Кафедра мудири

И.ф.н., доцент,

Сангирова У. Р.

 

 

Кафедра тарихи

1974 йилда “Гидротехника иншоотлари қурилиши” факультети қошида “Сув хўжалиги иқтисоди ва уни ташкил этиш” кафедраси ташкил этилди. Биринчи бўлиб 1974 йилда “Сув хўжалиги иқтисодиёти” йўналиши бўйича 50 нафар талаба кундузги бўлимга қабул қилинди. Кафедранинг ташкилотчиси ва биринчи мудири этиб техника фанлари номзоди, доцент Валижонов Ахмед Мусаевич тайинланди.

Бу кафедрада ўқитиладиган асосий фанлар “Сув хўжалиги иқтисодиёти”, “Сув хўжалиги қурилиши иқтисодиёти”, “Сув хўжалиги ташкилотлари фаолиятининг иқтисодий таҳлили”, “Иқтисодий география”, “Сув хўжалигида бухгалтерия ҳисоби ва аудит”, “Умумий статистика”, “Сув хўжалиги статистикаси”  ва “Меҳнатни илмий ташкил этиш” фанлари бўлиб ҳисобланган.

Кафедранинг биринчи ва асосий ўқитувчилари иқтисод фанлари номзоди, доцент М.М.Мирпаязов, А.П.Пулатов, А.С.Султонов, А.В.Хидонов, катта ўқитувчи З.С.Иванова, ассистент Р.А.Бадамова кейинчалик кафедрага иқтисод фанлари номзоди С.Р.Очилов, О.Н.Корякинлар доцент лавозимида, Т.С.Шодмонов, Т.Г.Джунусовлар ассистентлик лавозимида  ишлай бошладилар.

1976 йилда “Сув хўжалигини бошқариш” факультети ташкил қилингандан кейин кафедра ушбу факультет таркибига ўтказилди.

1979-1980  йилларда кафедрада иқтисод фанлари номзоди, доцент А.П.Пулатов мудирлик қилди.

1980-1989 йилларда кафедрага иқтисод фанлари номзоди, доцент  А.С.Султонов мудирлик қилди.

1984 йилда иқтисод фанлари номзоди С.А. Печаткин доцент лавозимига ишга қабул қилинди.

1985 йилда иқтисод фанлари номзоди В.Н.Зарва доцентлик лавозимига қабул қилинди.

1985 йилга келиб кафедрада 7 нафар фан номзодлари доцентлик лавозимида ишлади. Шу йиллар ичида катта ўқитувчи М.М.Исакова, ассистент Н.М.Каримова ишга қабул қилинди. 1979 йилда кафедра ўқитувчиларининг сай-харакати билан биринчи 50 нафар сув хўжалиги иқтисодчилари факультетимизни битириб  чиқдилар.

1989 йилда доцент А.С.Султонов томонидан “Сув хўжалиги иқтисодиёти” бўйича биринчи ўқув қўлланма тайёрланди. Ушбу ўқув қўлланма учун 1991- йилда доцент Султоновга профессорлик илмий унвони берилди. 1992-йилда профессор А.С.Султонов Халқаро Инженерлик Академиясига  академикликка сайланди. 1996-йилда Тошкет ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтининг илмий кенгаши профессор А.С.Султоновга “Хизмат кўрсатган профессор” фахрий илмий унвонини берди.

Ўтган йиллар ичида 2 та профессор ва ўнлаб доцентлар етишиб чиқди. Шу йиллар ичида минглаб иқтисодчи бакалаврлар ва юзлаб магистралар кафедрамизни битирган.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар 

 

