1Kафедра мудири

Т.ф.н., доцент

Тошпўлатов Н.Т.

тел: 237 19 68

 

 

Кафедра тарихи

“Гидромелиоратив тизимларнинг электр энергияси билан таъминлаш ва уларнинг электр жихозларидан фойдаланиш” кафедраси 2004 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг “Қишлоқ ва сув хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги” 415 — сонли қарорини бажариш мақсадида институтнинг 2004 йил 13 сентябрдаги 187 — Ф буйруғига асосан Тошкент Ирригация ва мелиорация интститутининг ташкилий тузилмасини амалга ошириш натижасида «Электр ускуналар эксплуатацияси ва таъмирлаш» ҳамда “Электр таъминоти ва электр юритма» кафедраларининг ташкилий тузилмаси асосида юзага келган.

«Электр технология, электр ускуналар эксплуатацияси ва таъмирлаш» кафедраси дастлаб 1979 йил 15 декабрда “Электр юритмалар ва электр энергиясини қўллаш” кафедрасидан “Қишлоқ хўжалигида электр энергияни қўллаш” номи билан ажралиб чиқиб, 2001 йил 5 июнда институт Илмий Кенгашининг қарорига кўра «Электр технология, электр ускуналар эксплуатацияси ва таъмирлаш» номи билан аталди.

«Электр таъминоти ва электр юритма» кафедраси эса 1963 йилда «Электр техника» кафедрасидан ажралиб чиққан бўлиб кейинчалик, «Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш», «Сув хўжалик электр таъминоти», «Электр таъминоти ва электр юритма» номлари билан номланган.

«Электр технология, электр ускуналар эксплуатацияси ва таъмирлаш» кафедраси ташкил этилган кунидан бошлаб то 2004 йилгача профессор А.Р.Раджабов рахбарлигида бошқарилган.

«Электр таъминоти ва электр юритма» кафедраси «Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш» номи билан аталганда т.ф.н. доцент Б.Ш. Файзуллаев; «Сув хўжалик электр таъминоти» номи билан аталганда т.ф.н. доцент Я.Т.Адылов ва Н.Т.Тошпўлотов; «Электр таъминоти ва электр юритма» номи билан номланганда т.ф.н. доцент У.Т.Бердиев раҳбарлик қилган.

Институт ташкилий тузилмаси қайтадан ташкил этилгандан сўнг кафедра “Гидромелиоратив тизимларнинг электр энергияси билан таъминлаш ва уларнинг электр жихозларидан фойдаланиш” номи билан қайтадан ташкил этилган ва унга 2011 йилгача т.ф.н. доцент А.С. Бердишев мудирлик қилди. Ҳозирги пайтда кафедрага т.ф.н. доцент Н.Т.Тошпўлотов мудирлик қилмоқда.

Кафедра ўзига хос илмий мактаб, салоҳиятли илмий педагогик кадрлар жамоасига эгалиги боис, институт ва факультетнинг ўқув, илмий тадқиқот, тарбиявий ишларида улкан ҳисса қўшмоқда.

Кафедрада, профессорлар А.Р. Раджабов, А.М. Мухаммадиев, М.И. Исмоилов, П.М. Мусабеков, Х.М. Муратовлар докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, ҳар бири ўз илмий мактабини яратганлар. Кафедрада яратилган  илмий мактабнинг маъсули сифатида: М.М. Эгамбердиева, И.Н. Белоковский, И.Д. Ташев, М.И. Ибрагимов, Ш.М. Музафаров, А.Д. Рахматов, Т.М. Байзаков, Н.Т. Тошпўлотов, А.Ж. Исоқов, О.Т. Ахмедов, А.Бакиев, И. Нуритов, Д. Рахматов, Абдулла Саид Маршед, Раббабах А., Май Ван Хуан ҳимоя қилиган номзодлик диссертацияларни мисол келтириш мумкин.

Кафедра қошида ташкил этилган илмий мактаб ҳозирги кунда «Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнларида электротехнология усулларни қўллаш», «Насос станцияларидаги электр ускуналарни самарали эксплуатация қилиш, актив қувват коэффициентини  ошириш ва рактив қувватни компенсациялаш орқали электр энергиясини тежаш» мавзусида илмий мактаб ҳозирги кунда ҳам Республикамизда салоҳияти йўналишлардан бири деб ҳисобланади.

