Талабалар шаҳарчаси директори Юлиев Зокир Қушбоқович

Мурожат учун телефон: +99871 237-19-73

ТАЛАБАЛАР   ШАҲАРЧАСИ

1.1 T

2-3 – талабалар турар жойлари  1987 йилда қурилган. Хар бир ётоқхона 404 талабага мўлжалланган      бўлиб, умумий майдони 8011м2 дан иборат. Яшаш хоналари хар бир ётоқхонада 202-тадан хонани ташкил этади.                                  

4 — талабалар турар жойи   1985 йил  қурилган, 400 талабага мўлжалланган бўлиб, унинг умумий майдони 7991м2 ни ташкил этади. Ётоқхона 9 қаватдан иборат. Жами яшаш хоналари сони 160тадан иборат бўлиб, 80 та секцияни ташкил этади. Бир секция 5 кишига мўлжалланган.

Хар 4 талабага бир секция ажратилган булиб, секция  2 хонадан иборат. Катта хона дам олиш учун, кичик хона эса овқатланиш ва дарс тайёрлаш учун мулжалланган. Хар секцияда алохида ювиниш хонаси (душхона) ва хожатхона мавжуд. Ётоқхонанинг хар бир қаватида 2 тадан ошхона ишлаб турибди. Хар бир ошхонада эса 2 донадан электр плиталар талабалрнинг овқат тайёрлаши учун ўрнатилган. Жами уларнинг сони ҳар бир ётоқхонада 32 донани ташкил этади. Талабалар учун ҳар бир қаватда дазмоллаш хонаси, кир қуритиш хонаси, дам олиш хонаси, маънавият ва маърифат хоналари ишлаб турибди. Талабалар турибди. Талабалар турар жойининг ҳар бир хона, каридор ва встюбеллари ёнғин ҳақида хабар берувчи автоматик мослама билан таъминланган.

Ҳар бир ётоқхонада талабалар учун изолятор хонаси ҳамда ота-оналар учун алоҳида хоналар ажратилган.

 Секция ҳар бир талаба учун юмшоқ ва қаттиқ мебеллар билан жиҳозланган. Ҳар бир қаватда умумий хожатхона, ювиниш хонаси, душ хонаси ишлаб турибди. Талабаларнинг овқат тайёрлашлари учун ҳар бир қаватда ошхона мавжуд бўлиб, улар электр плиталар билан таъминланган. Шунингдек қаватларда дазмоллаш хоналари, дам олиш хоналари, маънавият ва маърифат хоналари, изолятор, ота-оналар учун махсус хоналар, компьютерхоналари, ахборот ресурс марказлари ишлаб турибди.

2017-2018 ўқув йилида талабалар турар жойларида. 2-талабалар турар жойида институтнинг ГИМ, ГТҚ, ҚСХЭА факультетларининг талабалари яшамоқда. Шулардан: Гидромелиоратив Ишларни Механизациялаш  факультети бўйича 150 нафар ўғил болалар, 28 нафар қиз болалар ва Гидротехника   қурилиши факультети бўйича 143 нафар ўғил болалар, Қишлоқ ва Сув Хўжалигини Электлашитириш ва Автоматлашитириш  факультети бўйича  115 нафар болалар 2 нафар кизлар  яшамоқда. Жами бўлиб 408 нафар ўғил болалар 30 нафар қизлар болаларни ташкил этади.

3-талабалар турар жойида институтнинг барча факультетларидан иборат талабалар яшамоқда. Шулардан: Ердан Фойдаланиш  ва Ер Кадастри факультети бўйича 183 нафар болалар, 46 нафар қизлар, Иқтисодиёт ва Менежмент факультети бўйича 55 нафар болалар ва 10 қизлар, Гидромилиоратив Ишларни Механизациялаш  факультети бўйича 11 нафар қизлар , Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш факультети бўйича 16 нафар қизлар, Гидротехника   қурилиши факультети бўйича 26 нафар ва 6 нафар магистратура талабалари, Қишлоқ ва Сув Хўжалигини Электлашитириш ва Автоматлашитириш  факультети 50 нафар, 20 нафар қизлар  яшамоқда. Жами бўлиб 3-талабалар турар жойида 288 нафар ўғил болалар ва 136 нафар қиз болаларни ташкил этади. Жами 3-талабалар турар жойида 424 талаба яшаб келмоқда.

4-талабалар турар жойида институтнинг Гидромелиорация факультети бўйича 286 нафар бакалавр талабалари ва магистратура бўлимидан 25 нафар талабалар яшамоқда. Жами бўлиб 4-талабалар турар жойида 311 нафар ўғил болалар ва 94 нафар қиз болалар яшамоқда.

Институт бўйича 2-3-4-талабалар турар жойларида 260 нафар қиз болалар ва 1007 нафар ўғил болалар яшамоқда. Умумий талабалар сони 1267 нафарни ташкил этади.

Талабалар турар жойлари ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилган. Ҳудуднинг барча майдонлари қайта ўзлаштирилиб, йўлак ва асфальтлар қайта таъмирдан чиқарилди. Жами ҳудуднинг 2000 м2 майдонига яшил майса экилди. Шу жумладан 167 туп мажавельник арча дарахти, 80 туп сасна дарахти, 10 туп тяншан ели, 14 туп мевали дарахтлар мавжуд. Талабалар турар жойларида тунги ёритқич чироқлари ўрнатилган. Яшил майсаларни суғориш учун чуқурлиги 60 м бўлган насос ўрнатилиб, барча ҳудудда суғориш ишлари йўлга қўйилган.

Институтнинг педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тингловчиларининг дам олишлари учун 2-талабалар турар жойидан жой ажратилган бўлиб, улар замонавий мебель жиҳозлари билан таъминланган.