Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари  бўйича ишлаш бўлим бошлиғи

Муқумова Дилрабо Иннатовна

 

 

Тел: (+99871)237-19-60

     E-mail: litseykollej@e-tiiame.uz
     Факс: (+99871) 237-38-79.

Бўлимнинг иш фаолияти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 февралдаги      07/2-1-6 сонли топшириғига асосан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий  муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 18 мартдаги 87-04-133-сонли  “Айрим штат бирликларини жорий этиш тўғрисидаги” модемномасини бажариш мақсадида институтнинг 2011 йил 5 апрелдаги 143 А/Ф — сонли буйруғи асосида Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор лавозими ҳамда “Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими” (бир бирлик бўлим бошлиғи ва 2 бирлик услубчи лавозимлари) киритилди.

Бўлимнинг мақсад ва  вазифалари:

-Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракат стратегияси тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, 2017 йил 7 феврал,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги  “Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳалари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-3003-сонли қарорларига асосан республикамизда фаолият кўрсатаёган олий таълим муассасаларининг “Касб таълими йўналишлари” ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда бошқа соҳалардаги  касб-ҳунар коллежлари учун касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатиш;

-Юқори салоҳиятга, моддий–техник базага, намунавий таълим–тарбия жараёнини жорий этиш имкониятига эга бўлган академик лицей ва касб–ҳунар коллежлари билан ўзаро ҳамкорлик фаолиятини ташкил қилиш;

-Хамкор муассасаларда фанларни ўзлаштирилишининг услубий таҳлили, ахборот ва касбий-педагогик технологияларни жорий қилиш асосида, оптимал таҳсил олиш жараёнини ташкил этиш ва уни услубий ва моддий таъминотининг самарали турини ишлаб чиқиш чора–тадбирларини кўриш;

— Илмий ва услубий изланишларнинг натижалари асосида узлуксиз таълим дастурлари асосида самарали таълим бериш талабларига жавоб берувчи дарсликлар ва адабиётлар яратиш ишларини ташкил этиш, янги адабиётлар тақдимотини ўтказиш;

— Замонавий ахборот технологиялари ва халқаро Internet тармоғидан истеъмолчи корхоналар талабларини хисобга олган ҳолда фанларнинг электрон ахборот тузилмаларинияратишда қатнашиш;

— Давлат таълим стандартлари ва уларни ўқув жараёнига жорий қилинишини узлуксиз таҳлил қилиб бориш асосида уларни такомиллаштириш учун таклифлар ишлаб чиқиш;

— Ёшларнинг жадал интеллектуал ривожланиш талабларига жавоб берадиган, миллий ва халқаро кўламларда тан олинган адабиёт ва санъат дурдоналарининг электрон-аудио-видео заҳирасини яратиш устида иш олиб бориш;

— Бўлимнинг фаолияти бўйича амалий жараённи ташкил этиб, унинг юқори натижаларини кенг оммалаштириш чора-тадбирларини кўриш;

— Узаро манфаатли мавзулар бўйича маърузалар ўкиш, биргаликда ўқув-услубий, илмий-назарий, илмий-услубий конференциялар ва семинарлар ўтказиш.

ВазирларМахкамасининг 2017 йил4 июндаги 45-сон баёнига мувофиқ, тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтига бириктирилган коллежлар

Бўка Аграиқтисодиёт  қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, Бўстонлиқ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, Янгийўл қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, Зарбдор қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, Зафаробод қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, Мирзачўл қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, Пахтакор қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, Фориш қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, Янгиобод қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, Зомин қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллеж, Чортоқ тумани Боғистон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, Учқўрғон тумани Янгиер қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, Норин қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, Мингбулоқ тумани Жумашуй мелиорация ва қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, Наманган қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, Урганч қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, Урганч тумани Гойбу қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи

International house Академик лицейи сайтига ўтиш    Картинки по запросу иконка рука          batafsil      

ТИҚХММИ қошидаги Юнисобод академик лицейи сайтига ўтиш  Картинки по запросу иконка рука   batafsil

[:]