OLYMPUS DIGITAL CAMERA

 Кафедра мудири

Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент

Б.Ў.Суванов

  тел: 99871/ 237-19-56

suvanov-b(a)mail.ru

 

 

Кафедра тарихи

«Ирригация ва мелиорацияси» кафедраси ТИҚХМИнинг Гидромелиорация факультети таркибидаги мутахассис  тайёрловчи асосий кафедралардан бири хисобланади. Унинг олий техник таълим берувчи илмий– педагогик жамоасининг шаклланиши тарихи ТИҚХМИИнинг ташкил топиши билан боғлиқ бўлиб, Туркистон Давлат Университети таркибидаги инженер-мелиорация факультетининг ташкил топиш давридан бошланади (1923 й). Кафедранинг ташкил топишида таниқли олимлар ва инженерлардан В.Д. Журин, Н.А. Янишевский, Е.П. Залесскийлар бевосита иштирок этган.

Кафедранинг биринчи мудири профессор Б.Х. Шлегель бўлган ва турли йилларда етук ва таниқли олим ва инженер – мелиораторлардан Н.В. Макридин, В.С. Малигин, В.В. Пославский, В.М. Легостаев, Б.Д. Коржавинлар кафедрага рахбарлик қилдилар. Улар нафақат кафедра фаолиятида, балки, Ўзбекистон ва Ўрта Осиёнинг бошқа республикалари ирригация тарихида ўчмас из қолдирдилар. Иккинчи жахон уруши йилларигача ва урушдан кейинги йилларда кафедрага рахбарлик қилган доцент Самострелов П.В. бир вактда Гидромелиорация факультети декани бўлиб ишлаган.

Бу йилларда кафедра ишига лойиха институтларининг тажриба инженерларидан Э.М. Беньяминович, А.Ф. Соседко, Б.С. Козлов, Г.О. Хорстлар жалб қилинганлар. Улар суғориш тармоқларини лойихалаш ва қуриш сохасида тажрибали мутахассислар хисобланиб, кўп йиллар давомида талабаларга Мелиорация фани ва унинг алохида бўлимлари бўйича маърузалар ўқидилар, амалий ва  тажриба дарсларини ўтдилар, ишлаб чиқариш амалиётлари ва диплом лойиаларига рахбарлик қилдилар.

Уруш йилларида Москва Давлат Гидромелиорация институтининг Тошкентга кўчирилиши билан кафедрага  мелиорация фанининг асосчиси бўлган академик А.Н. Костяков рахбарлик қилди. А.Н. Костяков томонидан 1929 йилда ёзилган «Мелиорация асослари» китоби 1960 йилгача олти марта қайта нашр қилинган бўлиб, хозирги кунга қадар шу сохадаги асосий дарслик бўлиб қолмоқда.

Кейинги даврларда кафедрага ТИҚХММИ битирувчиларидан бўлган Х.А.  Ахмедов,  А.А. Рачинский, Г.Г. Подгорнов, Ф.М. Рахимбоевлар рахбарлик қилдилар. Бу олимлар рахбарлигида  кўплаб  дарсликлар,  ўқув  ва услубий қўлланмалар яратилди, номзодлик ва докторлик диссертациялари тайёрланди. Жумладан, профессор Ахмедов Х.А. томонидан суғориш ва зах қочириш мелиорацияси бўйича биринчи бўлиб ўзбек тилида дарсликлар яратилди. Бу даврда ҳар йилига 100-150 тагача инженер – мелиораторлар тайёрланди.

Ҳозирги кунда кафедрада Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент Б.У. Суванов рахбарлигида профессор М.Х. Хамидов, доцентлар: К.Т. Исабоев, С.А. Касимбетова,  Ш.Ч. Ботиров, С.Х. Исаев, А.Б. Маматалиев, катта ўқитувчилар: М.М. Саримсаков, Г.Т. Бекмирзаев, ассистентлар: Г.Т. Ахмеджанова,  Х.О. Лапасов, Ж.К. Ишчанов, А.И. Долидудко ва И.К. Уразбаевлар мехнат қилмоқдалар. Уларнинг барчаси Гидромелиорация факультетининг битирувчиларидир. Профессор ва доцентлар «Мелиорация ва суғорма дехқончилик» мутахассислиги бўйича техника (ёки қишлоқ хўжалиги) фанлари докторлари ва номзодларидир. Кафедранинг профессор ва ўқитувчилари ўзбек ва рус тилларида маъруза,  амалий ва тажриба машғулотларни ўтмоқдалар. Кафедрада 17 та бакалавр таълим йўналиши ва 5 та магистрлик мутахассисликларига «Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси », «Кимёвий мелиорация», «Мелиорация ва ерлар рекультивацияси», «Табиий шароитларни яхшилаш», «Ерларни рекультивациялаш ва муҳофазаси», «Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш», «Сув хўжалиги ва мелиорацияга кириш», «Сув тежамкор суғориш технологиялари», «Дала тажрибаларини ўтказиш усулублари» ва «Биомелиорация»   каби фанлар ўқитилмоқда.

Кафедрада кўп йиллар давомида А.Ф. Синякин, А.И. Загуменний, Х.А. Қодиров, М.А. Толчинский, И.Б. Хамидов, А.Я. Сайганов, А.В. Соколов, О.П. Татур, М.П. Пўлатова, О. Олтмишев, С.И. Халиқулов, Х.И. Шукурлаев, А.Қ. Мухамедов, И.А. Бегматов, Қ.Т. Исабоев, А.Д. Исабаев, А.А. Бараев, С. Юлдашева каби доцент ва ўқитувчилар фаолият кўрсатдилар.

Кафедра фаолиятида техник жихатдан такомиллашган гидромелиорация тизимларини, тежамкор суғориш режимларини, уларнинг техника ва технологияларини яратиш ва уларни жорий қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари айниқса мухим  ўрин тутади. Кафедрада хаммаси бўлиб 11 та фан доктори ва 100 га якин фан номзодлари  тайёрланган. Сув хўжалиги ва мелиорация сохасининг долзарб муаммолари бўйича бир қанча хўжалик ва давлат шартномалари  бажарилган ва бажарилиб келинмоқда.

Кафедрада тайёрлаган инженер-гидромелиораторларнинг умумий сони 2011 йилга келиб 8500 га етди. «Ўздавсувлойиха» ва «Ўздавмелиосувлойиха» лойиҳа институтларининг асосий кадрлари таркиби ҳамда TИҚХММИ қошидаги «ИСМИТИ» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси, ЎзПИТИ ва «Сув муаммолари» институтлари ходимларининг кўпчилигини кафедранинг битирувчилари ташкил қилади. Кафедранинг турли йиллардаги битирувчилари йирик ишлаб чиқариш мутахассислари, олимлар, педагоглар бўлиб етишиб, ХХ асрдаги Ўзбекистон ирригациясини яратдилар.

