«Олий математика» кафедраси т а р и х и

 «Олий математика» кафедраси 1934 йилда ташкил топган.      Кафедра тарихи академик Т.Н.Қори-Ниёзий ва бошқа профессор- ўқитувчилар номлари билан чамбарчас боғлиқдир.

Академик Т.Н.Қори-Ниёзий раҳбарлиги даврида кафедрада ҳамдўстлик мамлакатларида танилган профессор-ўқитувчилар хизмат қилган. Ўзбекистон фанлар академиясининг мухбир аъзолари И.С.Аржаных, Д.Ф.Файзуллаев, Н.А.Филатов, доцентлардан Ш.А.Гумеров, А.С.Хабиров,  Х.А.Исоков, Э.Ф.Файзибоев, К.К.Конусбеков, З.И.Илхомов, Н.И.Кидирбаев, М.С.Сагитов, О.Б.Бекмирзаев, З.Г.Эм, Б.И.Крамаровский, С.Н.Ниёзов, Х.Р.Рахматова, М.Н.Нуриддинов, Т.К.Қодирбеков, Ў.М.Жўраев, Я.Шарифбоев, Т.С.Мақсудов, Э.И.Ибраев, С.С.Мосолова, Г.А.Попов, О.Умаров, катта ўқитувчилар Г.И.Мартиросов, Х.Х.Ламбру, Н.М.Цирмиракис, Л.Г.Попондопулос, Р.Р.Райимов, В.А.Топорова, Н.Р.Тоғ­­­аев, А.А.Эшонхўжаев, Д.Б.Турдиев, Н.Б.Туркманов, М.Ходиев, ассистентлардан Д.Г.Юсупова, С.С.Алимова ва бошқалар кафедрада самарали меҳнат қилганлар.

Маълумки, Т.Н.Қори-Ниёзий Ўзбекистонда Халқ маорифининг биринчи ташкилотчилари ва тарғиботчиларидандир. У биринчи бўлиб ўзбекча математика терминологиясини ишлаб чиқди ва бу 1930 йили «Ўзбекча математик терминлари» республика марказий ижроия қўмитаси қошидаги янги ҳарф- терминлар бўлими томонидан тасдиқланди. Олимнинг ўзбекча «Математика терминлари луғати» 1933 йили Қозон шаҳрида босилиб чиқди, Қори-Ниёзийнинг алгебра, геометрия, тригонометрия, детерминантлар, аналитик геометрия, дифференциал ва интеграл ҳисобга доир асарлари ҳам нашр қилинди.

1970 йилдан 2012 йилгача кафедрага профессор Э.Ф.Файзибоев раҳбарлик қилди. Э.Ф.Файзибоев 100 дан ортиқ  илмий ва  илмий-методик ишлар, шу жумладан  2 та ўқув қўлланма чоп эттирган. Э.Файзибаев   1958  йили Ўрта Осиё Давлат Университетини «математика» ихтисослиги бўйича тугатган ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш институтига ишга юборилган. Э.Ф.Файзибоев ўз меҳнат фаолиятини Тошкент қурилиш техникумида (1956-1959)  ўқитувчиликдан бошлаган. 1958-59 йилларда ТИҚХМИИ «Олий математика» кафедраси ассистенти,  1959-62 – йилларда Украина ФА математика институти аспиранти (Киев), 1962 – 1966 йилларда Ўзбекистан ФА Математика институти катта илмий ходими  ва 1970 йилдан «Олий математика» кафедраси мулири лавозимларида ишлаган. (1981-87) – Умуминженерлик факультети декани, (1989-96)- проректор  Умуминженерлик мааркази проректори. Ҳозирги кунда Э.Ф.Файзибоев кафедра профессори лавозимида ишлаб келмоқда.

Ҳозирги кунда кафедрага т.ф.д. Б.А.Худаяров  раҳбарлик қилмоқда.

Олий математика кафедраси

Фаннинг  номи Фан ҳақида қисқача маълумот
1. Олий математика Асосий математик усулларни ўргатиш, ўқув режаларидаги ихтисослик  ва умумкасбий фанларни ўрганиш учун зарур бўлган формулалар ва усулларни ўргатиш
2. Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика Талабаларни назарий ва амалий иқтисодий масаларни ҳал қилишда ишладиладиган математик аппаратнинг асослари билан таништириш, мантиқий фикр юритиш қобилиятини ошириш