4

Кафедра мудири,

педагогика фанлари номзоди, доцент

Байбаева M.Х.

Тел: +998901752037

E-mail: m.baybayeva@mail.ru 

“Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси”

кафедраси тарихи

Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг «Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси» кафедраси 1979 йилга қадар психология-педагогика циклдаги фанларни “Фалсафа” кафедрасида соатбай ўқитувчилар  томонидан ўқилган. 1979 йилда «Қишлоқ хўжалиги ва техника фанларини ўқитиш методикаси» курсидан дарс бериш учун п.ф.н. К.Д. Мирсаидов ва психология курсини ўқитиш учун Р.З.Асомовалар ишга қабул қилинган.

                     

«Таълим беришнинг техник воситалари» фани 1982-83 ўқув йилгача Тошкент педагогика институтининг негизида ўрганилган ва ушбу курсни п.ф.н. Б. Ғаниев олиб борган. 1980 йилда психология-педагогика фанлари «Трактор ва автомобиллар» кафедрасига бириктирилиб, унинг таркибида «педагогика» секцияси ташкил қилинган. «Педагогика» курсини олиб бориш учун Хоразм вилоятининг биринчи олимаси п.ф.н.,

доцент М.Х.Якубова, сўнг 1982 йилда «Ўқитишнинг техник воситалари»  фанини ўқишга т.ф.н. Р.С.Мусаев ишга қабул қилиндилар. 1982 йилга келиб психология-педагогика цикли фанларини ўқитиш педагог-ходимлар билан тўлиқ таъминланди. Собиқ СССР қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 16.06.82 дан «Ўқув, ўқув-методик ва илмий-тадқиқот ишларини яхшилаш мақсадида қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларида кафедраларни ташкил этиш, бўлиш ва қайта номлаш» тўғрисидаги 150 — сонли буйруғига асосан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтида  228-сонли буйруқ асосида 7.07.1982 дан «Педагогика ва ўқитиш методикаси» кафедраси ташкил этилди. 2004 йилда кафедра «Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси» номи билан қайта номланган.  1982 йилдан 2002 йилгача кафедра мудири профессор К.Д.Мирсаидов бўлган. 15.02.2002 йилдан 2009 йилгача  З.К.Исмаилова, 2009 йилдан  2011 йилгача псих.ф.н., доцент в.б. Р.З.Асамовалар кафедрага рахбарлик қилган. 2012 йил январ ойида п.ф.н., доцент Д.О.Ҳимматалиев раҳбарлик қилиб келган. 2015 йилдан ҳозирги кунгача п.ф.н., доцент М.Х.Байбаева раҳбарлик қилиб келмоқда

Ҳозирги кунда кафедрада 9  штат бирлигида 12 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Улардан 2 нафари профессор, 3 нафари доцент, 3 нафари катта ўқитувчи ва  2 нафари ассистент, 2 нафар катта илмий ходим изланувчилардир.

Кафедранинг ўқув-услубий, илмий ишлар борасида эришган ютуқлари.

Кафедрада тайёрланаётган илмий мақолалар Республикамиздаги ва чет эллардаги илмий журналларда чоп этилган. Охирги 5 йилда 1 та дарслик 3 та ўқув қўлланма, хорижий журналларда 4 та мақола, Республика журналлари ва илмий-амалий анжуманларида 120 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп этилган.

«Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси» кафедрасининг ҳамкорлик доирасида бажарилаётган ишлари.

Кафедрамиз профессор-ўқитувчилари Республикамиздаги бир қанча олий таълим муассасалари, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатган. Жумладан, таянч олий таълим муассасалари: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Наманган муҳандислик-педагогика институти, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизими кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтлари профессор-ўқитувчилари, мутахассислари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ҳамкорлик асосида ўқув-услубий қўлланмалар яратилмоқда. Бундан ташқари институтга бириктирилган 30 га яқин қишлоқ ва сув хўжалиги соҳа йўналишларига ихтисолаштирилган касб-ҳунар коллежлари ҳамда         2 та институт қошидаги академик лицейлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича 2013 йилда Москва давлат агроинженерлик институти билан шартнома имзолаш режалаштирилмоқда.

“Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси”

кафедрасида ўқитиладиган фанлар

 

 

 

Фаннинг номи Фан хақида қисқача маълумот
1 Педагогика, психология Педагогиканинг мақсади – инсонларда комиллик сифатларини такомиллаштириш, ёшларни замонавий, ахлоқий-амалий билим кўникма ва малакалар билан қуроллантириш, ҳар томонлама етук, комил инсонларни тарбиялаш, уларда ҳар бир соҳага мос келадиган билим кўникмаларни ҳосил қилиш.

Психология фанининг мақсади- психологик билимларни эгаллаш, шахс психологияси, унинг фаолияти ва мулоқоти қонуниятлари, психик жараёнлар ва психологик хусусиятлари бўйича билим, кўникма ва малакаларни шакллантришдир.

2 Касбий

психология

Талабаларга касбий фаолиятида зарур бўладиган касб психологиясига оид билимларни бериш, керакли уқувларни шакллантириш ва кўникмалар ҳосил қилишига имконият яратади.
3 Касбий

педагогика

Рақобатбардош кадрлар тайёрлашда ҳар томонлама етук, баркамол инсон учун юксак маънавиятга хос бўлган қирраларни: поклик, ҳамкорлик, биродарлик, ҳамхурлик, сабр-қаноат, сахийлик каби фазилатларни шакллантиришдан иборат.
4. Таълим технологиялари Таълим технологияларининг мақсади – ўқитиш жараёнига технологик ёндашиш асосида таълим мақсадларига эришишнинг энг мақбул йўллари ва воситаларини тадбиқ этади ва қонуниятларини очиб беради.
5. Касбий таълим методикаси Касбий таълим жараёнини ташкил этиш, ўтказиш, билим кўникма ва малакаларни баҳолаш йўллари, касбий фаолиятни ташкил этиш, талабаларни касбга йўналтириш масалаларини ўргатади.
6. Касбий фаолиятга кириш талабаларнинг кўп қиррали касбий фаолиятга киришиши, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳақида билимларга эга бўлиш мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантириш масалаларини ўргатади..
7. Ўқитишнинг замонавий технологиялари Ўқитишнинг замонавий технологиялари фанини ўрганиш натижасида бўлажак касб таълими ўқитувчилари замонавий таълим технологиясининг назарий асослари билимлари билан қуролланиб, таълим жараёнини самарали ташкил этиш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларга эга бўлади.
8. Махсус фанларни ўқитиш методикаси Талабаларни ҳар томонлама баркамол ривожланган, ҳозирги замон руҳида тарбияланган, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида, касб-ҳунар таълимида амалга оширилаётган ислоҳотларни жадал суратларда  амалга оширадиган таълим-тарбия ишини ташкил этиш ва  уни бажаришга оид долзарб муаммоларни ижобий ҳал эта оладиган, миллий истиқлол ғояси, миллий ва умуминсоний қадриятларимизни чуқур ҳис этиб, уларни таълим-тарбия мазмунига сингдира оладиган шахс-касб таълими ўқитувчиси сифатида шакллантиришдир.
9 Тарбиявий ишлар методикаси Талабаларга педагогик техникани, ўқитувчининг педагогик муомала маҳоратини, нутқ техникаси ва маданиятини, тарбиявий таъсир кўрсатиш усулларини ҳар томонлама тушунтиришдан иборатдир.
10 Валеология асослари Валеологияни  ўқитишдан  мақсад  —  инсон  ҳаётий  фаолияти,  ирсий механизмлари  ва  заҳираларининг  оқилона  тадбиқи,  муҳитнинг  ички  ва  ташқи шароитларига  унинг  мослашувчанлик  имкониятлари  ҳамда  саломатликни шакллантириш  қонуниятларини  ўрганиб,  саломатликни  шакллантириш, сақлаш,  мустаҳкамлаш  йўллари  ва  чора-тадбирлари  ҳақида  билимлар  бериш орқали  саломатликни  сақлашга  масъулият  билан  ёндошиш  кўникмаларини ишлаб чиқишдан иборат.
11 Меҳнат