1998 йилда кафедра «Гидромелиорация тизимларидан фойдаланиш» кафедраси билан бирикитирилди ва 2001 йилда алоҳида кафедраларга ажратилди. Бу муддатда кафедрага техника фанлари доктори, профессор Ф.А. Бараев раҳбарлик қилди.

Кафедрада ўқув услубий ишларга катта эътибор бериб келинмоқда, профессор Ф.М.Рахимбоев тахрири остида ўқув дарсликлари, қўлланмалари ва монографиялари туркуми нашр этилган. Булар жумласига «Қишлоқ хўжалиги гидротехник мелиорацияси» амалий дарслиги, «Қишлоқ хўжалиги мелиорацияси» дарслиги, «Қишлоқ хўжалигида суғориш мелиорацияси» амалий дарслиги, «Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси» фанидан дарслиги, «Мелиорция ва ерлар рекультивацияси» фанидан дарслиги, «Мелиорация ва ерларни мухофазаси» фанидан дарслиги, «Табиий шароитларни яхшилаш» фанидан дарслиги, «Қишлоқ хўжалиги мелиорацияси» гидротехника бўйича ўзбек, рус, тожик, қозоқ, инглиз, немис, француз тилларидаги луғатлар, кўплаб ўқув ва услубий қўлланмаларни айтиб ўтиш мумкин.

Олий таълимдаги ислохатлар, бакалавр ва магистрлар тайёрлаш билан боғлиқ равишда кафедра асосий эътиборни ўқув жараёнига қаратди, яъни кафедрада  мутахассислар тайёрлашда маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари ва ишлаб чиқариш амалиётларининг юқори савияда бўлиши,  бакалавр даражасини олиш учун бажариладиган малакавий –битирув иши ва магистр даражасини олиш учун бажариладиган диссертациясининг тасдиқланган давлат стандарти талаблари даражида бажарилиши таминланмокда.

Талабаларнинг назарий билимларини амалда кўриб ўзлаштириш мақсадида Институнинг ўқув-тажриба хўжалигида кафедранинг ўқув полигони ташкил қилинган.

Кафедра халқаро миқёсда ҳам ўз салохиятига эга. У ўз фаолияти давомида Осиё, Африка, Лотин Америкаси ва МДХ мамлакатлари учун кўплаб мутахассислар тайёрлади. Бундан ташқари, кафедра профессорлари раҳбарлигида бир қанча хорижлик аспирантлар номзодлик дисертацияларини мувофаққиятли химоя қилганлар

Кафедра профессор – ўқитувчилари ўз малакаларини ошириб бориб, ривожланган хорижий мамлакатлардаги сув хўжалиги ва мелиорация сохасидаги илғор технологиялар билан ҳам танишиб, талабаларга билим беришда бу тажрибалардан кенг фойдаланмоқдалар.

Жумладан, проф. Рахимбоев Ф.М. Куба (1968-71 йй), Сурия (1979 й), Монголия (1992  й), Покистон (2001 й) давлатларида, проф. Хамидов М.Х. АҚШ (1999 й, 2001 й), Белгия (2003 й), Германия (2009 й, 2011й.), Туркия (2009 й), Португалия (2010 й), Испания (2011 й.) давлатларида, доц. Шукурлаев Х.И. Исроил (1998 й) ва АҚШ (2003 й) давлатларида, катта ўқитувчи Маматалиев А.Б. Исроил (1997 й, 1998 й), АҚШ (2003 й), Япония (2004 й), Хитой (2009 й), Ҳиндистон (2010  й), Суванов Б.У. Гемания, Чехия (2013-2015 йй), Бегматов И.А. АҚШ, Германия (2016-2017 йй) ва Германияда (2013 й), катта ўқитувчи Бекмирзаев Ғ.Т. Португалия (2009-2011 й), Франция ва Германия (2013 й), Япония (2014 й), ва Франция (2015 – 2017 йй) давлатларида хизмат сафарларида бўлиб қайтишган ва улар бир қанча ҳалқаро фондларнинг грантлари асосида илмий изланишларини олиб бормоқдалар.

Кафедранинг ўқув –услубий, илмий ишлар борасида эришган ютуқлари

Кафедрада тайёрланган илмий мақолалар Республикамиз ва чет элдаги илмий журналларда чоп этилган. Кафедра ходимлари томонидан Португалия, Германия, Россия, Туркманистон, Қозоқистоннинг илмий журналларида кейинги 10 йилда 20 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган. Шу давр ичида кафедрада 6 та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди, 15 ўқув қўлланма, 100 дан ортиқ методик қўлланма,  150 тадан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган.

Ҳамкорлик доирасида бажарилаётган ишлар

Кафедра профессор – ўқитувчилари Республикамиз ва чет элдаги бир қанча илмий марказлар билан илмий алоқалар ўрнатилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Пахтачилик илмий текшириш институти, ТИҚХММИ қошидаги Ирригация ва сув муоммолари илмий текшириш институти, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази, Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиали ва Португалиянинг Алгарве Университети билан илмий ҳамкорликлар олиб борилмоқда. 

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

Бакалавриатура бўйича:

Фаннинг номи Фан ҳақида қисқача маълумот
1 Сув хўжалиги ва мелиоратцияга кириш Қишлоқ хўжалигида ерлардан тўлиқ ва самарали фойдаланишни, тупроқнинг сув-туз режимини яхшилашни, сув ресурсларидан унумли фойдаланишни, суғориш усуллари ва техникаси, технологияси ва бошқаларни ўрганадилар.
2 Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиоратцияси Қишлоқ хўжалик экинларининг суғориш тартиби, усуллари, техникаси, замонавий тежамкор суғориш технологиялари, суғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш, эрозия ва унга қарши кураш каби масалаларни ўрганадилар.
3 Мелиорация ва ерларни рекультивациялаш Тупроқ эрозиясининг пайдо бўлиши, ерларнинг бузилиши, уларни бошқариш ва унга қарши кураш чора-тадбирлари, рекультивация бочқичлари ҳамда рекультивациялаш орқали ерларнинг табий шароитларини яхшилаш учун зарур бўлган кимёвий, ўрмон ва фитомелиоратив ҳамда гидротехник тадбирлар ўрганилади.
4 ҚХГМ ва ГМТФ Табиий шароитларни яхшилашнинг умумий тамойилларини, уларнинг табиат билан боғликлиги ва фарқи, геотизимли ёндашув зарурлиги, табий жараёнларнинг асосий қонуниятларини, табий тизимларга техноген тасирларни,ерларни мелиорациялаш ва рекультивациялашга ёндашувни ўрганилади.
5 Кимёвий мелиорация Шўрланган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилашда кимёвий мелиорантларни қўллаш ва тупроқ туз миқдори ва таркиби, тузларнинг ўсимликларга таъсирини ўрганиш ва тупроқнинг таркибидаги зарарли тузларни кетқазишда ва шўр ювиш жараёнининг самарадорлигини оширишда кимёвий мелиорация усулларини қўллаш ўрганилади.
6 Табиий шароитларни яхшилаш Сув хўжалиги обьектларини лойиҳалаш ишларини бажаришда лойиҳа хужжатлари таркиби, схемалари, лойиҳа ишларининг босқичлари, лойиҳа қидиув- изланиш ишларининг таркиби ва мазмуни, лойиҳалаш ишларини режалаштириш ўрганилади.
7 Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш Суғориладиган ерларда экинлар устида олиб бориладиган лаборотория, дала ва ишлаб чиқариш тажрибаларини йўлга қўйиш, бу жараёндаги тадқиқотлар, кузатувлар ва бошқа амалларни ўтказиш усулларини ўрганилади.
8 Ерларни рекультивациялаш ва муҳофазаси Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини йиғиш ва ҳисобини олиш, экинлар ҳосили бўйича олинган маълумотларга статистик услубда математик ишлов бериш услублари батафсил ўрганилади.
9 Дала тажрибаларини ўтказиш услублари Мелиорация ва суғорма деҳқончиликда амалга ошириладиган амалий дала тажрибалари асосида деҳқончиликнинг турли масалаларини тадқиқ этишнинг асосий услубидир. Дала тажрибасининг асосий вазифалари лаборатория, вегетация, лизиметр ва кичик майдонларда олиб борилган тадқиқотлар натижаларидан фойдаланиб, турли табиий ва хўжалик шароитларида ишлаб чиқаришга жорий этиш учун ўрганилаётган янги усул ёки зироатлар етиштириш технологияларига қиёсий илмий-агротехник ва иқтисодий баҳо беришдан иборат.
10 Сув тежамкор суғориш технологиялари Суғоришни амалга ошириш бўйича улар мунтазам ва бир маротабаликларга фарқланади. Мунтазам суғоришда тупроқ вегетация давомида мунтазам намлантириб борилади. Бир маротабалик суғоришда эса тупроқ бир йилда бир маротаба намлантирилади. Бу баҳор ёки кузда лиманлар ёрдамида амалга оширилади.
11 Биомелиорация Қурғоқчил минтақаларда жойлашган республикамизниг турли хил табиий-хўжалик шароитларига эга бўлган ва ҳозирги сув тақчиллиги кучайиб бораётган ҳудудларида суғориш мелиорацияси тадбирларининг асосларини ўрганиш талаб этилади.

Кафедрада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлар

Илмий тадқиқот ишлари мавзуси Мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот
1 Сув тежайдиган технологиялар самарадорлигини ҳар хил тупроқ мелиоратив шароитида тадқиқ этиш Суғориш сувини тежайдиган технологияларни ҳар хил тупроқ шароитларида аниқлаш, таққослаш ва самарадорлигини илмий жихатдан асослаш.Тадқиқот натижасида фермер хўжаликлар ерларида тупроқ шароитлари ўрганилади ва суғориш усули ва техникасини қўллаш бўйича тавсиялар яратилади.
2 Сирдарё вилояти ерларини мелиоратив районлаштириш Сирдарё вилояти ерларини районлаштиришда янги башоратлаш дастурини ишлаб чиқиш.Тадқиқот натижасида вилоят ерларини ҳар хил зовурларнинг ишлашларини ўрганилади ва ўша худудларда зовур турлари асосланади.

 

Амалий грант:

  1. ҚХА-7-014-2015 — “Ўзгарувчан иқлим шароитида тупроқнинг чўлга айланишини тўхтатиш, ҳосилдорлигини тиклаш ва ошириш технологиясини (тизимини) ишлаб чиқиш (қуйи Амударёнинг Хоразм вилояти ҳамда Қорақолпоғистон Республикаси ва Мирзачўл шароитида” — лойиҳа раҳбари қ/х.ф.н., катта илмий ходим Исаев С.Х.

Хўжалик шартномалар:

  1. 7/2014 — “Жиззах вилояти суғориладиган ерларнинг гидромодуль районлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш режимларини аниқлаштириш” — лойиҳа раҳбари қ/х.ф.н., катта илмий ходим Исаев С.Х.
  2. 6/2014 — “Хоразм вилоятидаги мелиоратив ҳолати нобоп ерларда олиб бориладиган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар тайёрлаш (Озерний коллектори мисолида)” — лойиҳа раҳбари қ/х.ф.н., катта илмий ходим Исаев С.Х.
  3. 2/2016 — “Қашқадарё вилоятида ғўза ва кузги бошоқли дон экинларини аниқлаштирилган гидромодулли районлаштириш ва суғоришни жорий қилиш ва уни кенг жорий қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳа раҳбари қ/х.ф.н., доцент Исаев С.Х.
  4. “Аму-Бухоро” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси билан хўжалик шартномалари билан тўзилган 4/2016 — “Биосольвент асосида шўр ювиш самарадорлигини ошириш ва суғоришда полимер комплекслар қўллаш орқали сув ресурсларини иқтисод қилиш технологияларини жорий этиш” мавзусида хўжалик шартномаси раҳбари қ/х.ф.д., проф.М.Хамидов ва масъул бажарувчи қ/х.ф.н., доцент Б.Суванов
  5. 2/2017-сонли “Сув танқис худудларда суғоришда сув сарфини ва ерларнинг шўрланиш даражасини камайтиришда гидрокимёвий мелиорантлардан фойдаланилган холда кимёвий мелиорация усулларини жорий этиш (Хоразм вилояти мисолида)” мавзусида хўжалик шартномаси раҳбари қ/х.ф.н., доцент Б.Матякубов
  6. 2/2017-сонли “Суғориш тармоқларида лойқа чўкиши ва сув исрофгарчилигини олдини олиш технологияларга асосланган холда тавсия ишлаб чиқиш” мавзусида хўжалик шартномаси раҳбари қ/х.ф.н., доцент Б.Матякубов
  7. 9/2017 — сонли “Биосольвент асосида шўр ювиш самарадорлигини ошириш ва суғоришда полимер комплекслар қўллаш орқали сув ресурсларини иқтисод қилиш ҳамда  янги технологияларни жорий этиш” мавзусида хўжалик шартномаси раҳбари қ/х.ф.д., проф.М.Хамидов ва масъул бажарувчи қ/х.ф.н., доцент Б.Суванов

