Институт ректорининг 2014  йил “22” августдаги

353 а/ф- сонли буйруғига

6- илова

Ахборотдан фойдаланувчиларнинг очиқ йиғилишларда бевосита қатнашишни таъминлаш тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА

 

  1. Умумий қоидалар
  2. Институт, фуқаролар (жисмоний шахслар), шу жумладан, ташкилотлар (юридик шахслар), жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари вакилларининг ўз коллегиал йиғилишларида иштирок этишлари имкониятини таъминлайди.
  3. Институт коллегиал йиғилишлари жамоатчилик учун очиқ ҳисобланади, ёпиқ йиғилишлар бундан мустасно.

 

  1. Йиғилишлар ўтказиш тўғрисида ахборотдан фойдаланувчиларни хабардор қилиш

 

  1. Институт ўз веб-сайтида очиқ йиғилишлари кун тартибини, шунингдек, уни ўтказиш санаси, вақти ва жойини кўрсатган ҳолда йиғилиш ўтказиш режасини эълон қилади.
  2. Институт ўзи жойлашган жойларда ахборот стендини жиҳозлайди, ушбу стендда йиғилиш кунидан камида бир ҳафта олдин йиғилишнинг кун тартиби, вақти, шунингдек, йиғилиш ўтказишнинг очиқ ва ёпиқ режими тўғрисида ахборот жойлаштирилади.

 

III. Йиғилишларда қатнашишни ташкил қилиш

 

  1. Фуқаролар ва (ёки) юридик шахслар вакилларининг йиғилишларда иштирокини таъминлаш мақсадида институтда тегишли йиғилишда иштирок этишни хоҳловчилар рўйхатга олиш журналига ёзилади. Ташриф буюрувчи тўғрисидаги ахборотни қайд қилиш ва унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги йиғилишда қатнашиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Ёзув йиғилишда иштирок этишни хоҳловчи фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахснинг вакили учун – юридик шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, номи, шунингдек эгаллаб турган лавозимини ўз ичига олади. Бошқа маълумотлар ёки ҳужжатларни тақдим этиш шарт эмас.
  2. Ташкилий-техник имкониятлардан келиб чиқиб йиғилиш ўтказиш залида ташриф буюрувчилар учун жойлар жиҳозланади. Ташриф буюрувчилар учун жойлар сони ёзилганлар сонидан келиб чиқиб ҳисобланади. Жойларни тақдим этиш кетма-кетлигининг устуворлиги рўйхатга олиш журналидаги ёзувнинг кетма-кетлигидан келиб чиқади.
  3. Институт сигнални бошқа хоналарда жойлашган, институт биноларида жойлашган бошқа хоналардаги телеқабул қилгичларга тўғридан-тўғри трансляция қилиш орқали йиғилишларда қатнашишни қўшимча ташкил қилишлари мумкин.

 

  1. Ташриф буюрувчиларнинг йиғилишларда қатнашиш тартиби

 

  1. Институт коллегиал йиғилишларида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг қатнашиши уларнинг ўтказилишига халақит бермаслиги керак.
  2. Йиғилишда қатнашишнинг белгиланган тартиби бузилганда раислик қилувчи тартиб бузувчига танбеҳ беради, тартиб қайта бузилганда эса уни йиғилиш залидан чиқариб юборади.
  3. Йиғилишда иштирок этувчи ташриф буюрувчилар ёзиш, шунингдек, фотосуратга олиш, аудио ва видеоёзувни ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар, агар бу йиғилиш ўтказилишига халақит бермаса.