психология

Инсон ақл-идрокка эга бўлиши заҳотиёқ илм ва тарбиявий сифатлар унинг яшаши, ҳаёт кечириши учун энг зарурий шарт ва воситалар эканлигини англаб боради. Шунинг учун инсоният жамиятнинг илк кўринишлариданоқ тарбия билан шуғулланувчи мутахассисларга эхтиёж туғилди десак, биз тарбияни фақат бир томонини, агар фақат ёшларни тарбиялаш ёки тарбиячи ўзидан  бошқаларни тарбияловчи десак тарбия яна ҳам тор қаралган бўлади. Чунки тарбия энг аввало миллий ғоя, миллий мафкурага таяниб ҳар бир инсонни ўзига қаратилгандир.
12 Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат (магистратура) Илмий-педагогик фаолият учун педагогик технологиялар ва педагогик маҳоратнинг назарий асосларини ўрганиш, амалиётга жорий этиш масалалари ўрганилади.
13 Махсус фанларни ўқитиш методикаси

(магистратура)

Махсус фанларни ўқитишда илмий педагогик фаолият учун иғор инновацион методлардан фойдаланиш, ўрганиш, қўллаш масалалари ўрганиб борилади

 “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедрасида

олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари.

 

 

 

 

Илмий тадқиқот ишлар мавзуси

 

Мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот

 

1. Касб ҳунар таълими тизимидаги педагог кадрларнинг методик тайёргарлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув         Ҳамкорлик натижасида олий таълим билан ЎМКҲТ ўртасида ўқув-услубий, маънавий-маърифий, илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, кафедра филиалларини ташкил этиш, моддий-техник таъминоти ва ўқув адабиётлари таъминотини бойитишга амалий ёрдам бериш.

Касб таълими йўналиши талабаларининг педагогик-танишув, педагогик ва битирув олди амалиётларини касб-ҳунар коллежларида ташкил этиш ва келгусида уларнинг иш билан таъминлаш.        

       Олий ва ўрта махсус,  касб-хунар таълими ўртасида ўзаро ҳамкорлик ишларини такомиллаштириш;касб-ҳунар таълими тизимида педагогик кадрлар методик тайёргарлигини ривожлантиришда услубий ишларни ташкил этиш; касб-ҳунар таълими тизимида методик хизматни ташкил этиш, педагог кадрларнинг методик тайёргарлигини ривожлантиришга инновацион ёндашувни шакллантириш.

 

“Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедрасининг катта илмий ходим изланувчилар, мустақил тадқиқотчилар

 

 

Профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар

Ф.И.Ш

Илмий даражаси,

унвони

Диссертация мавзуси
 

1

 

Химматалиев Дўстназар Омонович педагогика фанлари номзоди, доц. в.б. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини педагогик интеграция асосида касбий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштириш
 

2

 

Файзуллаев Рустам Хамрайевич ассистент Олий таълим муассасалари бўлажак муҳандис-педагогларининг касбини эгаллаш малакаларини аниқлаш ва ривожлантириш технологияси (қишлоқ ва сув хўжалиги соҳа йўналишлари мисолида)
3 Мустафаева Дурдона Асиловна ассистент Олий таълим муассасалари кадрларининг касбий қайта тайёрлаш самарадорлигини оширишнинг илмий услубий асосларини такомиллаштириш

 

“Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедрасининг ўқув-услубий, илмий ишлар борасида эришган ютуқлари.

Кафедрада тайёрланаётган илмий мақолалар Республикамиздаги ва чет эллардаги илмий журналларда чоп этилган. Охирги 5 йилда 1 та монография, 3 та қўлланма, хорижий журналларда 56 та мақола, хорижий конференциясида  76 та мақола, Республика журналларида 25 та ва илмий-амалий анжуманларида 180 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар  ва ўқув услубий ишлар 32 та чоп этилган.

. “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедрасининг ҳамкорлик доирасида бажарилаётган ишлари.