Кафедрада инновацион ғоялар ва ишланмалар борасида бажарилаётган ишлар:

2015 йил 19-21 май кунлари Ўзэкспомарказда “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар VIII-Республика ярмаркаси” ўтказилди. Ярмарканинг мақсади илмий ҳажмдор, юқори технологик ишлаб чиқаришларнинг ўсиши учун шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан кичик инновацион тадбиркорликнинг барқарор ривожланиши учун шаоит яратиш; республиканинг илмий, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш-конструкторлик ташкилотларининг илмий-техник салоҳиятидан мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда самарали фойдаланиш; корхоналарнинг инвестиция ва инновация фаоллигини оширишга кўмаклашиш, инновация фаолиятини кенгайтиришга инвестицияларни жалб қилиш ҳисобланади.

Бунда кафедрадан профессор-ўқитувчилари Хамидов М.Х., Жўраев У., Суванов Б.-“Коллектор-зовур сувлари минерализациясини биологик усулда камайтириш” ҳамда Хамидов М.Х. ва бошкалар — “Қишлоқ хўжалиги ва шаҳар оқава сувларидан биологик газ олишнинг кўп функцияли қурилмаси” ишланмалари билан фаол қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 февралдаги №56-Ф-сонли Фармойишига асосан Тошкент ирригация ва мелиорация институтида 2015 йил 1-2 май кунлари “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш муаммолари” мавзусида Республика илмий-техник анжумани ўтказилиши белгилаб берилди.

ТИМИ да 2015 йил 1-2 майда Республика илмий-техник анжумани ташкил қилинди ва ўтказилди. Анжуманда Республикамиз қишлоқ ва сув хўжалигининг долзарб муаммоларини ечишга қаратилган илмий изланишлари натижалари муҳокама этилди.

Кафедрада монография, ўқув қўлланма ва журналларда мақолаларнинг чоп этилиши бўйича:

2015 йилда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2 та монография, 2 та ўқув қўлланма ва 17 та услубий кўрсатмалар нашр қилиниб, 12 илмий мақолалар республика журналларида, 8 илмий мақолалар хорижий илмий журналларида, 5 хорижий ва 26 республика илмий анжуман материалларида, 13 ОТМда илмий анжуман материалларида чоп этилди.

Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш самарадорлиги. Катта илмий ходим-изланувчилар фаолияти:

Бир босқичли тизимга ўтиш муносабати билан кафедрада 06.01.02-“Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” ихтисослиги бўйича 1-босқичда катта илмий ходим-изланувчи Саримсақов М.М. таҳсил олмоқда. Илмий иш мазуси “Ўзбекистоннинг суғориладиган минтақасида мевали боғ ва токзорларни суғоришнинг ресурстежамкор технологияларини илмий амалий асосларини ишлаб чиқиш”. Биринчи йилда илмий ишнинг методологияси ва назарияси шакллантирилди. Дала тажрибалари учун боғ майдонлари танланди, уларнинг тупроқ шарт – шароитлари ўрганилди.

Шунингдек кафедрада Маматалиев А.Б., Сувонов Б.У. лар ўзларининг докторлик диссертация ишларини 70-80 фоизини тайёрлашган ҳамда малакавий имтиҳонларини топшириш даврида.

Кафедра катта ўқитувчиси Бекмирзаев Ғ.Т. 2015 йилдан бошлаб Франциянинг Лилль 1 (University Lille 1) университетида PhD/доктарантурада тахсил олди ва докторлик диссертатциясини ўша (University Lille 1) университетда 17 Феврал 2017 йилда муваффақиятли ҳимоя  қилди.

Кафедрада захира кадрларни тайёрлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 2014-2015 ўқув йилида “Гидромелиорация” мутахассислиги бўйича 10 магистрлар магистрлик диссертация ишларини ҳимоя килдилар. Шулардан иқтидорли ва илмий салохиятли 3 нафари Таджиев С., Юлчиев Д. ва Пулатова М. кафедрага стажёр-ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилинди.

2016 йил 7 декабр куни Исаев С.Х.-“Ғўза ва кузги буғдойни субирригация усули билан суғоришни такомиллаштириш” мавзусида докторлик диссертация ишини  ҳимоя қилди.

И ва М кафедрасида халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича бажарилаётган ишлар

Европа Иттифоқининг Erasmus Mundus EURO-ASIAN CEA and CEA II лойихалари координатори профессор М. Хамидов хисобланиб, лойиханинг умумий қиймати СЕА (2012-2016)-2.478.800 € ва СЕАII (2013-2017)- 2.574.600 €. Лойиханинг асосий мақсади Марказий Осиё талабаларининг Европа Иттифоқи билан халқаро академик алмашинувини амалга ошириш. Erasmus Mundus EURO-ASIAN CEA and CEA II лойихалари доирасида ўтказилган танловда кафедра ассистенти Ғ.Бекмирзаев Франциянинг Лилл университетига ўқиш гранти сохиби бўлди ва ҳозирда ўз илмий ишларини чет элда давом қилдирмоқда.

Чоп этилган ишлар рўйхати

Ўқув қўлланма ва дарсликлар:

Кафедрада монография, ўқув қўлланма ва журналларда мақолаларнинг чоп этилиши бўйича:

2015 йилда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2 та монография, 2 та ўқув қўлланма ва 17 та услубий кўрсатмалар нашр қилиниб, 12 илмий мақолалар республика журналларида, 8 илмий мақолалар хорижий илмий журналларида, 5 хорижий ва 26 республика илмий анжуман материалларида, 13 ОТМда илмий анжуман материалларида чоп этилди.

Жумладан:

Монография

  1. Хамидов М.Х., Маматалиев А.- Мойли экинларни томчилаб суғориш -//Тошкент-2015 йил.
  2. Исаев С.Х.- Ғўза ва ғаллани субирригация усули билан суғоришнинг илмий амалий асослари-//Тошкент-2015 йил.