Илмий тадқиқот ишларининг мантиқий давоми сифатида 2010 йилда О. Примовнинг номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиши; Исаков А.С. ва 2011 йилда доц. Ш.М. Музафаров докторлик диссертацияларини дастлабки вариантини илмий техник семинарларда ҳимоя қилиб зарур тавсиялар олишларини мисол келтириш мумкин.

Кафедранинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг кафедрада бир қанча ижобий ютуқларга эришилди.

Кафедра ўкитувчилари томонидан хўжалик шартномалари асосида 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалик вазирлигининг “Насос станциялари энергетика ва алоқа” бошқармаси билан 2005 йилдан 2012 йилга қадар кафедрада “Бухоро вилоятидаги Ҳамза-2 насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш”, “Разботка рекомендаций по повышению надежности, рациональной эксплуатации, испытанию и наладка электрооборудования а также насосных станциях “Дустлик”, “Гувалик” и “Лочин” Кашкадарьинской области”, “Разботка рекомендаций по повышению надежности эксплуатации, испытанию и наладке электрооборудования, насосых станциях “БНК” и “Кизил Рават” Наманганской области”. мавзулари бўйича хўжалик шартномалари бажарилган.

Олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижаларида, ускуналарнинг техник имкониятлари, ҳозирги кундаги ҳолати ўрганилди ҳамда сувнинг таннархини пасайтириш, электр энергетика тизими ишончлилигини ошириш, электр энергияси тежамкорлигига эришиш, электр энергиясининг сифат кўрсаткичларига таъсир этувчи омилларни ўрганиш ва таҳлил этиш, электроэнергетик қурилмаларни синаш ва созлаш тадбирларини ўтказиш, фойдаланиш муддатларини узайтириш, авария ҳолатларини ўрганиш ва унинг олдини олиб, камчиликларни бартараф этиш масалалари ўрганилади ва уларга ечим топиш бўйича тавсиянома берилади.

Илмий тадқиқот натижалари асосида олинган маълумотлар, техник кўрсаткичлар ва расмлар “Сув хўжалик электр таъминоти”, “Электр системаларни лойиҳалаш”, “Юқори кучланиш техникаси” ва “Электр ускуналар эксплуотацияси ва таъмирлаш” фанларидан маъруза ва амалиёт дарсларидан тайёрланган ўқув қўлланма ва методик кўрсатмаларга киритилди.

Кафедранинг махаллий ишлаб чиқариш ташкилотлари билан ўзаро алоқалари

Кафедрада 5310200-«Электр энергетика» йўналиши бўйича таълим олиббораёткан талабалар соҳа бўйича ишлаб-чиқариш билан узвий алоқасини таъминлаш, талабаларга билим бериш профессор-ўқитувчилар малакасини оширриш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек ўқув ва ишлаб-чиқариш амалиётини ташкил қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек ушбу йўналишга тегишли корхоналар билан хамкорлик алоқалари тузилган. Улардан Ўзбекэнерго” ДАК “Гидротехник қурилмалар хизмати», «Ўрта Чирчиқ ГЭС каскади», «Ташкент» ГЭС каскади»  корхоналаридир. Ушбу кархоналарда талабалар ўз билимларини амалий ишларда янада ортириб боришга эришадилар. Амалиёт пайтида электротехник материаллар, электр ускуналар монтажи ва созлаш, Электр ёритиш ва нурлатиш, электр ускуналар эксплуатацияси ва таъмирлаш, юқори кучланиш техникалари бўйича маълумотларидан фойдаланшади ва келажакда ишлаб чиқаришда ўз фаолиятларини аъло даражада олиб борадилар.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