Кафедрамиз профессор-ўқитувчилари Республикамиздаги бир қанча олий таълим муассасалари, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатган. Жумладан, таянч олий таълим муассасалари: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Наманган муҳандислик-педагогика институти, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизими кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтлари профессор-ўқитувчилари, мутахассислари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ҳамкорлик асосида ўқув-услубий қўлланмалар яратилмоқда. Бундан ташқари институтга бириктирилган 30 га яқин қишлоқ ва сув хўжалиги соҳа йўналишларига ихтисолаштирилган касб-ҳунар коллежлари ҳамда         2 та институт қошидаги академик лицейлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Кафедрада инновацион ҳамкорлик соҳасида Тошкент вилояти ўрта махсус таълими бошқармасидаги 6 та вилоят коллежлари билан шартномалар имзоланган бўлиб, шартнома бандидаги вазифалар бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Кафедрада чоп этилган ишлар рўйхати (2014-2016 йил)

Илмий ишлар

  1. Химматалиев Д.О. «Бўлажак мутахассисларнинг касбий мослашуви»-Касб-ҳунар таълими 2014 й. №3 7-11 б.
  2. Байбаева М. «Ҳозирги замон шароитида касбий тарбия муаммоси»- Касб-ҳунар таълими 2014 й. №3 22-26 б.
  3. Исмаилова З.К, Муқимов Б.Р. «Амалий таълим методлари» — Касб-ҳунар таълими 2014 й. №4 2-8 б.
  4. Файзуллаев Р.Х. «Касб таълими ўқитувчиларининг ахборот-коммуникацион компетентлигини ривожлантириш» — Касб-ҳунар таълими 2014 й. №4 9-11 б.
  5. Химматалиев Д.О. «Коллеж ўқувчиларида касбий аҳамиятга эга сифатларни шакллантириш» — Касб-ҳунар таълими 2014 й. №4 24-27 б.
  6. Худойқулов Х.Ж., Рахмонов Б.М. «Баркамол авлод тарбиясида миллий маънавият» — “Узлуксиз таълим – кадрлар тайёрлашнинг асоси” илмий-методик мақолалар тўплами Тошкент – 2014. 140-142 б.
  7. Худойқулов Х.Ж., Муқумова Д.И. «Буюк мутафаккирлар тарбиясида адолат тарбияси»- “Узлуксиз таълим – кадрлар тайёрлашнинг асоси” илмий-методик мақолалар тўплами Тошкент – 2014. 308-310 б.
  8. Худойқулов Х.Ж., Файзуллаев Р.Х. «“Узлуксиз таълим – кадрлар тайёрлашнинг асоси” илмий-методик мақолалар тўплами Тошкент – 2014. 317-319 б.
  9. Худойқулов Х.Ж., Химматалиев Д.О. «Яхши ният билан инсонларни англаш буюк бахтдир»- “Узлуксиз таълим – кадрлар тайёрлашнинг асоси” илмий-методик мақолалар тўплами Тошкент – 2014. 365-367 б.
  10. Исмаилова З.К., Муқумова Д.И. «Олий таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик ишларини олиб бориш: муаммо ва вазифалар»- Таълим тизимини ривожлантиришда таълим босқичлари ўртасидаги интеграция жараёнларини чуқурлаштириш мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. I қисм. Тошкент – 2014 йил 1 март. 32-35 б.

Ўқув қўлланмалар

  1. Исмаилова З.К., Химматалиев  «Касбий педагогика фанидан амалий машғулотларни бажариш бўйича услубий қўлланма (кирилл, лотин)»  ТИМИ-2014, 82 бет.
  2. Химматалиев Д.О., Файзуллаев Р.Х. «Касб таълим методикаси фанидан амалий машғулотларни бажариш бўйича услубий кўрсатма (кирилл, лотин)» ТИМИ-2014, 58 бет.
  3. Худойқулов Х.Ж., Химматалиев Д.О., «Касбий психология фанидан мустақил ишларни бажариш бўйича услубий кўрсатма (кирилл, лотин)»  ТИМИ-2014, 24 бет.
  4. Муқумова Д.И., Саидов Б.М.  «Валиеология асослари фанидан мустақил ишларни бажариш бўйича услубий кўрсатма (кирилл, лотин)» ТИМИ-2014, 28 бет.
  5. Анарқулова Г.М.,Файзуллаев Р.Х. «Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат фанидан мустақил ишларни ташкил этиш бўйича услубий кўрсатма (кирилл, лотин)» ТИМИ-2014, 40 бет.