Хорижий журналларда:

  1. Мирсалихов М.М., Бегматов И.А. Контроль нада изменением свойств почв и режима грунтовыч вод на территории гидромелиоративных систем. «Молодой учёный» международный научный журнал. Россия Федерацияси. Выпуск № 21 (125), 2016, р. 295.
  2. Чембарисов Э.И. Долидудко А.И. Минерализация и гидрохимический режим рек среднего течения р. Сырдарьи. Пути повышения эффективности орошаемого земледелия. Научно-практический журнал. Россия Федерацияси. Выпуск №2 (62) 2016, стр. 35-43.
  3. Хамидов М.Х, Бараев Ф.А., Мурадов Р.А., Исаев С.Х.- Субирригация–действенный прием повышения эффективности использования оросительной во-ды на поливных участках Пути повышения   эффективности орошаемого земледелия научно-практический журнал, выпуск № 4(60)/2015 г., стр. 135-142.
  4. Isaev S. X., Аbdumuminov B. A., Ahmedjonov D. G. The influence of sub-irrigation method on cotton yield in hydromorphic soil condition. Казань, Журнал Молодой ученый, №14 (94), 2015 г., стр 672 -675.
  5. Balla, M.K hamidov, B.Suvanov, S.Maassen, A.Hamidov. PHYTOREMEDIATION FOR DESALINATION OF SURFACE WATER IN IRRIGATION-DRAINAGE IN UZBEKISTAN. Designing Social Institutions in Transition Promotion of Institutional Deveiopment for Common Pool Resource Management in Central Asia (InDeCA) Discussion paper №3/2015 – Germany, 2015.- y. 24-30 betlar.
  6. Якубова Х.М., Шерфединов Л.З., Ишчанов Ж.К. Проблемы формирования и регулирования коллекторно-дренажного стока в бассейне Аральского моря./ Improving the efficiency of common pool resources management in transition: keys study of irrigation water and pasture /InDeCA-6/2015. /57-63 p. Tashkent-2015.
  7. Икрамов Р.К., Бегматов И.А., Уразбаев И.К. К вопросу совершенствования научного обоснования мелиоративных работ в Узбекистане в условиях изменения климата. Научно-техническое общество Узбекистана «ТИНБО», вестник «Тинбо», 1-том, 37-43 стр, 2015 год
  8. Бегматов И.А., Уразбаев И.К. Ирригационные системы. Научно-техническое общество Узбекистана «ТИНБО», вестник «Тинбо», 1-том, 131-136 стр, 2015 год
  9. Абдураимова Д.А., Ярашев Б. Особенности движения потока в водоподъемных установках./Актуальные проблемы гуманитарных и естественных наук №05 (76) май 2015. Часть II. Москва/.201-203с.
  10. К.Исабаев, А.А.Бараев. Технологии Безопасного орошения на землях, подвержденных деградации./ Пути повышения эффективности орошаемого земледелия/ научно-практический журнал, Выпуск №4(60)/2015.Россия. 120-122с.
  11. Bekmirzaev, G.T., Ouddane, B., Khamidov, M., Beltrao, J., 2016. Growing of halophytic species and salt-sensitive crops on saline soils. International Journal of Agricultural Science and Research (IJASR) 6(3): 71-82.

Республика журналларда

  1. Суванов Б.У. Кузги буғдойни субирригация усулида суғориш. INNOVATSION TEXNOLOGIYALAR журнали. –(ҚарМИ). 2016й. №2-сон.-35-40 бетлар.
  2. Суванов Б.У., Юлчиев Д. Субирригация — сув тежамкор усул. АГРО ИЛМ журнали. 2016 йил, №5-сон, 64-65 бетлар.
  3. Султонов Т.З., Бегматов И.А. Ўзбекистонда суғориш тизимларининг ривожланиш тарихи. Ирригация ва мелиорация журнали. 2016 йил, №01 (3) сон, 8-11 бетлар.
  4. Хамидов М., Жўраев У., Ҳамраев К. Фитомелиорант ўсимликларининг тўпроқ шўр ювиш меъёрларига таъсири. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали. 2016 йил, №2-сон, 39-бет.
  5. Хамидов М., Жўраев У., Ҳамраев К. Сув танқислигини бартараф этишда биологик тозаланган зовур сувларининг аҳамияти. АГРО ИЛМ журнали. 2016 йил, №1 (39) -сон, 59-бет.
  6. Хамидов М., Жўраев У., Ҳамраев К. Коллектор-зовур суви билан суғоришни ерларнинг мелиоратив ҳолатига таъсири. АГРО ИЛМ журнали. 2016 йил, №2 (40) -сон, 52-бет
  7. Хамидов М., Жўраев У., Ҳамраев К. Зовур сувлари билан ғўзани суғориш. АГРО ИЛМ журнали. 2016 йил, №3-сон, 64-бет.
  8. Ишчанов Ж.К., Худайкулов С.И., Шерматов Ё., Якубов М.А. Математическое моделлирование роста и развития сельскохозяйственных культур. Механик муаммолар Ўзбекистон журнали. 2016 йил, № 1, 93 бет.
  9. Хамидов М., Жўраев У. Коллектор-дренаж сувларни минерализациясини биологик усулда пасайтириш-сув танқислигини юмшатишнинг самарали усули. Ирригация ва мелиорация журнали. 2016 йил, №02 (4) сон, 25-27 бетлар.
  10. Султонов Т.З., Саримсақов М.М., Ахмаджанов Д.Ғ.Дон дуккакли экинлар даромад манбаи. Ирригация ва мелиорация журнали. 2016 йил, №04 (6) сон.
  11. Исаев С.Х.-Использование субирригации при орошение озимой пшеницы //Аграрная наука 2016 г.-№3.С.17-19.
  12. Маматалиев А.Б. Modern irrigation technology for cotton. «Ирригация ва мелиорация» журнали. –Тошкент. 2016 йил, № 04 (6) сон.
  13. М.Ҳамидов, У.Жўраев-Коллектор зовур сувларини биологик усулда тозалашда lemna minor сув ўсимлигининг афзаллиги //Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали, 2015 йил, 3-сон, 35-бет.
  14. С.Исаев, Б.Абдумўминов — Янги истиқболли ва районлашган ғўза // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали, 2015 йил, 11-сон, 30-бет.
  15. Р.Икрамов. А.Саидов, А.Утаев, И.Бегматов — Мелиоративное районирование орошаемых земель Сырдарьинской области в современных условиях // Agro Ilm журнали, 2015 йил, 2-3-сон, 81-бет.
  16. Исаев, С.Баҳодирова — Турли шўрланиш даражасининг Бухоро-102 ғўза нави ҳосилдорлигига таъсири // Agro Ilm журнали, 2015 йил, 2-3-сон, 42-бет.
  17. М.Х.Хамидов, А.Т.Салохиддинов. Природное равновесие.-/Ирригаия ва мелиорация журнали, 1-сон, 2015 йил.
  18. М.Х.Хамидов, А.Жалолов. Сув ресурсларини оқилона бошқариш, уларни иқтисод қилиш ва самарали фойдаланиш муаммолари.-/Ирригаия ва мелиорация журнали, 1-сон, 2015 йил.
  19. T. Bekmirzaev, U.Ramazanov. Effects of drought and salt conditions on the germination of salt removing species. /Ирригаия ва мелиорация журнали, 1-сон, 2015 йил.
  20. М.Х.Хамидов, Т.З.Султонов. Фан-таълим-ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграция бу – таълим, илмий ва ишлаб чиқариш ташкилотларининг мавжуд салоҳиятларидан ҳамкорликда оқилона фойдаланишдир.-/Ирригаия ва мелиорация журнали, 1-сон, 2015 йил.
  21. Хамидов М.Х., Исаев С.Х., Абдўминов Б, Хусанбоева Х.С- Гидроморф тупроқлар шароитида ғўзани субирригация усулида суғоришнинг пахта ҳосилдорлигига таъсири.-/Ирригаия ва мелиорация журнали, 2-сон, 2015 йил.
  22. М.М.Саримсақов, З.Т.Умарова, М.Ю.Отахонов. Мевали дарахт турларини парваришлаш ва суғориш усуллари. -/Ирригаия ва мелиорация журнали, 2-сон, 2015 йил. -/Ирригаия ва мелиорация журнали, 2-сон, 2015 йил.
  23. K.Ikramov, I.A.Begmatov. Up-to-date melioration state of irrigation area of the Hungry Steppe (uzber part) and ways of sustainable increasing their productivity. -/Ирригаия ва мелиорация журнали, 2-сон, 2015 йил.
  24. Ж.К.Ишчанов, С.Х.Исаев, Е.Шерматов. Классификация мелиорированных засоленность земель. -/Ирригаия ва мелиорация журнали, 2-сон, 2015 йил.