БАКАЛАВР ЙЎНАЛИШИ

№ 

Фаннинг номи

Йўналиш

1 Электр техника материаллари Электр қурилмаларда ва химоя воситаларида ишлатиладиган материаллар билан танишиш ва уларни танлаш ўргатилади.
2 Электр ускуналар монтажи ва созлаш Электр қурилмалар ва ускуналарни ўрнатиш учун монтаж ва созлаш ишлари ўргатилади. Унда ўтказгич ва утказгич кесим юзаларини танлашни хисоб ишлари олиб борилади.
3 Электр ёритиш ва нурлатиш Электр ёритиш ва нурлатиш қурилмалари қишлоқ хўжалигида жалб этилиши, ёритиш қурилмаларини тўғри танланиши, ёруғликни хисоблашлар ўргатилади.
4 Электротехнология Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ва сув хўжаликларини электрлаш, яний электр жихозлари билан таъминлаш ва тўғри танлаш ишлари ўргатилади.
5 Сув хўжалигида электр таъминот Электр таъминот тизимида электр жихоз турлари, уларни танлаш, химоя восита ва реле химояларини танлаш, қисқа туташув токларини, кучланиш исрофларини хисоблаб аниқлашни ва трансформаторларни танлашни ўргатади.
6 Электр тизимларини лойиҳалаш Ишлаб чиқариш кархоналарида электр қурилмалар ва электр ускуналарни жойлашиши ва уларни электр манба билан таъминлаш бўйича лойхалар тузишни ўргатади.
7 Энергия тежамкорлик асослари Электр энергетика тизимида энергияни тежаш, компенсациялаш усуллари, кисқа туташув токларини ва исрофни хисоблашни ўргатади.
8 Электр ускуналар эксплуатацияси ва таъмирлаш Электр қурилмалардан самарали ва тўғри фойдаланиш хамда уларни узлуксиз ишлашини таъминлаш чора тадбирларни амалга ошириш ва ассинхрон, синхрон ва электр машиналарни таъмирлашни ўргатади.
9 Юқори кучланиш техникаси Электр энергетика тизимидаги юқори кучланишли бўлимидаги кучланишларни, токларни, қисқа туташув токларни аниқлаш ва трансформаторларни танлаш ўргатилади.
10 Уй-рўзғор электр анжомлари Уй рўзғор электр анжомларидан тўғри фойдаланиш ва уларни тузулиши хамда таъмирлашни ўргатади.
11 Илмий тадқиқот асослари Илмий тадқиқот ишларни режалаштириш, тажриба ишларини тўғри режалаштириш умуман илмий изланиш ишларидаги масалаларни ечишни ўргатади.
12 Ноанъанавий энергия манбалари Ноаънанавий манбалардан фойдаланишни, табий энергияни электр энергиясига айлантиришни, янги технологияларини ўргатади.
13 Мутахассисликка кириш Мутахассислик хақида тушунчалар берилиб ўтилади.

МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИГИ

1 Электр таъминоти тизимларининг ишончлилиги Электр таъминот (сув хўжалигида) тизимида электр қурилмаларни ва ускуналарни химоясини реле ва хархил химоя воситаларини ишончлилигини ошириш максадида танлашни ўргатади.
2 Энергетика текшируви (аудити) усуллари ва жиҳозлари Электр энергияни сарф харажатларини, ундан ташқари актив ва  реактив юкламаларини хисобга олишни ўргатади
3 Корхона ва объектрларнинг электр юкламалари ва ҳисобий юкламаларини аниқлаш методлари Кархона объектларини электр юкламаларини хисоблаш усулларини ўргатади.
4 Электр таъминот тизимларининг реле ҳимояси ва автоматикаси Электр таъминот тизимидаги реле воситаларини танлашни ва жараёнларни автоматлаштиришни ўргатади
5 Станция ва подстанцияларнинг электр қисмларини лойиҳалаш Станция ва подстанцияни лойихалаштириш электр юкламаларга яраша қурилмалар, трансформатор, тарқатиш қурилмаларини ўрнатишни лойихалаштиришни ўргатади.
6 Сув хўжалиги объектрлари ва корхоналарини электр таъминоти Сув хўжалигидаги ишлаб чиқариш, насос станцияларини ва ахоли яшаш пунктларини электр билан таъминлашни ўргатади.
7 Энергиядан фойдаланиш ва электр сарфини меъёрлаш Электр энергиядан самарали фойдаланиш ва унинг сарфини меъёрлашни ўргатади.
8 Электрэнегетикада илмий тадқиқот Илмий тадқиқот шларида олиб бориладиган жараёнларни ўргатади.
9 Эксперимент натижаларига ишлов бериш ва уларни шакллантириш Илмий ишдаги натижаларга ишлов беришни ва уларни шакллантиришни ўргатади.

 Кафедрада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлар

Илмий тадқиқот ишлари мавзуси

Мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот

1. Электромагнит майдонлар энергияси эффектлари ёрдамида кишлок ва сув хужаликда жараёнларни ишлаб чикиш ва уларни жадаллаштириш. Электромагнит майдонлар энергияси эффектлари ёрдамида кишлок ва сув хужаликда жараёнларни ишлаб чикиш ва уларни жадаллаштириш тахлил килиш назари ва амалий момоларини ечиш.

