
  8. У.Сангирова. Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш муносабатларини такомиллаштиришнинг аҳамияти // Агро илм //2016. № 4. 74-б.
  9. И.Юнусов. Суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишнинг меъёрий ва хуқуқий тартибга солиш механизми // Агро илм //2016. № 4. 96-б.
  10. Ш.Муродов. Организационно-экономические основы развития сельскохозяйственной кооперации в АПК Наманганской области. // Агро илм //2016. № 3. 94-б.

11.М.Мирзаева. К вопросу оценки рационального использования водно-земельных ресурсов в орошаемом земледелии // Агро илм //2016. № 6.

  1. SH.Narbaev. Model of Forestru Land Use of Uzbekistan || Internitional Jpurnal of Research|| Volime 03 Issue 18 December 2016.
  2. Ш.Нарбаев. Совершенствование законодательной базы землепользования ОПТ // Экологический вастник Узбекистана//2016 г. Стр-28

Республика  ва халқаро илмий анжуманларда:

  1. Исмаилова С.С. Қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантиришда “Ўзмелиомашлизинг” давлат лизинг компаниясининг роли //”Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарли фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари” мавзусидаги илмий-амалий конференция мақолалар тўплами // Тошкент -2016 йил. 268-б.
  2. Дўстмуродов Ғ. Эффективность использования новой техники и технологий в водном хозяйстве // ”Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарли фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари” мавзусидаги илмий-амалий конференция мақолалар тўплами // Тошкент -2016 йил. 258-б.
  3. Дўстмуродов Ғ. Исмаилова С. Қишлоқ ва сув хўжалигида техника лизингига бўлган талаб ва таклифни шакллантириш //”Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарли фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари” мавзусидаги илмий-амалий конференция мақолалар тўплами // Тошкент -2016 йил. 254-б.
  4. Дўстмуродов Ғ. Қишлоқ ва сув хўжалигида лизинг фаолиятини ривожлантириш йўналишлари //”Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарли фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари” мавзусидаги илмий-амалий конференция мақолалар тўплами // Тошкент -2016 йил. 261-б.
  5. Дўстмуродов Ғ. Исмаилова С. Қишлоқ ва сув хўжалигида лизнг жараёнлари ривожлантиришга таъсир этувчи асосий омиллар // “Ўзбекистон иқтисодиётини институтционал ривожлантириш: ютуқлар, муаммолар, ечимлар” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси// ТДИУ, 2016 йил 12 март 2-қисм. 370 б.
  6. Умаров С. Қишлоқ ва сув хўжалигини инновацион ривожлантириш бўйича хорижий тажрибалар // “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” илмий-амалаий анжуман. 2016 15-16 апрель. Б-59.
  7. И.Юнусов. The important of foregign direct investments in sustamble devolopmentof tne economy// XXIV Международная научно-практическая Интернет конференция//Переяслав-Хмельницкий. 2016 г. Стр 362.
  8. Закирова Г. Ишлаб чиқариш харажатлари ва даромадлари// “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” илмий-амалий анжуман. 2016 15-16 апрель. Б-512.
  9. Н.Абдуразакова. Инновационная роль генной инженерии в сельском хозяйстве в решении проблем продовольственной безопасности // Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети «XXVIII международные плехановские чтения» Тезисы докладов. Москва, 2016 год.
  10. Максумхонова А. Методические подходы к оценке маркетинговой стратегии в гостиничном бизнесе //Ўзбекистонда аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси ва туризм: ривожланиш муаммолари ва истиқболлари// Ҳалқаро илмий-амалий анжуман. ТДИУ мақолалар тўплами,2016 йил, 252 бет.

11.Ш.Нарбаев.Повышение эффективности землепользования специализированных лесных хозяйств Узбекистана //«Приоритеты направления развития современной науки молодых учёных аграриев» материалы V-ой Международной научно-практической конференции молодых учёных, посвещённые 25 – летию ФГБНУ «Прикаспийский НИИ аридного земледелия»// Соленон Займище, 11-13 мая 2016 г. Стр 500.

  1. Ш.Нарбаев. Принцип моделирования землепользования // «Проблемы рационального использования и охрана биологических ресурсов южного приаралья» VI Международная научно-практическая конференция. Сборник материалов. Часть II// Нукус, 15-16 июль 2016 г.
  2. Ш.Муродов. Основные тенденции развития плодоовощного и виноградного рынка Республики Узбекистана //«Приоритеты направления развития современной науки молодых учёных аграриев» материалы V-ой Международной научно-практической конференции молодых учёных, посвещённые 25 – летию ФГБНУ «Прикаспийский НИИ аридного земледелия»// Соленон Займище, 11-13 мая 2016 г. Стр 1042.

Кафедра ходимлари

“Сув хўжалиги иқтисоди” кафедраси ходимлари

 

Расм

Профессор-ўқитувчининг Ф.И.Ш.

Илмий даражаси ва лавозими Телефон рақами

Сангирова Умида Равшановна

И.ф.н., доцент,

кафедра мудири

(99871) 237-19-58

Султонов Анорбой Султонович

И.ф.н., профессор (99871) 237-19-58

Абдуразакова Написа Маҳкамовна

И.ф.н., доцент

(99871) 237-19-58

Мирзаева Мапура Сайдирахмановна

Т.ф.н., доцент (99871) 237-19-58
Дўсмуратов Ғанийбай Давлетбаевич

 

И.ф.н., доцент

(99871) 237-19-58

Исмаилова Сулухан Сарсенбаевна

И.ф.н., доцент (99871) 237-19-58
Максумханова Азизахон Мукадировна

 

И.ф.н., доцент

(99871) 237-19-58

Умаров Сухроб Рустамович

И.ф.н., доцент (99871) 237-19-58
  Юнусов Искандар Орифович Катта ўқтувчи

(99871) 237-19-58

Закирова Гузал Сойибжоновна

Ассистент

(99871) 237-19-58

Сатторов Орифжон Боймуродович

Ассистент (99871) 237-19-58
 

Яхёев Максуд

Ассистент (99871) 237-19-58

Ўриндошлик асосида

Муқимов Зариф Мажлисович

И.ф.н., доцент

(99871) 237-09-70

Муродов Шерзод Ассистент

(99871) 237-19-58