Халкаро анжуманида

  1. Саримсаков М.М. «О модульной автономной капельной системе орошения» / Научно-практической конференции «Прецизионное орошение как элемент оросительных систем нового поколения» 13 мая 2016 год. Г. Новочеркасск. Россия
  2. Саримсоқов М.М. “Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда тежамкор технологияларни қўллаш” / Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини устунлиги мавзусидаги ҳалқаро илмий-амалий конференция. 2016 йил. Тошкент
  3. Мирзажанов Қ.М., Шодманов Ж.Қ., Исаев С.Х., Сатипов Ғ.М.-Республика суғориладиган тупроқларида ўтлоқлашиш жараёнларини келтириб-чиқариш муаммоси тўғрисида /“Дала экинлари селекцияси, уруғчилиги ва агротехнологияларининг долзарб йўналишлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами, 2016 йил, 15-16-декабрь, 2-қис, 59-66 бетлар.
  4. М.Х.Хамидов, Б.У.Суванов. Коллектор-зовур сувлари минерализациясини биологик усулда камайтириш. “Аграр соҳа тармоқларида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш муаммолари” мавзусидаги ҳалқаро илмий-амалий анжуман материаллари 2015 йил 25-26 май. – ТИМИ. Тошкент. 2015. – 280-284 бетлар.
  5. Исаев С.Х.-Использование субирригации при орошении озимой пшеницы в условия Узбекистана-//Международной научно-практической конференции «Справедливое и разумнее использованые природных ресурсов-путь в будущее» III-Уркумбаевские чтения, 19-20 ноября 2015»
  6. Худойназаров Ж., Бараев Ф., Ахмеджанова Г. Водопользование в фермерских хозяйствах при дефиците воды./ Международной научно-практической конференции на тему: “Справедливое и разумное использование природнқх ресурсов-путь в будуўее” «III Уркумбаевские Чтения» I том/316-317с,19-20 ноября 2015, Казахстан.
  7. Гадоев Н., Гуломов С., Саримсаков М., Бараев Ф.А., Абдураупов Р.Р. «Способы орошения и развития капельных систем поливов в Узбекистане». Международной научно-практической конференции на тему: “Справедливое и разумное использование природнқх ресурсов-путь в будуўее” «III Уркумбаевские Чтения» I том/111-112с,19-20 ноября 2015, Казахстан.
  8. Абдураимова Д, Самиев Л. Альтернативный источник энергии при водоподаче Аграр соха тармокларида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш муаммолари. мавзусидаги Халкаро илмий–амалий конференция. 2015 й. 25-26 май.