Катта илмий ходим изланувчилар, мустақил тадқиқотчилар

Профессор – ўқитувчилавр, тадқиқотчилар Ф.И.Ш.

Илмий даражаси, унвони

Диссертация мавзуси

1 Музафаров Ш. М. Т.ф.н. доцент Стример шакилдан тожли разрядни газларни электр тозалаш жараёнини тахлили

Чоп этилган ишлар рўйхати

Номлари

Муалифлар

Изох

Ўқув қўлланмалар ва методик кўрсатмалар

1 “Электротехник материаллар ва электр ускуналар”2012й. Тошкент, “Ворис нашриёт” А. Рахматов,Н.Т. Тошпўлатов Ўқув қўлланмада сув хўжалиг объектларида кенг қўлланилаётган энергетика қурилмалари ва тизимлари, уларни ўрнатиш, созлаш ва ишка тушириш масалалари ёритилган. Электр тармоқлари, автоматлаштириш элементлари, фойдаланиладиган асбоблар ва жихозлар хақида маълумотлар келтирилган. Электр ускуналарни ўрнатиш ва ишлатишда техника хавфсизлиги қоидалари.
2 “Уй – рўзғор электротехник вуюмлар” 2012 й. Тошкент, “Илм зийо” Ш.М. Музаффаров, Л.А. Ботирова Ўқув қўлланмада уй – рўзғор ишларига мўлжалланган электротехник буюмлар ва машиналар тўғрисида қисқача маълумотлар  келтирилган. Шунингдек, ўқув қўлланмада электр асбобларнинг янги ва энг кўп тарқалган турларнинг конструкциялари, ишлаш принциплари ва уларни қисмларга ажратиш усуллари баён қилинган хамда керакли хисоблашлар берилган. Характерли носозликлар, уларни аниқлаш ва бартараф қилиш усуллари кўриб чиқилган.
3 “Илмий тадқиқот асослари” 2012 й. Тошкент, “Тафакур — Бўстони” А. Раджабов Ўқув қўлланмада фан хақида тушунча, унинг жамият ривожланишидаги ўрни, илмий тадкикот турлари, структураси ва усуллари, илмий тадкикотларда моделлаштириш, экспериментал тадкикотларни режалаштириш ва тахлили, тадкикот натижаларига статистик ишлов бериш усуллари, ўлчаш техникалари ва усуллари, илмий техник ва патент маълумотларини ўрганиш тадқиқот натижаларини расмийлаштириш масалаларининг умумий томонлари ёритилган.Ўқув қўлланмадан техника йўналишлари бўйича аспирантурада таълим олаётган ёшлар ва илмий тадқиқотлар олиб бораётган изланувчилар хам фойдаланишлари мумкин.
4 “Сув хўжалиги электр таъминотим” 2012 й. Тошкент, ТИМИ Н.Т. Тошпўлатов Ушбу методик кўрсатма “Электр таъминот” фанида кўпроқ учрайдиган асосий массалалар ва уларнинг ечилиш усуллари  батафсил ёритилган бўлиб, улар назарий қисми, ечилиш тартиби, мустақил иш учун топшириқ ва фойдаланиш учун илова кўринишидаги жадваллардан иборат
5 “Электр ускуналар эксплуатацияси” 2012 й. Тошкент, ТИМИ А.Д. Рахматов,Р.Ф. Юнусов,О.Г. Киличов Ушбу методик кўрсатмада асинхрон электр мотор ва куч трансформаторларнинг конструктив ўлчамлари  ҳисобланади. Ҳисоблашда уларнинг паспорт катталикларидан фойдаланилади, бу эса ҳисобланган ва базавий паспорт ўлчамларнинг бир-биридан фарқ қилишини камайтиради. Ҳисоблашни бажариш учун кўрсатмада асинхрон электромоторлар тип-ўлчамлари базасида яратилган катталиклар жадвал тариқасида, шунингдек шахсий топшириқ вариантлари мавжуд.
6 “Электр ускуналар монтажи ва созлаш”2012 й. Тошкент, ТИМИ А.С. Бердышев,Р.Ф. Юнусов,А.Т. Санбетова,