Фаннинг номи Фан ҳақида қисқача маълумот

Бакалавриат

1. Корхона иқтисодиёти Миллий иқтисодиёт ривожланишида корхонанинг ўрни ва роли, унинг функциялари, вазифалари, таснифи, тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар ҳамда корхоналар тўғрисидаги қонунчиликнинг такомиллашуви ўргатилади
2. Агросаноат мажмуи иқтисодиёти АСМнинг таркиби, соҳалар ишлаб чиқаришнинг бир-бирига узвий боғланиши, тармоқ ва корхоналар ўртасидаги ташкилий-иқтисодий муносабатлари ўргатилади
3. Иқтисодий география ва экология Ишлаб чиқариш кучларининг бутун дунё мамлакатлари, минтақалар бўйича ҳудудий жойлашиши ва ривожланиш муаммолари ўргатилади
4. Жаҳон қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти Жаҳон қишлоқ хўжалиги, унинг иқтисоди, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг асосий омиллари бўлган ер, сув ва меҳнат ресурслари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини ривожланган, ривожланаётган давлатлар миқёсида ўргатилади
5. Кичик бизнес ва тадбиркорлик Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти, уларнинг миллий иқтисодиётимизни ривожлантиришдаги ўрни ва аҳолининг бандлик муаммосини ҳал этишдаги роли ўргатилади
6. Лойиҳа  таҳлили Лойиҳаларнинг турлари, техник иқтисодий асослаш, бизнес режа, инвестицион жараёнларнинг қатнашчилари, инвестицион лойиҳаларни баҳолашнинг асослари ва унинг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ўргатилади
7. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти Қишлоқ хўжалигининг иқтисодиётдаги ўрни ва вазифалари, фаолияти, уни ривожлантириш йўллари ҳамда қишлоқ хўжалигининг ташкилий, ҳуқуқий ва ишлаб чиқариш асослари ўргатилади
8. Сув хўжалиги иқтисодиёти Сув хўжалигининг иқтисодиётдаги ўрни ва вазифалари, сув хўжалиги ташкилотлари иқтисодиёти, суғорма деҳқончиликдаги муаммолар ва уларни келиб чиқиш сабаблари, ер ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари ўргатилади
9. Сув хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти Сув ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари иқтисодиёти, бозор муносабатларига ўтиш даврида улар фаолиятини фан ва техника ютуқлари асосида бошқаришни ташкил этиш ўргатилади
10. Сув хўжалиги қурилиши иқтисодиёти Қишлоқ ва сув хўжалиги учун объектлар қуриш, уларнинг иқтисодиётини ривожлантириш, ишлаб чиқариш фаолиятини бизнес режаси, лойиҳа смета ҳужжатларини тузиш, мелиоратив тадбирлар ўтказиш, иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш усуллари ўргатилади
11. Сув хўжалиги ташкилотлари фаолияти таҳлили Сув хўжалиги ташкилотлари фаолияти, уларнинг асосий вазифалари, асосий иқтисодий кўрсаткичлари ва уларни таҳлил қилиш методикаси ўргатилади
12. Хорижий инвестициялар Хорижий инвестицияларнинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти, инвестиция сиёсатини юритишда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг роли, хорижий инвестицияларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этилиши, хорижий сармоядорларга яратилган меъёрий-ҳуқуқий шарт-шароитлар, инвестиция фаолиятини тартибга солиш йўллари ўргатилади
13. Атроф муҳит ресурслари иқтисоди Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизми, ресурслардан оқилона ва комплекс равишда фойдаланишнинг асосий йўналишларини ўрганиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича муаммоларни ҳал этиш, табиатни муҳофаза қилиш харажатларининг самарадорлиги, етказилган зарарни баҳолаш йўллари ўргатилади
14. Минтақавий иқтисодиёт Минтақалар иқтисодий ҳолати ва жараёнлари, уларни ўзгаришлари ва ривожланиши. Минтақаларда иқтисодий жараёнларни бошқариш принциплари ва асослари. Минтақалардаги ишлаб чиқариш кучлари таркиби ва уларни жойлаштириш принциплари тушунтирлади.
15. Кўчмас мулк инвестицион назарияси ва таҳлили Кўчмас мулк бозорида инвестиция имкониятларини баҳолаш бўйича асосий кўникмаларини эгаллаш, кўчмас мулк объекти инвестиция жозибадорлигини молиявий математик таҳлилининг замонавий усулларидан фойдаланиш, дунё амалиётида қўлланилаётган восита (инструмент)ларини ўргатади.

 

16. Бизнес режалаштириш Бизнес-режалаштириш, режалаштириш технологиясининг замонавий услублари ва амалиётини ўрганиш; бизнес-режанинг тузилмаси ва мазмунини белгилаш; бизнес-режа бўлимларининг режалаштириш услубларини ўрганиш; бизнес-режани илгари суриш механизмини ўрганиш; бизнес-режанинг самарадорлигини баҳолаш услубиятини ўрганиш.
17. Институтционал иқтисодиёт. Ижтимоий соҳа иқтисодиёти Институционал иктисодиётининг

шаклланиши ва ривожланишининг хам назарий, хам амалий томонларини, иқтисодиёт субъектлари фаолиятини ўрганиш усуллари бўйича билим, кўникма ва малакаларини шакллантиради.