Халқаро журналлардаги мақолалар

  1. Худойқулов Х.Ж.,Химматалиев Д.О.,Байбаева М.Х.,Мукумова Д.И.  ХХ Международной научно-практической интернет-конференции “Проблемы и перспективы развития науки в начале третьего тысячелетия в странах СНГ” 27-28 февраля 2014 г. 169-170 стр.
  2. Анарқулова Г.М.,Сирожиддинова М.,Рўзиева Ш. «Таълим самарадорлигини таъминлашда ўқитувчининг нутқ техникаси ва нотиқлик маданиятининг аҳамияти»,“Узлуксиз таълим тизимида ҳамкорлик педагогикаси” мавзусидаги Халқаро конфенция ТДПУ ва ЎзПед фанларини илмий тадқиқот институти. Т., 12-13 ноябрь 2014 й.
  3. Химматалиев Д.О.,Мухаммадиева М.,Эгамбердиев А. «Узлуксиз таълим тизимида инновацион технологияларни жорий этиш – давр талаби», Сборник материалов международной научно-технической конференции на тему: «Современные материалы, техника и технологии в машиностроении» I – қисм г. Андижан. 19-20 апреля 2014 г. 488-489 б.
  4. Худайкулов Х.Ж., Мадрахимов А., Улуғбоев Б. «Интеграционных технологии в процессе обучения и воспитания»,Сборник материалов международной научно-технической конференции на тему: «Современные материалы, техника и технологии в машиностроении»II – қисм г. Андижан. 19-20 апреля 2014 г. 599-602 б.
  5. Химматалиев Д.О., Джураева Г., Хайитова М. «Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда педагогик маҳоратни ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари»,Сборник материалов международной научно-технической конференции на тему: «Современные материалы, техника и технологии в машиностроении»II – қисм г. Андижан. 19-20 апреля 2014 г. 655-657 б.

“Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси”

кафедраси ходимлари

 

 

Фото

 

Ф.И.Ш Илмий даражаси ва лавозими Тел.рақами ва

E-mail

 

1  4 Байбаева

Mухаё Худойбергеновна

Кафедра мудири, педагогика фанлари номзоди, доцент в.б. 237-45-30-иш

+998901752037

m.baybayeva@mail.ru

2  5 Исмаилова

Зуҳра

Карабаевна

Педагогика фанлари доктори, профессор 237-19-60 –иш

+998911667787

z.k.ismailova1961@mail.ru

 

3  6 Худойқулов

Хол

Жумаевич

Педагогика фанлари доктори 237-45-30-иш

 

4  9 Ҳимматалиев Дўстназар Омонович Педагогика фанлари номзоди, доцент в.б. 237-45-30-иш

+998974401169

d.ximmataliyev.tiim@mail.ru

 

5   Бойтўраев Тўйчибой Досатович Педагогика фанлари номзоди, доцент 237-45-30-иш

234-29-67-уй

alima1957@mail.ru

 

6   Раупова

Шохида

Ахроровна

Катта ўқитувчи 237-45-30-иш

+99890946580

Skype.s@mail.ru

7   Мирходжаева Захро Саидигафаровна Катта ўқитувчи 237-45-30-иш

+998909532027

Skype.s@mail.ru

7  11 Файзуллаев Рустам

Хамраевич

Ассистент 237-45-30

+998946590114

xamro__17061974@mail.ru

 

8  12 Муқумов Байрамали Рахимович Ассистент 237-45-30

+998946168019

brmukimov1980@mail.ru

 

 

9  13 Сулейманова Наргиза Адилжановна Ассистент 237-45-30

+998909290585

s.nargiza1985@mail.ru

 

10  14 Жуманов

Алишер Асатуллаевич

Кабинет мудири 237-45-30

+998909026188

ali.jumanov@mail.ru

11   Махмудова

Ирода Содиқжоновна

Катта

лабарант

237-45-30

+998911640349

ali.jumanov@mail.ru