А.Г. Бабаев,

О.Г. Киличов

Ушбу методик кўрсатмада «Электр ускуналар монтажи ва созлаш» фанидан 5520200-Электр энергетика (сув хўжалигида) ҳамда 5630200-Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш йўналиши бўйича ишлаб чиқаришида фойдаланиладиган электр ускуналарини монтаж қилиш, ишга тушириш, созлаш ишларини ташкил этишни тажриба ишлари орқали машғулотларда талабаларга электр ускуналарнинг умумий маълумотлари, электр схемалари ва уларни техник ўқиш усуллари ўргатилади.
7 “Мутахассислика кириш” 2012 й. Тошкент, ТИМИ А.Д. Рахматов,А.Т. Санбетова Методик кўрсатма 5520200-Электр энергетикаси (сув хўжалигида) бака­лавр таълим йўналишлари учун тайёрланган бўлиб, унда республика аграр сохаси хақида умумий маълумотлар, қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштиришни, сув хўжалиги электр энергетик холати ва истиқболлари ёритилган. Республика таълим тизими ва унинг хуқуқий асослари, қишлоқ ва сув хўжалиги учун техник йўналишларда кадрлар тайёрлашнинг ўзига хос томонлари кўрсатмада ўз аксини топган. Электр ходисалари, уларни хаётимизга кириб келиши, Республика энергетика тизимининг шаклланиши, истиқболлари ва шунингдек ноананавий энергия ресурслари хақида маълумотлар келтирилган. Қишлоқ ва сув хўжалигида илмий-техник тараққиёт масалалари ўқув кўрсатмадан жой олган.
8 “Электртехник материаллар” фанидан ўкву қўлланма Тошкент ТИМИ 2015 й. 135 С. Н. Т. Тошпулотов Ўқув қўлланмаси «Электротехник материаллар» курси дастури асосида институтнинг 5310200 — «Электроэнергетика» (сув хўжалигида); 5521800 — «Автоматлаштириш ва бошқарув (сув хўжалигида)»; 5650100 — « Ирригация тармоқларида сув энергиясидан фойдаланиш», 5630200-«Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш» бакалаврият таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун фойдаланишига мўлжалланган, фанга оид назарий ва амалий маълумотлар, техника хавфсизлиги қоидалари асосида рухсат этиш тартиби бўйича умумий кўрсатмалар асқотувчи адабиётлар рўйхати келтирилган.Ўқув қўлланма «Сув хўжалигини автоматлаштириш ва механизациялаш», «Ирригация гидротехника иншоотларининг қурулиши ва улардан фойдаланиш» факультетларининг кундузги ва сиртқи бўлимларида таҳсил олаётган талабалариинг назарий курсдан олган билимларини тажриба дарсларида чуқурроқ ўзлаштиришга мўлжалланган.
9 “Электр тизимларни лойиҳалаш” фанидан ўкув қўлланма. Тошкент ТИМИ, 335 С. Н. Т. Тошпўлотов, Ушбу методик кўрсатма “Электр тизимини лойихалаш” фанида кўпроқ учрайдиган асосий массалалар ва уларнинг ечилиш усуллари  батафсил ёритилган бўлиб, улар назарий қисми, ечилиш тартиби, мустақил иш учун топшириқ ва фойдаланиш учун илова кўринишидаги жадваллардан иборат

Мақолалар

 

1. Н.Т. Тошпўлатов, Р. Пўлатов. Насос станциясида электр энергия сарфини ҳисоблаш. “Техника юлдузлари” журнали. Тошкент, 2012 й. 37-39 б.
2. Н.Т. Тошпўлатов, Р. Пўлатов. Насос станциясининг эксплуатация муаммолари. “Техника юлдузлари” журнали. Тошкент, 2012 й. 41-42 б.
3. О. Киличов, Б. Тогаев. Совершенствование процесса очистки хлопка-сырца от мелкого сора. Сборник трудов. Тошкент, ТИМИ 2012 г. 369-370 стр.
4. А.Т. Санбетова. Обтимизация настройки на устойчивность авторезонансного при образователя с помощю метода неопределённых множителй Лагранжа. Журнал ТГТУ «ВЕСТНИК», №5, Ташкент. 2012 г. 65-68 стр.
5. А.Т. Санбетова. Исследование магнитных цепей бипараметрических резонансных датчиков” Журнал ТГТУ “ВЕСТНИК”,, №5. “Биологические особенности активированных вод”  Иновации -2012. Ташкент. 2012 г.  37-39 стр.
6. А.Г. Бабаев. Эффективность озонирования при хранении овощей и фруктов. Сборник статей. Ташкент, ТИМИ 2010 г. 35-37 стр.
7. А.Г. Бабаев. Совершенствование режимов работы электрических генераторов озона. Сборник статей. Ташкент, ТИМИ 2010 г. 32-35 стр.
8. А.Г. Бабаев. Қишлоқ хшжалиги махсулотларини сақлаш муаммоларива таклифлар. “Экология хабарномаси” журнали. №9. Тошкент, 2010 й.
9 А.Т. Санбетова Критерии подобия услобий электрохимический активации жидкостей«Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари». МагистрларнингХIII   илмий-амалий конферен. тезислар ва маърузалар тўп-лами (II-қисм), 2015 г., апрел, ТИИМ. Ташкент, 2015,51-53 б
10 А.Т.Санбетова. Норменглиева Н.О.   Рўзибаева У .Электр энергиясини   тежашнинг асосий тадбирлари «Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари». Магистрларнинг илмий-амалий конферен. тезислар ва маърузалар тўп-лами (II-қисм), 2015 г., апрел, ТИИМ. Ташкент,