18. Илмий тадқиқот асослари Илмий-тадқиқот методологияси ва методлари, илмий изланишни амалий ташкил этиш асослари, тадқиқот натижаларини таҳлил этиш ва умумлаштириш бўйича билимларни шакллантиради.

ТЎГАРАКЛАР

Кафедрада иқтидорли талабалар билан ишлаш учун “Ёш иқтисодчи” илмий жамияти (ТИЖ) ташкил этилган. 2017 йилдаги ТИЖ режаси асосида кафедранинг илмий салоҳиятли профессор-ўқитувчилар: Ў.П.Умурзаков и.ф.д., профессор., А.Султонов и.ф.н., профессор, У.Сангирова и.ф.н., доцент, С.Исмаилова и.ф.н., доцент, Н.Абдураззакова и.ф.н., доцент,  С.Умаров и.ф.н., доцент, А.Максумхонова и.ф.н., доцент, ҒДўстмуродов и.ф.н. иқтидорли талабаларга раҳбарлик қилиб келмоқдалар.

2017 йилнинг 15-16 апрель кунлари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтида бўлиб ўтган “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XV- ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуманига кафедра профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалар фаол қатнашиб, илмий 45 та илмий мақолалари чоп этилди.

Кафедрада иқтидорли талабалар билан ишлар олиб борилмоқда. Кафедрада 9 нафар иқтидорли талабалар мустақил мавзулар асосида ИТИ ларини олиб бормоқда. Кафедра ИТИларига 1 нафар катта илмий ходим изланувчи ва 3 нафар иқтидорли талабалар жалб этилган.

Институтнинг 2017 йил 1 мартдаги №14 сонли “талабалар ўртасида Республика фан олипиадасининг 1-босқичини ўтказиш тўғрисидаги” фармойиши асосида кафедрада қуйидаги “Сув хўжалиги иқтисодиёти”, “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”, “Агросаноат мажмуи иқтисодиёти” фанларидан 23-29 март кунлари фан олимпиадаларининг 1-босқичлари ўтказилди. Юқори натижаларга эга бўлган 3 курс талабаси А.Бердимуродов 12-15 май кунлари ТашДАУда ўтказиладиган “Агросаноат мажмуи иқтисодиёти” фанидан  Республика фан олимпиадасининг 2-босқичига йўлланма олди.

 

 

И ва М факультети “Иқтисодиёт” йўналиши 4 курс 1 гуруҳ талабаси А.Бердимуродов 4та турдан иборат бўлган Республика фан олимпиадасида  Акмал Бердимуродов 284 балл тўплаган холда, фахрли 1-ўринни егаллаган

Кафедрада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари 

“Иқтисодиёт” кафедраси профессор-ўқитувчилари 2016-17 йилда қуйидаги илмий натижаларга эришдилар:

Монография  — 1 та;

Ўқув қўлланма – 1 та;

Тавсияномалар — 1 та;

Хорижда чоп этилган илмий мақолалар – 3 та;

Халқаро илмий конференцияларнинг мақола ва тезислари – 8 та;

Республика илмий журналларда чоп этилган мақолалар – 23 та;

Республика илмий анжуманларда чоп этилган мақола ва тезислар — 33 та;

Методик кўрсатмалар – 14 та.

2015-2017 йилларга мўлжалланган ҚХА-2-030-2015 “ Қишлоқ ва сув хўжалигида лизинг фаолиятини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш”  (лойиҳа раҳбари доцент С.Исмайлова) амалий грант лойиҳаси олиб борилмоқда. Жорий йилда қишлоқ ва сув хўжалигида лизингни янада ривожлантиришнинг зарурияти ва аҳамияти илмий асосланди. Қишлоқ ва сув хўжалигида лизинг жараёни тахлил этилди ва лизингни ривожланишига тўсиқ бўлаётган муаммолар юзага чиқарилди, ҳамда техника таъминотини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишаб чиқилди.