Республика анжуманида

  1. Норқулов У., Исаев С., Низамова М-Кучли шўрланган ва шўрхок тупроқларни мелиорация қилиш тадбирларининг самарадорлиги-/“Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари” мавзусидаги илмий-амалий конференция мқолалар тўплами, Тошкент-2016 йил, 26- май, 45-48-бетлар.
  2. Шерматов Ё., Исаев С., Ишчанов Ж., Якубов К., Хусанбоева Н-Основные фотометрические характеристики растительного покрова как индикатор мелиоративного состояния орошаемых земель-/“Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари” мавзусидаги илмий-амалий конференция мақолалар тўплами, Тошкент-2016 йил, 26- май, 52-55-бетлар.
  3. Tadjiyev S., Urazbaev I. – Agricultural drainage criteria / «Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари» мавзусидаги илмий-амалий конференция мақолалар тўплами,Тошкет 2016 йил, 26 май 2016 йил, 145-146-бетлар.
  4. Уразбаев И., Таджиев С., Абдуллаева М. – Эффективность открытого горизонтального дренажа / «Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари» мавзусидаги илмий-амалий конференция мақолалар тўплами,Тошкет 2016 йил, 26 май 2016 йил, 151-153-бетлар.
  5. Уразбаев И., Таджиев С., Абдуллаева М. – Заболачивание в орошаемых землях в Узбекистане / «Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари» мавзусидаги илмий-амалий конференция мақолалар тўплами,Тошкет 2016 йил, 26 май 2016 йил, 154-156-бетлар.
  6. Рамазанов У.Х., Уразбаев И.К. Республикамизнинг фермер хўжаликларида сув ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил -/“Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари” мавзусидаги илмий-амалий конференция мқолалар тўплами, Тошкент-2016 йил, 139-142-бетлар.
  7. ТИМИ стаж.ўқит. Юлчиев Д.Г., А.А.Раҳматуллаев – ТИМИ магистранти. “Шўрхок ва шўрхоксимон, шўртоб ва шўртобли, мелиорация жихатидан оғир тупроқларни ўзлаштириш”. ТИМИ  Бухоро филиали. 2016 йил.
  8. ТИҚХММИ стаж.ўқит. Юлчиев Д.Г., Қодиров З. – ТИМИ Бухоро филиали ассистенти, А.А.Раҳматуллаев – ТИМИ  магистранти. «Ҳосилдорлик-суғориш меъёри» боғлиқликларини тузишнинг ҳисоб ва тажриба усули, қишлоқ хўжалик экинларини сув билан таъминланишини чеклаш бўйича кичик ерларда ўтказилган тажрибалари натижалари. САМҚХ универститети. 2016 йил.
  9. ТИҚХММИ стаж.ўқит. Юлчиев Д.Г., А.А.Раҳматуллаев – ТИМИ магистранти “Ҳосилдорлик ва суғориш суви билан таъминланганлик ўртасидаги алоқаларни моделлаштиришдаги мавжуд ёндошувлар”. ТИҚХММИ  Бухоро филиали. 2016 йил.
  10. ТИМИ стаж.ўқит. Юлчиев Д.Г., А.А.Раҳматуллаев – ТИМИ магистранти. “Ҳозирги вақтда тик қудуқлар тизмидан ер ости сувларни ер устига насослар билан чиқариш хажимларни ҳисоб — китоб услубларни ишлаб чиқиш”. ТИМИ  Бухоро филиали. 2016 йил.
  11. Саримсаков М.М., Ахмаджанова Г.Т. Боғ ва токзорларни суғоришда янги ресурстежамкор технологияларни қўллаш. / “Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари” илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами, Тошкент — 2016 йил, 26 май, 108-бет.
  12. Хамидов М.Х., Бекмирзаев Ғ. Галофит ўсимликларнинг шўрланган тупроқларга таъсири. “Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари” илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами, Тошкент — 2016 йил, 26 май куни, 219-бет.
  13. Якубова Х.М., Ишчанов Ж.К., Якубов М.А.-Современные особенности гидролого-мелиоративных процессов в бассейне р.Сырдарьи. Ўзбекистон Республликасининг жанубий ҳудудида сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг муаммо ва ечимлари. Ўзбекистон республикаси қишлоқ сув хшжалиги вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Қарши Мухандислик-иқтисодиёт институти. Қарши шаҳри 11-12 март 2016 й. 149 бет.
  14. Шеров А., Бараев Ф.А., Ахмеджанова Г., Бараев А.Ф. Био-технический дренаж на орошаемых землях / “Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари” илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами, Тошкент — 2016 йил, 26 май.
  15. Комилов Қ.Ў., Мухамедов Ғ.И., Матякубов Б.Ш., Қутлимуратов Ж.Қ. Нестехиометрик интерполимер комплекслардан суғоришда фойдаланиш ва уларни суғориш сувини иқтисод қилишдаги роли / “Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари” илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами, Тошкент — 2016 йил, 26 май.
  16. Бегматов И.А., Хўразбоев М. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда шўр ювиш усуллари. “Ўзбекистон Республикасининг жанубий ҳудудида сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг муаммо ва ечимлари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. ҚарМИИ. 11-12 март 2016 й. – Қарши. 133-135 бетлар.
  17. Маматалиев А.Б. Сувтежамкор суғориш техологиялари асосида мойли экинларни етиштириш. “Ўзбекистон Республикасининг жанубий ҳудудида сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг муаммо ва ечимлари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. ҚарМИИ. 11-12 март 2016 й. – Қарши. 246-247 бетлар.

ОТМ анжуманида

  1. Таджиев С., Улуғов Ч., Максумова А. Бухоро-102 ғўза навини маъдан ўғитлар қўлланилганда пахта ҳосилдорлигиг таъсири-/ «Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусидаги анъанавий XY-ёш олимлар, магистрлантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами, Тошкент-2016 йил, 15-16 апрель кунлари, 70-73-бетлар.
  2. Ахмеджанова Г., Абдумўминов Б., Муродуллаев Ш. Такрорий экинлар ва тупроқ унумдорлиги-/«Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусидаги анъанавий XY-ёш олимлар, магистрлантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами, Тошкент-2016 йил, 15-16 апрель кунлари, 213-215-бетлар.
  3. Таджиев С., Улуғов Ч., Абдумўминов Б. Такрорий дуккакли-дон ва оралиқ экинларни тупроқ унумдорлиги гаровидир-/-/«Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусидаги анъанавий XY-ёш олимлар, магистрлантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами, Тошкент-2016 йил, 15-16 апрель кунлари, 245-247-бетлар.
  4. Уразбаев И.К., Матқурбонов С.Ш., Абдуллаева М.В. Сув муаммолари ва сувдан оқилона фойдаланиш-/ «Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусидаги анъанавий XY-ёш олимлар, магистрлантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами, Тошкент-2016 йил, 15-16 апрель кунлари, 70-73-бетлар.
  5. Уразбаев И.К., Матқурбонов С.Ш., Абдуллаева М.В. Тупроқ шўрланишига қарши қўлланиладиган чора-тадбирлар-/ «Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусидаги анъанавий XY-ёш олимлар, магистрлантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами, Тошкент-2016 йил, 15-16 апрель кунлари, 70-73-бетлар.
  6. Юлчиев Д.Г.- ТИМИ стажёр ўқитувчиси, Игамбердиев М.М.- ТИМИ талабаси. «Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежамкор технологияларни қўллаш». / «Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусидаги анъанавий XV-ёш олимлар, магистрлантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами, Тошкент — 2016 йил, 15-16 апрель кунлари, 67-69-бетлар.
  7. Касимбетова С.А.-ТИМИ доценти, Юлчиев Д.Г.-ТИМИ стажёр ўқитувчиси, Ергашева Д.Т.- ТИМИ  магистранти «Шўрланган ерларда шўр ювиш тартиби» /«Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусидаги анъанавий XV-ёш олимлар, магистрлантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами, Тошкент-2016 йил, 15-16 апрель кунлари, 207-208-бетлар.
  8. Касимбетова С.А.-ТИМИ доценти, Юлчиев Д.Г.-ТИМИ стажёр ўқитувчиси, Ергашева Д.Т.- ТИМИ  магистранти – «Шўр ерларни биомелиорациялаш» /«Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусидаги анъанавий XV-ёш олимлар, магистрлантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами, Тошкент-2016 йил, 15-16 апрель кунлари, 209-210-бетлар.
  9. Юлчиев Д. — ТИМИ стажёр ўқитувчиси, Турдимуродова З.- ТИМИ магистранти- «Ғўза экилган майдонларда майдан ўғитлардан самарали фойдаланишни омиллари» / «Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусидаги анъанавий XV-ёш олимлар, магистрлантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами, Тошкент — 2016 йил, 15-16 апрель кунлари, 247-248-бетлар.
  10. Юлчиев Д. — ТИМИ ассистенти, Максумова А.- ТИМИ магистранти- «Ғўза ўсимлигини ўзидан сўраб суғориш» / «Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусидаги анъанавий XV-ёш олимлар, магистрлантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами, Тошкент — 2016 йил, 15-16 апрель кунлари, 263-264-бетлар.
  11. Бегматов И.А. — доцент ТИИМ, Халилова Г. — студентка ТИИМ, Хамидов О. – магистрант ТИИМ. Гидрометслужба на благо народа. “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XV- ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами, Тошкент — 2016 йил, 15-16 апрель кунлари, 86-бет.
  12. Ботиров Ш.Ч. — ТИМИ доценти, Йўлдашев Э.Қ., Ходжаназаров С.Т. — ТИҚХММИ магистрантлари Тошкент вилоятида Андижон-36 ғўза навининг парвариши. Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XV- ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами, Тошкент — 2016 йил, 15-16 апрель кунлари, 127-бет.
  13. Ботиров Ш.Ч. — ТИҚХММИ доценти, Ходжаназаров С.Т. – Йўлдашев Э.Қ. — ТИҚХММИ магистрантлари. “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XV- ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами, Тошкент — 2016 йил, 15-16 апрель кунлари, 192-бет.
  14. Касимбетова С.А., Тлегенова А.М., Ергашева Д.Т. Минерализацияси юқори бўлган сувларни суғориш ва шўр ювишда фойдаланиш шартлари. /«Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусидаги анъанавий XV-ёш олимлар, магистрлантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами, Тошкент-2016 йил, 15-16 апрель кунлари, 190-бет.
  15. Мардиев Ш., Хусанбоева Н.С. Ҳосилдорликнинг тупроқ мелиоратив ҳолатига боғлиқлиги. /«Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусидаги анъанавий XV-ёш олимлар, магистрлантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами, Тошкент-2016 йил, 15-16 апрель кунлари.
  16. Бегматов И.А. — доцент ТИИМ, Шашурина А.-студентка ТИИМ, Хамидов О. — магистрант ТИИМ. Улучшения управления водными ресурсами в южном Каракалпакстане /«Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусидаги анъанавий XV-ёш олимлар, магистрлантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами, Тошкент-2016 йил, 15-16 апрель кунлари.
  17. Ҳайитова М., ТИМИ стажёр ўқитувчиси. Ичимлик сувларидан фойдаланишда сувга ишлов бериш ва унинг сифатини назорат қилиш /«Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари» мавзусидаги анъанавий XV-ёш олимлар, магистрлантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами, Тошкент-2016 йил, 15-16 апрель кунлари.