Халқаро журналлардаги мақолалар

1. Ш.М. Музафаров, Б.Н. Эркинов. Парметрқ электродной системы «Потенциальная плоскость с коронирующими иглами – заземлённая плоскость» для устройства газоочистки// “Проблемы информатики и энергетики” , Ташкент, 2010 г. № 2. 34-36 стр.
2. А. Раджабов, Ш.М. Музафаров. О необходимости использования стримерной формы коронного разряда в процессах электрогазоочистки// Казахский национальный аграрный университет. Казахстан, 2010 г. 53-55 стр.
3. Ш.М. Музафаров. Анализ переходных процессов в технологическом разрядном промежутке электрофильтров// Проблемы энерго – и ресурсосбережения. Ташкент 2009 г. №3, 275-276 стр.
4. А.Г. Бабаев. Применение озона  при хранении фруктов и овощей// Сборник научных трудов. Часть- 1. КазНАУ. 2008 г. 205-206 стр.
5 Muzafarov Sh. M., Isakov A. Zh., Erkinov B. N. Increase of energy and ecological efficiency of the electric gas purification and the exploitation of electrostatic precipitators. “Applied Sciences and technologies in the United States and Europe: common challenges and scientificfindings”: Papers of the 6th International Scientific Conference (April 21, 2014). CibunetPublishing. NewYork, USA. 2014. 226 p.
6 А.Т. Санбетова Шамол оқимининг тавсифномаси ва уларни ҳисоблашнинг асослари“Agrar soha tarmoqlarida elektr energiyasidan foydalanish samorodorligini oshirish muammolari”Mavzusidagi halqaro ilmiy-amaliy anjumani ma’ruzalar to’plami.Toshkent 2015 yil 25-26 May 428 bet.
7 Қиличов О.Г. Музафаров Ш.М. Анализ процессов в однородных электрических полях питании имплусным униполярным напряжением. Theoretical and Appliced Scines in the USA. 2015 йил, 184- бет.
8 Қиличов О.Г.Музафаров Ш.М, Резултаты поисковых исследованый по обегащению угля в однородных электрических полях при питани импусным напряжения. Агосоха тармоқларида электр энергиядан фойдаланиш самаралини ошириш муоммолари.2015 йил, 89.

Кафедра ходимлари

Фото

Ф.И.Ш.

Илмий даражаси ва лавозими

Алоқа учун маълумотлар

 1

Тошпўлатов Нусрат Тельмонович

Т.ф.н., доцент кафедра мудири

237 19 68

 2

Музафаров Шавкат Мансурович

Т.ф.н., доцент

237 19 68

 3

Рахматов Абдугани Джумабекович

Т.ф.н., доцент

237 19 68

 4

Бердишев Абдурахим Сулейманович

Т.ф.н., доцент

237 19 68

 5 Юнусов Рустем Фаикович

Ката ўқит.

237 19 68

 6

Санбетова Амангуль Туркменбаевна

Т.ф.н., доцент

237 19 68

 7

Бабаев Азиз Голибович

Т.ф.н., доцент

237 19 68

 8

Киличев Орифжон Гапирович

Т.ф.н., доцент

237 19 68

 9

Батырова Лолита Анваровна

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Катта ўқит.

237 19 68