Тадқиқотлар натижасида:

Қишлоқ ва сув хўжалигида лизинг жараёнлари ўрганилди ва таҳлил қилинди. Қишлоқ ва сув хўжалигида лизинг жараёнларига таъсир этувчи асосий омиллар таҳлил этилди. Натижада асосий омиллар юзага чиқарилди. Мамлакат қишлоқ ва сув хўжалигида техника лизингига бўлган эҳтиёж, талаб ва таклиф тадқиқ этилди ва ундаги тенденцияларни аниқлаш, лизингга бўлган талабни юзага чиқарилди. Қишлоқ ва сув хўжалигида лизинг фаолиятини ривожлантириш истиқболлари белгиланди. Қишлоқ ва сув хўжалигида лизинг фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари кўрсатиб берилди. Қишлоқ ва сув хўжалигида лизинг фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари кўрстаиб берилди.

“Шўрланишга учраган ерларда мелиоратив юмшатишни тадбиқ этиш” мавзусида (1 босқич инновацион грант доирасида раҳбар профессор Ў.П.Умурзаков) илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди.

“Мамлакат озиқ-овқат таъминотини яхшилашда балиқчилик соҳасини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида (1 босқич раҳбар доцент У.Сангирова).          Тадқиқотлар натижасида:

Мамлакатнинг озиқ-овқат таъминоти дастури ижросини таъминлашда балиқчилик тармоғининг ўрни ва ижтимоий-иқтисодий заруриятини ёритиб берилди. Қишлоқ хўжалигида балиқчилик тармоғини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларини назарий жиҳатдан асослаб берилди.

“Жаҳон қишлоқ хўжалигидаги илғор тажрибаларни мамлакатимизда тадбиқ этиш йўналишлари” мавзусида (1 босқич раҳбар доцент Н.Абдуразакова).

Тадқиқотлар натижасида:

Жахон миқёсида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тадқиқ этиш назарий жихатдан асослаб берилди. Ривожланган,  ривожланаётган, МДҲ давлатларда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш даражаси, етиштирилаётган маҳсулотлар хажми, етиштирилаётган маҳсулотлар бўйича экспорт ва импорт кўрсаткичлари таҳлил қилинди.

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти билан хамкорликда TEMPUS “SAM.uz” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистонда барқарор фермрер хўжалигини бошқаришни ўқитиш” лойиҳаси хисобидан “Сув хўжалиги иқтисоди” кафедрасига 26 номдаги хорижий адабиётлар (2340 евро) 7 млн. 720 минг сўмлик адабиётлар олиб келинди, шунингдек (1970 евро) 6 млн.501 минг сўмлик 1 дона ноутбук, 1 дона принтер ва статистик тахлилнинг “STATA” дастурий таъминоти сотиб олинди. Ушбу дастур “SAM.uz” лойиҳасига ажратилган махсус ўқув зали компьютерларига ўрнатилди.

 

“Иқтисодиёт” кафедрасида таҳсил олаётган катта илмий ходим изланувчилар ҳақида маълумот

Т.р Ф.И.Ш. Илмий даражаси ва унвони Ихтисослиги шифри ва номи Диссертация мавзуси
1. Умаров Сухроб Рустамович И.ф.н.доцент

08.00.04  Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти

Сув хўжалигини инновацион-инвестицион ривожлантириш самарадорлигини ошириш ва рағбатлантириш йўллари
2. Нарбоев Шароф Разработка экономических основ интегрированного управления природоохраннқм землепользованием (на материалах республики Каракалпакистан)
3. Муродов Шерзод Муроджон ўғли Мева – сабзавот маҳсулотларини сотиш тизимида кооперация муносабатларини ривожлантиришнинг илмий – амалий асослари
4. Рахматалиев Музаффар Ўзбекистонда паррандачилик тармоғини инновацион ривожлантириш ва рағбатлантиришнинг иқтисодий самарадорлиги ҳамда уни истиқболлари

“Иқтисодиёт”кафедрасида докторлик диссертациялари устида илмий изланишлар олиб бораётган мустақил тадқиқотчилар тўғрисида маълумот

Т.р Ф.И.Ш. Илмий даражаси ва унвони Ихтисослиги шифри ва номи Диссертация мавзуси
1. Ахмедов У.К