Ўқув қўлланма ва услубий кўрсатмалар

Ўқув қўлланма:

  1. М.Х.Хамидов, И.А.Бегматов, Б.У.Суванов ва Ш.Мардиев “Мелиорация ва ерларни рекултивациялаш” номли ўқув қўлланма. ТИҚХММИ . – 2016 й.
  2. Юлдошев Ш.У., Бараев Ф.А., Эргашев Ш., Тешабоев А.Э., Салахиддинов А., Бердишев А., Жўраев З.Б., Муратов А.Р., Парпиев А., Валиев З., Бегматов И., Махкамов Р.Б. Замонавий мелиоратив техникалардан фойдаланиш. Сув хўжалиги ва мелиорация мутахасссислари малакасини ошириш учун модулли ўқув материаллари тўплами. ТИҚХММИ . — 2016 й. 334 бет.

Услубий кўрсатма:

  1. И.А. Бегматов, Д.Г. Юлчиев “Гидромелиорация” ва “Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” магистратура мутахассислиги магистрантлари учун малакавий амалиётини ўтказиш бўйича услубий кўрсатма. ТИМИ. – 2016 й. 22 бет. Ҳажми 1,2 б.т.
  2. И.А. Бегматов, С.Долидудко, М.Пулатова Магистрлик диссертациясини тайёрлаш бўйича услубий кўрсатма. ТИМИ . – 2016 й. 20 бет.
  3. С.А.Касимбетова, И.К.Уразбоев “Биомелиорация” фанидан мустақил ишни бажариш бўйича услубий кўрсатма. ТИМИ. – 2016 й. 16 бет. Ҳажми 1,0 б.С.А.Касимбетова, И.К.Уразбоев “Биомелиорация” фанидан амалий машғулотларни бажариш бўйича услубий кўрсатма. ТИМИ . – 2016 й. 34 бет. Ҳажми 2,1 б.

Кафедра ходимлари

Фото

Ф.И.Ш.

Илмий даражаси ва лавозими

Тел рақами ва E-mail

 22

М.Хамидов

Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор

(99871) 237-46-68

 OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Б.Ў.Суванов

Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент

(99871) 237-19-56

suvanov-b(a)mail.ru

 2

Б.Ш. Матякубов

Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент

(99871) 237-19-80

 3

К.Т.Исабоев

Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент

(99871)237-19-56

 4

С.А.Касимбетова

техника фанлари номзоди, доцент

(99871) 237-19-56

 5

Ш.Ч.Ботиров

Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент

(99871) 237-19-56

 6

С.Х.Исаев

Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди

(99871) 237-19-61 ilmiy(a)tiim.uz

 7

М.М.Саримсоков

Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, Катта илмий ходим

(99871) 237-19-56 sarimsakov67(a)inbox.uz

 1

И.А.Бегматов

техника фанлари номзоди, доцент

(99871) 237-19-56

ilkhommatbe(a)mail.ru

 OLYMPUS DIGITAL CAMERA

А.Б.Маматалиев

Катта ўқитувчи

(99871) 237-19-56 mamataliev(a)inbox.ru

 10

Г.Т.Ахмеджанова

Ассистент

(99871) 237-19-56

 11

Х.О.Лапасов

Ассистент

(99871) 237-09-83

 13

Ж.К.Ишчанов

Ассистент

(99871) 237-19-56

 14

А.И.Долидудко

Ассистент

(99871) 237-19-56

 15

И.К.Уразбаев

Ассистент

(99871) 237-19-56 ilkhom.urazbaev(a)inbox.uz

 16

Д.Юлчиев

Ассистент

(99871) 237-19-56

 17

С.Таджиев

Ассистент

(99871) 237-19-56

 

Ш.X. Мардиев

Ассистент

(99871) 237-19-56