08.00.04 Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти

Қишлоқ жойларида уй хўжаликлари ривожланишини рағбатлантириш ва оила даромадларини ошириш истиқболлари
2. Искандаров С.Т. Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш шароитида сабзавотчилик тармоғида самарадорликни ошириш йўллари

Кафедранинг ўқув-услубий, илмий ишлар борасида эришган ютуқлар

Кафедра ўқитувчилари юқори савияда дарс ўтиб, сув хўжалиги учун кўплаб кадрлар етиштириб бериш билан бир вақтда, кенг қамровли илмий тадқиқот ишларини амалга ошириб келмоқдалар. Кафедранинг илмий мавзуси “Қишлоқ  ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” бўлиб келган. Ушбу мавзу бўйича кафедрада юзлаб илмий тадқиқот ишлари бажарилди, кўплаб китоблар чоп этилди. Буларга А.С.Султонов, З.Я.Худойбергановлар томонидан тайёрланган ва чоп этилган “Сув хўжалиги иқтисодиёти” фани бўйича дарслик, А.С.Султонов, У.А.Хошимовлар томонидан тайёрлаган “Сув хўжалиги қурилиш иқтисодиёти” фанидан ўқув қўлланма, А.С.Султонов, У.А.Хошимовлар томонидан тайёрлаган “Сув истеъмолчилари уюшмалари иқтисоди ва уни ташкил этиш” фанидан ўқув қўлланма ва бошқа ўқув қўлланма, кўрсатмалар мисол бўла олади.

Кафедрада охирги 10 йил ичида тайёрланган 100 дан ортиқ илмий мақолалар республикамиз ва чет элдаги, жумладан Россия, Молдавия, Украина, АҚШ, Германия каби мамлакатларнинг илмий журналларида чоп этилган. Шу давр ичида кафедрада 6 та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди. 4 та монография, 4 та дарслик, 21 та ўқув қўлланма, 80 дан ортиқ методик қўлланма ва кўрсатмалар, 200 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган. Кафедрада бажарилган илмий-тадқиқот натижалари асосида 5 та тавсиянома тайёрланган ҳамда амалиёт ва ўқув жараёнига қўллаш бўйича далолатномалар мавжуд.

Кафедрада ҳамкорлик доирасида бажарилаётган ишлар

   Кафедра АЛ ва КҲК билан ҳамкорлик алоқаларини кенг йўлга қўйган. Кафедра доценти А.Максумхонова 2015-2016 ўқув йилида Тошкент иқтисодиёт касб-ҳунар коллежига “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедрасига ўриндошлик асосида жалб этилган.

Кафедра АЛ ва КҲК билан ҳамкорлик доирасида Тошкент иқтисодиёт ва бизнес коллежи, Самарқанд вилояти Булунғур қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, Тошкент геодезия ва картография касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик шартномалари мавжуд. Касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликка оид масалалар кафедранинг 2016 йил 10 декабрдаги 5-сонли баённомаси, 2017 йил 17 февралдаги 6-сонли баённомаси, 17 мартдаги 8-сонли мажлис йиғилишларида кўриб чиқилган. Унда ҳамкорлик шартномасида кўзда тутилган масалалар, очиқ маърузалар олиб борган профессор-ўқитувчиларнинг ишлари муҳокама қилинган.

2017 йил “Сув хўжалиги иқтисоди” кафедраси билан Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Бандихон мелиорация ва сув хўжалиги КҲК ва Қумқўрғон қишлоқ хўжалик КҲКлари билан ОТМга киришга йўллаш ва инновацион ҳамкорлик ишларини олиб бориш бўйича шартномалар тузилди.

Шунингдек, коллежларга амалий ёрдам сифатида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан барча фанлардан тайёрланган ўқув-услубий мажмуалардан намуна сифатида ва институт профессор-ўқитувчилари томонидан касб-ҳунар коллежлари учун тайёрланган дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг электрон вариантлари етказилди.

Кафедранинг иш режаларида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликда қилинадиган ишлар киритилиб, уларнинг натижалари кафедра йиғилишларида муҳокама қилинган ва баённомалар билан расмийлаштирилган.

Институт қошидаги Юнусобод АЛ ва “Интерхаус” Тошкент АЛда ўқувчилар билан кафедра профессор-ўқитувчилари биргаликда давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.

Сув хўжалиги иқтисоди кафедраси ва Тошкент иқтисодиёт ва бизнес коллежи билан тузилган кўп йиллик ҳамкорлик шартномаси асосида кафедра  доценти С.Исмаилова 2016 йил 10 май куни коллежнинг БХ-11-12 гуруҳ талабаларига ва ўқитувчиларига “Сув хўжалигида лизингни роли: муаммо ва ечимлар” мавзусида семинар-тренинг ва шу йилнинг 13 майида кафедра доценти Ғ.Дўстмуродов “Фермер хўжаликларига яратиб берилган имтиёзлар”  мавзусида семинар-тренинглар  ўтказилди. Ушбу семинар-тренингда коллеж ўқитувчилари ва 1-2 курс талабалари фаол қатнашдилар. Тақдим этилган маъруза материаллари ўқувчиларга видеороликлар орқали кенг намойиш этилди.

 Чоп этилган ишлар рўйхати (2016 — йил)

Илмий мақола, монография, ўқув қўлланма ва дарсликлар

2016 йил давомида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан, 2 та ўқув қўлланма ,  26 та илмий мақола ва тезислар чоп этилган, жумладан:

  1. “Suv xo’jaligi iqtisodi va menejmenti” ўқув қўлланма. Ў.П.Умурзаков, А.Султонов, Ж.Рашидов. ТИМИ, 2016 йил. 365 бет
  2. “Лизинг асослари” Ўқув қўлланма. С.Исмаилова. ТИМИ, 2016 350 бет

Республика журналларида:

  1. У.Сангирова. Ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва бошқариш муаммолари // Агро илм //2016. № 3. 63-б.
  2. Умурзаков Ў.П. Суғориладиган ерлар ҳосилдорлигини ошириш// Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги // 2016 № 4. 6-б.
  3. И.Юнусов. Суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари // Агро илм //2016. № 3. 72-б.
  4. Абдуразакова Н., О.Сатторов. Сельское хозяйство и ее переспективы // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги // 2016 № 7. 38-б.
  5. И.Юнусов. Суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг муҳим жиҳатлари // Ирригация ва мелиорация//2016 №3. 51-бет.
  6. С.Умаров. Сув хўжалигида инновацион жараёнларни ривожлантиришнинг ташкилий асослари // Ирригация ва мелиорация// 2016 №2. 61-бет.
  7. Максумхонова А. Оқилона кредит сиёсати – фермер хўжаликларини барқарор ривожлантириш гарови // Агро илм //2016. № 5.
  8. У.Сангирова. Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш муносабатларини такомиллаштиришнинг аҳамияти // Агро илм //2016. № 4. 74-б.
  9. И.Юнусов. Суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишнинг меъёрий ва хуқуқий тартибга солиш механизми // Агро илм //2016. № 4. 96-б.
  10. Ш.Муродов. Организационно-экономические основы развития сельскохозяйственной кооперации в АПК Наманганской области. // Агро илм //2016. № 3. 94-б.

11.М.Мирзаева. К вопросу оценки рационального использования водно-земельных ресурсов в орошаемом земледелии // Агро илм //2016. № 6.

  1. SH.Narbaev. Model of Forestru Land Use of Uzbekistan || Internitional Jpurnal of Research|| Volime 03 Issue 18 December 2016.
  2. Ш.Нарбаев. Совершенствование законодательной базы землепользования ОПТ // Экологический вастник Узбекистана//2016 г. Стр-28

Республика  ва халқаро илмий анжуманларда:

  1. Исмаилова С.С. Қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантиришда “Ўзмелиомашлизинг” давлат лизинг компаниясининг роли //”Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарли фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари” мавзусидаги илмий-амалий конференция мақолалар тўплами // Тошкент -2016 йил. 268-б.
  2. Дўстмуродов Ғ. Эффективность использования новой техники и технологий в водном хозяйстве // ”Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарли фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари” мавзусидаги илмий-амалий конференция мақолалар тўплами // Тошкент -2016 йил. 258-б.
  3. Дўстмуродов Ғ. Исмаилова С. Қишлоқ ва сув хўжалигида техника лизингига бўлган талаб ва таклифни шакллантириш //”Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарли фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари” мавзусидаги илмий-амалий конференция мақолалар тўплами // Тошкент -2016 йил. 254-б.
  4. Дўстмуродов Ғ. Қишлоқ ва сув хўжалигида лизинг фаолиятини ривожлантириш йўналишлари //”Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарли фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари” мавзусидаги илмий-амалий конференция мақолалар тўплами // Тошкент -2016 йил. 261-б.
  5. Дўстмуродов Ғ. Исмаилова С. Қишлоқ ва сув хўжалигида лизнг жараёнлари ривожлантиришга таъсир этувчи асосий омиллар // “Ўзбекистон иқтисодиётини институтционал ривожлантириш: ютуқлар, муаммолар, ечимлар” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси// ТДИУ, 2016 йил 12 март 2-қисм. 370 б.
  6. Умаров С. Қишлоқ ва сув хўжалигини инновацион ривожлантириш бўйича хорижий тажрибалар // “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” илмий-амалаий анжуман. 2016 15-16 апрель. Б-59.
  7. И.Юнусов. The important of foregign direct investments in sustamble devolopmentof tne economy// XXIV Международная научно-практическая Интернет конференция//Переяслав-Хмельницкий. 2016 г. Стр 362.
  8. Закирова Г. Ишлаб чиқариш харажатлари ва даромадлари// “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” илмий-амалий анжуман. 2016 15-16 апрель. Б-512.
  9. Н.Абдуразакова. Инновационная роль генной инженерии в сельском хозяйстве в решении проблем продовольственной безопасности // Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети «XXVIII международные плехановские чтения» Тезисы докладов. Москва, 2016 год.
  10. Максумхонова А. Методические подходы к оценке маркетинговой стратегии в гостиничном бизнесе //Ўзбекистонда аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси ва туризм: ривожланиш муаммолари ва истиқболлари// Ҳалқаро илмий-амалий анжуман. ТДИУ мақолалар тўплами,2016 йил, 252 бет.

11.Ш.Нарбаев.Повышение эффективности землепользования специализированных лесных хозяйств Узбекистана //«Приоритеты направления развития современной науки молодых учёных аграриев» материалы V-ой Международной научно-практической конференции молодых учёных, посвещённые 25 – летию ФГБНУ «Прикаспийский НИИ аридного земледелия»// Соленон Займище, 11-13 мая 2016 г. Стр 500.

  1. Ш.Нарбаев. Принцип моделирования землепользования // «Проблемы рационального использования и охрана биологических ресурсов южного приаралья» VI Международная научно-практическая конференция. Сборник материалов. Часть II// Нукус, 15-16 июль 2016 г.
  2. Ш.Муродов. Основные тенденции развития плодоовощного и виноградного рынка Республики Узбекистана //«Приоритеты направления развития современной науки молодых учёных аграриев» материалы V-ой Международной научно-практической конференции молодых учёных, посвещённые 25 – летию ФГБНУ «Прикаспийский НИИ аридного земледелия»// Соленон Займище, 11-13 мая 2016 г. Стр 1042.

Кафедра ходимлари

 

Умурзақов

Ўктам

Пардаевич

и.ф.н., доктори

профессор

(99871) 237-19-58

 

Султонов Анорбой Султонович

 

И.ф.н., профессор

(99871) 237-19-58

 

Абдуразакова Написа Маҳкамовна

 

И.ф.н., доцент

(99871) 237-19-58

 

Дўсмуратов Ғанийбай Давлетбаевич

 

И.ф.н., доцент

(99871) 237-19-58

 

Исмаилова Сулухан Сарсенбаевна

 

И.ф.н., катта ўқитувчи

(99871) 237-19-58

 

Максумханова Азизахон Мукадировна

 

И.ф.н., доцент

(99871) 237-19-58

 

Умаров Сухроб Рустамович

И.ф.н., доцент,

 

(99871) 237-19-58

 

Юнусов

Искандар

Орифжонович

катта ўқитувчи

(99871) 237-19-58

 

Сатторов Орифжон Боймуродович

 

Ассистент

(99871) 237-19-58

 

Закирова

Гўзал

Сойибжоновна

Ассистент

(99871) 237-19-58

 

Яҳяев

Мақсуд

Стажер — ўқитувчи

(99871) 237-19-58

АЛОҚА: 

Манзил: (100000, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй)

Бино/офис: (Б биноси, 2 кават 218 -хона )

Тел./факс:  237-19-58

E-mail:   agroeconomics@e-tiiame.uz